271
Бунда:
Х - бир метр куб ҳаводаги анилин миқдори (мг);
А - график ѐрдамида таҳлил этилган ҳаво намунасидаги анилин миқдори (3,2);
Б - ишлатилган ютгичнинг умумий ҳажми (10 мл)
В - таҳлил учун олинган ютгич ҳажми (5 мл)
V
20
-олинган ҳаво намунасининг меъѐрий шароитда келтирилган ҳажми (л/р).
Чунки, кимѐвий моддаларнинг ҳаводаги миқдори меъѐрий шароит (ҳаво ҳарорати
20
0
C, босими 760 мм с.у.) учун белгиланган. Меъѐр билан тўғри фойдаланиш мақсадида
бошқа шароитларда олинган ҳаво ҳажми нормал шароитда келтирилган.
V
20
= V
t
*K
Вт – маълум шароитда олинган ҳаво намунасининг ҳажми;
К – меъѐрий шароитга келтириш учун ишлатиладиган коэффициент ўртасида 0,93 га
тенг. Натижада анилиннинг иш жойидаги ҳавосида энг кўп йўл қўйиб бўладиган миқдори
(РЭМ) билан солиштирилади ва 330/х шаклдаги протоколда қайд этилиб, хулоса ѐзилади.
Ҳаводаги дропп миқдорини юпқа қатлам хроматография усули билан аниқлаш.
Дропп – ғўза баргини тушириш учун дефолянт сифатида ишлатилади. Сариқ-кўкимтир
кукун ҳолатидаги модда сувда эримайди, органик эритувчиларда, айниқса ацетонда яхши
эрийди. Унинг ҳавода йўл қўйиб бўладиган энг кўп миқдори (РЭМ) 1 мг/м
3
га тенг.
Ҳаво намунасини олиш: фильтр қоғозларини аллонжларга ўрнатилиб, аспираторга
резина найчалари ѐрдамида уланади ва реометр ѐрдамида ҳаво ўтиш тезлигини 5 л/мин га
мосланган. Ҳаво намуналари 5 дақиқа мобайнида олинади. Аспиратор ўчирилиб фильтр
қоғозларни эхтиѐткорлик билан аллонждан олиниб, шиша найча ичига қўйилади. Фильтр
қоғозда йиғилган дроппни кетма-кет 2 марта 10 мл ацетон билан ювиб, эритма ўтказилади.
Колбачадаги 20 мл дроппнинг ацетондаги эритмаси сув ҳаммомида ҳажми 1-2 мл гача
буғлатиш йўли билан камайтирилади. Колбада қолган эритмани таги тор пробиркага
солинади. Тоза тўрт дона таги тор пробиркага олиниб, уларнинг биринчисига – 1 мл,
иккинчисига – 2 мл, учинчисига – 3 мл стандатр эритма солинади (5, 10,15 мкг дроппга тўғри
келади).
Ҳамма пробиркаларга бир томони пайвандланган ингичка шиша найчалар солиб,
қайноқ сувли шиша стаканга солинади ва эритма ҳажми 0,1-0,15 мл гача камайтирилади. Ҳар
бир пробиркада қолган эритмани шиша найча ѐрдамида (ѐпиқ учи очилиб) ―Силуфол‖
пластинкасининг четидан 0,5 см жой қолдириб пластинкага ўтказилади (ҳар бири алоҳида
нуқтага).
Нуқталар ўрни қуригач пластинкалар хромотографик идишга (ичи аввалдан 60 мл
ацетон ва 40 мл гексан солинган тик қилиб ўрнатилади. Пластинкалар суюқликни шима
бошлайдилар. Намланиш 10-12 см га етганда пластинкалар идишдан олиниб, уй ҳавоси
шароитида қуритилади, сўнг 10 дақиқага 200
0
C даражагача иситилган қуритиш шкафига
қўйилади. 10 дақиқадан сўнг пластинкалар шкафдан олиниб, совитилади. Дропп
пластинкалрда оқ сатҳда оч жигарранг кўринишда намоѐн бўлади.
Таҳлил қилинаѐтган намуна доғи стандарт доғлар билан солиштирилиши ѐки уларни
махсус диситометр? ѐрдамида ўлчаш йўли билан 1 м
3
ҳаводаги (Х дропп миқдори мг)
ҳисобланади:
Do'stlaringiz bilan baham: