Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


Кўп ишлатиладиган пестицидларнинг токсик-гигиеник характеристикаси



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Кўп ишлатиладиган пестицидларнинг токсик-гигиеник характеристикаси. 
Жаҳоннинг ҳамма мамлакатларида қанчадан-қанча турли-туман кимѐвий бирикмалар 
ишлатилади. Мамлакатимизда қўлланиладиган пестицидлар хили ҳам анчагина. Ўзбекистон 
территориясида қўлланишга рухсат этилган ѐки текшириб кўрилаѐтган пестицидлар
рўйхатида ҳар йили 200 тага яқин ном бўлади. Бу рўйхат вақт-бавақт қайта кўриб чиқилади 
ва энг хатарли ҳамда турғун ѐки кам наф берадиган баъзи пестицидлар бундан чиқариб 
ташланиб, ўрнига янги бирикмалар киритилади. Кимѐвий бирикмаларнинг хили жуда кўп 
бўлишига қарамай, Ўзбекистонда пестицидларнинг фосфороорганик ва хлороорганик 
препаратлар деган хиллари ҳаммадан кўра кўпроқ қўлланилади. Шу билан бир қаторда 
органик симоб препаратлари, мочевина унумлари, триазинлар сингари препаратлардан ҳам 
фойдаланилади.
Заҳарланишниг олдини олиш чоралари. 
Мамлакатимизда пестицидлар ножўя таъсирининг олдини олишга қаратилган чора-
тадбирлар системаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Пестицидларни қўлланишда 
―Пестицидлар (заҳарли химикатлар)ни сақлаш, ташиш ва қишлоқ хўжалигида қўлланишга
доир санитария қоидалари‖, ―Авиацион кимѐвий ишларда хавфсизлик техникаси ва ишлаб 
чиқариш санитариясига доир қоидалар‖ ва пестицидларни сақлаш, ташиш ҳамда қишлоқ 
хўжалигида қўлланишда хавфсизлик техникаси юзасидан инструкцияда, шунингдек айрим 
пестицидлар гуруҳлари (фосфоорорганик, симомоборганик препаратлар, дефолиантлар, 
десикантлар, гербицидлар ва бошқалар)га тааллуқли инструкция ҳамда тавсияномаларда 
баѐн этилган чора-тадбирларга қаттиқ амал қилиш керак. 
Пестицидлардан заҳарланишнинг олдини олиш ва атрофдаги муҳитни ҳимоя қилиш 
чора-тадбирлари қаторига қуйидагилар киради: 
Заҳарлилиги жихатидан 1-гуруҳга кирадиган моддаларни камроқ заҳарли моддаларга 
алмаштириш ва 2 гуруҳ моддаларни чеклаб қўйиш, шунингдек чидамли ҳамда ортиқча 
кумулияцияланиб борадиган пестицидларни алмаштириш. Янги препаратларни олдин 
текшириб, ўрганиб кўриш системаси амалга жорий этилгани муносабати билан 
ишловчиларнинг пестицидлардан заҳарланиш ҳоллари мамлакатимизда камайиб қолди. 
Пестицидлар эҳтиѐт санитария назорати босқичида олдин текшириб кўрилганидан 
кейингина ―ҳаѐтга йўлланма‖ олади. Бу ўринда янги пестицидларни қўлланишнинг барча 
гигиеник томонлари текширилиб, ўрганиб чиқилади. қишлоқ хўжалиги министрлиги 
қошидаги Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва яхши баҳо олганидан сўнгина 
зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш учун қишлоқ 
хўжалигида ишлатишга рухсат этилган кимѐвий ҳамда биологик воситалар рўйхатига 
киритилади. Бу рўйхат Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилиб, қишлоқ хўжалик 
вазирлиги томонидан тасдиқланади. У фақат маълум муддатгача (1-2 йил) ўз кучини 
сақлайди, кейин эса қайта кўриб чиқилади. Пестицид 3 жиҳатдан: пестицид сифатида 
самарадор, иқтисодий фойда келтириши ҳамда гигиена талабларини қондириши жиҳатидан 
қулай деб топилгандагина ―ҳаѐтга йўлланма‖ олади (пестицид қўлланилаѐтган даврда ва 
орадан анча ўтганидан кейин ҳам ишловчилар ҳамда аҳоли саломатлигига зиѐн 
келтирмайдиган, атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган бўлиши керак). 


291 
Олдини олиш чора-тадбирлари орасида пестицидларни гигиеник жиҳатдан 
регламентлаш катта аҳамиятга эга. Ишчи зона ҳавоси билан атмосфера ҳавоси, тупроқ, сув, 
озиқ-овқат махсулотларида йўл қўйиладиган (зарар қилмайдиган) энг катта пестицидлар
концентрацияларини белгилаб, ишлаб чиқиш шулар жумласига киради. Бундан ташқари 
белгиланган дозаларга қаттиқ амал қилиб бориш ва далаларни неча марта тайинланган бўлса, 
фақат шунча марта дорилаш, заҳарли химикатлар билан дориланган далалрга чиқишни 
бехатар қилиб қўядиган муддатларни ҳамда санитария-ҳимоя қила оладиган зоналарнинг 
чегарасини белгилаш ҳам профилактика маъносида олганда катта аҳамиятга эгадир. 
Ишловчиларнинг ҳаммаси ишлар бошланишидан аввал пестицидларни қўлланишда 
кўриладидиган эҳтиѐт тадбирларини, уларнинг хоссаларини (физик-кимѐвий хоссалари, 
нечоғлик заҳарлиги, чидамлиги ва бошқаларни), киши заҳарланиб қолган тақдирда биринчи 
ѐрдам кўрсатиш чораларини ҳамда озиқ-овқат махсулотлари, атмосфера ҳавоси ва сув 
ҳавзаларининг ифлосланишига йўл қўйилмайдиган чораларни билиб, ўрганиб олган, яъни 
тегишли инструктажни ўтган бўлишлари керак. 
Заҳарли химикатлар билан ишлашга жалб этиладиган кишилар Соғлиқни сақлаш 
вазирлигининг 2000 йилдаги 300 сонли буйруғига мувофиқ олдиндан медицина 
текширувидан ўтказилади, бундай текширувда терапевт, невропатолог, окулистдан иборат 
мутахассислар албатта иштирок этади ва кишилардан қон олиниб, гемоглобини, 
лейкоцитлари, ЭЧТ, ҳолинестеразаси лабораторияда текшириб кўрилади. Заҳарли 
химикатлар билан мунтазам ишлайдиган кишилар ҳар 12 ойда бир марта текшириб турилади. 
18 ѐшга тўлмаган ва 55 ѐшдан ошган кишилар, ҳомиладор ва эмизикли аѐллар 
пестицидлар билан ишлашга қўйилмайди. Пестицидлар сақланадиган ва қўлланиладиган 
жойга ѐт кишиларни яқинлаштириш мумкин эмас. Пестицидлар билан ишлаш вақтида 
ичкилик ичиш қатъиян ман қилинади. 
Пестицидларни сақлаш, ташиб етказиб бериш ва ишлатиш қоидаларига, тўғри меҳнат 
қилиш ва дам олиш тартибига амал қилиб бориш шарт. Пестицидлар билан ишлашда иш 
вақти кунига 6 соатдан, таъсири зўр заҳарли моддалар билан ишлаганда эса кунига 4 соатдан 
ошмаслиги керак. қолган вақтда заҳарли химикатларга алоқадор бўлмаган бошқа ишларни 
бажариш лозим. Тарага огоҳлантирувчи рангдор йўллар туширилган: гербицидлар – қизил, 
дефолиантлар – оқ, инсектицидлар (нематоцидлар, акарицидлар) – қора, фунгицидлар – 
яшил, уруғларни дорилашга ишлатиладиган препаратлар – кўк, зооцидлар – сариқ ранг билан 
белгилаб қўйилиши керак. 
Заправка ҳамда пестицидлардан ишчи препарат формаларини тайѐрлаш ишларини 
механизациялаш (УПР-15, ЗИ-40 ва бошқалар), омборларни, самолѐт ҳамда тракторларнинг 
кабиналарини шамоллатиб туриш катта аҳмиятга эга. 
Аэродромларда, заправка майдончаларида санитария-маиший қурилмаларни ўрнатиш 
зарур. 
Ишловчиларни ҳимоя воситалари билан таъминлаш керак. Нафас органларини ҳимоя 
қилиш учун, учмайдиган препаратлар қўлланилганда чангга қарши клапанли респираторлар 
ѐки гулбарглар типидаги респираторлар; симоб органик препаратлар билан ишлаш вақтида 
газга қарши Г-маркали патрон; хлор ва фосфорорганик препаратлар ҳамда бошқа органик 
моддалар билан ишлаш вақтида газга қарши А-маркали патрон, шунингдек РУ-60, РПГ-67 
маркали респираторлар берилади. Чанг симон моддалар билан ишлаш вақтида комбенизон 
кийиб олиш ва 1369-1/2 типидаги кўз ойнаклар ѐки №1879, 1880 шофѐр кўзойнаклари тутиб 
олиш керак. Ўсимликларга дори пуркашда брезент мато, хлорвинил қопланган газламадан 
тикилган коржома, 150 ФЕ моделли резина этик, 374 артикулли Резина қўлқоп кийиб ишлаш 
лозим ва ҳоказо. Кўзларни эҳтиѐт қилиш учун ПО-3 типидаги герметик кўзойнак 
(ДАВСТАН-9496-69), моноблок тутиб олиш керак. Индивидуал ҳимоя воситаларини ишдан 
кейин зарарсизлантириш лозим. 
Коржома, тара, аппаратлар, транспорт воситалари ва биноларни зарарлантириш. 
Зарарсизлантириш ишларига махсус инструктаж олган кишиларни қўйиш мумкин, бундан 
ташқари зарарлантириш ишлари заҳарли химикатларни ишлатишга жавобгар шахслар 


292 
назорати остида олиб борилиши керак. Бу ишларни очиқ ҳавода ѐки ҳавони тортиб 
шамоллатиб турадиган ускуна билан таъминланган бинода бажарган маъқул, бунда 
индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланиш шарт. 
Пестицидлар билан бажариладиган ишлар тугаганидан кейин ҳар куни коржомани 
силкитиб қоқиб, чайиб олиш ѐки пилесос ѐрдамида тозалаш йўли билан чанг кеткизилади. 
Чанги кеткизилган коржома шамоллатиш ҳамда қуритиш учун 8-12 соат давомида очиқ 
ҳавога осиб қўйилади. Коржомани чангдан тозалаш ва шамоллатишдан ташқари ифлос 
бўлган сайин вақти-вақтида, аммо камида ҳафтасига бир марта ювиб турилади. Хўш, бу 
ишларни ким бажаради? Коржома, ювиш, зарарлантириш, шунингдек сақлаш ишларини 
колхоз ва совхозларнинг маъмурияти марказлаштирилган тартибда кирхоналарда ташкил 
этмоғи керак. (Узсельхозтехника, ширкатлараро кирхоналар ва бошқа кирхоналарда). Шу 
билан бирга ифлос кийимлар кирхонага оғзи ѐпиқ яшикларда олиб келиниши керак. 
Кирхонада кийимларни ювиш ва қуритиш учун тегишли ускуна ва жиҳозлар бўлиши лозим. 
Коржомани уйга олиб кетиш ва айниқса уйда ювиш ва зарарлантириш мутлақо мумкин эмас. 
Чунки,биринчидан, бу ишлар кўнгилдагидек натижа бермайдиган бўлиши мумкин, 
иккинчидан эса, ифлос кийим-кечакка оила аъзоларини, айниқса пестицидларга жуда сезгир 
бўладиган болалар ва кексаларни яқин йўлатиш ярамайди. 
Коржомани 
зарарлантиришда 
унинг 
қандай 
заҳарли 
химикат 
билан 
ифлосланганлигини ҳисобга олиш ва тегишли тавсияларга амал қилиш зарур. Чунончи, 
фосфороорганик препаратлар, динитрофенол пестицидлар ва бошқалар билан ифлосланган 
коржома силкитиб қоқилади, кейин эса 6-8 соат давомида совунли-содали эритмага бўктириб 
қўйилади. Шундан кейин коржома совун-содали қайноқ эритмада 2-3 марта ювиб олинади. 
Хлороорганик пестицидлар билан ифлосланган коржомани қўлда ювишда 0,5% ли қайноқ 
сода эритмасига 6 соат давомида бўктириб қўйилади, бунда уни яхшилаб аралаштириб 
туриш ва эритмани 3 марта алмаштириш керак. Коржома машинада ювиладиган (тинмай 
аралаштириб туриладиган) бўлса, барабанда бўктириб қўйиш мудати 2 соатгача 
қисқартирилади; ишлатиладиган эритма ҳам уч марта алмаштирилади. Иккала ҳолда ҳам 
коржома совун-содали эритмада ювилади. Органик симоб препаратлари билан ифлосланган 
коржома 1 % ли қайноқ сода эритмасига 12 соат бўктириб қўйилади, сўнгра совун-содали 
эритмада алкилсулфонат қўшиб, 30 минутдан 3 марта ювилади. Бир неча хил пестицидлар
билан ифлосланган коржомани зарарлантириш учун энг заҳарли ва чидамли препаратларни 
зарарлантиришга тавсия этилган усуллардан фойдаланмоқ керак. Резина коржома (поябзал, 
қўлқоплар, фартуклар) ва устига парда қопланган газламадан тикилган кийимлар 
калцийланган соданинг 3-5% ли эритмаси билан ювиб тозаланиши ѐки хлорли оҳак бўтқаси 
билан артилиб, кейин сув билан ювиб олиниши керак. 
Респиратор, противогазнинг юзга тутиладиган қисмлари ва ҳимоя кўз ойнаклари ҳар 
куни ишдан кейин совунлаб иссиқ сувда яхшилаб ювилиши ва спирт ѐки 0,5% ли калий 
перманганат эритмасига ҳўлланган пахта тампон билан артилиб, дезинфекция қилиниши 
лозим. Юзга тутиладиган нарсаларни артиб, тозалаб бўлгандан кейин тоза сувда ювиш ва 
300-350
0
С температурада қуритиш зарур. 
Пестицидларга тутилган аппаратлар ҳамда уларни ташишга ишлатилган транспорт 
кам деганда ойига икки марта хлорли оҳак бўтқаси билан зарарсизлантирилиб турилиши 
керак (бўтқа тайѐрлаш учун 4 л сувга 1 кг оҳак солиб қориштирилади). 
Хлороорганик, фосфороорганик пестицидлар, динитрофенол препаратлари ва 
бошқалар билан ифлосланган тара (металл бочкалар, канистлар, барабанлар) 5% ли каустик 
сода ѐки кир ювишда ишлатиладиган сода эритмаси (1 челак сувга 300-500 г сода) билан 
зарарсизлантирилади. Идиш шу эритмага тўлдирилади ва 6-12 соат турғизиб қўйилади, 
шундан кейин сув билан қайта-қайта ювиб ташланади. Сода бўлмаса, кул билан 
зарарсизлантириш мумкин. Бунинг учун идишга кул солиниб, суюқ бўтқа ҳосил бўладиган 
миқдорда сув қўшиб қориштирилади: идишни деворларига юқиб қолган препарат батамом 
кетгунича чайқатилади ва шу аралашма билан 12-24 соат қўйиб қўйилади. Сўнгра ичидагиси 
чуқурларга тўкиб ташланиб, кейин идиш сув билан қайта-қайта ювилади, ювинди сувлар ҳам 


293 
чуқурларга тўкилади. Органик симоб препаратлари (гранозан, меркуран, радосан ва 
бошқалар)дан бўшатилган идишларни зарарлантириш учун қуйида кўрсатилган 
воситалардан бири ишлатилади: 1) 20% ли темир хлорат эритмаси; 2) 0,2% ли калий 
перманганат эритмаси, бу эритманинг ҳар бир литрга 5 мл ҳисобидан хлорид кислота 
қўшилади; 3) ―Перегуда‖ пастаси; 4) хлорли оҳак бўтқаси (4 л сувга 1 кг хлорли оҳак). Идиш 
шуларнинг бири билан тўлдирилади ва 5-6 соат қўйиб қўйилади. Шундан кейин 1 % ли 
калий перманганат эритмаси қуйилади. Бир сутка ўтганидан кейин идиш совунли илиқ сув 
билан ювилади (5% ли сода эритмасида 4% ли совун эритмаси тайѐрланади). Таркибида 
мишьяк бўлган пестицидлардан бўшаган идиш 1% ли мис купорос эритмаси билан, кейин эса 
2% ли сода ҳамда тенг ҳажмда олинган 2% ли сода ва аммоний сулфат эритмалари билан 
ишланади. Дихлоретан, металлихлорид, метилбромиддан бўшаган идиш яхшилаб 
шамоллатиб, шу препаратлар юқларини кетказиш йўли билан зарарсизлантирилади, кейин 
эса Пестицидлар ҳиди йўқолгунча буғ билан (120-130
0
C) ишланади. Хлор аралашмасидан 
бўшаган шиша ва метал идишлар 10 % ли хлорли оҳак эритмаси билан ювилади ѐки 
буғланади, кейин тўнкариб қўйиб қўйилади (бўгзи ерга 10 см этмай турадиган бўлиши 
керак). Карбамин пестицидлар (ТМТД, севин) дан бўшаган идишлар бир литрига 5 мл 
ҳисобидан хлорид кислота қўшилган 1% ли калий перманганате эритмаси ѐки хлорли оҳак 
бўтқаси билан зарарсизлантирилади. Заҳарли химикатлардан бўшаган метал ва шиша 
идишлар зарарсизлантирилиб тозалангандан кейин тегишли марказий омборларга қайтариб 
юборилиши керак. Қоғоз қоплар ва бошқа қоғоз идишлар, шунингдек ѐғочдан ишланган тара 
шу мақсад учун махсус ажратилган жойларда ѐқиб юборилиши зарур. Заҳарли 
химикатлардан бўшаган идишларни зарарлантирилганидан кейин фақат техника 
мақсадларида ишлатса бўлади. Металл идишларни қимматли иккиламчи хом ашѐ сифатида 
яхшилаб зарарсизлантирилгандан кейингина темир-терсак омборларига топшириш мумкин. 
Зарарли химикатлардан бўшаган идишларни озиқ-овқат ва ем-хашак солиб қўйиш учун 
ишлатиш қатъиян ман қилинади. 
Автоцистерналар ва ишчи эритмалар тайѐрланган бошқа идишлар ичига 5-6 марта сув 
тўлдириш йўли билан яхшилаб ювилиши ва кейин чайиб олиниши керак. 
Омборга ўхшаган биноларнинг деворлари ва поллари калцийланган сода эритмаси 
билан (1 челак сувга 200-300 г сода), сўнгра 10% ли хлорли оҳак эритмаси билан ювиб 
тозаланади. Пестицидлар билан ифлосланган ер участкалари хлорли оҳак билан 
зарарсизлантирилиб, кейин усти чопиб қўйилади. 
Бинолар, коржомалар ва бошқаларни тозалаганда пилесосга йиғилиб қолган чанг, 
шунингдек 
транспорт, 
аппарартлар, 
бинолар, 
идишлар 
ва 
коржомаларни 
зарарсизлантиришдан кейин чиқадиган оқава сувлар хлорли оҳак билан ишланади (10 л сувга 
500 г дан хлорли оҳак солиниб, бир сутка давомида қўйиб қўйилади). 
Яроқсиз деб ҳисобланган заҳарли химикатлар ва идишлар тегишли инструкция 
қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруғига мувофиқ йўқ қилиб ташланади. 
Кам миқдордаги (10 кг гача) пестицидлар истисно тариқасида колхозлар, совхозлар 
ва бошқа хўжаликларда йўқ қилиб ташланиши мумкин. Лекин таркибида симоб бўладиган 
препаратлар бунга кирмайди, техника шартларига мувофиқ булар зарарсизлантирилмасдан, 
балки топширилиши шарт. 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish