Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


Мавзу: ”Ишлаб чикаришда микроиклим шароити”



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Мавзу: ”Ишлаб чикаришда микроиклим шароити”. 
 
Режа: 
1.Метеорологик омил курсаткичлари ва улар бирликлари; 
2.Метеорологик омил шароит турлари; 
3. Мехнат гигиенаси врачи метиорологик омилга гигиеник бахо бериш боскичлари
4. Организмнинг иссиклик холати ва ташки мухит билан иссиклик алмашинуви . 
Таянч сўз ва иборалар: 
меҳнат гигиенаси, ишлаб чиқариш, зарарли ва хавфли 
омиллар, микроиқлим, меъѐрлаш принциплари, касалликлар профилактик чора- тадбирлар.
 
Талабаларда мехнат гигиенаси врачининг метеорологик омил курсаткичларини 
текшириш уларга гигиеник бахо бериш омил таъсирида организмда вужудга келадиган 
физиологик узгаришларни текшириш,иш шариотларини яхшилашга каратилган чора 
тадбирлар ишлаб чикариш фаолияти буйича амалий куникма хосил этиш. 
Ишлаб чикаришдаги метеорологик омил деб иш шароитида ишловчиларнинг
иссиклик холатига таъсир этувчи физик омиллар йигиндисига айтилади. 
Буларга хавонинг физик холати (харорати, намлиги харакат тезлиги) атрофни ураб 
турган сатхлар харорати ва иссиклик нурланишлари киради. Ишлаб чикариш шароитида 
метеорологик шароитлар турли куринишда булади: комфорт, иссиклик таъсир этувчи 
(конвекцион иссиклик, ва иссиклик нурланиши таъсири алохида ва биргаликдаги холлари) 
совук харорат таъсир этувчи,узгарувчан,намлик таъсир этувчи ва бошкалар. 
Метеорологик омил курсаткичлари: 
- хаво харорати бу хаво малекуласида мавжуд иссиклик микдоридир цельсий 
градусида (С) улчанади. 
- хавонинг намлиги бу хаво таркибида мавжуд намлик микдори (нисбий намлик) % 
курсаткичда аникланади. 
- хаво харакати тезлиги хаво катламлари орасидаги хароратдаги фаркга боглик булиб 
м/с да аникланади. 
- иссиклик нурланиши ѐки инфракизил нурланишлар деб 760нм 1мм тулкиннинг 
узунлигига эга булган электромагнит тулкинларга айтилади. 
Бу нурланишлар манба булиб хар кандай иссик тана хисоланади. Булар хамиша 
баланд хароратли танадан паст хароратли тана томон йуналган булиб уз йулида бевосита 
хаво хароратига таъсир курсатмайдилар, ютилган жойида иссиклик вужудга келтирадилар. 
Иссиклик (инфракизил) нурланишлар даражаси вт/м2 бирлигида аникланади. 
Мехнат гигиенаси врачи метеорологик омилга гигеник бахони беришни куйидаги 
иасалаларни хал этишда бажаради: 


31 
-
огохлантирувчи санитария назоратида курияиб (таъмирланиб) ишга туширилаѐтган 
корхоналарга (цехлардаги) согломлаштириш чоратадбирлари самарадорлигига бахо 
беришда; 
-
режа буйича мукаммал санитария текширувлари утазилишида; 
-
хаво намуналарини олишда (санитария-кимѐ текширувлари утказишда); 
-
ишловчилар физиологик холатларини урганишда; 
-
касб билан, боглик ва умумий касалликлар сабабларини аниклашда; 
-
жорий 
этилган 
(узгартирилган) 
согломлаштириш 
чоратадбирларнинг 
самарадорлигини аниклашда ва бошкалар. 
Метеорологик омилга бахо бериш куйидаги боскичларда олиб борилади: 
1.
Технологик жараѐнни урганиш (хаво холатига таъсир этувчи омиллар ва улар 
манбаларини аниклаш таъсир этиш шароитларини ургиниш,инфракизил нурлар манбаларини 
ва нурланиш таркалиш сабабларини аниклаш,мавжуд согломлаштириш чоратадбирларини 
урганиш). 
2.
Иш хоналари эскизларини (нусхаларини) чизиш ва унда текширув утказилиши 
лозим булган нукталарни аниклаш. 
3.
Асбоб-ускуналар ѐрдамида текширувлар утказиш. 
4.
Олинган натижаларни амалдаги хужжатларда келтирилган меъѐрларга нисбатан 
бахолаш. 
5.
Талабаларга 
жавоб 
бермайдиган 
метеорологик 
шароитни 
яхшилаш 
чоратадбирлариниишлаб чикариш. 
Юкорида келтирилган боскичлар асосан мехнат гигиенаси врачи томонидан олиб 
борилади. Асбоб ускуналар ѐрдамида омил курсаткичларини ДСЭНИларнинг санитария-
гигиена лабароториялари ходимлари томонидан олиб борилади. Бу ишларни бажарилиши 
хакида мехнат гигиенаси врачи лабараторияларга талабнома беради (качон, каерда, кай 
шароитда тадкикотлар утказилиши курсатилади). 
ДСЭНМ таркибида лабораторияси булмаган холда текширишлар мехнат гигиенаси 
булими ходимлари томонидан олиб борилиши лозим. Бу моксадларда катта корхоналар 
кошида мавжуд махсус лабараториялар (иш шароитларини урганувчи) хизматидан 
фойдаланиш хам максадга мувофик хисобланади. 
Курсаткичларни улчаш амалдаги коидаларга асосан олиб борилади. Уларга кура хаво 
харорати, намлиги ва харакат тезлиги иш жойларида утириб иш бажариладиган холларда 
полда 1.0 ва тик туриб иш бажариладиган булса 1.5 м баланликда улчанади. Инфракизил 
нурларни хар бир манбадан энг куп нурланиш иш жойларига таркалаѐтган йуналиши буйича: 
улчаш асбобини шу йуналишга перпендикуляр равишда куйиб полдан ѐки иш майдонидан 
0.5: 1.0:ва 1.5 м баландликда улчанади. 
Хаво намлиги абсолют, максимал хамда нисбий курсаткичлар билан аникланади. 
Абсолют намлик-бир метр куб хавода текширув утказиш шароитида бор булган сув буглари 
микдоридир. 
Максимал намлик - текширув утказилган шароитда бир метр куб хавони тула 
туйинтириш учун керак буладиган сув буглари микдоридир. 
Нисбий намлик абсолют намлиликнинг максимал намликка булган нисбати. Гигиеник 
амалиѐтда хавонинг намлик даражасига нисбий намлик буйича бахо берилади. 
Бу ишлар бошка омиллар каби гигиеник меъѐрларга кура олиб борилади. 
Метеорологик омил меъѐрлари амалдаги санмвак 02,03-06 санитария меъѐрларида
келтирилган. Хавонинг физик холатини белгиловчи курсаткичларни (харорати, намлиги, 
харакат тезлиги) гигиеник бахолаш учун метеорологик омилнинг меъѐрлаш принципларини 
билиш лозим. Буни билмай туриб хар бир иш жойлари учун керакли меъѐр тугри белгилаш 
мумкин эмас. 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish