Орца ярим ҳалкднинг шикастланиши.
Орқа ярим халканинг якка
шикастланиши (думғаза-ёнбош бирикмасинингузилиши, думғаза вертикал
синиши ёки ёнбош суягининг) олдинги ярим халқаниқидан камрок
учрайди. Кўрилганда беморнинг холатига караб бу шикастланишни гумон
қилиш мумкин. Чаноқ бир оз кийшайган, бемор сог ёнбошида ётади.
Шикастланган томонда оёқда актив хдракат чекланган ва оғриқли.
Пайпаслаганда шикастланган жой огрийди. Думғаза-ёнбош бирикмаси
узилганда орқага силжиган ёнбош суягининг чеккаси пайпасланади.
Баъзан бундай узилиш рентге-нограммани олдинги-орка кўринишида
аниқланмаслиги мумкин. Бу Холларда махсус ҳолатларда, чанокни карама-
карши томонга 20° буриб, рентген тасвири олинади.
Д а в о л а ш. Орка ярим \алкаси якка шикастланганда бемор текис
тахтада, тортиш кучлари йўналиши кесишмаган гамакда ётади. Ётиш
муддати 8-9 х.афта. Шикастланган суяк силжиши кузатилганда оёқ,ни
скелет тортиш билан репозиция қилиш қўлланилади. Скелет тортиш
ёрдамида думғаза-ёнбош бирикмаси силжишини солиш имкони бўлмаганда
артродез қилинади. Шикастлангандан кейин анча вакт ўгган бўлса, думғаза-
ёнбош бирикмасининг травматик артрози натижаларида доимий оғриқ.
бўлганда хам артродез операцияси қилиниши мумкин.
Б ИР ВАЦТНИНГ ЎЗИДА ОЛДИНГИ В А ОРКА ЯРИМ
Х,АЛКАЛАРИ БУТУНЛИГИНИНГ БУЗИЛГАН
ШИКАСТЛАНИШЛАРИ (МАЛЬГЕН СИНИШИ)
Чаноқ х.алкасининг бутунлиги бузилган синишнинг бу кўрини-ши —
чаноқ шикастланишининг энг оғири бўлиб, кўпинча шок билан кузатилади.
Шикастланиш механизми — кўпрокчанокнинг эзилиши, камрок баланддан
тушиб кетиши бўлади. Шикастланиш механизми
ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
351
доимо тўрридан-тўғри бўлмайди. Синган сохада каттик оғриқдан ташқари
оёқларнинг фаолияти бузилганлиги кузатилади. Шикаст -лангандан сўнг
биринчи соатларда ёргок, оралиқ ва чов сохаларида кон кўйилиши
кузатилади. Кўрилганда чанокнингярми юқорига 2-3 см силжиб, чанок
яримларининг асимметриясини аниқлаш мумкин. Чаноқ яримларининг
юқорига силжишини ханжарсимон ўсимтадан олдинги-юқори ўсикдаргача
бўлган масофаларни бир-бирига солиш-тириб аниқлаш мумкин (236-расм).
Чаноқ ёнбошдан эзилганда ёки чаноқ яримлари ташқарига керилганда
ажратишга ҳаракат қилганда оғриқ,нинг каттик кучайишидан ташқари, чаноқ
ярмининт патологик ҳаракати аниқ/шнади.
Д а в о л а ш. Чаноқ ичи камали ва йўқ;олган кон ўрнини олдин окизиб,
кейин томчилаб куйиб тиклаш бу гурухдаги шикаст-ланишлардаги шокни
даволашнинг асосий қисмлари хисобланади. Силжимай синган холларда
беморни тортиш кучи йўналишлари кесишмаган гамакка ёткизилади, иккала
сонидан стандарт шиналарда ҳар бир оёгига 4-5 кгтош осиб, скелетдан
тортиш ўтказилади. Чаноқ ярми юқори ва ичкарига силжиган х.олларда
силжиган томон оёгидаги скелет тортиш тоши 10-14 кг гача оширилади ва
юқори қисмида дока-пахтадан х.алка ўгказилиб ётокнинг бош томонига тортиб
кўйилади
Do'stlaringiz bilan baham: |