Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Тўғри жавоблар
1 – Г 
2 – Д 
3 – Б 
4 – Г 
5 – А 
6 – Г 
7 – А 
8 – А 
9 – Д 
10 – А 
 
IX боб. ИШ ЖОЙЛАРИ ҲАВОСИДАГИ КИМЁВИЙ МОДДАЛАРНИ АНИҚЛАШ 
УСУЛЛАРИ. 
 
Мавзунинг мақсади: 
иш жойлари ҳавосини кимѐвий таркибга гигиеник баҳо бериш, 
ҳаводан намуна олиш, уни тахлил қилиш, иш жойлари ҳавосини ифлослантиришни 
камайтиришга қаратилган чора тадбирлар ишлаб чиқиш.
 
Ишлаб чиқариш шароитида хоналар (кабиналар) ҳавоси кимѐвий таркибида таъсир 
этувчи жуда кўп омиллар мавжуддир. Бу омилларнинг асосийси – технологик жараѐн бўлиб, 
кимѐвий моддаларнинг хом ашѐ сифатида қўлланилиши ѐки ҳосил бўлиши билан боғлиқдир. 
Кимѐвий ҳавосига асосан жиҳозларнинг маҳкам ѐпилишининг бузилиши, санитария-техник 
воситаларнинг ишлаш самарадорлигининг пасайиши каби сабаблар оқибатида тарқалиб, 
киши саломатлигига хавф солувчи даражага етиши мумкин. Шу сабабли ишлаб чиқариш 


269 
корхоналари ҳавосининг кимѐвий ҳолатини ўрганиш ва моддалар миқдорини аниқлаш, 
уларга гигиеник баҳо бериш меҳнат гигиенаси врачининг асосий вазифалари қаторига 
киради. Бу сохадаги ишлар ҳозирги кунда амалдаги қоида ва йўриқномалар асосида олиб 
борилади. 
Меҳнат гигиенаси врачи ишлаб чиқаришда ҳавонинг кимѐвий таркибини қуйидаги 
масалаларни ҳал этишда таҳлил этади: 

меҳнат шароитларини ўрганиш ва гигиеник баҳолашда; 

касб билан боғлиқ заҳарланишлар сабаббини аниқлашда; 

санитария-техник 
(вентиляция 
каби 
ва 
бошқа) 
воситаларнинг 
ишлаш 
самарадорлигини аниқлашда. 
Ҳавонинг санитария-кимѐвий таҳлили қуйидаги босқичларда олиб борилади: 

технологик жараѐнни ўрганиш, ишлаѐтган дастгоҳ, мосламаларни, хомашѐни, 
оралиқ ва охирида ҳосил бўлувчи кимѐвий бирикмалар ва кимѐвий реакциялар ва бошқалар; 

технологик жараѐни ҳаво ифлосланиш вақти ва сабаблари аниқланади; 

ҳаво намуналари олиш учун нуқталар белгиланади (хона эскизида); 

ҳаво намуналарини олиш ва уларни таҳлил этиш. 
Ҳаво намуналарини олиш бу – ишларни бажарилиш тартиби амалдаги ―Иш жойлари 
ҳавосида зарарли моддаларни назорат этиш‖ Иттифоқ ССВ нинг №3936-86 услубий 
кўрсатмаси ва ГОСТ 12.1.005-88 да кўрсатилган. Иш жойи ҳавоси деб, ер сатҳидан 2 м 
баландликдаги доимий ѐки вақтинча иш жойлари жойлашган кенгликга айтилади. Доимий 
иш жойи деб, иш кунинг 50% ѐки 2 соатдан кам бўлмаган вақти ўтадиган жойга айтилади. 
Агар иш куни мобайнида иш бир неча жойда бажарилса, бу ҳолда бу жойлар ҳам доимий иш 
жойи ҳисобланади. 
Иш жойлари ҳавосига бир хил йўналишда таъсирга эга бўлган кимѐвий моддалар 
тушса, бу ҳолларда улар меъѐридан ошганлик хақидаги автоматик хабар берувчи мосламалар 
ѐрдамида узлуксиз назорат олиб борилади. Умуман, ҳаводаги кимѐвий маддалар миқдори 
устидан даврий назорат (юқоридаги ҳолдан ташқари) хавфли даражаси бўйича I синфга 
кирадиган моддалар 10 кунда 1 марта, II синф - 1 ойда 1 марта ва III-IV синф - бир кварталда 
бир мартадан кам бўлмаган миқдорда олиб борилиши керак. 
Технологик жараѐннинг хусусиятига қараб, санитария назорати муассасалари билан 
келишилган ҳолда юқоридаги назорат муддатларига ўзгариш киритилиши мумкин. 
Ҳаво намуналари 2 усул билан олиниши мумкин: 
1. Аспирацион усул – маълум миқдордаги ҳавони махсус ютиш муҳитлари орқали ўтказиш 
йўли билан аниқланаѐтган кимѐвий моддани ажратиб олиш; 
Бир вақтлик усул – маълум ҳажмдаги идишларни бирданига таҳлил қилиниши керак бўлган 
ҳаво билан тўлдириш (сувдан бўшаган кринга пуфлаш йўли билан, вакуум йўли билан). Бу 
усул юқори сезгир таҳлил усули бўлиб, бор ва аниқланѐтган модда миқдори ҳавода кўп 
бўлган тарзда қўлланилиши мумкин. 
Кимѐвий моддаларни ютиш муҳити сифатида суюқ ва қаттиқ моддалар қўлланилиши 
мумкин. Улар ўз сатҳларида моддани механик равишда ушлаб қолишлари (АФА-сузгич, 
силикагел, активлаштирилган кўмир ва х.к.) эришлари ѐки реакцияга киришлари (суюқ 
муҳитлар) мумкин. Қаттиқ ютиш муҳитлари махсус мосламалар (аллонж, сузгич, 
ушлагичлар)га жойлаштирилади. Суюқ ютиш муҳитлари эса махсус ютиш мосламалари 
(Петри, Полежаев, Дрехслер, Зайцев ва бошқа) га қўйилади. Бу мосламалар ютиш муҳити ва 
уларни ушлаб турувчи мосламалар орқали ҳаво махсус аспираторлар ѐрдамида ўтказилади. 
Бу мақсадда чанг ютгичлари (пылесос) дан ҳам фойдаланиш мумкин. Барча ҳолларда ютиш 
муҳитидан ўтаѐтган ҳаво тезлиги махсус реометрлар ѐрдамида белгиланади. Олиниши зарур 
бўлган ҳаво намунасининг ҳажми аниқланаѐтган кимѐвий моддани аниқлаш услубий 
тавсияномасидан кўрсатилган бўлади. (тезлик л/мин да ва вақт). 
2. Олинган ҳаво намуналари таркибидаги кимѐвий моддаларни аниқлаш усуллари. Бу 
мақсадлар учун фойдаланиладиган аниқлаш услублари аввало фақат айнан шу моддани 
аниқлаш учун қўлланилиши, етарли даражада ―сезгир‖ камида аниқланаѐтган модданинг йўл 


270 
қўйиб бўладиган меъѐрининг (РЭМ) 0,5 қисмини аниқлаб олиш қобилиятига эга бўлиши 
шарт. Аниқлашнинг умумий хатоси 25 % дан ошмаслиги керак. 
Кимѐвий моддаларни аниқлашда бир неча турдаги усуллардан фойдаланилади: 
1. Оптик усул – калометрия (ранг зичлигини аниқлаш), нафелометрия (лойқаланиш 
зичлигини аниқлаш), спекетрометрия, фотометрия, люминесцент услуб ва бошқалар. Бу усул 
махсус асбоб-ускуналар ѐрдамида олиб борилади (калометрия, фотометр, нефелометр, 
спектротомометр ва бошқалар); 
2. Электрокимѐвий усул – полярография, кулонометрия, потенциометрия, амперметрия, 
титрлаш ва бошқалар. Бу усул ѐрдамида реакция натижасида эритмадан электр токи 
ўтишиниг ўзгариши аниқланади. 
3. Хроматография усули – суюқлик, газ, қоғоз, ингичка қатлам хроматографиялари. 
Аниқланаѐтган кимѐвий моддани маълум шароитларда олиниш хусусиятлари бўйича 
аниқлаш. Бу таҳлиллар махсус хроматография (тсвет – 199, спекрот ва бошқалар). БIIН – 170 
каби асбобларда аниқланади. 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish