Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   51
Bog'liq
333 (1)

Фойдаланилган адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги 
Олий Мажлисга Мурожаатномаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка
­
масининг 2019 йил 31 декабрдаги «Узлуксиз 
маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва 
уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғриси
­
да»ги 1059-қарори.
3. Мирзиёев Ш.М. «Эркин ва фаровон демок-
ратик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо 
этамиз». Т.: «Ўзбекистон» 2016.
4. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгил
­
мас куч. – Т: «Маънавият», 2008.


58
59
ЁШЛАРДА ФАОЛ ФУҚАРОЛИК 
ПОЗИЦИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 
ОМИЛЛАРИ
Ойниса МУҲАММАДИЕВА, 
ЎзМУ «Фуқаролик жамияти
ва ҳуқуқ таълими»
кафедраси доценти,
фалсафа фанлари номзоди, .
.
Янги Ўзбкистонни тараққий эттиришда ёш-
ларга бўлаётган эътибор алоҳида аҳамият касб 
этади. Ёшларнинг фаол фуқаролик позицияси
­
ни шакллантириш ва ошириш кучли фуқаролик 
жамиятининг асосий шартларидан бири, десак 
муболаға бўлмайди. Ҳар бир давлатнинг локо
­
мативи, ҳаракатлантирувчи кучи ва келажагини 
белгиловчи мезон бу ўша мамлакатнинг ёшлари 
ҳамда уларга берилаётган эътибордир. 
Ўзбекистон халқининг асосий қисмини ёш-
лар ташкил этади. Юртимизнинг келажаги, та
­
раққиёти ва фаровонлиги ёшларнинг қандай 
таълим-тарбия кўрганлиги ва камолотига боғ
­
лиқдир. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 
ҳар бир чиқишларида ёшлар таълим-тарбияси, 
уларнинг камолоти масаласига алоҳида эътибор 
қаратиб келинаётганлиги ҳам бежиз эмас, ал
­
батта. Президентимиз ёшларнинг таълим тар
­
бияси, камолоти масаласини нафақат респуб-
ликамиз миқёсида, ҳатто халқаро миқёсда ҳам 
зарурлигига дунё ҳамжамияти эътиборини қа
­
ратди. Буни биз Президентимизнинг 2017 йил 19 
сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкило
­
ти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маъ
­
рузасида айтилган қуйидаги фикрларидан ҳам 
билишимиз мумкин: «Сайёрамизнинг эртанги 
куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай ин
­
сон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг 
асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини 
намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, 
зўравонлик ғояси «вируси» тарқалишининг ол
­
дини олишдир». Президентимиз ёшларнинг 
сиё сий ва маънавий салоҳиятини уларнинг эр
­
кинлиги ҳамда ҳуқуқларида эканлигига алоҳида 
эътибор қаратиб, амалий таклифни илгари сур
­
ди. Жумладан, Ўзбекистон глобаллашув ва ах
­
борот-коммуникация технологиялари жадал ри
­
вожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга 
оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга 
қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий 
ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғри
­
сидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни 
таклиф этади. Ўзбекистон раҳбарининг халқа
­
ро минбардан туриб ёшларга берган эътибори, 
уларнинг камолоти, ҳақ-ҳуқуқлари БМТ га аъзо 
барча давлат раҳбарларининг эътиборини торт
­
ди. Ушбу масалани Муҳтарам Юртбошимиз то
­
монидан 2020 йил 23 сентябрда бўлиб ўтган БМТ 
нинг 75-сессиясида яна бир бор кўтарилиши 
ёшлар масаласининг қанчалик долзарб аҳамият 
касб этганлигидан далолатдир. Халқаро майдон
­
да дунё эътиборини соф ўзбек тилида бир қатор 
амалий таклифларга қаратиб, ёшлар муаммола
­
ри бўйича шундай дейди: «Мамлакатимиз аҳо
­


60
61
лисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этади. 
Республикамизда ҳар бир йигит-қизнинг жами
­
ятда муносиб ўрин эгаллаши ва ўз салоҳиятини 
намоён этиши учун улкан ишлар амалга оши
­
рилмоқда Ўзбекистонда Ёшлар парламентлари, 
Ёшлар ишлари агентлиги фаолият кўрсатмоқда. 
Август ойида Бирлашган Миллатлар Ташкило
­
ти шафелигида ёшлар ҳуқуқларига бағишлан
­
ган Самарқанд халқаро форуми муваффақият
­
ли ўтказилди. Фурсатдан фойдаланб, яна бир 
бор Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни 
қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини 
қўллаб-қувватлашга чақираман». Бундан кўри
­
ниб турибдики, ёшларнинг фаоллиги, уларнинг 
фаол фуқаролик позицияси республикада бўла
­
ётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оши
­
ришга, мамлакатимиз ва дунё ҳамжамиятида 
ёшларнинг бунёдкор куч сифатида намоён бў
­
лишига ижобий таъсир кўрсатади. 
Ёшларнинг фаол фуқаролик позициясини 
шакллантириш нафақат давлат раҳбарининг ва 
ёки давлат хизматчиларининг вазифаси, балки 
ёшлар тарбиясига масъул бўлган жамиятдаги 
барча фуқароларнинг вазифасидир. 
Албатта, ёшларга эътибор, бу аввало, оила
­
нинг, қолаверса, бутун жамиятнинг асосий ва
­
зифасига айланиб бормоқда. Миллий ва умум-
инсоний қадриятлар руҳида камол топаётган 
ёшларга ҳар қандай масъулиятли вазифани 
ишониб топшириш мумкин. Бугун юртимизда 
тенгдошларига ибрат бўлаётган, Ўзбекистонни 
дунёга танитишда ўзининг муносиб ҳиссасини 
қўшаётган ёшларимиз талайгина. Янги тараққий 
этаётган Ўзбекистонимизда ўтган бир йил мо
­
байнида, яъни 2017-2018 йиллар давомида, ёш 
йигит-қизларимиздан 266 нафари республика, 
80 нафари халқаро фан олимпиадалари ғолиб
­
лари, 12 нафар спортчиларимиз жаҳон, 93 на
­
фари Осиё чемпионатларида, 150 нафардан зиё
­
ди халқаро мусобақаларда юксак шоҳсупаларга 
кўтарилганлиги
1
фикримизнинг далилидир. 
Гуручнинг ичида курмаги бўлганидек, ёшла
­
римиз орасида ўзининг қимматли вақтини сама
­
расиз ишлар билан ёки нотўғри йўлларга адашиб 
кириб қолаётганлари ҳам йўқ эмас. Масаланинг 
муҳим ва диққатли жиҳати шундаки, аввало, 
ана шундай бўш вақтини самарасиз ўтказаётган 
ёшларни ҳам тўғри йўлга йўналтириб, уларнинг 
ўз қобилият ва имкониятларига ишонч уйғотиш, 
уларда мустақил фикрлаш, ўз фуқаролик пози
­
циясига эга бўлиш, фаол фуқаролик позиция
­
сини намоён этиш кўникмаларини шаклланти
­
риш муҳим аҳамиятга эгадир. Бундай вазифани 
амалга оширишнинг бир қатор омиллари мав
­
жуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборатир:
Биринчидан, оиладаги ижтимоий муҳит. 
Ота-онанинг фарзандига кўрсатаётган таъси
­
ри, тўғри йўналтирилган тарбиясидир. Бунда, 
аввало, ота-онанинг ўзи шахсий ибрат, намуна 
бўлиши муҳим рол ўйнайди. Болани ёшлигидан 
эркин фикрлашга, китобга, муайян фан ва ёки 
1
Шавкат Мирзиёев. Инсон манфаатлари ва 
ҳуқуқларини таъминлаш – демократик жамият асосидир. 
(Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 
72-сессиясидаги нутқ.) Халқимизнинг розилиги бизнинг 
фаолиятимизга берилган баҳо. 2-жилд. – Т., Ўзбекистон, 
-Б.252


62
63
касб-ҳунарга қизиқиш уйғотишга, боладиги қо
­
билиятни эрта англаб, уни тўғри йўналтиришга 
аввало ота-она масъулдир. Бу ҳолат боланинг 
ўзига бўлган ишончини оширишга катта таъсир 
кўрсатади.
Иккинчидан, мактабгача тарбия ва мактаб таъ
­
лим муассасаларида тарбиячи ҳамда ўқитувчилар
­
нинг болалар билан олиб борадиган таълим-тар
­
бия ишларининг тўғри йўлга қўйилганлигига боғ
­
лиқдир. Боланинг руҳияти, қобилияти ва улар
­
нинг индивидуал хусусиятларини инобатга олган 
ҳолда таълим-тарбияни ташкил этиш ҳар қандай 
мураббий, педагогдан катта маҳорат талаб қила
­
ди. Агар устоз-мураббийлар боладаги қобилият, 
иқтидор ва қизиқишларини ўз вақтида англаб, 
уларни ривожлантиришга таъсир кўрсатса, бун
­
дай ёшлардан келажакда ҳар томонлама баркамол 
инсонлар етишиб чиқади. Таълим муассасаларида 
ташкил этиладиган турли хил маънавий, маъри
­
фий, сиёсий мавзулардаги тадбирлар ёшларнинг 
фаоллигини оширишга хизмат қилади;
Учинчидан, маҳалла фаолларининг ёшлар би
­
лан олиб бориладиган турли хил шаклдаги тад
­
бирлари. Жумладан, маҳаллаларда ўтказилади
­
ган «Ёш китобхон», «Ёш спортчи», «Ёш таби
­
атсевар», «Обод маҳалла» каби тадбирлар, тан
­
лов ва мусобақалар, оилалар ўртасида «Фарзанд 
камоли», «Фарзандим – фахрим», «Чемпион 
фарзанд», «Ҳунарманд фарзанд» ва бошқа шу 
каби мавзуларда суҳбатлар, маънавий-маъри
­
фий тадбирларнинг ташкил этилиши ёшларнинг 
жамиятда ўз ўрнини топишга бўлган қизиқиши
­
ни оширади;
Тўртинчидан, жамоат ташкилотлари, нодав-
лат ва нотижорат ташкилотлар, сиёсий партия-
ларнинг ёшлар билан олиб борадиган фаолия
­
ти ҳам ёшларда фаол фуқаролик позициясини 
шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади. Бу
­
гун ёшлар билан ўз сафини кенгайтириш кат
­
та эътибор бераётган бир қатор ташкилотлар ўз 
ижтимоий тармоқларига эга бўлиб, улар орқали 
ёшларни фаолликка чақирмоқда. Ёшлар парла
­
менти, Ёшлар агентлиги бу борада ибрат бўл
­
моқда, дейиш мумкин.
Бешинчидан, оммавий ахборот воситалари 
орқали берилаётган ёшларни фаолликка ундов
­
чи кўрсатув ва эшиттиришларни янада тако
­
миллаштириш зарур. Бугун бу масалада ОАВ
­
лар орқада қолмоқда. Ваҳоланки, ёшларда фаол 
фуқаролик позициясини шакллантиришда ОАВ 
ларининг роли катта. Бироқ бу имкониятдан 
етарли фойдаланилмаяпти. Жуда саёз, маиший, 
меҳмондорчилик ва озиқ-овқат тайёрлаш сир
­
ларидан нарига ўтилмаётган кўрсатувлар ниҳо
­
ятда кўпайиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида 
ёшларни зериктириб, уларнинг интернетга то
­
белигини оширишга олиб келмоқда. Интернет
­
дан фойдаланаётган ёшларнинг ҳаммаси тўғри 
йўлдан кет япти, деёлмаймиз. Албатта, ундан 
унумли фойдаланаётган ёшларимиз ҳам кўп
­
чиликни ташкил этади. Бироқ интернет орқали 
йўлини йўқотиб қўяётган, ёт ғоялар таъсирига 
тушиб қолаётган ёшлар ҳам, афсуски топилади.
Хулоса қилиб айтганда, ёшларнинг фаол 
фуқаролик позициясини шакллантиришда оила, 
маҳалла, таълим-тарбия муассасалари, жамоат 


64
65
ташкилотлари, сиёсий институтлар, ёшлар таш
­
килотлари, ОАВ ҳамда уларнинг ҳамкорликдаги 
фаолияти муҳим омиллардан бўлиб ҳисобланади.

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish