153
мультфильм, бадий фильм, ўйинлар, машғулотлар намойиш этиб борилади.
Жумладан, Хёго префектураси Таълим бошқармаси
томонидан мактаб, лицей
ва коллеж ўқувчилари учун мўлжалланган “Living for Tomorrow” “Эрта учун
яшамоқ” номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилиб, мазкур префектура
ҳудудидаги табиий офатлар ва улар содир бўлганда ҳаракат қилиш йўллари,
усуллари ёритиб берилган.
Россия Федерациясида таълим
муассасалари тарбияланувчилари,
ўқувчилари, талабалари ва тингловчиларини зилзила вақтида тўғри ҳаракат
қилишга ўргатиш мақсадида ҳар-бир таълим муассасасида тегишли режа ишлаб
чиқилади. Шуни алоҳида таъкилаш лозимки,ушбу мамлакат миъёрий
ҳужжатларида таъъкидланишича таълим муассасаси директори (ректори)
зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилиш режаси ишлабчиқилишининг
муваффақиятини таъминловчи асосий шахсҳисобланади. Чунки раҳбарнинг
иштироки ва кўмаги ўқувчилар ва педагог-ходимларни ушбу жараёнга жалб
этиш учун муҳимдир. Бундан ташқари Россия Федерациясида масъўл
ташкилотлар томонидан таълим муассасалари учун мўлжаллланган
мультфильмлар, ўқув фильмлари, интерактив қўлланмалар,
эслатмалар ва
бошқа кўргазмали воситалар яратиш ва таълим мўассасаларига етказиб бериш
йўлга қўйилган.
Арманистонлик мутахассис Р.Алавердяннинг фикрича хавфсизлик
қоидаларига ўргатишни ёш болалардан бошлаш лозим. Болалар 3-5
ёшлариданоқ турли хавфли шароитларда ўзларини муҳофаза қилишнинг аниқ
бир ҳаракатларини бажара олиш қобилиятига эга бўлади. Болани тўғри ўқитиш
орқали унинг фавқулодда вазият соҳасидаги билимларини бойитиб бориш ва
мукаммаллаштириш учун мустаҳкам асос, негиз яратиш мумкин. Яна шуни ҳам
ҳисобга олиш зарурки, боланинг характери 12 ёшгача шаклланади, инсон 12
ёшгача бўлган даврда бутун умри давомида оладиган ахборотининг 70 фоизини
қабул қилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб таълим олиш даврида ёшларни зилзила
вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатишни доимий равишда олиб бориш зарур.
Шу мақсадда жорий йилда мактабгача таълим
муассасалари ва мактаб
ўқувчиларининг зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаркат
қилиш кўникмаларини ошириш учунФавқулодда вазиятлар вазирлиги ва
Фуқаро муҳофазаси институти томонидан кўргазмали “Зилзила” ўқув
қўлланмаси 3500 нусхада чоп этилиб, таълим муассасаларига етказилди.
Шунингдек, зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда
(табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилиш қоидаларини кўрсатган ҳолда
ўқувчиларнинг хавфсизлиги паспорти ва “Мактаб ўқувчисининг шахсий
хавфсизлиги” қўлланмаси ишлаб чиқилди. Ўқувчиларнинг хавфсизлик
паспортини ўқувчиларнинг кундалик дафтарларининг биринчи саҳифасига
жойлаштириш кўзда тутилган.
Бундан ташқари зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда
вазиятларнинг хусусиятлари ва сабабларини,
шунингдек зилзилалар хавфи
туғилганда аҳолининг амалий ҳаракатларини очиб берадиган “Ҳаёт учун
154
5 дақиқа” илмий оммабоп фильмлари вазирликнинг расмий вебсайтида
жойлаштирилиб, ўқув тарбия жараёнида фойдаланишга жорий этилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги
Мультимедия умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази томонидан,
таълим олувчиларининг ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон
Республикаси ҳудудидаги зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда
вазиятлар, шунингдек зилзилалар юз бериши механизмлари, улар юз берганда
аҳолини огоҳлантириш ва унинг тезкорлик билан ҳаракат қилиш чоралари
тўғрисида маълумот берувчи анимацион, мультимедия ва бошқа ўқув
материалларини ишлаб чиқиш лойиҳалари тайёрланмоқда.
Ёшларни зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар соҳасидаги билим
ва кўникмаларини ошириш мақсадида оммавий ахборот воситаларида,
ижтимоий тармоқларда ва таълим муассасаларида зилзила содир бўлганда
тўғри ҳаракат қилиш ва саросимага тушмаслик бўйича
тушунтириш ва
профилактика ишлари олиб боришни янада кучайтириш зарур.
Замонавий ахборот – коммуникация технологиялари ривожи биздан
таълим муассасаларида зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда
ҳаракатланишга тайёрлашда инновацион технологияларидан фойдаланишни
талаб этади. Бунда ёшларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга
ўргатишнинг таъсирчан механизмини яратиш мақсадида аудио – видео,
компьютер, мультимедия техника ва технологияларини комплекс қўллаш
назарда тутилади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, таълим муассасаларида зилзила
билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга тайёрлаш тизимини
такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар таклиф этилади:
-
зилзила вақтида ўзини тутиши ва ҳаракатланиш бўйича
тингловчилар
ёшини ҳисобга олган ҳолда ҳужжатли фильмлар, мультфильмлар, интрактив
қўлланмалар, кўргазмали воситалар яратиш;
-
зилзилада аҳолининг барча қатламларини тўғри ҳаракатланишга ўргатиш
учун мўлжалланган интерактив мобиль илова яратиш;
таълим муассасалари тарбияланувчилари, ўқувчилари, талабалари ва
тингловчиларини зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга амалий тайёрлашга
тўлиқ қамраб олиш мақсадида мобил зилзилани симуляция қилиш қурилмалари
яратиш;
ҳаётий фаолият хавфсизлиги ва фуқаро муҳофазаси йўналишларидаги
ўқувдастурларини замонавий талабларва хорижий тажриба асосида ишлаб чиқиб
таълим жараёнига жорий этилишини таъминлаш.
Хулоса
ўрнида
шуни
таъкидлаш
мумкинки,
Ўзбекистон
Республикасида бўлиб ўтган кучли зилзилала роқибатларини ўрганиш таҳлили
шуни кўрсатадики, таълим муассасалари тарбияланувчилари, ўқувчилари,
талабалари ва тингловчиларини зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва
зилзиладан сўнг тўғри ҳаракатланишга тайёрланганлик даражасини ошириш
орқали, бундай вазиятларда қўрқувни енгиб, хотиржамликни сақлаган ҳолда
ўзини ва атрофдагиларни ҳимоя қила олиш имконияти яратилади,
йўқотишларнинг олдини олишга эришилади.