209
бошқа кўпгина орган ва системаларда (юрак қон-томир
системаси, нафас системаси ва
бошқаларда) сезиларли ўзгаришлар бўлмаганда ҳам аниқлаш мумкин.
Масалан, енгил жисмоний меҳнат пайтида ѐки турли хил ақлий меҳнат
фаолияти
давомида биринчи галда ўзгаришлар асаб системаси томонидан кузатилади.
Меҳнат физиологиясида киши организмида меҳнат фаолияти жараѐнидаги мия пўстлоқ
қисми томонидан бошқариладиган функциялар хусусиятларини аниқловчи услублар кенг
қўлланилади.
Жумладан, шартли рефлектор реакцияларини текшириш
услублари, анализторларнинг
(ҳаракат, эшитиш, кўриш) функционал ҳаракатчанлигини аниқлаш усуллари кўриб қабул
қилиш тезлигини (яъни эътиборни бир жойга тез жалб қилиш ва бошқа нарсага тез кўчира
билиш қобилияти) аниқлаш услуби, панжа титраши (тремор) аниқлаш ва бошқа
усуллар.Эшитув-ҳаракат ва кўрув-ҳаракат реакцияларининг тезлигини аниқлаш услублари.
Бу реакциялар тезлиги махсус асбоблар (хронорефлексометрлар, динаморефлексометрлар,
ПАВ-01) ѐрдамида аниқланади. Бу асбоблар ѐрдамида нурли ѐки товушли кўзғатувчилари
бўладиган жавоб реакциясини яширин (латент) вақти аниқланади. Бу реакциялар вақти
миллисекундларда ўлчанади. Юқорида кўрсатилган асбобларнинг
ишлаш принципи ва
таркиби алоҳида берилади. Одатда нурли қўзғатувчиларга бўлган жавоб реакциясининг
яширин даври товушли қўзғатувчиникига нисбатан узунроқ бўлади. Иш
куни давомида
организм толиққан сари бу реакцияларни вақти ҳам узайиб боради.
5-расм. Хронорефлексометр.
Панжа титрашини аниқлаш учун электр термометрдан фойдаланамиз. Панжа титраши
одатда нормал физиологик ҳодиса бўлса ҳамки, лекин иш пайтида бажарилаѐтган ишнинг
оғирлиги ва жиддийлигига қараб унинг амплитуда частотаси ўзгариши мумкин.
Электротермометрда ишлаш приципи алоҳида берилган.
Кўриб қабул қилиш тезлиги (яъни эътиборни бир нарсага тез жалб қила
билиш ва
бошқа нарсадан тез кўчира билиш тезлиги) турли усуллар ѐрдамида аниқланади.
210
Шулардан бири сонларни қидириб топа билиш усули бўлиб, қуйидагидан иборатдир: 49
катакдан иборат махсус жадвалда (Платонов жадвали) икки хил рангли рақамлар (25 та қора
ва 24 қизил) тартибсиз равишда жойлаштирилган. Текширилувчига ана шу жадвалдаги қора
рангли ѐки қизил рангли рақамларни ортиб борувчи тартибда ѐки камайиб борувчи тартибда
қидириб топиб, кўрсатиш таклиф қилинади ва секундометр ѐки соатда вақт белгиланиб, бир
хил рангдаги ҳамма сонларни тўғри топишга кетган вақт аниқланади.
Кўриб қабул қилиш тезлигини аниқлашнинг яна бир усули- бу корректура –
текширишлар усулидир. Бунда текширилувчи махсус жадвалларда (Бурдон жадвалларда)
тартибсиз жойлаштирилган бир неча қатор турли ҳарфлар орасидан бирон-бир ҳарфни санаб
ўчириб чиқади.
Бу текшириш натижасини жадвалдаги ҳарфларни санашда қўйилган хатога қараб ҳамда
уни санашга кетган вақтга қараб баҳолаш мумкин. Юқорида баѐн этилган меҳнат
физиологиясида қўлланиладиган асбоб ва ускуналарда ишлашни ўзлаштириб бўлгач,
талабалар аудиторияда дарс пайтида мана шу ўзлаштирилган нарсаларни мустаҳкамлаш учун
тажриба ўтказадилар.
Маълум дозадаги (катталикдаги) жисмоний иш бажарганда организмда бўладиган
физиологик реакцияларни ўрганиш бўйича тажриба.
Бу тажрибани бажариш учун гуруҳдан 1 ѐки 2 талаба текширилувчи сифатида танлаб
олинади. Бунинг учун гуруҳдаги талабалар барча ўзлаштирилган
физиологик услубларни
ўзаро тақсимлаб олиб текширилувчи организмининг барча орган ва системаларининг (юрак
қон-томир, нафас, мушак, марказий асаб системалари) физиологик реакцияларини
аниқлашади.
Кейин текширилувчи маълум вақт (3-5 дақиқа) велоэргометрда маълум дозадаги ишни
бажаради. Ишнинг охирига яқин юрак қон-томир ва нафас
системаларининг асосий
кўрсаткичлари (пульс, қон босими, нафас тезлиги) аниқланади. Ундан кейин текширилувчи
ишни тўхтатиши заҳотиѐқ барча системаларининг иш пайтдаги физиологик реакциялари
аниқланади.
Текширилувчи ишни тўхтатгандан 10 дақиқадан кейин
организмдаги функцияларнинг
тикланиш жараѐни қандай бўлаѐтганини аниқлаш учун 3-марта текширилувчи тикланиш
давридаги функционал ҳолати аниқланади. Тажриба давомидаги
барча олинган натижалар
махсус формага киритилади, у натижалар таҳлил қилиниб бажарилган ишнинг оғирлиги ва
кескинлиги ҳақида хулоса чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: