Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ДАРСЛАРИДА МИЛЛИЙ



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   192
Bog'liq
IV qism

ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ДАРСЛАРИДА МИЛЛИЙ 
ҚАДРИЯТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ. 
Д.Т. Тангиров СамДУ. 
 
Жисмоний маданият умум маданиятнинг ажралмас қисми бўлиб, 
шахсни баркамол қилиб тарбиялашда педагогик принципларга амал 
қилишни тақоза этади. Усиб келаѐтган ѐш авлод жисмоний маданиятга 
бўлган қизиқишини биз ѐшларни, ҳар кунлик турли туман ҳаракат 
фаолиятларида ўз аксини топганини шундай баҳолаймиз. Ёшларимизнинг 
ҳаракат фаолиятларига ва жисмоний маданиятига қизиқишлари физиологик 
жараѐнга боғлиқ эканлигини манбаларда учратамиз. Шундай экан 
жисмоний маданият дарсларини ташкил қилишда ўқувчи ѐшларнинг 
қизиқиши ҳаракат фаолияти эътиборга олинган ҳолда ташкил қилинса 
мақсадга мувофиқ бўлади. 
2002 йил маълумотларига қараганда Ўзбекистонда 9679 умумтаълим 
мактаблари мавжуд бўлиб уларда 9555 та жисмоний маданият коллективи 
фаолият кўрсатади. Мактабларда жисмоний маданият билан шуғулланувчи 
ўқувчилар сони 5 млн 861 минг ўвувчини ташкил қилади.
Бу каби умумтаълим мактаблари ўқувчиларни шароити ҳам турлича 
бўлиши туфайли уларнинг жисмоний маданиятга бўлган муносабати ҳам 
бошқа бошқадир. 
Биз назорат қилган Самарқанд вилоят Қўшрабод туманидаги № 70, 
69, 68, 24 чи умумтаълим мактабларининг жисмоний маданият дарсларини 
ўтилишини мақсади мазмуни ва шакли билан қизиққанимизда шундай 
ҳолат аниқландики, шароити яхши бўлган мактабларда жисмоний маданият 
дарслари сифати ўтилиши ҳозирги замон талабига мослиги фарқ қилади. 
Лекин дарс жараѐнида жисмоний маданият ўқитувчилари тамонидан 
қадриятларимизга эътибор берилмаѐтганлиги, дарс самарадорлигини 
пасайганлигини кўрдик. Биз олдимизга қўйган мақсад шундан иборатки 
қишлоқ мактабларида ўтиладиган жисмоний маданият дарсларида 
қадриятлардан фойдаланиш йўлларини кўрсатиб бериш билан боғлиқ 
бўлган усуллардан иборат.Шуни таъкидлаб ўтишни лозим топдикки, 
кўпчилик мактабларда яъни 70% - 80% умумтаълим мактабларидаги 
жисмоний маданият дарслари қадриятларимиздан фойдаланмасликлари 
аниқланди. 


33 
Юқорида номлари кўрсатилган умумтаълим мактаблари жисмоний 
маданият ўқитувчиларини йиғиб улар билан жисмоний маданият 
дарсларида қадриятлардан фойдаланиш йўллари тўғрисида илмий амалий 
семинар ўтказиб тушунтириб бердик. 
Бунда жисмоний маданият сохасида шароити бўлган қишлоқ 
умумтаълим мактабларида миллий қадриятларимиздан бўлган унутилиб 
кетилган миллий ҳаракатли ўйинлардан, ―чиллак‖, ―мерганлик‖, 
―чавондозлик‖ каби миллий спорт турларимиздан ўрин олган айрим 
жисмоний машқлардан қўшиб олиб боришни тавсия этдик. Бизнинг 
фикримизча умумтаълим мактабларида жисмоний маданият ва спорт 
мутахассислиги бўйича фаолит кўрсатиб келаѐтган мутахассисларнинг ўзи 
ҳам қадрият нима эканлигини асл маъносига етганлари йўқ. Ана шундай 
муаммони олдини олиш қадриятимизни маъносини унинг моҳиятини ва 
унинг келгуси авлодга кўрсатадиган ижобий тарбиясини шакллантиришда 
қуйидаги ишларни амалга оширишни тавсия этаман. 
1.
Жисмоний маданият ва спорт мутахассислари тайѐрлайдиган 
таълим масканларида ўтиладиган спорт педагогик фанларини ўқитилишида 
талабаларни кенг кўламда миллий қадриятлардан фойдаланиш. 
Талабалар тамонидан билим масканларида қадрият фанини махсус 
курс сифатида ўтилиши. 
2.
Билим даргоҳларини битирувчи гуруҳларида қадрият мавзусига 
тегишли бўлган малакавий битирув ишни ѐзиб боришни. 
3.
Билим даргоҳларида жисмоний маданият дарсларида қадриятнинг 
ўрни, муаммолари мавзусида семинар машғулотларни ўтказиб бориш. 
Тавсия 
этилган 
масалалар 
бўлғуси 
жисмоний 
маданият 
мутахассислари тайѐрлаш жараѐнида амалга ошириш, муоммолари ҳал 
этилса, ҳар бир мутахассиснинг олдига қўйган қадрият масаласига доир 
бўлган ишларни амалга оширган бўлади. Чунки қадрият ҳар бир миллат, 
элат ва ҳалқларнинг миллий маданий ифтихори ва ғурури эканлигини 
унутмаслигимиз керак.

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish