Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Тўғри жавоблар


283 
1 – В 
2 – А 
3 – Г 
4 – А 
5 – В 
6 – А 
7 – В 
8 – Б 
9 – А 
10 – В 
 
XI боб. ПЕСТИЦИДЛАРНИ ҚЎЛЛАШДА ЗАҲАРЛАНИШЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ
ЧОРАЛАРИ. 

Мавзунинг мақсади
: ҳозирги кунда озиқ овқат махсулотларини кўпайтириш ҳалқ 
фаровонлигини оширишга қаратилган омиллардан биридир. Бу масалани ҳал этишда қишлоқ 
хўжалигини самарадорлигин оширишнинг илғор усуллларини тадбиқ этиш катта аҳамиятга 
эга эканлигин талабаларга ўргатиш. 
Пестицидлар қабул қилинган,умумлашган, маъно билдирувчи ибора бўлиб, у 
ўсимликларни зараркунандалар, касалликлар, бегона ўтлардан ҳимоя қиладиган ҳамда 
қишлоқ хўжалик ҳайвонлари паразитларини ва зарарли кемирувчиларни йўқ қиладиган 
кимѐвий ва биологик моддалардир. Пестицидларга ҳашоротларни 
ўсимликларга яқинлашишидан чўчитувчи (ферамон) воситалар, дефолиант ва десикантлар 
ҳам киради. 
―Пестицид‖ тушунчасига антибиотиклар ва бошқа кимѐвий моддалар, қишлоқ 
хўжалигида кенг қўлланиладиган ўсимликлар ўсиш жараѐнини бошқарувчи кимѐвий ва 
фармакологик воситалар, минерал ўғитлар кирмайди. Пестицидларни кенг қўлланилиши 
ижобий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу кимѐвий воситалар биологик актив моддалар 
бўлиб, одам организмига ҳам таъсир этиши мумкин. Шуни кўзда тутиш керакки, 
пестицидлар улар билан бевосита ишловчиларга таъсир этибгина қолмай, ташқи муҳитга 
тарқалиши оқибатида (ҳаво, тупроқ, сув, озиқ-овқат махсулотлари) одамларга бевосита 
таъсир этишлари мумкин. 
Юқоридагилар гигиена фанининг олдига пестицидлар салбий таъсирини чуқур 
ўрганиш ва уларни олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдек муҳим вазифаларни 
қўяди. Охирга икки ўн йилликлар мобайнида бутун дунѐда пестицидлар қўлланиши 
кўпайиши кузатилмоқда. Ҳозирги пайтда дунѐда йилига 1,25 млн. тонна пестицидлар ишлаб 
чиқилади. Бу эса ўрта ҳисобда бир гектарга 200-300 кг тўғри келади. Бу кўрсаткич АҚШда 2-
3 кг га, СНГ да 1-3 кг га тўғри келмоқда. 
Пестицидлар хилларининг кўпайиши ва ўзгариши ҳозирги пайтда дунѐда 900 хилдан 
кўпроқ пестицидлар қўлланилмоқда. Шакли жихатидан эса 10000 хилдан ошиб кетади. 
Кенг майдонларда пестицидлар қўлланилиши. Агарда саноатда кимѐвий моддалар 
ҳавога технологик сабаблар, санитария-технологик воситалар йўқлиги ѐки маромида 
ишламаслиги ва бошқа сабаблар оқибатида ажралиб чиқса, қишлоқ хўжалигида эса кимѐвий 
моддалар (пестицидлар) атайлаб ташқи муҳит объектларига таъсир эттирилади 
(ўсимликларга, ерга) бунинг натижасида пестицидларнинг 80 хили ташқи муҳитга тарқалади 
(А.В. Павлов). 
Пестицидларни қўлланиши, кенгайиши оқибатида уларни сайѐра бўйлаб кенг 
тарқалишига олиб келади. Бу атмосфера ҳавосини, сувларни, тупроқни ва озиқа 
махсулотларини ифлосланишига олиб келади. Бу кўнгилсиз оқибатларнинг яна бир сабаби 
пестицидларни бир шу муҳитдан иккинчисига ўта олиш хусусиятидир. 
Пестицидлар ўсимликларга сепилиши натижасида у тупроққа ҳам тушади. Тупроқдан 
атмосферик ѐғинлари, экин суғоришдаги сув орқали ҳавзаларга ўтади. Ифлосланган сув 


284 
орқали кишилар ва ҳайвонларнинг организмига тушиши мумкин. Пестицидлар қўлланиши 
натижасида атмосфера ҳавосига пестицидлар тўғридан-тўғри тушса, тупроқдаги пестицидлар
чанг таркибида ҳавога чиқиши мумкин. 
Айрим пестицидлар (айниқса хлороорганик) ўсимлик таркибига ўтиш хусусиятига 
эга. Бу эса олинган ҳосилни таркибида ѐтган зарарли кимѐвий моддалар пайдо бўлишига 
олиб келади. 
Пестицидлар биологик активлиги оқибатида маълум заҳарли хусусиятларга 
эгадирлар. 
Яқин ва олис таъсир оқибатлари борлиги, яқин таъсир оқибатларига ўткир, сурункали 
заҳарланишлар киради. Олис таъсир оқибатлари – жинсий ҳужайраларга (гонадотроп), 
ҳомиланинг ўсиш ва ривожланишига (эмбриотроп), хромосомаларга (мутаген) таъсир, шиш 
пайдо қилиш (бластомоген), сезувчанлик даражасини ошириш (аллерген), юрак томирларига 
(кардиоваскуляр) таъсирлар киради. 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish