Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


-расм. Соннинг тўрт  бошли  мушак фалажида



Download 12,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/456
Sana29.05.2022
Hajmi12,56 Mb.
#618302
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   456
Bog'liq
Yumashev-TRAVMATOLOGIYA VA ORTOPEDIYA [uzsmart.uz]

17-расм.
Соннинг тўрт 
бошли 
мушак фалажида
 
беморнинг қадам 
босиши. 


ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
 
36 
эмадиган чақалоқни кўздан кечирганда оёқ-қўллари калта туюлади, аммо бу, 
агар бола катта вазнда (4 кг га яқин) туғилган бўлса, патология эмас. Гавда 
тузилишининг бу диспропорцияси 2-3 ёшларда ўзича йўқолади. Умумий 
кўздан кечирганда тана ва қўл-оёқлардаги асим-метрияни аниқлаш мумкин. 
Ортопедик касалликларда терида кон томирлар ўзгариши ёки пигментли 
доглар, терига кон куйилиши, гипертрихоз, гиперкератоз, чандиқлар, тери ости 
веналари тасвирининг кучайиши ва бошқалар кузатилиши мумкин. Бел 
умурткалари раво-ғининг битмаслиги белгиларидан бири – бел сохасидаги 
тукларнинг кўплиги — Михаэлис ромби кузатилиши мумкин. 
Кўздан кечирганда тери бурмаларининг симметриклигига аҳамият бериш 
керак Маълумки, чаноқ-сон бўғимининг дисплазиясида ва соннинг туғма 
чиқишида думбалар бурмасида симметрия йўқолади. Бундан ташқари, одатда 
бўлмайдиган тери бурмалари пайдо бўлиши туғма патологиядан дарак 
беради. Масалан, Шерешевский-Тернер синдромида бўйинда ғайри-табиий 
бурмалар («қанотсимон бўйин») кўриниб туради. 
1 ёшдан катта бўлган болани кўздан кечирилганда унинг қадам 
ташлашини кузатиш мумкин. Болаларда «ўрдаксимон» қадам ташлаш сон 
суягининг бўйин-диафиз бурчаги камайганда, соннинг чиқишида, рахитда ва 
бошқа касалликларда кузатилади. 
Соннинг икки томонлама туғма чиқишида бола қадам ташлаб юрганда бел 
лордози кучаяди, қорин олдинга бўртиб чикади. Қадам қўйишдаги вактнинг 
ва таянч кучининг қисқариши натижасида у авайлаб оксаб юради. Бундай 
юриш келиб чиқишидан катъий назар артритларда, ташхисланмаган 
синишларда ва Пертес касаллигининг бошлангич даврида бўлади. Оксаш 
оёқларнинг узун калталигидан ҳам келиб чикади. Бу холат узун оёқни чанок-
сон ва тизза бўримларида букиш ёки калта оёқни «узайтириш» ёки оёқ 
панжасини пастга эгиш билан компенсация қилинади, бу оттуёгига 
ўхшатилади. Бухолат кў-пинча оёқ бўғимлари контрактураси ва анкмлозида 
учраб туради. Юришнинг ёмон томонга тез ўзгариши марказий ва периферик 
асаб системасининг органик зарарланишларида бўлади- Спастик паралитик ва 
атактик одимлаш энг типик хисобланади. 
Шифокор беморни умумий кўздан кечиргач, унинг тана қисм-ларини 
батафсил кўришни бошлайди: 
Б о ш н и к ў з д а н к е ч и р и ш . Аввалига бола боши катталигининг 
бўйига ва калла суяги юз қисмига нисбатига эътибор берилади. Кўкрак 
эмадиган боланинг бош мия қисми деформация бўлган бўлиши мумкин, бош 
«минорасимон» ёки бошқа шаклда, ол-динги-орқага чўзилган бўлиши мумкин. 
Бошнинг турли сохаларида кефологематома учраши мумкин. Бундай 
ўзгаришлар патологик хисоб-ланмайди, чунки улар бола ўсган сайин йўқолади. 
Бош травма олганда шиш, локал оғриқ ва суякда босилган жойлар кузатилади.



Download 12,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   456




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish