Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/95
Sana23.05.2022
Hajmi5,47 Mb.
#608124
TuriСеминар
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   95
Bog'liq
EUDJvJlDKe6IiCQWv470U6hJ92nYbxgnUc5Z9EiD

биринчидан
, табиий фанлар бўйича мактаб дарсликларида Ватанимизнинг 
географик жойлашуви харитаси билан бир қаторда сейсмик ҳолатини намоён 
қилувчи чизмалар илова қилинишига эришиш лозим. Ўқувчи шу чизмалар 
асосида қаерда неча баллдан зилзила бўлиши мумкинлигини англаб олади, 
иккинчидан
, зилзила бўлган тақдирда аҳоли қандай тартибда ҳаракат қилиши 
кераклиги тўғрисидаги, уйнинг қайси жойлари хавфсиз бўлишини 
ёшлигиданок англаб етса, фавқулодда вазиятларнинг биринчи талаби - 
саросимага тушмаслик, ваҳимага берилмаслик тўсиқлари енгиб ўтилади. 
«Зилзила эмас, бино ва унинг предметлари кишилар ўлимига сабабчи 
бўлади» - дейди муҳандис-сейсмологлар. Ҳақиқатда саросима ва ваҳимага 


137 
берилган 
кишилар, 
қалтис 
ҳаракат 
қилиши 
оқибатида 
қўшимча 
нохушликларни пайдо қилади. 
Юқорида келтирилган талабларга риоя қилган ҳолда қўшимча 
қуйидагиларни билиш зарур. 
Уйдаги газ, сув, электр тармоқларини хавфсизлантирадиган жойларни 
билишлари, уй тиббий халтаси, унда биринчи тиббий ёрдам учун зарур бўлган 
дори-дармонлар, нохуш вазият юзага келганда биринчи хизмат кўрсатиш 
ташкилотларининг телефон рақамлари, уй жиҳозларидан китоб жавонлари, 
осма асбобларни маҳкамлигини назорат қилиш, мактаб ёшидаги болаларга 
зилзила вақтида қандай ҳаракат қилишлари тартибларини уқтириш, иш 
жойларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ва бошқа кўрсатмалардан ҳар 
бир киши бохабар бўлиши шарт. 
Бунинг учун мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш зарур. Айниқса, 
маҳалла-гўзарларда, ишхона-мактабларда, радио-телевидениеда оммабоп 
шаклда суҳбатлар ташкиллаштирилса, қисқа метражли фильмлар, фожиаларни 
акс эттирган лавҳалар бериб борилса мақсадга мувофиқ бўлади. 
Зилзила содир бўлганда гўё биз турган замин худди «бешик» каби 
тебрангандек бўлади. Тебраниш бир неча сониялар, кучли зилзила бўлса бир 
неча дақиқалар давом этиши мумкин. Тебранишдан Сиз қўрқиб кетасиз, аммо 
кутиб туришдан бошка чорангиз йўқ. Сиз осойишта ва ақл-заковат билан иш 
кўрсангиз, шикастланмаслик даражангизни анча юқори кўтарган бўласиз. 
Айниқса, бу осойишталик орқали атрофингиздагиларга ижобий таъсир 
кўрсатасиз ва улар ҳам Сиз каби саросимага берилмасликларига замин 
тайёрлайсиз. 
Тебранишни сезган вақтингизда секин-аста хавфсиз жойга ҳаракат 
қилишингиз лозим, асосий хавф бинодаги осма анжомлардандир 
Аввало, тинчланинг, ҳеч қандай қалтис ҳаракат қилманг, бақирманг ва 
атрофдагиларни койиманг. Бинода бўлсангиз хавфсиз жойлардан: эшик 
олдилари, деворнинг ички бурчаклари, сейсмик белбоғ остиларидан 
бирортасини эгалланг, бошқаларни ҳам шундай қилишга чақиринг. Дераза ва 
чайқалувчи оғир буюмлардан узоқроқда туринг. 
Ҳеч вақт юқори қаватдаги бинодан чиқиб кетишни ўйламанг. Аксинча 
тебраниш ўтиб кетгунча бино ичидан паноҳ қидиринг. Керак бўлганда 
тебраниш тугагандан сўнг бинони тарк этинг. Кўп қаватли уйда турсангиз 
лифтдан фойдаланманг. Зинапоядан фойдаланишда қўпол ҳаракат қилманг, 
бошқаларни ҳам тинчлантиринг. 
Сейсмик бардоши кам бўлган, ғиштли ва хавфли биноларда бўлсангиз, 
албатта ташқарига зудлик билан чиқинг. Бунда электр тармоқлари, буюмлар 
ҳаракатидан огоҳ бўлинг. Очиқ жойда бўлсангиз биноларга, электр 
тармоқларига яқин турманг. Транспортда бўлсангиз очиқ жойда тўхтатинг, 
тебраниш ўтиб кетгунча кутинг. 
Тебраниш қайтарилгудек бўлса ҳайрон бўлманг. Одатда биринчи 
зарбадан сўнг, қайта зарбалар бўлиши муқаррар. Улар ҳатто бир неча 
кунларгача давом этади. Айрим ҳолатда қайта тебранишлар ҳам бино ва 
иншоотларга катта зарар етказади. 


138 
Энг муҳими, турли офат содир бўлганда асабгарчиликка берилманг, 
осойишталик ва хотиржамлик билан иш тутинг.
Бу зилзила содир бўлганда қандай ҳаракат қилишнинг асосий қоидалари 
эди. Энди зилзила бўлиб ўтгандан сўнг нималарга эътибор бериш лозимлиги 
тўғрисида икки оғиз эслатма. 
Тебраниш тугагандан сўнг бино ва иншоотларда бузилиш, шикастланиш 
юзага келиши натижасида инсонлар ҳам жиддий зарар кўради. Энг муҳими 
осойишталикни сақлаган ҳолда аввало шикастланганларга ёрдам бериш лозим. 
Сўнгра ёнғин ва бошқа нохушлик пайдо бўлган бўлса тегишли жойларга хабар 
бериш керак. 
Биринчи ёрдам зарур бўлса ташкил этинг. Тиббий ёрдамга муҳтожларни 
аниқланг. Ёнғин хавфи бор жойларни бартараф этинг. Сув, газ, электр 
тармоқларида шикастланиш бор-йўқлигини аниқланг. Зинхор шам ва 
гугуртдан фойдаланманг. Электр тармоғини асосий таянч нуқтадан узинг. 
Электр тармоқларига яқин юрманг, уларни ушлаб ҳам текширманг. Сизнинг 
ёрдамингиз зарур бўлмаган жойларга борманг. Канализация тармоқларини 
кўздан кечирмагунингизгача, ундан фойдаланманг. Шикастланган бинода 
эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда ҳаракат қилинг. Безовта бўлган ёш болалар ва 
аҳолини тинчлантиринг, ортиқча асабгарчиликка йўл қўйманг, уларни 
ҳаракатини тез ва хавфсиз бўлишини таъминланг. Аввало, оила аъзоларидан, 
қўни-қўшнидан, сўнгра мактаб, боғча ва бошқа муассасалардан хабар олинг. 
Қуткарув ишларида қатнашаётган бошка соҳа ходимларига ёрдам қилинг. 
Зилзила келтирган кўпгина вайронагарчиликларда тўлиқ хавфсизликни 
таъминлаш жуда мушкулдир. 
Юқорида келтирилган қоида ва талабларга эътибор бериш, зилзила 
талофатини 
камайтиришга, 
навбатдаги 
ҳалокат 
вақтида 
Сиз 
ва 
атрофдагиларингизга фойдаси тегади, деган умиддамман. 

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish