2.2
Республикамиз Иқтисодиётининг реал секторида кўрсаткичлари
..............…………………………....…............................................……
Хулоса …………………………....…............................................….…
Фойдаланилган адабиётлар
…………....................................……...
3
I
БОБ. Иқтисодиётда реал сектор тушунчаси
1.1.
Иқтисодиётда реал сектор тушунчаси ва ушбу соҳани
кредитлашнинг зарурлиги
Мамлакатимиз иқтисодиётини мутаносиб ривожлантириш, унинг
самарали таркибий тузилмасига эга бўлиш орқали барқарор иқтисодий ўсиш
суръатларига эришиш ватанимиз тараққиёти ва халқ фаровонлигини
таъминлашнинг муҳим шартларидан ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришиш
учун эса, энг аввало, иқтисодиётнинг реал секторини жадал ривожлантириш
зарур.
Иқтисодий адабиётларда иқтисодиётнинг реал секторига турлича таъриф
берилади ва қуйида биз уларнинг бир нечтасини кўришимиз мумкин:
1.Иқтисодиётнинг реал сектори (инглизча – Real sector of economy) –
иқтисодий ва қонуний белгиланмаган иқтисодий атама ҳисобланади ва
маълум ҳудуддаги фаолияти маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган
кичик, ўрта ва йирик (индустриал) корхоналарни бирлаштирадиган
иқтисодиёт соҳасидир.
2. Иқтисодиётнинг реал сектори – бу иқтисодиётнинг муҳим сектори
бўлиб, тўғридан-тўғри маҳсулот ишлаб чиқариш, даромад олиш ва бюджет
даромадлари тушумини таъминлайди. Ишлаб чиқариш, маҳсулот ишлаб
чиқариш соҳаси унинг иқтисодий атама синонимлари ҳисобланади[1].
3.Иқтисодиётнинг реал сектори – хом ашё ва бошқа ишлаб чиқариш
омиллари (ишчи кучи, ер ва капитал) ёки ишлаб чиқариш жараёни орқали
4
товар ва хизматлар ишлаб чиқариш тушунилади. Бозор жамиятнинг ишлаб
чиқариш ва ишлаб чиқариш омилини бирлаштиришни англатади[2].
4.Иқтисодётнинг реал сектори – бу иқтисодиётда моддий буюм
маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, моддий бойликни яратувчи ва хизмат
кўрсатиш соҳаларини ўз ичига оладиган соҳа. Реал секторга молия-кредит ва
биржа фаолияти кирмайди[3].
5. Иқтисодётнинг реал сектори – корхоналар (но молиявий
корпорациялар), уй хўжаликлари ва уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи
институтларни ўз ичига олади. Фискал (монетар) нуқтаи назардан қараганда,
уй хўжаликлари ва уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат
институтлар маълум бир ҳолатларда “бошқа ижтимоий секторлар” номи
остидаги ягона субсекторларга бирлашади[4].
Фикримизча, иқтисодиётнинг реал сектори – хом ашё, меҳнат ва
капиталдан ажралмаган ҳолда хизмат кўрсатиш, маҳсулот ва товарлар ишлаб
чиқарувчи корхоналардан иборат иқтисодий соҳадир. Иқтисодиётда реал
секторни самарали фаолият юритишида молиявий сектор муҳим ўрин
эгаллайди.
Иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш ва диверсификациялаш
жараёнларида маҳаллий ва хорижий кредит институтларининг молиявий
маблағларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Бу, ўз
навбатида, муайян қонуниятларга асосланиб иқтисодиётга молиявий
ресурсларни йўналтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишни талаб
5
этади. Бундай тадбирлар олдиндан билиш, башоратлаш каби усулларини
ҳамда мазкур жараёнларнинг жамият истиқболида қандай натижага олиб
келишини аввалдан намоён этадиган услубиётини ўз ичига олган яхлит дастур
сифатида ўрганишга доир вазифаларни кун тартибига қўяди. Мазкур
вазифалар ижросини таъминлаш сўнгги йилларда республикамиздаги реал
сектор корхоналарини молиявий манбаларини бошқариш ва ушбу соҳани
ривожлантириш устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.
Бизга маълумки, иқтисодиётнинг реал сектори тараққиёти мамлакатнинг
макроиқтисодий барқарорлигини таъминлаш, бошқарув механизмларининг
ечимларини танлаш каби имкониятларни беради. Бу эса, истиқболда
режалаштирилган мақсадларга эришиш учун жорий ҳолатдаги иқтисодий
жараёнларга таъсир этиш йўлларини белгилайди.
Жаҳонда интеграция ва глобаллашув жараёнларининг чуқурлашиб
бориши миллий иқтисодиёт олдига бир қатор янги вазифаларни қўймоқда.
Миллий иқтисодиётнинг дунё бозорида ўз ўрнини топиши, яъни маълум
мавқени эгаллаши учун доимий равишда реал сектор корхоналарини техник
ва технологик жиҳатдан замонавийлаштириб бориш лозим. Ушбу мақсадларга
эришиш учун миллий иқтисодиётнинг барча соҳаларида техник ва технологик
янгиланишни амалга ошириш керак. Бунга, ишлаб чиқаришда бошқарувнинг
янги усулларини ҳамда фан ва техника ютуқларини доимий равишда жорий
этиш орқалигина эришиш мумкин. Мамлакатимизда ҳам кейинги йилларда
фан ва техника ютуқларини, замонавий ишлаб чиқариш технологияларини ва
6
ишлаб чиқариш бошқарувини янги усулларини амалиётга жорий этиш орқали
иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳажмини
кўпайтиришига ва молиявий барқарорлигини оширишига жуда катта эътибор
берилмоқда.
Замонавий
информацион
технологиялар
ва
нанотехнологияларнинг ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилиши меҳнат
ресурсларининг касбий малакасини оширишни тақозо этиш баробарида,
уларнинг сифати соҳанинг рақобатбардошлигини ва кейинги йилларда юксак
натижаларга эришишига замин бўлади.
Сўнгги йилларда иқтисодиётнинг реал секторида ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотларнинг катта қисми саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларининг
ҳиссасига тўғри келмоқда. Ўз навбатида, бу каби яратувчанлик реал
секторнинг ЯИМ таркибида ҳам салмоқли ўрин эгаллашини таъминламоқда.
Шу ўринда, реал секторнинг тараққиёти яна қандай имкониятлар эшигини
очиши мумкин, деган савол туғилиши табиийдир. Мазкур соҳанинг
ривожланиши аҳоли даромадларини ошиши, турмуш фаровонлигини ўсиши
учун имконият, таълим, тиббиёт, маданият соҳалари ривожида молиявий-
моддий асос беради.
Иқтисодиётни барқарор ривожланиши мамлакатда моддий ишлаб
чиқариш соҳалари учун яратилган ҳуқуқий-меъёрий шароит билан узвий
боғлиқдир. Яъни, маҳаллий ва хорижий инвестицион маблағларни реал
секторга жалб этиш учун инвесторларга ҳуқуқий кафолат берилиши ва унинг
ижросини давлат томонидан кафолатланиши лозим. 1-чизма давлат томонидан
7
иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб-қувватлаш борасидаги тадбирларни
яққол тасаввур қилиш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2008 йил 28
ноябрдаги “Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш,
уларни барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш
чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПФ-4058-сонли, 2008 йил 18
ноябрдаги “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий
барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4053-сонли
Фармонлари асосида сўнгги йилларда реал сектор таркибига кирувчи
тармоқларда чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилди ва ислоҳотлар
давом этмоқда. Мамлакатимизнинг жаҳон бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаши
ва рақобат афзалликларига эга бўлишини таъминлашда саноат, агросаноат
мажмуаси таркибидаги соҳалар ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларини
ривожлантириш талаб этилади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2008 йил 18
ноябрдаги 4053-сонли Фармонида кўзда тутилган иқтисодий ночор
корхоналарни молиявий соғломлаштириш, модернизациялаш, техник ва
технологик жиҳатдан янгилаш жараёнига тижорат банкларининг
маблағларини кенгроқ жалб қилишни йўлга қўйиш тадбирлари муҳим
ҳисобланади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг
2014 йил 3 апрелдаги “Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация
8
технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2158-
сонли қарорини амалга ошириш доирасида, 24 та акциядорлик компаниялари,
уюшмалар ва йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш ва бошқарув
жараёнларини автоматлаштириш бўйича 53 та лойиҳани амалга ошириш
якунланди. Ушбу тадбирлар мамлакатимиздаги банкрот корхоналарни
таркибий қайта тузиш ҳамда янги хўжалик фаолиятини йўлга қўйиш
жараёнларини сезиларли даражада тезлаштирди[5].
Биргина ўтган 2015 йил давомида давлат мулки шаклидаги 319 та объект
инвентаризация қилиниб, хусусий мулк шаклига ўтказиш учун савдога
қўйилди ва уларнинг 102 таси янги мулкдорларга сотилди. Бундан ташқари,
378 та акциядорлик жамиятининг давлат улуши баҳоланди ва чет эллик
стратегик инвесторларга сотиш учун очиқ савдога қўйилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2008
йил 19 ноябрдаги 4010-сонли “Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат
банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони билан
иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий қобилиятини тиклаш бўйича бир
қатор имтиёзлар (кўмаклар) берилган эди. Жумладан, ушбу ҳужжатга кўра,
банкрот корхоналар негизида янги ташкил этилган хўжалик юритувчи
субъектлар:
–
қўшимча қиймат солиғидан озод қилинди;
–
уч йил давомида фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, мулк солиғи ва ер
солиғларини тўлашдан озод қилинди;
9
–
бошқарув компанияларга берилганда фойда солиғи ва ягона солиқ
тўловидан икки йил давомида озод қилинди [6]. Бунинг натижасида собиқ
банкрот ҳисобланган, эндиликда таркибий қайта тузиш орқали фаолиятини
янгилаган корхоналарнинг фаолият кўрсаткичларида сезиларли ўзгаришлар
рўй берди.
Шунингдек, юқорида қайд этилган меъёрий ҳужжатлар орқали тижорат
банкларига ҳам муайян имкониятлар берилган эди. Жумладан:
–
банкрот корхона негизида устав жамғармаси 100 фоизгача бўлган янги
корхона ташкил этиш;
–
банкрот корхонанинг тугатилиши муносабати билан унга аввал
берилган, қопланмаган кредитини, шу жумладан, Ҳукумат кафолати билан
берилган кредит суммасини банк кенгашининг қарори билан ҳисобдан
чиқариш;
–
банкрот корхона учун малакали бошқарув компаниясини тузиш ва жалб
қилиш;
–
банкрот корхонани тугатиш баҳосида сотиб олиб, унинг фаолиятини
тиклаб, қайтадан бозор баҳосида сотиш ва ҳ.к.
Ушбу тадбирларнинг самараси ўлароқ, 2015 йилда “янги бизнесни
қўллаб-қувватлаш” мезони бўйича мамлакатимиз айни пайтда жаҳонда 42-
ўринни, тузилган шартномалар ижросини таъминлаш бўйича 32-ўринни,
иқтисодий ночор корхоналарга нисбатан қўлланадиган банкротлик
тизимининг самарадорлиги бўйича 75-ўринни эгаллаб турибди. “Кичик бизнес
10
субъектларига кредит бериш” кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон сўнгги уч йилда
154-
ўриндан 42-ўринга кўтарилди ва ўтган йилнинг ўзида рейтингини 63
позицияга яхшилади [7].
Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш
борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг
ижобий
натижаларини
намоён
этмоқда.
Буни
мамлакатимизда
макроиқтисодий барқарорликни таъминланаётганлигида ҳам кўриш мумкин.
1-
жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |