Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология


МАККАЖЎХОРИНИ ДОНГА ҚОБИҚЛИ СЎТА КЎРИНИШИДА ЭРТАРОҚ



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 
МАККАЖЎХОРИНИ ДОНГА ҚОБИҚЛИ СЎТА КЎРИНИШИДА ЭРТАРОҚ
ЙИҒИШТИРИШ МУДДАТЛАРИНИ АСОСЛАШ 
Б.А.Хатамов
 
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш ИТИ 
 
Кейинги пайтда маккажўхори дони ва силосига бўлган талаб, беда экин майдонларининг қисқариб 
кетганлиги сабабли жуда ошиб кетди. Шу боис маккажўхори республикамизда асосий экин ҳамда 
ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида ҳам экилиб, катта майдонларда етиштирилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида 
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг муҳим вазифаларга тўхталиб ўтар эканлар, чорвачилик соҳасига – 
қорамол ва парранда сонини кўпайтириш, яқин истиқболда ҳар бир туманда ихтисослаштирилган 
бўрдоқичилик комплекслари, юқори технологик паррандачилик фабрикалари ташкил этилиш кераклиги 
бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтдилар [1]. 
Чорва ва паррандачилик хўжаликларининг ташкил этилиши натижасида, маккажўхори дони ва 
силосига бўлган эҳтиѐж кўпаяди. Шу сабабли маккажўхори асосий ва такрорий экин сифатида 
Республикамизда 290,0-300,0 минг гектар майдонда етиштирилаѐтган бўлса, келгусида бу кўрсаткич бир-
неча баробарга ортиши мумкин. 
Маккажўхорини донга етиштиришда энг масъулиятли вазифалардан бири бу етиштирилган ҳосилни 
нест-нобуд қилмасдан сифатли йиғиштириб олиш ҳисобланади. Бунда уни механизациялашган усулда 
техника воситалари билан йиғиштириб олинса меҳнат ва моддий харажатларнинг сезиларли камайишига 


111 
эришилинади. 
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Республикамиз шароити учун маккажўхорини донга 
йиғиштиришда уни қобиқларидан тозаламасдан йиғиштириб олиш усули бир мунча мақбулроқ экан. 
Сабаби бу усулда ҳосил одатдагидан 10-15 кун эртароқ йиғиштирилиши билан бирга далада сўталарнинг 
қобиқларидан тозаланмаслиги ҳисобига ўрим-йиғим машинасининг иш унумдорлиги 20 фоизга ортади
дон нобудгарчилиги ва ѐқилғи сарфи эса 10-15 фоизга камаяди. Сўталарнинг қобиқлар билан ўралган 
ҳолатда бўлиши уни юклаш, ташиш ва тушириш пайтида донининг зарарланиши ва нобуд бўлишини 
кескин камайтиради [2]. 
Ушбу натижаларга эришиш учун, маккажўхорининг пишиш фазалари муддатларини ҳамда айрим 
физик-агробиологик хоссаларини ўрганишни тақазо этади. 
Маккажўхорининг ўлчам кўрсаткичлари уларнинг навларига қараб катта фарқ қилади, иқлимий 
шароитлари бир ҳил шароитда ҳам етиштириш усулига қараб турлича кўрсаткичларга эга бўлади. 
Ўзбекистон шароитида етиштирилган маккажўхорининг нав ва дурагайларини умумий бўлган уч 
гурухга ажратиш мумкин. Улар кечпишар, ўртапишар ҳамда тезпишар. Маккажўхорининг тизма, нав ва 
дурагайларининг пишиш муддатлари бўйича ҳар хил меъѐрда кўчат сони танланади [3]: 
Республикамиз шароитида катта майдонларда асосий экин сифатида етиштириб келинѐтган 
маккажўхорини эрта муддатларда йиғиштириб олиш муддатларини белгилашнинг методологик 
асосларини ишлаб чиқиш мақсадида тажрибавий тадқиқотлар ўтказилди. Тадқиқотларда Қишлоқ 
хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти тажриба хўжалигида асосий 
экин сифатида экилган маккажўхорининг ―кечпишар‖ навида 1 августдан 2 сентябргача оғирлиқда 
доннинг пишиб етилиш динамикасини ўрганилди (1-расм).
Шу вақт оралиғида доннинг намлиги ўртача 65,8 фоиздан 18,6 фоизга ўзгариб борди, доннинг сут-
мум пишиш даври 1 августдан 18 августгача давом этиб, 18 кунни ташкил этди, пишиб етилиш даври яъни 
намлигининг 40 фоиздан пасайиши 18 августдан бошланиб 2 сентябрда 18,6 фоизга етиб келди, 16 кунни 
ташкил этди ва тўлиқ пишиб етилди. 
1000 дона дон массаси эса 1 августдан 11 августгача даврда 
212
г дан 
298,6
г га етиб, жадал равишда 
ортган бўлса, 11-18 август оралиғида 
298,
6 г дан 
274,2 
г га бир маромда пасайди, максимал қиймат – 
298,6
г 11 августда кузатилди. 1000 дона дон массаси 18 августдан бошлаб 30 августгача оралиқда 
274,2
г дан 
255,4
г га яна жадал равишда пасайиб борган бўлса, тўлиқ пишгандан сўнг эса деярли ўзгармади. Доннинг 
мум пишиш даврида эса унинг 1000 донасининг массаси ўртача 
280,3 
г ни ташкил этди.

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish