Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   51
Bog'liq
333 (1)

Фойдаланилган адабиётлар 
1. «Олий таълим тизимини янада ривожланти
­
риш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг Қарори. Тошкент, 
2017 йил, 20 апрель, ПҚ 2909-сон.
2. Б.И.Беспалко, В.П.Татур, Ю.Г.Системно 
–методической обеспечениэ учебно –воспи
­
тателъного процесса подготовки специалистов. 
Москва. Высшая школа. 1989 г 142 ст
3. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта мах
­
сус таълим вазирлигининг 2015 йил 26 октябр
­
даги «Олий таълим муассасаси профессор-ўқи
­
тувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик
илмий тадқиқот, ташкилий-методик, маъна
­
вий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини 
аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 
42 (698)-сонли буйруғи. Ўзбекистон Республи
­
каси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 19 
октябрида рўйхатдан ўтказилди. Рўйхат рақами 
2720.
4. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлигининг 5110800 тасвирий 
санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўна
­
лиши 2018 йил ўқув режаси.


218
219
МИЛЛИЙ ҒОЯНИ ОДАМЛАР ОНГИГА 
СИНГДИРИШДА МИЛЛИЙ ЛИБОСНИНГ 
АҲАМИЯТИ
Эътибор МИРЗАНАЗАРОВА, 
Камолиддин Беҳзод номидаги
МРДИ ўқитувчиси. 
Мустақиллик – ўзликни танимоқдир; ўзликни 
танишнинг, миллий ғурур ва ифтихорни жами
­
ят ҳаёти сиёсий тизим сифатида, муайян ғоялар 
орқали муайян тартиботлар, урф-одат, анъа
­
налар, қадриятлар билан шаклланади. Улар эса 
жамиятнинг турли соҳаларида фаолият кўрсата
­
диган инсонлар дунёқараши, онги ва тафаккури 
орқали ўз ифодасини топади. Онг ва тафаккур
­
нинг шаклланишида оддий турмуш тарзидаги 
кичик элементлар ҳам муҳим ўрин эгаллайди. 
Бола илк кунидан кўриш хисси орқали дунёни 
англайди ва бунда ота-онасининг эгнидаги ли
­
боси ундаги биринчи тасаввурни ҳосил қилади. 
Либос инсоннинг нафақат ташқи қиёфасини 
белгилайди, балки уни турли ташқи факторлар
­
дан ҳимояловчи, болани руҳий ва физиологик 
томондан вояга етишида асосий воситалардан 
биридир.
Тарихдан маълумки – ота-боболаримиз ли
­
босга катта аҳамият беришган. Агар ўзбек мил
­
лий либосининг чуқур негизига назар ташласак, 
айнан ота-боболаримиз дунё миқёсида кийи
­
ниш маданиятини тарқатган, десак хато бўл
­
майди. Ҳозирги кунда кўплаб олимлар, айниқса 
ғарб олимлари буни тан олмоқдалар. Масалан, 
Мурод Аджи ўз изланишларида халқларнинг 
Буюк кўчиши натижасида, Буюк саҳро мадани
­
яти Евроосиё бўйлаб, Олтойдан Атлантика оке
­
анигача тарқалгани ва ушбу маданиятни туркий 
қабилалар (тюрки) ташкил этгани, бугунда энг 
ривожланган давлатларнинг маданиятига асос 
бўлгани ҳақида далиллар орқали «...биз аслида 
Дашти қипчоқликлармиз», деб оламга жар сол
­
моқда. (1) 
Миллий либослар – глобаллашув даврида 
миллий ғоя тарғиботи самарадорлигини оши
­
ришдаги усул ва воситаларнинг энг муҳими
­
дир. Инсоннинг ташқи қиёфаси, кийими орқа
­
ли унинг интеллектуал салоҳияти ҳам намоён 
бўлади. Республикамиздаги ҳар бир ҳудуд ўзига 
хос миллий либосга эга. Йиллар давомида сай
­
қалланиб келган ушбу либослар турли соҳа ва
­
килларига матоси, ранглари, кийилиш мадания
­
ти, кичик деталлари билан ўзига хос тикилган. 
Либосга қараб инсонни олим ёки савдогар, ёш 
қиз ёки болали жувонлиги сўзсиз намоён бўл
­
ган. Миллий либос авлоддан-авлодга ўтиб кел
­
ган маданий ва маънавий бойлигимизнинг ёрқин 
намунасидир.
Тез суратларда ривожланаётган республика
­
мизда миллий либос, кийиниш маданиятига кат
­
та эътибор қаратилиб, Давлат миқёсида кўп лаб 
ишлар олиб борилмоқда. Ўқув муассасалари ва 
бир қатор жойларда ёшларга ғуруримиз бўлмиш 
– миллий либосларимизнинг аҳамияти, бой ма
­
даний тарихий меросимизнинг ёрқин намунаси, 


220
221
қолаверса, ўзбекнинг ўзлигини намоён этадиган, 
дунё аҳлини ҳали-ҳануз ҳайратлантираётган 
кийимларимизни кундалик ҳаётдан четлашиши 
тўғирлаб бўлмас хато эканлиги ҳақида аниқ да
­
лиллар мисолида тадбирлар ўтказилмоқда. 
Тадбирлардан бирида намойиш этилган «Му
­
омала, Либос ва Биз» номли тақдимотда юр
­
тимизда ёшлар орасида кийиниш маданиятига 
таъсир этаётган омиллар мисоллар билан танқид 
остига олинган ва ота-оналарни ўз фарзандла
­
рининг келажагига бефарқ бўлмасликка чор
­
ланган. 
Миллий ғуруримиз бўлган миллий либосла
­
римиз ўрнини замонавий, иқлимимизга мос 
бўлмаган кийим-кечаклар эгаллаётгани ачинар
­
ли ҳол. Ёшларимиз чет давлатлардаги бизга ёт 
бўлган маданиятларни ўзларига андоза қилиб, 
кўча-кўйда ўзбекона менталитетга хос бўлма
­
ган русумларда кийинмоқдалар. Бунда омма
­
вий ахборот воситалари ва саҳна кўрки бўлмиш 
«юлдуз» хонандаларимиз таъсири ўз самараси
­
ни бермоқда. Чет давлатлардаги таниқли моде
­
льерлар ва мода уйлари миллий матоларимиз ва 
миллий либосимизнинг қай даражада бебаҳоли
­
гини кўрсатиб, юқори чўққиларга кўтараётган 
бир вақтда, баъзи ўзбек модельерлари ижод эр
­
кинлиги деб, хоҳлаганларини хонандаларга тав
­
сия этмоқдалар. Мазкур йўналиш бўйича илмий 
иш олиб бораётган мутахассис сифатида «ижод 
эркинлиги» тушунчасига аниқлик киритиб ўт
­
моқчиман. 
Мода оламида ҳаммага маълум икки йўна
­
лиш: «прет-а-парте» ва «кутюрдан» мавжуд 
бўлиб, биринчисида оммага таклиф этиладиган 
кундалик учун мавсумий либослар, иккинчиси
­
да юқори мода – саҳна асари, яъни фантази
­
янинг чексизлигини намойиш этувчи либослар 
ўрин олган. У ҳеч қаерда кийилмайди, фақатги
­
на ижод эркинлиги маҳсули сифатида намойиш 
этилади. Агар шундай либосларни хонандала
­
римиз концертларда, клипларда кийиб чиқа
­
веришса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг онгини 
заҳарлаган ва миллий урф-одат, анъаналарга 
ҳурматсизликни ўзлари сезмаган ҳолда сингди
­
риб қўйишлари муқаррар. 
Ижод эркинлиги деган парда ортига яшири
­
ниб, азал-азалдан эъзозланиб келган, иқлимга, 
меҳнат шароитига мослашган, кўркамлиги би
­
лан оламни лол қолдирган, ўзбекнинг ғурури 
бўлган миллий либоснинг хусусиятини англаб 
олмаган дизайнерларга либос оддий кийим эмас, 
у – халқнинг, миллатнинг юзи, бебаҳо бойлиги 
эканини таъкидлаб ўтмоқчиман. 
«Биринчи навбатда миллий маданиятимиз, 
халқ маънавий бойлигининг илдизларига эъти
­
бор бериш зарур. Бу хазина асрлар давомида 
мисқоллаб тўпланган. Тарихнинг не-не синов
­
ларидан ўтган. Инсонларга оғир дамларда мадад 
бўлган.
Бизнинг вазифамиз – шу хазинани кўз қора
­
чиғимиздек асраш ва янада бойитиш». (2) 
Шу ўринда ривожланган давлатларда ҳам 
кийиниш маданияти юзасидан Давлат миқёси
­
да ишлар олиб борилаётгани ва уларнинг сама
­
радорлигини ошириш йўлидаги ишлари ҳақида 
тўхталиб ўтсак. Германия, Россия ва бошқа бир 


222
223
қатор давлатларда Имиджология Академияла
­
ри қошида кийиниш маданияти сиёсати бўйича 
миллий институтлар иш олиб боради. Мазкур 
институтларда давлат раҳбариятидан то оддий 
мактаб ўқувчисининг либослари намуналари 
ишлаб чиқилади. Бунинг учун барча соҳа ва
­
киллари жалб этилган. Жумладан, психологлар, 
маданиятшунослар, санъатшунослар, реклама
­
чилар, инсоннинг ташқи қиёфасини шакллан
­
тирувчи мутахассилар ва бошқалар. (3)
Ҳар қандай юқори даражада ривожланган 
ижтимоий-сиёсий муҳитда ҳам миллий ёки 
умуминсоний мафкуралар шаклланиши, улар
­
нинг уйғунлигини таъминлаш ўз-ўзидан содир 
бўладиган ҳодиса эмас. Бунда мафкуранинг 
шакл ланишига ижтимоий-сиёсий муҳит: объ
­
ектив шарт-шароит, имконият яратса, идеоло
­
гик таълим-тарбиянинг маориф, санъат, ада
­
биёт, оммавий ахборот воситалари ва бошқа 
тарғибот-ташвиқот каби субъектив омиллари
уни реалликка айлантиради. Агар ғоя тушунча
­
си асосан ақлий фаолият билан боғлиқ бўлса, 
миллий ғоя тушунчаси миллий ҳис-туйғу, мил
­
лат менталитети билан узвий боғлиқдир. Мил
­
лий ғоя – халқнинг қалбидан чиқувчи, унинг 
орзу-умидларини ўзида ифода этувчи, халқнинг 
ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилувчи, унинг қадр-қим
­
матини юксалтиришга ундовчи ҳаққоний фикр-
дир. Миллий ғоя халқнинг ўзлигини англатувчи, 
миллий туйғуларини уйғотувчи, миллий ғурур 
ва ориятини қўзғатувчи фикрдир. Миллий ғоя 
халқни уюштирувчи, унинг қадр-қимматини 
тикловчи, ўзлигини англатувчи, ижодкорлик ва 
яратувчанлигини рўёбга чиқарувчи, жамият та
­
раққиётини инсонпарварлик йўналишига етак-
ловчи куч сифатида намоён бўлади. Миллий ғоя 
ватанпарварликка, халқнинг тарихий хотираси
­
га, ўзлигини англашига асосланади. (4)
Ўзбекистон қадим маданият бешиклари
­
дан бири эканлигини, ҳозирги замонавий фан 
ва техниканинг пойдевори шу ерда яратилган
­
лигини англамоғимиз ва англатмоғимиз зарур. 
«Биз ким, мулки Турон, амири Туркистонмиз
биз ким миллатларнинг энг қадими ва улуғи 
– туркнинг бош бўғинимиз» – Соҳибқирон 
Амир Темурнинг буюклиги замирида ана шун
­
дай миллий ўзликни англаш, тарихий хотира ёт
­
ган бўлса ажаб эмас. Зеро, миллий ҳис-туйғу ва 
мус таҳкам эътиқод – инсоний ва миллий камо
­
лотнинг икки қанотидир. 
Албатта ҳар бир соҳа вакили ўз ишининг та
­
рихи ва тажрибасига суянган ҳолда янгиликлар 
яратиб ҳаётга татбиқ этади. Япониялик дизай
­
нер Ода Акиранинг фикрича: «Янгилик яратиш
­
га интилгандан кўра илгаридан мавжуд ғояларни 
янги назар ила кўра билиш, моҳирона маромига 
етказиш лозим»(5). 
Юртимизда миллий анъаналаримиз тарихини 
ўрганиб, уни ўз ишларида янада бойитиб, ян
­
гиликлар яратаётган дизайнерларимиз ижодла
­
ри билан ёшлар ҳаётига миллий ғояни гўзаллик 
орқали олиб кирмоқдалар. Масалан, Саодат Му
­
ратходжаева яратган моделлари турлича бўлиб, 
барчаси ўзига хос ва бетакрор. Унинг фикрича, 
миллий матоларимиз ҳар бир хонадонда, оддий 
кўринишда бўлса ҳам кундалик турмуш тар
­


224
225
зида ишлатилса ёш авлод миллий руҳда тарбия 
оларди ва маҳаллий ҳунармандларимиз меҳнати
­
га муносабати ўзгарарди, дейди. Чунки ҳар бир 
халқнинг ўзлиги айнан унинг узоқ ўтмишлар оша 
етиб келган маданияти, урф-одати, маҳаллий маҳ
­
сулотидадир. Саодат ҳам миллий матоларимизни 
ўз ижодидаги унумли ва энг муҳим хомашё деб, 
ҳисоблаган ҳолда, асарлар яратиб, матодан янада 
кўпроқ янги йўналиш ларда фойдаланиш асосий 
мақсадига айланган. Ҳатто ижодкор миллий ма
­
толаримиздан дунё даги турли элатларнинг миллий 
либосларини яратган. Унинг «Морава дарёси бўй
­
ида» («Вдоль реки Моравы», 2007 й) коллекцияси 
сўзимизнинг ёрқин мисолидир. Ўзбек пахта, шойи 
ва канопли матоларидан яратган Чехия ва Слова
­
кия жануби аҳолисининг миллий либоси ҳақиқий 
санъат асаридир. 
Ҳар бир давр ва авлод ўзига хос маданий ме
­
рос яратади. Маданий меросга қараб давр ва ав
­
лодлар ҳақида ҳукм чиқарилади. Маданий ме
­
рос қандай бўлса, давр ва авлодлар ҳам шундай 
бўлади. Гарчи шундай экан, бугун биз яратаёт
­
ган ва келажак авлодга қолдирадиган маданий 
меросимизни миллий ғоя, миллий ғурурни чуқур 
англаган ҳолда амалга оширсак, ўзимиздан му
­
носиб мерос қолдирган бўламиз. 

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish