Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Пестицидларнинг таснифи. 
Пестицидлар ўзининг хоссалари ва қандай шароитларда ишлатилишига қараб бир 
неча гуруҳларга бўлинади. Улар ишлаб чиқаришда қандай мақсадларда қўлланишига қараб 
қуйидаги гуруҳларга ажратилади: 

инсектицидлар – зарарли ҳашоратларни йўқатади; 

акарицидлар – каналарни йўқ қилади; 

нематоцидлар – думалоқ чувалчангларни йўқ қилади; 

зооцидлар (родентицидлар) – кемирувчи ҳайвонларни йўқ қилади; 

лимацидлар – молюскаларни йўқ қилади; 

фунгицидлар – замбуруғли касалликларнинг қўзғотувчиларни йўқотади; 

бактерицидлар – бактериал касалликларнинг қўзғотувчиларни йўқотади; 

гербицидлар – бегона ўтларни йўқ қилади; 

дефолиантлар – ўсимликларни баргини тўкади; 

дексикантлар – ўсимликларнинг илдизидан қуритади; 

дефолянтлар - ўсимликларнинг ошиқча гуллари ва тугунчаларини тўкади; 

арбоцидлар – дов-дарахтлар ва бута ўсимликларини йўқатади. 
Пестицидлар кимѐвий таркибига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 

анорганик пестицидлар – симоб, фтор, барий, олтингугугрт, мис бирикмалари
хлоратлар ва бошқалар. 

органик пестицидлар – хлороорганик, фосфорорганик препаратлар, карбаматлар, тио- 
ва дитиокарбаматлар, фенолларнинг нитроунумлари,фталимидлар, минерал мойлар, органик 
симоб бирикмалари, хинонлар, мочевина унумлари, симмитриазинлар ва бошқалар.

ўсимликлар, бактериялар ва замбуруғлардан олинадиган пестицидлар – пиретринлар, 
баcтериал ҳамда замбуруғ препаратлари – антибиотиклар, фетоцидлар ва бошқалардир. 
Гигиеник таснифи. 
Пестицидлар заҳарлилик даражасига қараб 4 гуруҳга бўлинади (тажриба 
ҳайвонларининг оғзидан меъдасига юборилганда улурнинг ярмисини ўлдирадиган препарат 
миқдори, яъни ЛД
50
га қараб ҳисоб қилинганда): 

жуда кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддалар – ЛД
50
50 мг/кг гача 

ўта заҳарли моддалар - ЛД
50
50 – 200 мг/кг гача; 

ўртача заҳарли моддалар - ЛД
50
200 – 1000 мг/кг гача; 

кам заҳарли моддалар - ЛД
50
1000 мг/кг дан кўра кўпроқ. 
Тамомила равшанки, ҳимиявий модда нечоғлик заҳарсиз бўлса, у билан ишлашда 
одам учун хавф-хатар ҳам шунча камаяди. Мамлакатимизда шундай бир қоида қабул 
қилинганки, унга мувофиқ заҳарлилиги жиҳатидан биринчи гуруҳга кирадиган янги 
пстицидлар қишлоқ хўжалигида ишлатилмайди, фақат айрим ҳолларда, баъзи мақсадлар 
учунгина маълум бир шартлар билан чекланган ҳолда қўлланиб қолинади. Илгари 
ишлатишга йўл қўйиб келинган шу гуруҳ пестицидлари ҳозир қўлланишга рухсат этилган 
препаратлар рўйхатидан чиқариб ташланмоқда ѐки жуда ҳам чекланмоқда. 


285 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish