ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
34
Бунинг учун оёқлар кафтига бўёқ суртилади, бемор бир варақ оқ қоғозга
оёғини кўяди ва қолган из асосида патологик ўзгариш аниқ-ланади. Умурткани
ўлчаш унинг деформациясига мувофиқ сагиттал (сколиоз), фронтал (кифоз,
лордоз) ва горизонтал (ротация) юзаларда бажарилади. Ёнига қийшайишни
вертикал холатда шовун ёрдамида ўлчанади. Бунинг учун фломастер ёрдамида
белгилаб, бриллиант кўки эритмаси ёки сиёҳ билан тўғри ўсиқлар бўйлаб,
шовун ипини паст-елка тешигига тўғрилаб, вертикал чизиқдан оғганлиги
аниқланади. Агар деформация бўлмаса, шовун чизиги билан тўғри ўсиқ чизиғи
бир-бирига мос келади. Фронтал юза деформациясини бурчак ўлчагич -
кифометр билан контурларини чизиб аниқланади. Қийшиқлик дина-микаси бир
неча позицияда: одатдаги, тўғриланган, буқилган ва ёзилган қад-қоматда
ўлчанади.
М у ш а к к у ч и н и ў л ч а ш . Таянч-харакат аппаратининг кўпгина
деформацияларида мушаклар системасининг холатини аниқлаш беморларни
текширишнинг мухим методи хисобланади. Бирор сегментда мушаклар
мувозанатининг бузилиши деформация ривожланишига асосий сабаб бўлиши
мумкин. Бу асимметрия суст ва спастик фалаж-ликларда (полиомиелит, болалар
марказий фалажи — ДЦП, орқа миянинг шикастланиши) бўлади. Мушаклар
кучини харакат пайтида текшириш натижалари махсус динамометр ёрдамида
баллар хисобида баҳоланади. Талайгина юк тушганда оёқ-қўл сегментидаги
мушак гурухларининг харакатлар хажми батамом сақланиб колган холат
норма (5 балл) деб қабул қилинади. 4 балл — харакатлар тўлиқ хажмда мавжуд,
аммо кам юк билан бажарилади. 3 балл - тўлик харакат хажми сақланиб қолган
бўлиб, мушаклар таранглашиши фақат қўл ёки оёқ массасини енга олади; 1-2
балл - мушакларнинг қисқариши қўл ёки оёқ массасини енга олмайди; 0
баллда хатто мушак қисқаришини аниқлаб бўлмайди, яъни тўлик фалажлик
рўй беради.
Т а я н ч - х а р а к а т а п п а р а т и н и н г ф у н к ц и я с и - ни аниқлаш.
Таянч-харакат аппарати бир сегментининг фаолияти бузилиши, организмда
компенсатор ўзгаришлар ривожланишига олиб келади. Бу компенсатор —
мослашиш ўзгаришлар ҳар бир одамда индивидуал шаклланади ва кўп
жихатдан унинг марказий асаб системаси холати ва шикастланиш
характерига боғлиқ бўлади.
Таянч-харакат аъзоларининг бирор сегментида нуқсон топилган бўлса,
организмда компенсацион ўзгаришга олиб келади. Лекин инди-видуалликка
қарамай, мослашиш реакциялари кўпгина умумий клиник белгиларига эга.
Функционал холат бемор юрганда, тик тур-ганда, ўтирганда, тиззаларини
букиб, панжаларини босиб ўтирганида, пойафзал кийганида, кичкина
жисмларни (предметларни) олганда, ёзганда, тугмасини таққанда ва
бошқаларда баҳоланади. Беморнинг юришини ўрганиш таянч-аъзоларининг
функционал холатини аниқлаш имконини яратади ва юришнинг турлича
бўлишига асосланиб тўғри
Do'stlaringiz bilan baham: |