294
ифлосланган жойини совун билан иссиқ сувда яхшилаб ювиб тозалаб, кейин бошқа коржома
кийиб олиш керак.
Заҳарли моддаларнинг буғлари ѐки чанги нафасга ўтиши натижасида одамнинг
заҳарланиб қолганини кўрсатадиган дастлабки аломатлар пайдо бўлиши билан заҳарланган
кишини хавфли зонадан ташқарига олиб чиқиб, иш жойига нисбатан олганда шамолга терс
бўлган тоза ҳавога ѐтқизиб қўйиш, кийимининг тугмачалари, камари, ѐқалари ва
бошқаларини ечиб қўйиш керак.
Заҳарли модда оғиз орқали тасодифан меъда-ичак йўлига тушиб қолганида оғизни
тоза сув билан обдон чайиб ташлаш, ютиб юборилган заҳарни қайтариб ташлаш учун
меъдани ювиш керак, бунинг учун дарров бир неча стакан илиқ сув ѐки оч-пушти рангли
калий перманганат эритмаси ичирилади ва ҳалқумнинг орқа деворига бармоқ босиб, уни
таъсирлаш йўли билан қустирилади. Киши кўнгли айнаб қусиб турган ва ичагининг иши
бузилган бўлса ҳам меъдасини ювиб ташлаш зарур. Бу муолажа 2-3 марта такрорланади.
Меъдани ювиб бўлинганидан кейин, қолган заҳар қонга ўтиб кетмаслиги учун,
активлаштирилган кўмирни (карболенни) сувга солиб ичирилади (0,5 стакан сувга 1-2 ош
қошиқ), бу кўмир заҳарни бириктириб олади. Ичакни тозалаш учун туз сурги бериш зарур
(ярим стакан сувга 20 г сурги туз солиб), сурги тариқасида канакунжут мойи ичириш
мутлақо ярамайди. Заҳар бадан териси орқали организмга ўтганидан одам заҳарланиб қолган
бўлса, бадан терисига тушган препаратни сувни оқизиб туриб, яхшиси совун билан ювиб
ташлаш ѐки препаратни терига суркаб ишқаламасдан бир бўлак газлама билан сидириб
олиш, кейин совуқ сув ѐки кучсиз ишқор эритмаси билан ювиш зарур. Одамнинг кўзига
заҳар тушиб қолганида кўзларни сув билан, 2% ли ичимлик сода ѐки бор кислотаси эритмаси
билан яхшилаб ювиб ташлаш керак.
Одамнинг қандай моддадан заҳарлангани маълум бўлса, меъдасини ювиб, тозалаб
бўлгандан кейин врачнинг айтганига қараб зидди заҳар ўрнига тегишли дорини бериш зарур.
Нафас сусайиб қолганида новшадил спирт ҳидлатилади, бордию нафас тўхтаб қолса,
дарҳол сунъий йўл билан нафас олдиришга киришмоқ зарур.
Юрак тўхтаб қолгудек бўлса, кўкрак қафаси орқали юрак ташқаридан массаж
қилинади. Бунинг учун заҳарланган одам қаттиқ текис жойга ѐтқизилиб оѐқлари сал кўтариб
қойилади (ѐстиқ ѐки думалақлонган кийим билан), кийими ечилиб, кўкрак қафаси
яланғочланади. Ёрдам берадиган киши заҳарланган одамнинг ѐн томонига ўтиб, қўлларининг
панжаларини (бирини иккинчисининг устига қўйган ҳолда) тўш суяги соҳасида кўкрак
қафасига қўяди, сўнгра етарлича куч билан чаққон ҳаракатлар қилиб, кўкрак қафасини
минутига 60-70 мартадан бир маромда босиб туради (бунда тўш суяги ҳар сафар 3-5 см чуқур
босиладиган бўлиши керак). Юракни массаж қилиш врач етиб келгунича давом эттирилади.
Одам тиришиб, талвасага тушадиган бўлса, уни ҳар қандай таъсиротлардан ҳоли
қилиб тамомила тинч қўйиш зарур.
Таъсирлантирадиган моддалар, масалан, формалинни одам ютиб юборган бўлса, унга
ўша моддаларни ўраб оладиган дорилар (крахмалдан тайѐрланган шилимшиқ) ичириш керак.
Сут, ѐғ, алкоголли ичимликлар бериш мумкин эмас.
Бадан териси қонаб турган бўлса, водород пероксидга ҳўлланган тампонлар қўйилади,
бурун қонаганда заҳарланган одамни ѐтқизиб, бошини кўтариш ва сал орқасига энгаштириб
қўйиш, қаншарига совуқ компресслар босиб, энсаси, бурнига вододрод пероксидга ҳўлланган
тампонлар қўйиб қўйилади.
Пестицидлар билан заҳарланишнинг ҳамма ҳолларида (одам салгина заҳарланган
бўлса ҳам) имкони борича эртароқ врач ѐки фельдшерга мурожаат қилиш зарур.
Ўсимликларни кимѐвий йўл билан ҳимоя қилиш соҳасида ишловчи гигиенистлар
билан токсикологларнинг кўп йиллик тажрибаси шуни кўрсатадики, пестицидларни
ишлатиш вақтида барча гигиена қоидаларига амал қилинадиган бўлса, заҳарланиш
ҳодисалари рўй бермайди ва пестицидлар атроф-муҳитни зарарламайди.
Do'stlaringiz bilan baham: