Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


СПОРТЧИ ТАЛАБАЛАРНИ МУСТАҚИЛ БИЛИМЛАРИНИ



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   192
Bog'liq
IV qism

СПОРТЧИ ТАЛАБАЛАРНИ МУСТАҚИЛ БИЛИМЛАРИНИ 
ОШИРИШДА БИОЛОГИК ФАНЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ. 
Д.Т.Тангиров СамДУ 
Ўзбекистон Республикаси истиқлол пойдеворини қураѐтган жараѐнда 
ўсиб келаѐтган ѐш авлоддан ҳар тамонлама илмни ва билимни тақозо 
этмоқда. Ўзбекистон Республикаси ўзининг мустақиллигига эришганига 12 
йил бўлган бўлсада, ѐшларни тарбиялаш, уларнинг ичидан энг 
иқдидорлиларини танлаб олиш ва улар билан алоҳида режалар асосида 
махсус биологик қўлланма ва адабиѐтлар ѐрдамида мустақил билимни 
ташкил қилиш масаласига эътибор берилиши янги, яъни сифат босқичига 
кўтарилганлигини кўрамиз. 
Биз олиб борган кузатишлар жисмоний маданият факультетида 
тахсил олаѐтган кундузги бўлимда 300 та ва сиртқи бўлимда 200 дан ортиқ 
талабаларга спорт педагогик, биологик (анатомия, физиология, химия) 
фанларини ўқитиш услубияти йўналиши бўйича ҳар бир фандан 90-100 га 
яқин 
саволномалар талабаларга берилиб, талабаларни мустақил 
билимларини қандай қилиб биологик йўналишида ошириш йўлларини 
кўрсатиб бердик. Бу борада, айниқса сиртқи бўлим талабаларидан 70-80% 
биологик фанларга тегишли бўлган билим эгаллашлари учун, уларни 
қизиқтирган турли саволлар билан очиқ мулоқот қилдилар. Талабалар 
тамонидан мустақил билим эгаллашда соф ўзбекона биологик йўналиши 
бўйича адабиѐтлар, дарсликлар, қўлланмалар танқис бўлганлиги, уларда 
билим эгаллаш савиясини оширишда муаммолар содир бўлганини 
талабалар тамонидан берилган натижаларда аниқладик. Лекин шундай 
бўлсада, сиртқи бўлим талабалари университет кутубхонасига 60-70% аъзо 
бўлганликлари, уларни ўз устиларида биологик фанлардан мустақил билим 
эгаллашлари учун қилинган сайи ҳаракатлари деб биламиз. 
Бугунги бозор иқтисодиѐти шароитида бизнинг фикримизча, чоп 
этилаѐтган анатомия, физиология, биохимия қўлланмаларнинг тан нархи 
қимматлиги ўқувчи талабаларда иқтисодий муоммани келтириб 
чиқарилаѐтганлигини, биз талабалар билан олиб борилган мулоқотларда ўз 
аксини топди. 
Кундузги бўлим талабаларида биологик йўналишида мустақил 
билимларни эгаллаш борасида, жисмоний маданият факультети 
кафедраларида ва кутубхоналарида мустақил билим олишлари учун 
биологик фанлар бўйича етарли даражада шароитлар яратилганлиги 
туфайли, талабалар тамонидан мустақил билим эгаллаш тўғрисида 
кўрсатаѐтган фаолиятлари рейтинг натижалари таҳлили асосида 85-90% 
талабалар бахоланиб борилганлигини амалиѐтда кўрамиз. Бу борада 
шундай савол туғилиши мумкинки, талабалар мустақил билимларни 
эгаллашда фақат кутубхона фаолияти билан машғул бўладиларми? Йўқ 
албатта, биз мустақил билим беришда талабалар билан семинар тариқасида 
биологик ва спорт педагогик фанлардан тузилган саволномалар орқали очиқ 
савол жавоблар, мулоқотлар ва жисмоний маданият фидоийлари билан 
учрашувлар ўтказиш йўллари билан талабалар ўз қобилятларига қараб 


31 
мустақил билимни эгаллашни юқорида келтирилган амалий ишлар билан 
шакллантиришда қисман эришиб келмоқдамиз. 
Бўлғуси спортчи мутахассис сифатида ѐш ҳар соатда ўсаѐтган тирик 
организм билан ишлаѐтган жараѐнда, инсон организмини тузилишини, 
ривожланишини пухта эгаллаши керак.
Бунинг 
учун 
бўлғуси 
жисмоний 
маданият 
ва 
спорт 
мутахассисларининг биологик фанларни ўзлаштириши шарт, чунки машқ 
миқдори ва ўқувчи талабаларни жисмоний ривожланишини жисмоний 
тайѐргарлигига қараб тақсимланиши ўта билимли бўлишни талаб қилади. 
Мустақил биологик, экологик билимни эгаллаш талабаларни ѐш 
ҳусусиятларига ҳам боғлиқ эканлигини олиб борган кузатишлар кўрсатиб 
бермоқда. Чунки талабалар қизиққан спорт педагогик биологик фанларни 
эгаллаганликлари, улардаги билимли бўлган иштиѐқ, иш қобилиятлари 
кучли бўлганликлари туфайли билимларни эгаллашга, қизиқишлари 
талабаларни 4 йиллик ўқиш жараѐнида ўз ифодасини топмоқда. Мустақил 
биологик билимни эгаллаш аввалом бор ҳар бир спортчи талабанинг 
зехнига, фикрига, режасига ва манбаларга боғлиқ бўлиши билан биргаликда 
талабага меҳнат қилишига иштиѐқ ўйғотишга боғлиқ эканлигини 
кузатишларимизда ўз аксини топган. Бу борада биз улуғ рус педагоги 
В.Сухомлинскийнинг ―Инсон-инсон бўлганлиги учун ҳам билим олишлари 
зарур‖, ―Ўқувчи ўқишни хохламаса ҳамма ниятларимиз бехуда кетади‖, 
―Болалар ижоди дунѐсида яшаши керак‖ деган кўп маъноли фикрларга 
бугунги жараѐнда айниқса талабалар тамонидан билимларни эгаллашлари 
ва бу билимларни педагог-ўқитувчи, мураббийлар тамонидан талабаларга 
кетма-кет, 
изчил 
билим 
бериш 
услубиятларини 
шакллантирган 
тақдирдагина юқорида келтирилган сер маъноли фикрларни амалга ошириш 
мумкин. 
Мустақил билим олиш кўпроқ ақлий ва иродавий меҳнат қилиш 
натижасида амалга оширилади. Шундай экан, булғуси жисмоний маданият 
ва спорт мутахассисларида қандай қилиб биологик мустақил билим 
олишларини шакллантириш мумкинлиги тўғрисида қуйидаги фикрларни 
билдирамиз: 
1.
Спорт-педагогик биологик фанлар бўйича олдиндан тайѐрланган 
саволномаларни талабаларга ўқув йилининг бошида тарқатиб бериб, 
талабалар шу саволларга жавобларни мавжуд манбалар орқали излаб, 
тўплаган фикирларини конспект шаклида ѐзиб боришлари мустақил 
билимни эгаллашга олиб келади. 
2.
Қарийб 9-10 йилдан бери рейтинг тизимини ўқув жараѐнида жорий 
этилиши 
натижасида 
талабалар 
тамонидан 
мустақил 
эгаллаган 
билимларини омма ўртасида баѐн этаолмасликлари бир қатор муаммоларни 
келтириб чиқармоқда. Бу борада талаба мустақил эгаллаган билимларини 
ѐзма тариқасида конспектлаштириш ва буларни махсус комиссия олдида ўз 
фикрини ва мустақил эгаллаган билимларини эркин баѐн қилиш мулоқоти, 
талабанинг икки тамонлама билимини такомиллаштиришга олиб келади. 
3.
Мураббийлар тамонидан талабаларга олдиндан белгилаб берган 
йўналишлар бўйича талабалар ўз билимини ўзи хохлаган тарзда баѐн 
этишга имкон яратиб бериш керак, чунки таълим олишда мустақил равишда 


32 
билимларни эгаллашда турли янги педагогик ва биологик фанлар бўйича 
мустақил билим олиш технологиялари келиб чиқиши мумкин. 
4.
Жисмоний маданиятда, спорт мусобақалари жараѐнларида 
олдиндан ўргатилган техник ва тактик тайѐргарлик тамонлари спортчи 
тамонидан жисмоний ривожланиш бўйича эгаллаган билимлари асосида 
аниқланади. Лекин булардан ташқари спортчи, спорт машқ жараѐнидаги 
вақтда ўз устида мустақил равишда спорт-биологик билимларини 
эгаллайдилар ва бу билимларни мусобақа вазиятидан келиб чиққан холда 
намойиш этадилар.Умуман олганда, мустақил билим эгаллаш ҳар бир 
талабадан ўз имконияти, шароити, вазияти, фанлар бўйича фундаментал 
мустақил эгаллаган билимлар асосида келиб чиқади ва хокоза.

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish