Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Тўғри жавоблар
1 – В, Г 
2 – А 
3 – А 
4 – А, Г 
5 – В, Д 
6 – А, Д 
7 – Б, Г, Д 
8 – Б, Г 
9 – А, Б, Г 
10 – В, Г 
 
ПЕСТИЦИДЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ. 
Мавзунинг мақсади:
пестицидларни инсонларга (улар билан ишловчи кишиларга, 
яқинда яшовчи аҳолига) қай тариқа ва қанчалик таъсир кўрсатиши, уларнинг қўлланиш 
усуликаси, препаратнинг хилига, заҳарлилигига, кумулятив хоссаларига, организмга қандай 
йўллар билан киришига, қанча миқдорда таъсир қилишига, ташқи муҳитга чидамлилига, 
препаратларни ишлатиш вақтида санитария қоидаларига риоя этилишига талабаларни 
ўргатиш. 
Мамлакатнинг асосий пахта базаси бўлмиш Ўзбекистонда пестицидлар пахтачиликда 
айниқса кенг қўлланилади. 


289 
Пестицидларни Ўзбекистонда, жумладан пахтачиликда қўлланиши гигиеник 
жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлган бир қанча хусусиятлар билан таърифланади. Буларнинг 
жумласига қуйидагилар киради: иқлимнинг иссиқлиги, аҳоли пунктларининг далалар 
яқинига жойлашганлиги, суғориш йўли билан деҳқончилик қилиниши, кўпгина турдаги 
зараркунандаларнинг учраб туруши ва ғоза ўсимлиги касалликларга мойил бўлгани учун 
пестицидларнинг тез-тез ва катта ассортиментда ишлатилаб туриши, дефолиантлар ва 
десикантларнинг кўп қўлланилиши ва бошқалар. 
Пестицидларнинг одамларга (улар билан ишловчи кишиларга ѐки шу препаратлар 
ишлатиладиган жой яқинида яшовчи кишиларга) қай тариқа ва қанчалик таъсиркўрсатиши 
уларнинг қўлланилиши усулига, препаратнинг хилига, заҳарлилигига, кумулятив 
хоссаларига, организмга қандай йўллар билан ўтишига, қанча миқдорда таъсир қилишига, 
ташқи муҳитга чидамлилигига, препаратни ишлатиш вақтида санитария қоидаларига 
нечоғлик риоя этилишига ва бошқа кўпгина шарт-шароитларга боғлиқдир. 
Пестицидларни 
қўлланишга 
алоқадор 
ишларда: 
уруғларни 
дорилашда, 
зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши курашда ғозанинг баргини тўкиш ва 
шу сингариларда жуда кўп кишилар, совхоз ишчилари ва колхозчилар, агроном-
этномологлар, граждан ҳаво флоти, ―Узселхозкимѐ‖ бирлашмаларининг мутахассишлари ва 
бошқалар иштирок этишади. 
Ишловчилар асосан қуйидаги юмушларни бажариш вақтида пестицидлар га дуч 
келишлари мумкин: препаратларни сақлаш, ўровини эчиб олиш тарқатиш ва ташиш вақтида, 
уруғларни дорилаш ва экишда, ўсимликларни дорилашда, дон ва омборларни фумигация 
қилиш мосламалар ва техника ремонтида, техника, коржома ва индивидуал ҳимоя 
воситаларини дегазация қилиш вақтида. Самолѐтлардан туриб дорилашда қатнашадиган 
сигналчилар, учувчан моддаларни ишлатишда эса самолѐт заправчиклари ва 
тракторчиларнинг меҳнат шароитлари айниқса ноқулай бўлади. 
Пестицидларни қўлланишга таалуқли ҳамма ишлаб чиқариш операцияларини 3 
босқичга бўлиш мумкин: тайѐргарлик босқичи, асосий босқич ва охирги босқич. Биринчи ва 
учинчи босқичлар заправка майдончаларида ўтказилади ва тарани, яъни ўровни очиш, 
препаратларни ўлчаб ѐки тортиб олиш, ишчи формалар тайѐрлаш, техникага дори жойлаб 
тахт қилиш (1-босқич), тара, коржома, пуркагич ва чанглагич аппаратларини зарарлантириш, 
буларни ремонт қилиб созлаб қўйишни ўз ичига олади (3- босқич). Иккинчи босқич 
далаларни ишлашдир. 
Таъсир кўрсатадиган моддасининг физик-кимѐвий хоссалари ва қандай усулда ишлов 
бериш кераклигига қараб пестицидлар ҳар хил шаклда ишлатилади: порошоклар (дустлар), 
донадор препаратлар, намланадиган порошоклар (суспензиялар), сув ѐки органик 
эритувчиларда тайѐрланган эритмалар, эмульсия концентратлари,аэрозоллар, фумигантлар 
ва бошқалар шулар жумласидандир. 
Қишлоқ хўжалигида ўсимликларга ишлов бериб, уларни дорилашнинг чанглаш, 
пуркаш, фумигациялаш, донадор кўринишдаги препаратларни тупроққа солиш усуллари 
ҳаммадан кенг расм бўлган. Суюқ препаратлар билан дорилаш чанглашни тобора кўпроқ 
сиқиб чиқараѐтганини айтиб ўтиш керак. Пуркаш ва ерга донадор кўринишда солиш усули 
гигиена нуқтаи назаридан олганда чанглаш усулидан шак-шубҳасиз афзалдир: тарани очиш, 
заправка қилиш, ўсимликларни дорилаш ва бошқалар сингари ишларда атмосфера ҳавоси, 
шунингдек ишчи зонасининг ҳавоси камроқ ифлосланади. 
Ўсимликлар асосан машиналар ѐрдамида (ерда туриб ишлайдиган ва авиацион 
машиналар ѐрдамида) дориланади. Ерда туриб дорилашда чанглаш ѐки пуркаш учун махсус 
мосламалар (ОУН-4 – 8, ОТН-8 б- 16, ОВХ-14, аэрозол мосламаси ўрнатилган пуркагич – АП 
ва бошқалар) билан таъминланган тракторлардан фойдаланилади. Тракторларда 
ишлатиладиган аппаратлар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. 
Самолѐтдан туриб дорилаш иши қишлоқ хўжалик авиацияси ѐрдамида – АН-2, ЯК-12 
маркали самолѐтлар, шунингдек МИ-1, КА-26, КА-15 маркали вертолѐтлар билан 
бажарилади. 


290 
Авиация усулидан фойдаланилганда ташқи муҳит объектлари ифлосланиши мумкин. 
Дала билан аҳоли пункти орасида 1000 метрли ҳимоя зонаси бўлган тақдирдагина шу 
усулдан фойдаланса бўлади. 
Пестицидларнинг организмга кириш йўллари. Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган 
кимѐвий препаратлар буғлар (учувчан моддалар), чанглар (дустлар) ѐки майдай-майда суюқ 
эритма томчилари (суюқ томчи ҳолидаги аэрозол) кўринишида нафас органлари орқали 
организмга ўтиши мумкин. Меҳнат гигиенаси нуқтаи назаридан қараганда моддаларнинг 
бадан териси орқали организмга ўтиши ҳам муҳим йўл бўлиб ҳисобланади, чунки талайгина 
пестицидлар зарарланмаган теридан ҳам ўтиши мумкин. Ишловчилар шахсий гигиена 
қоидаларига амал қилмаганида пестицидлар уларнинг меъда-ичак йўли орқали организмига 
ўтади. 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish