Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/95
Sana23.05.2022
Hajmi5,47 Mb.
#608124
TuriСеминар
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   95
Bog'liq
EUDJvJlDKe6IiCQWv470U6hJ92nYbxgnUc5Z9EiD

 
 
“Ҳаёт хавфсизлиги асослари” курси бўйича машғулотларни ташкил 
этишда хорижий мамлакатлар тажрибаси 
 
п.ф.н.Хусанова С., Саидханова Н. (Фуқаро мухофазаси институти) 


142 
Ватанимиз миллий давлатчилиги ва иқтисодий мустақиллиги, қудратли 
интелектуал салоҳиятининг юксак бўлишида сиёсий, ҳуқуқий, маънавий ва 
маърифий йўналишларда олиб борилаётган кенг қамровли тадбирлар 
мажмуасида, аҳоли ва ҳудудларни турли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза 
қилиш, инсон хавфсизлиги ва саломатлигини сақлаш алоҳида ўрин тутади, 
шунинг учун ҳам бу соҳа миллий Давлат сиёсатининг устувор 
йўналишларидан бирига айланди. 
Кўпгина 
давлатларда 
олиб 
борилаётган 
изланишлар 
шуни 
кўрсатмоқдаки, юзага келиши мумкин бўлган ҳодисаларни олдиндан ўрганиш, 
башоратлаш, унинг негизида огоҳлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, 
нафақат нохуш вазиятлар келтирадиган иқтисодий зарарни тежаб қолишга, 
балки инсонлар айниқса ёшлар ўртасидаги шикастланиш кўрсаткичининг 
пасайишига олиб келади. 
Дунёнинг турли мамлакатларидаги катта кўламдаги табиий офатлар ва 
ҳалокатларнинг (зилзила, цунами, сув тошқини ва ҳ.к.) оқибатларини 
бартараф этиш тажрибасига кўра, уларнинг оқибатларини юмшатишнинг 
ягона ечими – бу аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш 
тайёргарлигини оширишдир. 
Буларнинг барчаси кундалик фавқулодда ҳодисаларга ҳам боғлиқ. Кўп 
ҳолатларда, жабрланганларга биринчи ёрдам бевосита яқин атрофидаги 
шахслар томонидан кўрсатилади. Шунинг учун ҳам, фавқулодда ҳолатларда 
ўзига ва ўзгага биринчи ёрдамни кўрсата билиш кўникмаларини ҳосил қилиш 
муҳим аҳамият касб этади. 
Экспертларнинг таъкидлашича, соҳа йўналиши бўйича қабул қилинган 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабини ўз вақтида ва сифатли амалга 
оширилмаслиги, зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳолини тўғри 
ҳаракат қилишга тайёрлаш тизимининг самарали фаолият кўрсатмаслиги, 
ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини доимий равишда ўрганиб 
амалиётга қўллашни тақозо этмоқда. 
Ўзбекистон Республикасида аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат 
қилишга тайёрлаш ва уларнинг бу борадаги кўникмаларини ошириш муҳим 
вазифа ҳисобланади. Ҳозирда мавжуд бўлган, аҳолини фавқулодда 
вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш
аҳолида 
фавқулодда 
вазиятларда 
ҳаракат 
қилиш 
кўникмаларини 
шакллантиришни янада такомиллаштириш мақсадида, бир қатор хорижий 
давлатларнинг бу борадаги тажрибалари ўрганилди.
Хусусан, Россия Федерациясидааҳолини фавқулодда вазиятларда 
муҳофаза қилиш соҳасида тайёрлашни такомиллаштириш мақсадида 
ҳукуматнинг 4 март 2003 йилдаги “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва 
техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш тўғрисида”ги 
қонунига асосан аҳолини фавқулодда вазиятлардан тўғри ҳаракат қилиш 
бўйича тадбирлар амалга оширилади. Мазкур қонунга асосан, 1995 йил 16 
январь куни Россия Федерациясининг “Россияда огоҳлантириш ва ҳаракат 
қилиш тизимини ташкил этиш ва ривожлантиириш тўғрисида”ги 43-сонли 
қарори ишлаб чиқилиб, аҳолини ўқитиш, давлат ташкилотларининг 


143 
мутахассисларини тайёрлаш ва фавқулодда вазиятларда куч ва воситаларни 
шай ҳолатда ҳаракат қилиш бўйича бандлар киритилган. 
Шунингдек, Россия Федерациясининг 1995 йил 24 июлдаги 738-сонли 
қарорига асосан, Ўрта ва махсус таълим вазирлиги мажбуриятига фавқулодда 
вазиятларда аҳолини тайёрлаш, методик қўлланмалар ишлаб чиқиш ва 
тарқатиш киритилди. Кейинчалик2002 йил 2 ноябдаги 841-сонли қарорига 
асосан, фуқаро муҳофазасида аҳолини ўқитиш ишларини кучайтириш 
белгилаб олинди. Қарорда илмий оммабоп ва ўқув фильмлар яратиш, 
шунингдек ахборот-тушинтирувчи эслатмалар, мақолалар, нашрлар тайёрлаш 
ва аҳолини кенг қатламлари орасида тарқатиш масалаларига асосий эътибор 
қаратилган.1991 
йилдан 
буён 
Россия 
Федерациясида 
умумтаълим 
муассасаларида ҳукумат қарори билан “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” (ОБЖ) 
фани ўқитилмоқда. 
1995 йили “Мактабгача ёшдаги болалар хавфсизлигининг асослари” 
дастури ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастур асосида болаларни ўзини 
хавфсиз тутиш қоидаларига ўргатиш йўлга қўйилган. Бошланғич синфларда 
хавфсизлик масалалари “Инсон ва атрофдаги олам” ёки “Атрофимиздаги 
олам” курсларига интеграллаштирилган, 5-9 синфларда “Ҳаёт фаолияти 
хавфсизлиги асослари” курси қолдиқ принципи асосида, яъни асосий ўқув 
режасининг вариатив қисмида олиб борилади. 
2017 йилда “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги асослари” фанини ўқитиш 
концепцияси ишлаб чиқилди. Ушбу концепция “ОБЖ” мавзусини сифатли 
ривожлантириш ва унинг мақомини ўзгартириш учун шароит яратишга имкон 
беради. “ОБЖ” дарсликларининг таълим стандартлари, дастурлари ва мазмуни 
ўзгартирилди. Ушбу фан ўқитувчиларининг иш сифатини оширишга алоҳида 
эътибор қаратилди. 
Умумтаълим мактабларида таълим жараёни федерал даражада ишлаб 
чиқилган ва мактаб иш дастурларини ишлаб чиқиш учун асос сифатида 
тақдим этилган дастурларга мувофиқ амалга оширилади. 
Қирғизистон Республикасининг“Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги 
қонунига мувофиқ тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Қирғизистон 
Республикасининг умумтаълим мактаблари учун “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги 
асослари”, “ОБЖ” фанининг ўқув дастурлари ишлаб чиқилган. 
Халқаро ташкилотлар кўмагида (ЮНИСЕФ, Ага-Хон фонди
ва бошқалар) ўқув дастурлари, услубий тавсиялар, ўқитувчилар малакасини 
ошириш дастури ишлаб чиқилди. 
Ҳозирги кунда умумтаълим мактабларининг 1-5-синфлари учун ОБЖ 
предмети асосий фанлардан бири ҳисобланади, юқори синфларда фанлар 
таркибига интеграциялаш орқали ўқитилади. 
Қозоғистон Республикасидааҳолини зилзила вақтида ҳаракат қилишда 
нодавлат секторларидан унумли фойдаланишади. Нодавлат-нотижорат 
ташкилотлари томонидан аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлашдаги 
фаолияти давлат ташкилотлари томонидан қамраб олинмаган аҳоли қатламлари 
орасига кириш имкониятини бермоқда. Қозоғистонда “Қизил ярим ой” жамияти 
томонидан зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатувчи ўқув курслар, 


144 
тренинглар ташкил этилиб, зилзила вақтида оилавий эвакуация режасини 
тузиш, уй ичидаги хавфсиз жойларни аниқлаш, бинодан хавфсиз ҳудудга 
чиқиш қоидалари амалий машғулотлар орқали ўргатилмоқда. 
Шунингдек

ҚозоғистондаЯпония мутахассисларини жалб этган ҳолда 
“Аҳолини зилзилаларда тўғри ҳаракат қилиши бўйича” семинар-тренинглар, 
брифинглар 
ўтказиб 
бориш 
йўлга 
қўйилган 
бўлиб, 
Қозоғистонмутахассисларини Япон тажрибаси билан таништирилиб борилади. 
Исроил давлатида, умумтаълим мактабларининг ўқув режалари хавфсиз 
ҳаёт маданиятини шакллантириш, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга 
ўқувчиларни ўқитиш бўйича махсус фан киритилмаган. 
Исроил мактабларида ўқувчилар факултатив соатларда, шунингдек
умумий таълим фанларини ўрганиш жараёнида хавфсизлик соҳасида зарур 
билим олишга йўналтирилган. Энг кенг тарқалган курслар кўплаб таълим 
муассасаларида “Мудофаа”, “Хавфли ҳаракатлар” ихтиёрий курсларида 
мажбурийдир. Бундан ташқари, бир қатор мактабларда “Ёш полициячи” 
тўгараги фаолияти ташкил этилган. 
Эътибор берадиган бўлсак, ҳар бир мактаб ўзи учун тегишли курсни 
танлайди, 
хавфсизлик 
тизимларини 
ишлаб 
чиқиш, 
лойиҳалаш
ва ўрнатиш билан шуғулланадиган компания билан шартнома тузади, 
шунингдек доимий ходимларни тайёрлайди. Компания мутахассислари мактаб 
маъмуриятини, ўқитувчиларни ўқитадилар, шунингдек, мактаб ўқувчиларини 
фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлайди. 
Исроил ҳукумати мамлакатнинг ҳар бир фуқароси бу ердаги тинчлик, 
хотиржамлик ва тартибни бузишга қаратилган воқеалар билан боғлиқ ҳар 
қандай кутилмаган ҳодисаларга тайёр бўлиши кераклигини тушунади. 
Шунинг учун мактабларда бундай ҳолатларга тайёргарлик кўриш бўйича 
баъзи тадбирлар кўзда тутилган. 
Исроилда барча мактаблар, биринчи навбатда, ҳар қандай экстремал 
шароитларда тўғри ҳаракат қилиш ёш авлодни ўргатиш қурбонларни олдини 
олиш учун, махсус тадбирлар ўтказилади. Махсус психолог тажрибали 
террористик ҳаракатлардан сўнг стрессли ҳолат ва дипрессияни енгишга 
ёрдам бериш учун болаларга дарс беради. Шундай қилиб, малакали 
мутахассислар болаларга психологик ёрдам кўрсатадилар. 
Бундан 
ташқари, 
мактабдаги 
машғулотларда 
бомбардимон 
бошланишига тезкор жавоб бериш қобилиятлари ишлаб чиқилган. Ҳар қандай 
дарсда ҳар бир киши учун кутилмаган тарзда сирена сигнали берилганда барча 
ўқувчилар жуда тартибли, интизомли ва мунтазам равишда хонани тарк этиб, 
панагоҳга боришлари керак бўлади. 
Польша давлат мактабларининг кўпчилигида “Хавфсизлик таълими” 
курси инсонни касб-ҳунарга қарамасдан, инсон жамиятида хавфсиз ҳаётга ва 
ижтимоий иерархиядаги жойга инсон сифатида тайёрлашга мўлжалланган. 
Дастурда акс эттирилган ўқув курсининг асосий мақсади мактаб 
ўқувчиларини хавфсизлик масалалари бўйича тегишли билимларни ўргатиш 
ва 
экстремал 
вазиятларда 
уларнинг 
хатти-ҳаракатларини 
нормаллаштиришдир. 


145 
Олинган билим ва шаклланган кўникмалар мактаб ўқувчилари ҳақиқий 
хавфли вазиятда фойдаланишлари мумкин. Ўқув дастурининг муҳим мақсади 
мактаб ўқувчиларини замонавий дунёда таҳдидларни билиш, шахсий ва 
глобал хавф-хатарлардан қочиш ёки камайтириш имконини берадиган 
профилактика чораларини кўриш одатини шакллантиришдир. Ўттиз соатлик 
тренинг мактабда ўқишнинг учинчи ва тўртинчи босқичи (юқори 
синфлар)даамалга оширилади.
Японияда зилзила содир бўлганда тўғри ҳаракат қилишда асосан ёшларга 
эътибор қаратиш тизими самарали ташкил этилган. 
Маълумки, Япония энг юқори сейсмик ҳудудда жойлашган. Давлат 
ҳукумати зилзилада аҳолини тўғри ҳаракат қилишга жиддий ёндошиб, 
фавқулодда вазиятларда доим шай ҳолатда туришни талаб этади. 
Япония уйларида ҳар бир оила аъзолари учун махсус оёқ кийим, хуштак, 
радиоалоқа ёки қувватланган мобилалоқа, фонар, ичимлик сув сақланиб, 
зилзила содир бўлганда, синган предметларда оёқларни жароҳатламаслик учун 
мазкур оёқ кийимни кийиш, хуштак, радиоалоқа ёки мобилалоқа орқали ёрдам 
чақириш ва фонардан фойдаланиш бўйича тавсиялар бериб борилади. 
Шунингдек, Кёто ва Кобе шаҳарларининг “Келажак авлодни табиий 
офатлардан муҳофазаланишга ўргатиш” маркази томонидан зилзила, сувда 
чўкиш, ёнғин, кучли шамол каби ҳолатларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатувчи 
музейлар, симуляторлар, фавқулодда ҳодисаларда фойдаланиш учун 
мўлжалланган махсус кийимлар ва асбоб-анжомлар намойишлари ташкил 
этилган. 
Аҳоли ўзини қутқариш, ўзаро бир-бирини қутқариш, ўзгани қутқариш 
йўналишлари бўйича жисмоний ва психологик жиҳатдан тайёрланади. Бунда, 
Оммавий ахборот воситалари ўқув методик қўлланмалардан асосий восита 
сифатида фойдаланилади. Асосий эътибор ўқувчиларга фавқулодда 
вазиятларда тўғри ҳаракат қилишни ўрганишга қаратилган. Жумладан, ҳар 
куни соат 06:00-09:00 оралиғида телевидения орқали зилзила, ёнғин, цунами, 
йўл транспорт ходисаси хавфини, табиатга нисбатан муносабатни эслатувчи 
ва уларда қандай ҳаракат қилиш лозимлигини ўргатувчи мазмунидаги 
мультфилм, бадиий фильм, ўйинлар, машғулотлар намойиш этиб борилади. 
Ҳар бир префектура Таълим бошқармаси томонидан 1-6-синф ва 7-9-
синф ўқувчилари, ўрта таълим берувчи коллеж, лицей ва гимназиялар учун 


146 
мўлжалланган ўқув қўлланмалар ишлаб чиқилган. Масалан Хёго префектура 
Таълим бошқармаси томонидан ҳар ҳил ёшдаги ўқувчилар учун мўлжалланган 
Living for Tumorrow (Эртага яшаш) номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган. 
Мазкур ўқув қўлланмада префектура ҳудудига хос бўлган табиий офатлар ва 
улар содир бўлганда қандай йўл тутиш кераклиги ёритиб берилган.
Шунингдек, Японияда анимацион 3D тизимидан фойдаланган ҳолда 
ўқув муассасаларида симуляцион хоналар, полигон майдонлари ва музейлар 
ташкил этилган. 
АҚШ, Россия ва Жанубий Корея мамлакатларида аҳолини ФВларда 
тўғри ҳаракат қилишга тайёрлашда замонавий услубий база, кўргазмали 
қуроллар ва имитация воситаларидан фойдаланиб, ҳар бир машғулот шартли 
ФВларни содир бўлиши мумкин бўлган машғулот хоналари(тренажёр)да олиб 
борилади.
Арманистон Республикасида мактабларда хавфсизликни таъминлаш 
“Хавфсизлик дастури” ишлаб чиқилган бўлиб, унда мактаб хавфсизлигини 
таъминланганлик даражалари бўйича барча саволлар киритилган. Шунингдек, 
бугунги кунда республикадаги мактабларда ўқувчиларни турли бахтсиз 
ҳодисаларда тўғри ҳаракат қилиш, айниқса зилзила вақтида оқилона 
ҳаракатланиш қоидаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Сейсмик жараёнлар фаол бўлган Япония, Кореа, АҚШ, Россия 
Федерацияси, Индонезия ва Қозоғистон Республикасининг тажрибасини 
ўрганиш натижалариасосан ёшларни “Ўзини, ўзаро бир-бирини ва ўзгани 
қутқариш” йўналишлари бўйича жисмоний ва руҳий жаҳатдан тайёрлашга, 
валонтёрларни жалб қилишга, ўқув курслар ташкил этишга алоҳида эътибор 
берилмоқда.
 
Индонезиямактабларида янги “Рав-Гилит” ёки “Ҳамма синфлар учун” 
номли дастур ишлаб чиқилиб, 2,3,7,9,11-синф ўқувчилар учун 10 соатли 
Фуқаро муҳофазаси бўйича ўқув курслари ташкил этилган.
Хулоса 
қилиб 
айтганда, 
дунёда 
турли 
табиий, 
техноген
ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони тобора ортиб бораётган 
шароитда, уларни бартараф этишдан кўра, фавқулодда вазиятларни олдини 
олиш борасида аҳолини тайёргарлигни ошириш, уларнинг фавқулодда 
вазиятларда ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантириш долзарб бўлиб 
қолмоқда.
 


147 

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish