УМУРТКА ПОРОНАСИНИНГ АСОРАТЛАНМАГАН СИНИШИ
Ёш болаларда, кўпинча, компрессион синишлар учрайди, бу боланинг
анатомик-физиологик хусусиятлари билан боғлиқ. бўлади. Ёш болаларда
умурткалараро дискларнинг баландлига катта бўлганидан, умуртка таналарида
кўпрок тоғай тўқима бўлишидан, умуртка ёйлари, ўткир ўсимталари ва
бойлам аппаратининг эластиклиги туфайли умуртка погонаси серхаракат
бўлади.
Умуртканинг
компрессион
синиши
тўғридан-тўғри
шикастланиш
механизми натижасида содир бўлади: баландликдан йиқилганда умуртка бўйлаб
куч таъсири унинг буқилиши ёки буралиши билан бир ваҳтда юз беради.
Бундан ташқари, синиш бемор орқасига йиқилиб, тана олдинга буқилганда
содир бўлиши мумкин.
Умуртка танасининг компрессион синиши 8-14 ёшдаги болаларда энг кўп
учрайди. Унча баланд бўлмаган ердан орқасига ёки думбаларига йиқилиб
тушганда асосан кўкрак умурткаларининг танаси шикастланади (ўрта кўкрак
қисми — 50% га яқин, пастки кўкрак қисми ва юқори бел қисми — 30% га
яқин синишлар). Бошига ва елка камари сохасига йиқилганда юқори кўкрак
умурткалари (15-16%) ва бўйин умурткалари (3-5%) синиши содир бўлади.
Т а ш х и с. Ёш болаларда умурткалар танасининг асоратсиз
компрессион синишларини аниқ.лашда анча кийинчиликлар кузатилади,
бу ўсаётган организм хусусиятларига ва ёш бола тўқималарининг юқори
эластиклигига боғлиқ. бўлади.
К л и н и к а с и . Одатда беморнинг умумий ах.воли қониқарли бўлади.
Бемор умуртка погонасида доимий оғриқ., харакат қилганда
ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
355
оғриқ. кучайишидан шикоят қилади. Кўкрак умурткалари
шикастланганда нафас олиш қийинлашиши кузатилади.
Кўрилганда бел ва бўйин лордозлари текисланганлиги аниқланади, баъзан
кўкрак кифози кучайган бўлади: синган сохада сколиоз хосил бўлиши мумкин.
Пайпаслаганда шикастланиш сохасида танани ёзувчи мушакларнинг
таранглашиши аниқланади, синган умуртка ўткмр ўсимтаси бир оз кўпрок
бўртиб турганлиги аниқланади ва оғриқ. кучайиши кузатилади. Умуртка
поронаси ўки бўйлаб бир оз куч таъсирида (товонларига урилганда) хам
синган жойда оғриқ, кучаяди.
Умуртка танасининг понасимон бузилиши, чет пластинкаларнинг силжиб,
буртик хосил бўлиши, умуртка танаси олдинги юзасининг зинапоясимон
шаклда бузилиши, чекка пластинкалар соясининг зичлашиши, нотекислиги
умуртка синишининг асосий рентгенологик белгилари бўлиб хисобланади.
Ўрта кўкрак қисмида умуртка синишини аниқлашда қийинчилик турилади,
бу қисмда умуртка таналари меёрда бир оз понасимон бўлади.
Д а в о л а ш. Умурткаларнинг танаси компрессион синганда даволаш
умуртка погонасининг олдинги қисмини эрта ва тўла юкланишдан озод
қилишдан иборат. Бел ва кўкрак умурткалари синганда умуртка
погонасининг ўки бўйлаб юк тушмаслиги учун беморни текис тахгада
қўлтиклари остидан тортиш қўлланилади. Болани юпка матрац остига фанер
кўйилган ётокка ёткизилади. Ётокнинг бош томони 25-30 см баландликка
кўтарилади. Беморнинг қўлтиклари остидан ўтказилган пахта-докадан
қилинган тасма билан ётокнинг бош томонига тортилади.
Юқори кўкрак ва бўйин умурткалари синганда 2 кг тош осилиб, Глиссон
крвузлоги билан тортилади. Гориневская-Древинг функционал даволаш усули
энг кўп тарқалган усулдир.
Усул т а м о й и л и . Умурткани ҳаракатсизлантириш ва юкдан сокит
қилиш «мушак корсети»ни яратишга қаратилган ЛФК билан биргаликда
ўтказилади. Бунда синган умуртка танасининг ўз шаклига кайтиши
кузатилмайди. Ёти/и муддати 4-5 хафта.
Аста-секин репозиц; я қилиш усули кенг қўлланилади. Бунда синган
умуртканинг шакли бир оз тўғриланишига эришилади. Ётиш муддати 4-5
ҳафтани ташкил қилади.
ЦИТО да енгиллаштирилган экстензион корсетни қўллаб даволаш усули
таклиф қилинган.
Усул тамойили. Умуртка погонаси ечиладиган, поливикдан қилинган
корсет ёрдамида ёзилган ҳолатда маҳкамланади, бу умурткаларнинг
шикастланган олдинги қисмига тушадиган оғирликни камайтиради. ЛФК
мушаклар гипотрофиясининг олдини олади. Оғриқ. йўқ.олганда бемор кррнига
ётган ҳолатда поливикдан экстензион корсет килинади ва беморни
активлаштириб, юришга рухсат берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |