77
3.
УП- 1378 от 04.03.1996 г. «Об образовании министерства по
чрезвычайным ситуациям»;
4.
ПКМ- 242 от 24.08.2011 г. «О дальнейшем развитии государственной
системы предупреждения и действия в ЧС РУз»;
5.
А.В. Борисов – « Гуманитарная помощь: к вопросу о принципах», 2017
г.. Журнал: Власть ;
6.
М.А. Бочанов – «Волонтерское движение –
Российский опыт
и мировая практика», 2015 г.. Учебные записки Орловского Государственного
Университета;
7.
https://redcrescent.uz/
- сайт представительства красного полумесяцы
РУз;
Зилзила ва унда ҳаракатланиш қоидалари
Аҳмедов А.Н., Бабаев А.Ё. (Фуқаро мухофазаси институти)
Маълумки, зилзила содир бўлганда унинг ўчоғидан
бўйлама
ва
кўндаланг
сейсмик тўлқинлар тарқалади. Бўйлама тўлқинлар (биринчи
тўлқин), кўндаланг тўлқинлар (иккинчи тўлқин) билан белгиланади. Булардан
ташқари, ер юзасида пайдо бўладиган юза тўлқинлар мавжуд. Мазкур
тўлқинлар асосий ҳисоблансада, кўндаланг ва бўйлама тўлқинлар ер
юзаси
ҳамда ички қатламаларида синиш ва қайтарилиш хусусиятига эгалиги сабабли
мураккаб тўлқинлар ҳосил бўлади. Тўлқинлар ҳар хил тезлик билан тарқалади.
Энг тез тарқалувчи тўлқин бўйлама тўлқин бўлиб, муҳитда тахминан бино
ичидаги одамларнинг кўпчилиги сезади. Уйдаги жиҳозлар ҳаракатга келади.
Бино ва мебель тебранади. Уйқудагилар уйғониб кетади. Ҳамма сезади.
Кўпчилик ташқарига чиқишга ошиқади, баъзи буюмлар турган еридан
тушиб кетади.
Баъзи уйларда сувоқлар кўчиб тушади. Иморатлар шикастланади, ғиштли
деворлар ёрилади. Хом ғишт ва пахсадан қурилган баъзи уйлар бузилади,
тоғларда баъзан қоялар кўчади.
Иморатлар кучли шикастланади, тоғларда
сурилмалар юз беради. Ғишт, бетондан ишланган уйлар бутунлай ёки қисман
бузилади, ер ости қувурлари узилади. Қоялар қулаб, тепаликлар сурилади,
ердаги ёриқларнинг эни 10 см гача боради. Ер юзида катта (эни 1 м гача)
ёриқлар пайдо бўлади. Тўғон ва қирғоқ дамбалари ишдан чиқади, темир йўллар
букилади. Янги кўллар пайдо бўлади. Ер юзида кенг ва чуқур жарликлар ҳосил
бўлади, ер вертикал ва горизонтал йўналишда силкинади. Тоғларда қоялар
ағдарилади, кўприк, тўғон, темир йўллари бутунлай бузилади. Ер қиёфаси,
рельефи ўзгаради. Ер юзи бурмаланади, баланд қоялар ағдарилади, дарёлар
ўзанини ўзгартиради.
Кўндаланг тўлқин эса ўртача 5 км/с тезликда, юза тўлқинлар
эса энг
секин тезликда тарқалади. Қайд қилинган тўлқинларнинг ёзувига қараб зилзила
эпицентридан стансиягача бўлган масофани аниқлаш имконини беради. Шу
мақсадда кўндаланг ва бўйлама тўлқинлар орасидаги вақтнинг эпицентр
узоқлигига боғлиқлиги ҳар хил ҳудуд учун ўрганилади.
78
Бу боғлиқлик чизма кўринишида бўлиб, у годограф деб юритилади ва
зилзила маълумотларини ишлаш ва ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Зилзила тўлқинларининг умумий қуввати магнитуда (М) билан белгиланади. У
шартли сон бўлиб, ер сатҳидаги муҳит зарраларининг силжиш амплитудасига
тўғри келади. Бу қиймат сейсмик станциялар қайд қилган ёзувлар-
сейсмограммалардан аниқланади. “А” ҳарфи билан белгиланган катталик К =
лг£ зилзиланинг қувватлилик синфи деб аталади. Масалан, магнитудаси 5 га
тенг (М = 5) бўлган зилзила ўчоғидан 1012 Ж қувват
ажралади, яъни К = 12.
зилзила кучини ифодалаш учун турли сейсмик шкалалар таклиф этилган.
Улардан биринчиси-1917 йилда Халқаро сейсмик ассоциация томонидан қабул
қилинган 12 балли Меркалли-Канкани-Зиберг шкаласи бўлиб, у ҳозиргача бир
қанча Европа мамлакатларида қўлланилади. Иккинчиси-АҚШда Вуд ва
Нюманлар
томонидан
1931
й.да
Меркалли
шкаласини
бир
оз
мукаммаллаштирилган 12 балли ММ шкаласи ҳисобланади. Учинчиси-
Россияда С. В. Медведев томонидан ишлаб чиқилган 12 балли шкаладир.
Ер қаъридаги тектоник, ҳаракатлар фаоллашган қисми ва
унинг теварак
атрофида физикавий ва кимёвий жараёнлар ҳам фаоллашади. Жумладан, тоғ
жинсларининг зичлиги, электр ўтказувчанлиги, магнитик хоссалари,
электромагнит тўлқинлар тарқатиш хусусияти, ер сатҳининг
вертикал ва
горизонтал ҳолати кабилар ўзгариши мумкин. Мазкур ҳудудларда мавжуд
бўлган бурғи қудуқлари орқали олинаётган нефть, газ, сув миқдори кескин
ўзгариши, ер ости сувларининг кимёвий таркиби, микроэлементлар,
газлар
миқдори ҳам ўзгаради. Ушбу санаб ўтилганлар зилзила содир бўлиши
арафасида кескин ва кўп миқдорда ўзгариб, зилзиланинг даракчилари сифатида
қаралиши мумкин. Улар зилзилаларни олдиндан айтиб бериш муаммосини ҳал
қилишда жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Ер шарининг сейсмик жиҳатдан
фаол бўлган барча ҳудудларида кўп йиллик халқаро ва миллий дастурлар
асосида тўхтовсиз изланишлар олиб борилаяпти.
1966 йил 26 апрелда Тошкентда юз берган зилзиладан сўнг собиқ
Иттифоқда биринчи бўлиб Ўзбекистон ФА таркибида 1966 йил октябрь ойида
Do'stlaringiz bilan baham: