Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти


Аҳолини зилзилалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/95
Sana23.05.2022
Hajmi5,47 Mb.
#608124
TuriСеминар
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   95
Bog'liq
EUDJvJlDKe6IiCQWv470U6hJ92nYbxgnUc5Z9EiD

 
Аҳолини зилзилалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда
тўғри ҳаракат қилишга тайёрлашда ўқув-моддий базанинг ўрни 
 
Ширинов К.Ж., Норова Р.Н., Кобилов Х.И (Фуқаро мухофазаси институти) 
Ўзбекистоннинг 70% дан ортиқ аҳолиси 8 - 9 балли сейсмик ҳудудларда 
истиқомат қилаётганлиги боис, фавқулодда вазиятларда уларнинг ҳаёти ва 
соғлиғини сақлаш, талофатларни камайтириш мақсадида аҳолининг зилзилага 
тайёргарлик даражасини ошириб бориш, сейсмик хавфсизликни таъминлаш 
долзарб вазифалардан биридир.
Аҳолининг барча қатламларини зилзилалар билан боғлиқ фавқулодда 
вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш тизимининг барқарорлиги
ва сифати ўқув муассасаларининг ва аҳоли қатламига мос келадиган илмий 
жиҳатдан исботланган дастурларнинг мавжудлигига, ўқитишда қўлланилаётган 
усул ва услубларга, услубий таъминотга, ўқитувчиларнинг тайёргарлиги ва 
ўқув-моддий базанинг (ЎМБ)ҳолатига боғлиқ. 
Мамлакатимизда аҳолини зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга 
тайёрлаш мақсадида зарурий меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган 
бўлиб, унда: аҳолининг барча қатламларини зилзилалар оқибатида юзага келган 
фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга 
тайёрлаш тизими самарадорлигини ошириш;аҳолини ўқитиш билан қамраб 
олишни кенгайтириш;кўнгилли қутқарув дружиналари тузиш ва улар 
фаолиятини ташкил этиш;зилзила оқибатларининг сейсмик хавф даражасини 
камайтириш;аҳолига 
юзага 
келаётган 
сейсмик 
вазиятни 
баҳолаш 
кўникмаларини сингдириш ва зилзила пайтида мутаносиб тарзда ҳаракат 
қилишучуншарт-шароитларни яратиш;таълим муассасаларининг ўқувчилари ва 
талабаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашнинг 
комплекс тизими ишлаб чиқилиши белгиланган. 
Тайёргарликка жалб қилинадиган аҳолини 4 та гуруҳга ажратишимиз 
мумкин: 1) Таълим муассалари тарбияланувчилари, ўқувчилари ва талабалари; 
2) Вазирлик, идора, корхона ва ташкилот ходимлари; 3) Ишлаб чиқариш ва 
хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳоли; 4) Хорижлик фуқаролар. 
Аҳолини зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш мақсадида 
яратилган ЎМБ 
назарий ва амалий
машғўлотлар ўтиш учун мўлжалланган 
бўлиб, унга ўқув объектлари ва ўқув жараёнини таъминлаш воситалари киради. 


151 
Ўқув объектлари қуйидагиларни ўз ичига олади: фуқаро муҳофазаси 
институти (ФМИ), аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказларининг 
(АРТТМ) махсус ўқув хоналари; ФМИ зилзилани симуляция қилиш маркази; 
умумий ўрта таълим муассасаларидаги “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” ўқув 
хоналари (ҲХА хонаси); ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва 
олий таълим муассасаларида "Ҳаёт хавфсизлиги” ўқув хоналари; маҳалла 
фуқоролар йиғини ўқув-маслаҳат пунктлари (ЎМП) жойлаштирилган махсус 
хоналар; корхона ва ташкилотларда – кўп тармоқли синф хоналари, фуқаро 
муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар (ФМФВ) бурчаклари; кўчма ўқув-моддий 
базалар комплектлари; масофавий таълимни ташкил қилиш учун лозим бўлган 
дастурий таъминотлар ва қурилмалар; тегишли мъёрий, ҳуқуқий ҳужжатлар 
асосида яратилган қурилмалар, корхона ва ташкилотларнинг бошқа объектлари.
Ўқув жараёнини таъминлаш воситаларига қуйидагилар киради: ахборот-
коммуникация технологиялари асосида яратилган ахборот берувчи, назорат 
қилувчи ва ўргатувчи воситалар (видео проекторлар, компьютерлар, 
планшетлар, электрлаштирилган макетлар, 3 Д кузойнаклар, интерфаол ўқув 
қўлланмалари, телевизорлар, интерфаол доскалар ва бошқалар). 
Ушбу масалалар бўйича хорижий тажриба ўрганилганда мустақил 
давлатлар ҳамдўстлиги ташкилотига (МДҲ) аъзо Россия Федерацияси, 
Қозоғистон, Озарбайжон каби мамлакатларда аҳолини зилзила вақтида тўғри 
ҳаракат қилишга тайёрлашборасида ЎМБ яратиш ва такомиллаштириш 
масалаларига жиддий эътибор қаратилаётганини гувоҳи бўламиз. Жумладан, 
Россия Федерациясида шаҳар (туман), вилоят (республика), Россия 
Федерацияси миқиёсида ЎМБ кўрик танловлари мунтазам равишда ўтказиб 
келинади. Ушбу кўрик танловларни ўтказишдан мақсад: раҳбар ходимлар, 
фуқоро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар давлат тизимига (ФВДТ) кирувчи 
соҳалар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш 
тизимини самарадорлигини ошириш; аҳолини зилзилалар билан боғлиқ 
фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш тизимини сифатини 
ошириш; ЎМБни яратиш ва такомиллаштириш борасидаги илғор тажрибаларни 
умумлаштириш ва оммалаштириш. 
Бундан ташқари ушбу мамлакатларда сейсмик фаол ҳудудларида 
истиқомат қиладиган аҳолини тайёрлаш мақсадида кўчма ЎМБ лардан ҳам кенг 
фойдаланилмоқда. Жумладан, қўшни Қозоғистон Республикасида Бирлашган 
Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (ПРООН) билан ҳамкорликда 
автомобил тиркамасида (прицепида) мобил зилзилани симуляция қилиш 
қурилмалари яратилиб, сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган ўқув 
муассасалари, корхона ва ташкилотлар, маҳаллаларда мунтазам равишда 
амалий машғулотлар ўтказиб келинмоқда

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасида
аҳолини зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга 
тайёрлаш тизимини янги босқичга кўтариш мақсадида, ЎМБ ни доимий 
равишда такомиллаштириб бориш муҳим аҳамиятга эга. 
Ушбу масалани ҳал қилиш учун қуйидагилар таклиф этилади: 


152 
1.
Сейсмик фаол ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳолинизилзила вақтида 
тўғри ҳаракат қилишга амалий тайёрлаш мақсадида мобил зилзилани 
симуляция қилиш қурилмалари яратиш ва кўчма ЎМБ ни такомиллаштириш. 
2.
Таълим муассасалари, корхона, ташкилотлар, маҳалла фуқоролар йиғини 
Низомларида аҳолини зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш 
мақсадида яратилиши лозим бўлган ЎМБ таркиби акс эттирилишини 
таъминлаш. 
3.
Ҳар йили туман (шаҳар), вилоят ва республика миқиёсида ЎМБ кўрик 
танлови ўтказилишини йўлга қўйиш. 
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, аҳолини зилзила вақтида тўғри 
ҳаракат қилишга тайёрлашда ўқув моддий база муҳим аҳамиятга эга. Ундан 
кенг фойдаланиш орқали аҳолининг тайёргарлик даражаси кескин оширилади, 
шунингдек аҳолининг зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш бўйича амалий 
кўникмаси ҳосил қилиниб, бундай вазиятларда қўрқувни енгиб, ҳотиржамликни 
сақлаган ҳолда ўзини ва атрофдагиларни ҳимоя қила олиш имконияти 
яратилади, йўқотишларнинг олдини олишга эришилади.

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish