163
борилмоқда. Хусусан, 2003 йил 6 майда МДҲ давлатлари орасида
биринчилардан бўлиб ―Сув ва сувдан тўғри фойдаланиш тўғрисида‖ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирди. Шунингдек, республикамиз
ҳудудидан оқиб ўтувчи 8 та дарѐ — Амударѐ, Сирдарѐ, Қашқадарѐ, Чирчиқ,
Сурхондарѐ, Зарафшон, Қорадарѐ ва Норин дарѐлари ҳамда давлат
аҳамиятига эга бўлган 11 та ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган
ҳудудни
ифлосланишдан
муҳофаза
қилиш
мақсадида
Вазирлар
Маҳкамасининг тегишли қарорлари қабул қилинган.
Ўрта Осиѐда Ўзбекистон, жумладан Фарғона водийси ўзига хос
табиати, яъни ўсимлик ва ҳайвонот олами билан ажралиб туради.
Фарғона водийси Л.Н.Бабушкин, Н.А.Когайларнинг географик
таснифига кўра, Турон провинциясининг тоғолди-тоғлик провинциячасига
кирувчи Фарғона округини ўз ичига олади.
Фарғона водийсининг иқлими қуруқ, давомли, ѐзи иссиқ, қиши
мўътадил. Ўзбекистон гидрометереология ва об-ҳавони кўзатиш
маркази
Фарғона водийси бўлимининг берган маълумотига асосан, ўртача йиллик
ҳарорат +12 +13,5
0
С, энг иссиқ ойнинг (июль) ҳарорати +30 +35
0
С, энг
совуқ ойнинг (январь) ҳарорати +3
0
Сни ташкил қилади. Абсолют максимум
ҳарорат +40 +42
0
С, абсолют минимал ҳарорат -18-20
0
С
Сирдарѐ Туркистоннинг энг узун (2982 км) дарѐси бўлиб, сувининг
кўплиги жиҳатидан Амударѐдан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди. Сирдарѐ
Марказий Тяншанда жойлашган Оқшироқтошдаги Петров музлигидан
бошланувчи Қорасой ҳамда Тарағай дарѐларнинг қўшилишидан вужудга
келган Норин билан Фарғона тизмасидан сув йиғувчи Қорадарѐнинг
Наманган шаҳри яқинидаги Балиқчи қишлоқида
бирлашишидан вужудга
келади.
Сирдарѐ Фарғона водийсида секин оқсада, лекин нисбатан чуқур ўзан
ҳосил қилиб, қирғоқларини ювиб, тикка жарлар ҳосил қилган. Фарғона
водийсидан чиқиб Чирчиқ ирмоғини қўшиб олгандан сўнг унинг ўзани
кенгайиб, илонизи бўлиб секин оқади, қиргоқлари эса пасаяди.
Сирдарѐнинг Фарғона водийсида доимий ирмоғи йўқ. Лекин
суғоришга сарфланиб, Сирдарѐга етиб келмайдиган Чотқол ва Қурама
тоғларидан бошланувчи Чортоқсой, Поччаота, Косонсой Ғовасой, Чатоқсой
каби ўнг ирмоқлари; Олой ва Туркистон тоғларидан бошланувчи Оқбўра,
Аравансой, Исфайрамсой, Шоҳимардонсой, Сўх, Исфара, Хўжабақирган,
Оқсув каби чап ирмоқлари мавжуд. Бу ирмоқлар тоғлардан бошланганлиги
туфайли тоғ ўзанда шиддат билан оқувчи, узунлиги 80—160 км бўлган
дарѐчалардир. Сирдарѐ Фарғона водийсидан оқиб чиққач, ўнг томондан
унга Оҳангарон, Чирчиқ, Калас ва Арис каби ирмоқлари келиб қуйилади.
Норин дарѐсига чап томондан анча йирик Кўкийрим дарѐси, 32 км
оқиб боргач, Кўкўмерен дарѐси қўшилади. Узунахмат ва Қорасув дарѐлари
қўшилгач, дарѐ Фаргона водийсига чиқади. Шу ердан бошлаб унинг суви
қисман суғоришга олинади. Наманган шаҳри яқинидаги Балиқчи қишлоғи
ѐнида Норин Қорадарѐ билан қўшилиб Сирдарѐни ҳосил қилади.
Норин
юқори оқимида кенг водийда, Ахала дарѐсининг қуйилиш жойига қадар
чуқур ва тор водийда жуда тез оқиб, Норин шаҳридан бошлаб дарѐ
водийсида икки ѐқлама қайир ҳосил бўлган.
164
Узунахмат дарѐси қуйилиш жойига яқин дарѐ водийси тобора
торайиб, қояли дарага айланади ва Учқўрғон шаҳридан ўтгач, кенгайиб,
конуссимон ѐйилмадан оқа бошлайди. Норин қор-музлик сувларидан
тўйинади. Катта Фаргона,
Катта Андижон, Шимолий Фарғона, Катта
Наманган каналлари шу дарѐдан сув олади. Норин жуда катта энергия
захираларига эга. Дарѐда Учқўргон ГЭС, Тўқтақул ГЭС қурилган. Норин
бўйида Норин, Тошкўмир, Учқўрғон шаҳрилари жойлашган.
Фарғона водийсида сойлар 6500 га яқин бўлиб, сойларда сел ҳодисаси
тез-тез содир бўлиб туради. Баҳорда жала ѐққанда қорлар тез эриб, сой
сувлари ҳаддан ташқари кўпайиб кетиб, сел вужудга келади ва жуда катта
зарар келтиради. Бундай хавфли селлар Фарғона водийсида 2367 марта
бўлганлиги қайд қилинган.
Тоғ олди ва тоғ оралиғидаги минтақада грунт сувининг микдори анча
катта. Факат тоғ олди минтакасидаги ер ости сувининг динамик миқдори
секундига 295 м
3
ни ташкил этади. Фарғона водийсининг ўзида йиллик
миқдори 3,0 км
3
бўлиб, шуни 60% га якини Ўзбекистон худудига тўғри
келади.
Фарғона водийсидаги Қорадарѐ дарѐси сувидан оқилона фойдаланиш
мақсадида 156 минг км узунликда канал қурилган бўлиб, унинг 22 минг км
узунликдаги қисми хўжаликлараро, қолган 134 минг км узунликдаги қисми
хўжаликлар ичидаги каналларга тўғри келади. Бундан ташқари Қорадарѐ
саноат
тармоқларини,
маиший-коммунал
хўжаликни
сув
билан
таъминлашдаги аҳамияти катта. Ҳозир вилоят саноат тармоқлари, маиший-
коммунал хўжалиги ва бошқа соҳаларни сувга бўлган эҳтиѐжларини
қондириш учун дарѐлардан йилига 7,5—8,0 км
3
сув олмоқдалар. Ўша
сувнинг 15% сарфланса, қолган 85% ифлосланган ѐки қисман
тозаланган
ҳолда табиий ҳавзаларга қайтиб қўшилмоқда. (1 жавдал)
Дарѐлар сув оқимини тартибга солиш учун республикада 53 та сув
омбори қурилган.мавжуд ишлатиладиган сувларнинг 85 фоизи қишлоқ
хўжалигига, 12 фоизи саноатга ва 3 фоизи маиший-коммунал хўжаликка
тўғри келади. Сувлардан исрофгарчилик билан фойдаланиш натижасида
суғориладиган майдонлар 4.2 млн гектарга етганида мавжуд ишлатиладиган
сув заҳираларининг тугаши кузатилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича саноқли йиллардан сўнг «қора олтин»
эътибордан четда қолиб, жаҳон бозорида етакчи ўринни оддийгина чучук
сув эгаллайди. Ҳозирнинг ўзида 2,0 млрд дан ортиқ аҳоли чучук сув
етишмаслиги шароитида яшамоқда. 2025 йилга келиб,
уларнинг сони
3 млрд дан ортиши, намлик етишмаслигидан эса Ер сайѐрасининг 40%
аҳолиси азият чекиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Ўзбекистон дарѐ сув бойликларини оқилона фойдаланиш ва бундан
буѐн тоза саклаш учун экин далаларидан чиқаѐтган зовур-дренаж сувларини
иложи борича табиий ҳавзаларга ташлашни ман этиш; зовур-дренаж
сувларини йиғиб, Амударѐ ва Сирдарѐга параллел магистрал зовур қазиб
Оролга оқизишга эришиш; қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши
биологик услубда курашишни жорий этиш;
завод-фабрика, маиший-
коммунал ва бошқа корхоналардан чиқаѐтган ифлос оқова сувларни
тозалаб, сўнгра сув ҳавзаларига ташлашга эришиш зарур.