Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   51
Bog'liq
333 (1)

Фойдаланилган адабиётлар
1. 
Каримов И. Юксак маънавият – енгил
­
мас куч. Т.: Маънавият, 2008.б 78.
2. 
Тўраев Б., Раматов Ж. Миллий истиқлол 
ғояси: асосий хусусиятлари, фалсафий ва тари
­
хий илдизлари. Т.: Ижод дунёси, 2002.
3. 
Упине А.М. Дизайн костюма как средство 
формирования имиджа. Автореферат на ученую 
степень док.иск. 17.00.06. М. 2012., с 6.
4. 
Мустақиллик изоҳли илмий-оммабоп 
луғат. Т.:Шарқ, 1998. б. 102. 
5. 
JannatMakon 
DEKABR 
– 
YAMVAR 
2010/2011. «Универсал мода», 38б


226
227
ЁШЛАР ИЖТИМОИЙ
ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШДА
ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИНГ ЎРНИ
Юлдуз НАМАЗОВА, 
ЎзМУ «Фалсафа ва маънавият асослари»
кафедраси ўқитувчиси
Республикамизда таълим фаолиятига доир 
амалга оширилаётган ислоҳотлар ёшларни ҳар 
жиҳатдан тарбиялашни ва келажакда комил ин
­
сонлар бўлиб етишишларини мақсад қилиб ол
­
ган. Шундай жараёнда хорижий тилларни эгал
­
лаш ва ўрганишнинг замонавий усулларининг 
таълимда кенг қўлланилиши ёшларнинг хорижий 
тилларни ўрганишга бўлган ижтимоий фаолли
­
гини оширишга олиб келади. Хорижий тиллар
­
ни эгаллаш нафақат саводхонлигини оширади
балки бошқа халқларнинг миллий менталитети, 
тарихи, маданияти, санъати ва характерини ўр
­
ганишга олиб келади. Жумладан, жадидчилик 
асосчиларидан бир Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳам 
халқнинг маънавий ва маданий савиясини кўта
­
риш учун, миллатимизни бошқа миллатлардан 
орқада қолмаслиги учун ҳар бир киши Европа 
давлатларига бориб маълум бир тилни ўрганиш 
кераклигини таъкидлайди. «Арабийни билмасак 
дин, русча билмасак дунё қўлдан кетади. Тур
­
кий ва форсийнинг кераклигига сўз йўқдир. 
Яна бир тил борки бутун олам бир-бири билан 
шу тилда сўзлашадур. Ул Франса хати ила ти
­
лидур»[1;18-Б.] – деган сўзлари бугунги кунда 
ҳам ўзининг долзарблигини кўрсатмоқда.
Шунингдек, «Замонавий» педагогик ва ах
­
бороткоммуникация технологияларидан фой
­
даланган ҳолда ўқитишнинг илғор усуллари
­
ни ташкил этиш йўли орқали, ўсиб келаётган 
ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда 
эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тай
­
ёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва 
уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда 
дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фой
­
даланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни 
ривожлантиришлари учун зарур шарт шароит 
ва имкониятлар яратишдан иборат [2; ПҚ-1875-
сон]. Ёшларнинг хорижий тилларни мукаммал 
эгаллашларидан ташқари, инновацион педагогик 
технологиялар ва интерфаол усулларни пухта 
ўзлаштиришларини замонамиз талаб қилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги 
Қонуни ва «Кардлар тайёрлаш миллий дастури» 
талабларидан келиб чиққан ҳолда ёшларнинг 
бугунги ахборот муҳитидаги ижтимоий фаол
­
лигини ошириш, хорижий тилларга қизиқи
­
шларига нисбатан кўтаринки кайфиятини яра
­
тиш айни муддаодир. Улардаги мотивацияларни 
бевосита хорижий тилларга доир инновацион 
лойиҳаларни яратишга йўналтириш, илм-фан
­
нинг амалиёт билан боғлиқлигини таъминлашга 
шароит яратиш асосий мақсадларимиздан би
­
ридир. Бугунги таълим ёшлар ва ўқитувчилар
­
нинг инновацион педагогик технологиялардан 
фойдаланиш асосида таълимни юқори даражада 
ташкил этишни, таълимдан олинадиган самара
­


228
229
дорликни олдиндан прогноз қила олишни, дарс
­
нинг тўлиқ ўзлаштирилиши учун дарс усулла
­
ридан тўғри фойдаланиш ҳамда зарурий таълим 
воситалари, бошқа керакли шарт шароитларни 
олдиндан ташкил этишни ва дарснинг мақсадига 
тўлиқ эришишни талаб этади.
Талабаларнинг қизиқишларини инобатга олган 
ҳолда хорижий тажрибаларга таяниб, дарсларни 
ҳар бир дарсга доир мавзуларни слайдлар, веде
­
ороликлар, мастер-класслар, мусиқалар, кўзни 
чарчатмайдиган ранглар ва анимациялар асоси
­
да олиб бориш йўлга қўйиш, таълим жараёнида 
педагогик технологияларнинг моҳияти, таълим
­
нинг сифат ва самарадорлигини яхшилаш, тала
­
баларнинг хорижий тилларни ўзлаштиришдаги 
ижтимоий фаоллигини ошириш асосида, улар
­
да ўзлари таълим олаётган хорижий тил бўй
­
ича мустақил фикрлашларини ривожлантириш, 
ижодий изланиш, илмий тадқиқот ишларини 
олиб боришга алоҳида эътибор қаратиш муҳим 
саналади. Бу ёшларни изланишига, вақтларини 
бехуда сарфламасликга, шунингдек, таълимга 
бўлган муҳаббати ва мотивини оширишига олиб 
келади. 
Рақамли технологиялар асрида яшар экан
­
миз, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш 
мақсадида замонавий талабларни олдимизга 
қўйишга мажбурмиз. Бу эса, ўз навбатида, етук 
олимлар ва мутахассисларимизнинг хорижий 
давлатларнинг илғор тажрибалари ва технологи
­
яларини мукаммал ўрганиб, миллий менталите
­
тимизга мослаштирилган ҳолда замонавий фан 
дастурлари ва дарсликларни яратишни долзарб 
даражасига олиб чиқмоқда. Европа стандарти 
бугунги кунда хорижий тилларни ўқитишда ин
­
терфаол-коммуникатив методдан кенг фойдала
­
нишни тақозо этмоқда. Шундай экан, мамлака
­
тимиз таълим тизимининг барча босқичларида 
чет тилини ўқитишни жаҳон андозалари дара
­
жасига етказиш учун илғор давлатлар тажриба
­
сидан оқилона фойдаланиб, узлуксиз ва узвий
­
ликка асосланган Давлат таълим стандартлари 
асосида чет тиллар бўйича янги авлод дарсли
­
кларини яратиш долзарб масалалардан бирига 
айланди. Шунинг, таълимнинг барча босқичла
­
рида хорижий тилларни ислоҳ этиб, халқаро да
­
ражага кўтариш давлатимизда босқичма-босқич 
амалга оширилмоқда.
Бугунги замонавий ва интерфаол усулларни 
хорижий тилларни ўқитишда қўллаш бошқа фан
­
ларга нисбатан қулай ва самарали эканлиги билан 
ажралиб туради. Профессор ўқитувчиларнинг бу 
усуллар асосида ҳар бир дарсни алоҳида ўтиши, 
турли дидактик ва мантиқий ўйинлар билан дарс
­
ни ўтиши талабаларнинг таълим жараёнида ол
­
ган билим, кўникма ва малакаларидан фойдалана 
олиш компетенциясини шакллантиради.
Хорижий тилларни замонавий усулларда ўқи
­
тилишини самарали ташкил этиш асосида тала
­
ба-ёшларда қуйидаги ижтимоий фаол кўникма
­
лар шаклланади:
– хорижий тилларда ўз тилидек бемалол оғ
­
заки ва ёзма равишда мулоқотга кириша оли
­
шади;
– дунё халқлари маданияти ва цивилизация 
намуналаридан баҳраманд бўлишади;


230
231
– замонавий иновацион технологиялари ва 
мультимедиа воситаларидан самарали фойдала
­
ниш имкониятлари кенгаяди.
Мамлакатимизда хорижий тилларга қарати
­
лаётган эътибор бевосита ўсиб келаётган ёшла
­
римизнинг келажакда жаҳон андозаларига жа
­
воб берадиган кадрлар бўлиб етишишларига 
қаратилган жараёндир. Бунинг учун, ёшларга 
барча имкониятлар яратиб берилиши, ижтимо
­
ий фаол шахс сифатида камол топишлари учун 
уларда лингвистик, прагматик, социолингвистик 
ва стратегик кўникмаларни шакллантириб бо
­
риши зарур.
Хулоса қилиб айтганда, таълимнинг барча 
бўғинларида хорижий тилларнинг ўқитилиши 
ва ёшларнинг саводхонлигини ошириш давлати
­
мизнинг порлоқ истиқболи йўлидаги мақсади
­
дир. Чунки замоннинг ўзи халқларнинг жаҳон 
ҳамжамиятига интеграциялашишида юқори си
­
фатли ва рақобатбардош кадрларга эҳтиёжни, 
айниқса, халқаро даражадаги замонавий кадр
­
ларни тайёрлашни талаб қилмоқда.

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish