Тўғри жавоблар:
1 – Б
2 – А
3 – В
4 – Г
5 – Д
6 – А
7 – Б
8 – Д
9 – Д
10 – Б
X боб. КИМЁВИЙ МОДДАЛАРНИ ЗАҲАРЛИ ТАЪСИРИНИ ТАЖРИБА
ЎТКАЗИШ УСУЛЛАРИ ОРҚАЛИ ЎРГАНИШ.
Мавзунинг мақсади:
ишлаб чиқариш токсикологияси тушунчасини асосий
принципларини қўлланилиш усулларини ўрганиш, ишлаб чиқариш захираларига
токсикологик ва гигиеник бахо беришни асосий босқичларини ўрганиш.
Меҳнат гигиенаси врачнинг иш фаолиятида асосий бўлимлардан бири касб билан
боғлиқ бўлган заҳарланишнинг олдини олиш ҳисобланади. Халқ хўжалиги тобора
кимѐлаштирилиши натижасида саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган
кимѐвий бирикмалар олиниши, ишлатилиши тўхтовсиз ўсмоқда. Шунингдек ишлаб чиқариш
жараѐнида ҳосил бўладиган кимѐвий бирикмалар, ярим (оралиқ) махсулотлар,
чиқиндиларнинг одам организмига таъсири ҳамма ҳолларда безарар эмас. Меҳнат гигиенаси
врачидан янги кимѐвий моддаларнинг заҳарлилигини ўрганиш, ишлаб чиқариш ва
қўлланишда технологик жараѐнларга баҳо бериш, гигиеник меъѐрларни ишлаб чиқариш,
касб билан боғлиқ бўлган заҳарланишни олдини олиш бошқа чора тадбирлар ишлаб чиқариш
талаб қилинади.
Ишлаб чиқаришдаги заҳарланишнинг олдини олиш усулларидан бири кимѐвий
моддаларнинг қўлланилиши, меъѐрларини белгилаш, хусусан рухсат этилган энг кўп
миқдорда (РЭМ) асослашдир. Рухсат этилган энг кўп миқдорни (РЭК) асослашда қуйидаги
усуллар қўлланилади:
экспериментал;
клиник;
статистик;
гигиеник.
Барча янги кимѐвий моддаларни (бирикмаларни) амалиѐтга тадбиқ қилишдан олдин
уларни ишлатилиши мақсадга мувофиқ эканлиги масаласи ҳал қилинади. Бу борада кимѐвий
моддаларнинг одам ва иссиққонли ҳайвонлар учун хавфлилигини ҳал этиш даражасини
аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Бу масалани ҳал этиш мақсадида маълум ҳажмдаги илмий текширишлар олиб борилиб
кимѐвий модда заҳарлилигига бирламчи тавсия берилади.
276
Заҳарланишнинг бирламчи тавсифи учун қуйидаги маълумотлар зарур:
кимѐвий моданинг тузилиши;
физикавий ва кимѐвий хусусиятлари (боғланиш, эрувчанлиги, агрегат ҳолатлари ва
бошқалар);
заҳарлиликнинг юқори кўрсаткичлари;
ўткир таъсир зонаси
тери ва шиллиқ қаватларига маҳаллий таъсири;
тери орқали сурилишдаги таъсир;
тахминий таъсири безарар миқдор.
Янги кимѐвий бирикмаларнинг заҳарлилигини баҳолашда унинг физикавий
хусусиятларини, яъни уларнинг ташқи муҳитда турғунлиги, учувчанлиги, сувда ва биологик
муҳитда эрувчанлиги катта аҳамиятга эга. Кимѐвий модда (бирикма) кимѐвий тузилиши
унинг заҳарлилик хусусияти билан бевосита боғлиқдир. Кимѐвий моддаларни организмга
таъсири ўткир ва сурункали бўлиши мумкин. Ўткир таъсир моддани организмга бир
маротаба таъсир этиши сурункали таъсир кўп маротаба таъсир этишидан намоѐн бўлади.
Заҳарли таъсир юқори ва қуйи кўрсаткичлар билан ифодаланади.
Заҳарланишнинг юқори кўрсаткичлари қуйидагилар билан ифодаланади:
абсолют ўлим чақирувчи миқдор (ЛД
100
, ЛК
100
) таъсири натижасида тажрибадаги
ҳамма ҳайвонларни ўлимга олиб келувчи энг кам миқдор;
ўртача ўлим чақирувчи миқдор (ЛД
50
, ЛК
50
) таъсири натижасида тажрибадаги
ҳайвонларнинг 50% ўлимга олиб келувчи миқдор;
минимал ўлим чақирувчи миқдор (ЛД, ЛК) таъсири натижасида тажрибадаги
ҳайвонларнинг 10% ўлимга олиб келувчи миқдор;
максимал чидаб бўладиган миқдор (МчМе) таъсири натижасида тажрибадаги
ҳайвонларни ўлимига олиб келмайдиган энг кам миқдор.
Юқоридаги маълумотларга асосланиб ҳисоблаб чиқадиган кўрсатмалар КК, ОТК.
Миқдор ѐки доза концетрация ифодаси бўлиши мумкин.
Доза 1 кг вазнга тўғри келувчи организмга оғиз ѐки тери орқали таъсир этаѐтган
кимѐвий модда миқдори (миллиграммда).
Концентрация нафас олаѐтган ҳавонинг бир куб метр ҳажмида мавжуд кимѐвий модда
миқдори (мг/м
3
).
Кимѐвий моддаларни ҳайвонлар организмига қуйидаги йўллар билан таъсир
эттирилади:
нафас йўллари орқали (динамик ва статик усулларда).
трахея ичига юбориш.
ошқозон ичига (шприц ѐки зонд орқали).
тери устига.
Ҳар бир тажриба учун камида олтита лаборатория ҳайвонлари олинади. Лаборатория
ҳайвонларининг камида уч хил тури (оқ сичқонлар, каламушлар, денгиз чўчқалари,
мушуклар, итлар, маймунлар ва бошқалар).
Ўрганилиши лозим бўлган кимѐвий модданинг аввал организмга бир маротаба таъсири
ўрганилади. Бунинг учун ҳайвонлар организмига ҳар хил миқдордаги моддани юқорида
келтирилган йўллар орқали киритлади. Икки хафта кузатиш ўтказилиб шу модданинг
заҳарлилигининг юқори кўрсаткичлари аниқланади. ЛД
100
, ЛК
100
, ЛД
50
, ЛК
50
ва МчМ ўртача
ўлим чақирувчи миқдори (ЛД
50
) махсус ҳисоблагичлар ѐрдамида ҳар хил усулларда (В.В.
Празоравеский, Керберо, Миллер-Тейтер) аниқланади.
Модданинг заҳарлилик даражаси айнан шу кўрсаткич (ЛД
50
ва ЛК
50
) бўйича
белгиланиши мумкин. Бу кўрсаткич қанчалик кичик бўлса, у заҳарлиликнинг юқори эканини
кўрсатади. (ГОСТ 12.1.005-83 га асосан).
Ўткир заҳарли таъсири хавфи даражасини ифодаловчи яна бир кўрсаткич – ўткир
таъсир зонаси (оралиғи).
277
Бу кўрсаткич бир марта таъсир натижасида белгиланган бўсаға таъсир миқдори нисбати
билан аниқланади, Lim aс – бир марта таъсири натижасида организм кўрсаткичларида
физиологик ўзгаришлар оралиғидан чиқувчи ѐки вақтинча яширин ҳолда ўтувчи,
компенсацияланган патологик жараѐн содир этувчи кимѐвий модда миқдоридир.
Lim aс қанча катта бўлса, ўткир заҳарланиш хавфи шуча кам бўлади, чунки ўлим
чақирувчи миқдор билан бўсаға таъсир миқдори орасида фарқ катта бўлади. Лим ас қиймати
кичик бўлса, бу ўлим чақирувчи ва бўсағага таъсир миқдорлари бир-бирига яқинлигини
кўрсатиб ўткир заҳарланиш хавфи катталигидан дарак беради.
Кимѐвий модданинг маҳаллий ва тери орқали сўрилиб таъсир этиш хусусиятини
ўрганиш катта гигиеник аҳамиятга эгадир. Чунки ишлаб чиқаришда кимѐвий моддаларни бу
йўллар орқали таъсири кўп ҳолларда кузатилади.
Кимѐвий модданинг маҳаллий ва тери орқали сўрилиш натижасида организмга
таъсирини махсус тажрибалар ѐрдамида ўрганилади. Бу мақсадларда лаборатория
ҳайвонларидан фойдаланилади.
Кимѐвий моддани терига таъсир эттиришнинг бир қанча усуллари мавжуд. Улардан
бири майда лаборатория ҳайвонлари (сичқончлар, каламушлар)
думига таъсир эттириш.
Ҳайвонлар таналари махсус уйчаларда жойлаштирилиб, думларини ўрганилаѐтган
кимѐвий моддага (эритмасига) ботирилади. Катта лаборатория ҳайвонларининг баданининг
маълум бир қисмини жун қаватидан тозаланади (тери шикастланмаслиги керак) ва бу ерга
ўрнатилаѐтган кимѐвий моддадан суртилиб махсус бир неча қавати боғич (фильтр қоғоз,
целофан, ѐпишқоқ қатлам) ѐрдамида махкамланади (аплекация қилинади). Тажриба вақти
тугагач (4 соатдан сўнг кимѐвий моддалар билан ишлашда ўртача иш куни узунлигига тенг)
текширишлар ўтказилади.
Маҳаллий таъсир мавжуд бўлса, кимѐвий модда теккан жойда қиздирилиб, шиш, яра
қон қуйилиши, тўқима ўлиши (некроз) вужудга келиши мумкин.
Бу белгиларнинг биронтаси ҳам қайд этилмаган ҳолларда ўрганилаѐтган кимѐвий модда
терига маҳаллий таъсир хусусятига эга деган хулоса қилинади. Тери орқали сўрилиб
организмга таъсир белгилари қуйидагича:
ҳайвон ҳалокати;
заҳарланиш белгилари
организм физиологик ва биокимѐвий кўрсаткичларда ўзгаришлар;
ички органлар тўқималарда ѐки организмдан чиқадиган суюқликлардан (сўлак, сут,
сийдик тер, қон, чиқинди) ўрганилаѐтган модда ѐки унинг метаболитлари мавжудлиги.
Агар юқорида келтирилган бирортаси қайд этилган ҳолларда ўрганилаѐтган кимѐвий
модда тери орқали сўрилиш хусусиятига эга деган хулоса қилинади. Мисол: кимѐвий модда
терига таъсир этиш натижасида қуйидагилар қайд этилди, тери хеч қандай ўзгариш йўқ,
тажрибадаги ҳайвон ҳалок бўлади. Хулоса: ўрганилаѐтган модда терига маҳаллий таъсир
хусусиятга эга эмас, тери орқали сўрилиш хусусиятига эга. Олинган маълумотларга асосан
модданинг тери орқали таъсири натижасида ўртача ўлим чақирувчи миқдори (ЛД
50
тери)
ҳисобланади.
Нафас йўллари орқали организмга кимѐвий моддаларнинг киритишнинг бир неча
йўллари мавжуд. Профилактик токсикологияда асосан нафас олиш ҳавоси билан ингаляцион
ҳамда бевосита тархияга (интрахелал) киритиш усуллари кенг қўлланилади. Ингаляцион йўл
билан таъсир этиш икки хил усулда ўтказилади.
Биринчи статик камераларда кимѐвий модданинг ўзгармас коцентрациясини таъсир
этиш. Бунинг учун махсус ҳажмларда (идишларда) ўрганиладиган учувчан кимѐвий моддани
маълум миқдори солиш йўли билан керакли концентрация келтирилади. Шу сабабли бу усул
фақат учувчанлик хусусиятига эга кимѐвий моддаларнинг заҳарли хусусиятини (ўткир
таъсирини) ўрганишда фойдаланилади.
278
21-расм. Ўткир таъсирини ўрганиш учун махсус идишлар.
Иккинчи динамик камераларда кимѐвий моддани таъсир эттириш. Бу мақсадларда
махсус камераларда ўрганилувчи модда пар, чанг, суюқ томчилараэрозол ҳолида) керакли
концетрацияси вужудга келтирилади.
Камера ичидаги модда концентрацияси маълум оралиқда ўзгариб туради бу услуб
асосий усул токсикологик тадқиқотларда кенг қўлланилади. Чунки бу усул ѐрдамида
моддани ўткир ва сурункали таъсирини вужудга келтириш имкони мавжуддир.
Бевосита трахея ичига кимѐвий моддаларни юбориш мураккаб усуллардан
ҳисобланади, сўнг махсус ҳаракатлар ѐрдамида трахия ичига найча жойлаштирилиб бу
орқали ўрганилаѐтган модда чанг ҳолида киритилади. Шу сабабли бу усул асосан чангсимон
кимѐвий моддаларнинг фиброгенлик хусусиятларини текширишда қўлланилади.
22-расм. Трахея ичига кимѐвий моддаларни юбориш.
Олинган кимѐвий моддаларнинг заҳарлилик кўрсаткичлари асосида ГОСТ 12.1.007
унинг хавфлилиги бўйича қайси синфга мансублиги аниқланади. Бу ГОСТ бўйича заҳарли
кимѐвий моддалар организмга таъсири хавфи бўйча 4 синфга бўлинади:
1 синф ўта хавфлилар;
2 синф юқори хавфлилар;
279
3 синф ўртача хавфлилар;
4 синф кам хавфлилар.
18-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |