11
Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриш
мумкинки, Ўзбекистон
Республикаси ЯИМининг 2006-2015 йиллардаги ўзгариши доимий барқарор
ўсиш тенденциясига эга бўлган ва 2006-2015 йиллар мобайнида 7 баробарга
яқин, яъни 21124,9 млрд. сўмдан 138786,4 млрд. сўмга етган. Ушбу даврда
инвестициялар ҳажмининг ушбу даврда 8 баробардан,
кредит
қўйилмаларининг эса 10 баробардан зиёдга ўсганлиги, уларнинг мамлакат
ЯИМнинг барқарор ўсишида таъсири сезиларли эканлигидан,
ЯИМни
ўсишига мутаносиблиги ва улар ўртасидаги ўзаро кучли боғлиқлик
мавжудлигидан дарак беради.
Шу жумладан, тижорат банклари кредит қўйилмаларининг умумий
ҳажми 2015 йилда 27,3
фоизга ошиб, 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига 42,7
трлн. сўмни ташкил этди.
Кредит қўйилмаларининг таркибий тузилишига эътибор қаратадиган
бўлсак, бунда, иқтисодиётнинг реал секторига ажратилган кредитларнинг
86,7 фоизи ички манбалар ҳиссасига тўғри келади.
2015 йилда иқтисодиёт реал секторини молиявий қўллаб-қувватлаш учун
йўналтирилган узоқ муддатли кредитлар ҳажми 2014 йилдагига нисбатан 27,7
фоизга ошиб, уларнинг тижорат банклари жами кредит портфелидаги салмоғи
79,8 фоизни ташкил этди [9].
Шунингдек, Марказий банк томонидан оқилона амалга оширилаётган
пул-кредит сиёсати натижасида қайта молиялаштириш ставкасининг пасайиш
тенденциясига эга эканлиги, яъни 2006-2015 йилларда 7 фоизга пасайганлиги
12
ушбу давр мобайнида депозитлар ва банклараро пул бозорида фоиз
ставкаларининг пасайиши тижорат банклари томонидан иқтисодиётнинг реал
секторига ажратилаётган кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг пасайишига
хизмат қилди. Хусусан, 2015 йилда тижорат банкларининг кредитлари бўйича
ўртача тортилган фоиз ставкаси йиллик ҳисобда 10,5 фоиздан 9,5
фоизгача
пасайди.
Олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда
аҳоли жон бошига нисбатан ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари ҳажми
йилдан йилга ўсиб бормоқда.
Иқтисодиётнинг етакчи соҳаларини хусусан, реал секторни кредитлаш
жараёнларининг жадаллашуви бир қатор истиқболли
имкониятларни яратиб
беради.
Биринчидан, иқтисодиётда пул массасининг ортиши пировардида ишлаб
чиқариш ҳажмининг тўғри пропорционал равишда ошишига сабаб бўлади.
Иккинчидан, иқтисодиётдаги хўжалик юритувчи субъектларнинг
молиявий ресурсларга эҳтиёжини қондиради ҳамда хўжалик юритувчи
субъектлар ўртасидаги тўловларни амалга оширишни тезлаштиради.
Учинчидан, реал секторга ажратилган банк кредитлари ҳажмининг
ортиши натижасида ишлаб чиқариш ҳажми ортади ҳамда ички бозор қўшимча
маҳсулотларга тўйинади. Бундан ташқари импорт ҳажмининг
камайиши ва
аксинча, экспортнинг ривож топишига ёрдам бериши мумкин.
13
Тўртинчидан, кредит хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини
бошлаш, ривожлантириш, такомиллаштириш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини
ошишига хизмат қилади.
Юқорида кўриб чиқилган ҳолатлар таҳлили шундан далолат берадики,
банк кредитлари иқтисодий тараққиётни таъминловчи муҳим молиявий манба
ҳисобланади. Бу молиявий манбалар мамлакат иқтисодиётининг ўсиши,
меҳнат унумдорлигининг ошиши, аҳолининг иш билан бандлигини ортиши ва
бизнес кўламининг кенгайишга хизмат қилиши мумкин. Мамлакатимизда реал
секторнинг янада тараққий топиши учун
тижорат банклари томонидан
иқтисодиёт тармоқларини кредитлаш кўламининг оширилиши ва миллий
ишлаб чиқарувчиларнинг мавжуд ички ва ташқи имкониятлардан самарали
фойдаланганлари ҳолда ўз фаолиятларини мақсадли ва оқилона
ташкил
этишни талаб қилади.