Turizm va iqtisоdiyot fakultеti



Download 344,37 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/13
Sana21.02.2022
Hajmi344,37 Kb.
#59338
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Саидов Бахтишод курс иши

 
 
 
 
 
 
 
 
 


23 
II 
БОБ. Республикамиз Иқтисодиётнинг реал секторини 
куллаб кувватлаши 
 
2.1. 
Молия муассасалари томонидан реал секторни ривозлантириш 
учун амалга бажарилган ишлар.
Мамлакатимизда хусусий сектор ривожи йўлидаги изчил ислоҳотлар 
иқтисодиётимиздаги чуқур таркибий ўзгаришларнинг мустаҳкам асоси бўлиб 
хизмат қилмоқда. Пировардида соҳа вакиллари учун кенг имконият ва 
имтиёзлар яратилиб, улар томонидан тайёрланаётган рақобатдош маҳсулотлар 
ички ҳамда ташқи бозордан мустаҳкам жой эгаллаяпти. Давлатимиз раҳбари 
мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари 
ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор 
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган 
мажлисида шу ҳақда тўхталар экан, иқтисодиёт реал сектори 
корхоналарининг барқарор ишлашига эришишда уларни айланма маблағлар 
билан таъминлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан соҳага имтиёзли 
кредитлар ажратиш юзасидан ишлаб чиқилган кенг қамровли чора-тадбирлар 
дастури ҳам ана шу мақсадлар рўёбига қаратилгани билан аҳамиятлидир. 
Айни пайтда унда белгиланган вазифалар ижроси босқичма-босқич амалга 
оширилаётир. Хусусан, ўтган қисқа даврда мамлакатимизнинг барча ҳудудида 
Марказий банк ҳамда вилоятлар ҳокимликлари ҳамкорлигида саноат 


24 
субъектлари раҳбарлари иштирокида амалий учрашувлар ўтказилиб, 
Президентимизнинг “Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-
қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини 
ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 
яратилган имтиёз ҳамда преференциялар, шунингдек, ушбу тузилмаларга 
кредитлар ажратиш тартиб-таомиллари тўғрисида сўз юритилди. Бинобарин, 
бундай тадбирлар доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари 
кўргазмалари ҳам ташкил этилди. Бу эса корхоналар салоҳияти ва 
банкларнинг замонавий хизмат турларини кенг намойиш қилиш имконини 
берди.
Айтиш жоизки, юртимиз банк тизимида реал секторни сармоялар билан 
таъминлашга қаратилган зарур ҳуқуқий-меъёрий база шакллантирилган. Энг 
муҳими, ушбу жараённи тартибга солувчи ҳужжатлар йилдан-йилга 
соддалаштирилаяпти. Натижада ишлаб чиқариш рентабеллиги ҳамда экспорт 
салмоғини оширишга эришилаётир. Бунда Президентимизнинг “Тижорат 
банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган 
узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш 
борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим 
дастуриламал бўлмоқда.
Шу ўринда рақамларга мурожаат қилайлик. Олиб борилган ислоҳотлар 
самараси ўлароқ, кейинги 5 йил давомида инвестициявий мақсадларга 
ажратилган узоқ муддатли кредит қўйилмалари 3,8 баробар кўпайиб, уларнинг 


25 
тижорат банклари жами кредит портфелидаги улуши қарийб 79,8 фоизни 
ташкил этди. Шунингдек, ўтган йил якунлари бўйича мамлакатимиз тижорат 
банкларининг иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирган сармоялари 
миқдори 2014 йилдагига нисбатан 27,3 фоизга ўсиб, жорий йил 1 январь 
ҳолатига кўра, 42,7 трлн. сўмга етди.
Албатта, бунда Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати доирасидаги 
чора-тадбирлари ҳал қилувчи ўрин тутмоқда. Чунончи, инфляция 
даражасининг пасайиши динамикасини ҳисобга олган ҳолда, иқтисодиёт реал 
секторидаги инвестициявий фаоллик ошишини қўллаб-қувватлаш мақсадида 
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 2015 йилнинг 1 январидан 
эътиборан йиллик 10 фоиздан 9 фоизгача туширилди. Бу эса, ўз навбатида, 
корхоналар айланма маблағлари ва даромадлари кўпайиб, харажатлар 
қисқариши, маҳсулот таннархи пасайиши, импорт ўрнини босувчи ҳамда 
рақобатдош товарлар ишлаб чиқариш кенгайишига хизмат қилмоқда. 
Қувонарлиси, бугун қишлоқларда оилавий тадбиркорлар ўз шахсий 
томорқаларида сархил неъматлар етиштириб, бозорларимизни сифатли ва 
арзон маҳсулотлар билан таъминлашга ҳисса қўшмоқда. Қолаверса, мазкур 
омил хўжалик юритувчи субъектларни модернизациялаш бўйича лойиҳа 
харажатлари тежалишига сабаб бўлди.
Тизимдаги шу каби янгиланишлар юртимиз молия муассасаларининг 
кредит қўйилмалари таркибида ҳам сезиларли ижобий ўзгаришларга замин 
яратди. Буни ўтган 5 йил мобайнида иқтисодиётнинг реал сектори 


26 
корхоналарини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш ҳамда айланма 
маблағлар билан таъминлаш учун республикамиз бўйича жами 40 трлн. 
сўмлик инвестицион кредитлар ажратилгани ҳам яққол тасдиқлайди. Жорий 
йилда эса бу мақсадларга йўналтириладиган маблағлар ҳажмини ўтган 
йилдагига нисбатан 1,3 баробар ошириш ва кредитлаш жараёнини янада 
соддалаштириш, фоиз ставкаларини мақбуллаштиришга доир саъй-ҳаракатлар 
кўзда тутилган. 
Айни кунда тижорат банклари томонидан ишлаб чиқарувчиларга барча 
масала юзасидан тезкор равишда амалий кўмак кўрсатилаяпти. Тизимда 
“Ягона ишонч телефони” фаолияти йўлга қўйилган. Хўжалик юритувчи 
субъектлар мурожаатлари қисқа муддатларда махсус ташкил этилган Ишчи 
гуруҳи томонидан кўриб чиқилаётир. 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ 
қилиш ва эркинлаштириш борасидаги ютуқларимиз Жаҳон банки ҳамда 
Халқаро молия корпорациясининг тадбиркорлик фаолиятини юритиш шарт-
шароитлари бўйича “Doing Business — 2016” навбатдаги йиллик ҳисоботида 
ҳам яна бир бор ўз эътирофини топмоқда. Бундан ташқари, 2015 йилнинг 
октябрь ойида чоп этилган ҳисоботга кўра, мамлакатимиз “Кичик бизнес 
субъектларига кредит бериш” мезони бўйича сўнгги уч йилда 154-ўриндан 42-
ўринга кўтарилиб, ўтган йилнинг ўзида рейтингини 63 поғона юксалтирди. 
Қувонарли жиҳати, давлатимиз раҳбари томонидан иқтисодиётнинг реал 
сектори корхоналарини айланма маблағлар билан таъминлаш борасида 


27 
белгилаб берилган устувор вазифалар ижросида “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 
ҳам муносиб ҳиссаси бор. Бу соҳадаги муваффақиятлар эса сармоядорлар ва 
экспертларнинг юқори баҳосига сазовор бўлмоқда.

Download 344,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish