Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51
Bog'liq
333 (1)

Фойдаланилган адабиётлар
1.Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йў
­
лимизни қатъият билан давом эттириб, янги 
босқичга кўтарамиз. 1-жилд. – Т.: «Ўзбекис-
тон», 2017.
2. Каримов И.А. Ўз келажагимизни ўз қўли
­
миз билан қурмоқдамиз. Биз ўз келажагимизни 
ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-том.-Т.: «Ўзбекис-
тон», 1999. 
3. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
­
нинг 15 йиллигига бағишланган тантанали маро
­
симдаги маъруза.
4. Ҳасанов Р., Утамуродов А., Қирғизбоев М., 
Иноятов Қ. Фуқаролик жамияти: маърузалар 
курси. – Т.: Наврўз. 2018. 
 
5-7 ЁШЛИ БОЛАЛАРНИНГ АҚЛИЙ 
ТАРАҚҚИЁТ ДАРАЖАСИНИ ЎРГАНИШ
Обид АЧИЛОВ,
Денов тадбиркорлик ва
педагогика институти ўқитувчиси 
Мактабгача таълим тизимидаги туб ислоҳот
­
лар мактабгача таълим сифатини ошириш, мактаб 
таълимига сифатли тайёрлашга қаратилганлиги
­
ни соҳа мутахассислари олдига қатор вазифалар 
қўймоқда. Узлуксиз таълимнинг асосий бўғини 
бўлган мактабгача таълим соҳасига мамлакати
­
миз Президенти Ш.М.Мирзиёев алоҳида эъти
­
бор қаратиб, 2016 йил 29 декабрида «2017-2021 
йилларда мактабгача таълим тизимини янада та
­
комиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
ПҚ-2707-сон қарор[1]ни имзолади.
Мактабгача таълим тизимини янада такомил
­
лаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкам
­
лаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини 
кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан 
таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёр
­
лаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия 
жараёнига замонавий таълим дастурлари ва тех
­
нологияларни татбиқ этиш, болаларни ҳар томон
­
лама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний 
ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш 
каби вазифалар белгиланган.
2018 йилда хорижий илғор тажрибалар асо
­


104
105
сида қайта ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Рес-
публикаси илк ва мактабгача ёшдаги болалар ри
­
вожланишига қўйиладиган давлат талаблари»[2]
га мувофиқ болаларни мактабга ҳар томонлама 
жисмоний, ижтимоий-ҳиссий, нутқ, мулоқот, 
ўқиш ва ёзиш малакалари, билиш жараёнини, 
ижодий ривожланишини шакллантириш бел
­
гилаб қўйилган. Дарҳақиқат мактабгача таълим 
муассасаларида тарбияланаётган болаларни ко
­
мил инсон қилиб тарбиялашга янгича иннова
­
цион ёндашув йўлга қўйилмоқда. Мактаб гача 
таълим тизимида ҳар бир тарбиячи педагог гу
­
руҳидаги болаларнинг ривожланиш даражала
­
рини мониторингини олиб боришда педагогик 
ва психологик методикалардан фойдаланиш 
кўникма ва малакаларига эга бўлиши давр та
­
лаби бўлиб қолди. Албатта, бугун мактабгача 
таълим муассасаларида психологик хизматдан 
кенг фойдаланиш ҳам йўлга қўйилди. Амали
­
ётчи психологлар мактабгача таълим тизимида 
ота-оналар учун маърифий, психоконсультатив, 
психокоррекцион ишларни, педагоглар учун 
психодиагностик соҳадаги ишлар, болажонлар 
учун эса психокоррекцион, психодиагностик ва 
психопрофилактик йўналишларда самарали фа
­
олиятларни амалга оширишда аҳамиятли тад
­
бирларни амалга оширмоқда.
Маълумки, мамлакатимизда психолог олим
­
лар (Б.Р.Қодиров, А.Расулов, С.Охунжанова, 
З.Т.Нишонова, Р.И.Суннатова, М.Ш.Расулова, 
М.О.Норбошева) томонидан мактабгача ёшдаги 
болалар психик тараққиётини ўрганиш ва туза
­
тиш учун кўплаб диагностик воситалар (методи
­
калар, тестлар) ва коррекцион дастурлар яратил
­
ган ҳамда модификация қилинган. Демак, бугун 
мактабгача таълим муассасаларида психологик 
хизматни тўла ишга солиш ва ундан самарали 
фойдаланиш имкониятлари мавжуд. Айниқса, 
психолог олималар Р.Суннатова, Н.Иргашова, 
С.Таджиевалар томонидан яратилган «Бола та
­
раққиётини психологик ташхис қилиш»[3] ном
­
ли ўқув қўлланма ва психолог сандиқчаси кар
­
точкалари амалиётчи психологлар ишида катта 
ёрдам бермоқда. 
5-7 ёшли болалар ақлий тараққиёт даража
­
сини ўрганиш мактаб таълимига тайёргарлик 
кўрсаткичини белгиловчи муҳим омиллардан 
саналади. Мактабгача ёшиданоқ боланинг ақ
­
лий тараққиёти даражасини ташхис қилиш, 
ёшига нисбатан ривожланиш даражасини таҳ
­
лил қилиш, зарур бўлса коррекцион дастурлар 
тавсия этиш масаласи бугунги куннинг долзарб 
масаласи бўлмоғи керак деб ўйлаймиз. Чун
­
ки мактабгача ёшданоқ ақлий тараққиёт им
­
кониятларини ишга солиш, эътибор қаратиш 
боланинг келгусидаги тараққиёти учун замин 
тайёрлайди. Шу мақсадда Ж.Равеннинг ман
­
тиқий тафаккурни текширишга мўлжалланган 
методикасидан кенг фойдаланиш мақсадга му
­
вофиқ. Биз тадқиқотимизда бир қанча мето
­
дикалар ёрдамида 5-7 ёшли болаларнинг ақлий 
тараққиёти даражасини ўрганишга ҳаракат 
қилдик. Тажрибамизда Р.Суннатова, И.Ир
­
гашова, С.Таджиевалар томонидан яратилган 
«Бола тараққиётини психологик ташхис қи
­
лиш» номли ўқув қўлланмасида тавсия этилган 


106
107
«Ямоқ солинган гиламча» номли вариантидан 
фойдаландик. Тажрибамизда 5-7 ёшдаги 25 на
­
фар бола иштирок этди.
Болаларга А сериядан бошлаб мураккаблик 
даражаси ўсиб борадиган матрица кўрсатилади. 
Вазифани бажариш учун болаларга 30 дақиқа 
вақт берилди. Агар бола тўғри вариантни тан
­
лашда қийналса, масалани ечиш усулини батаф
­
сил тушунтириб бериш мумкин. Тушунтириш 
тестнинг объективлигини пасайтирмайди, ак
­
синча мураккаблик даражасини оширади. Агар 
бола тез, лекин нотўғри жавоб берса, танлаш 
учун кўрсатилган расмларнинг ярмини яшириб, 
вазифани енгиллаштириш мумкин. Олинган на
­
тижалар таҳлили қуйидагича амалга оширилади, 
энг аввал тўғри жавоблар сони санаб чиқилади 
(ҳар битта тўғри жавоб 1 балл билан баҳола
­
нади), кейин ҳар бир серия ва бутун методика 
бўйича олинган баллар миқдори санаб чиқи
­
лади. Сериялар бўйича йиғилган максимал сон 
12 ни, методика бўйича эса 36 баллни ташкил 
этади. Болаларнинг натижалари қуйидагича бў
­
либ, 5-6 ёшли 11 нафар синалувчидан 6 нафа
­
ри методика бўйича 66,6% ижобий кўрсаткични, 
2 нафари 50% ўртача даражани, 3 нафари эса 
41,6% қониқарли даражада натижаларни кўр
­
сатди. Ушбу гуруҳнинг сериялар бўйича кўр
­
саткичи таҳлилда А серия кўрсаткичлари ўртача 
72,1%, В серия кўрсаткичлари ўртача 52,7%, С 
серия бўйича ўртача 51,3% ни кузатиш мум
­
кин. Методика бўйича ўртача кўрсаткич 52,7% 
ни ташкил этди. 14 нафар 6-7 ёшлилар орасида 
эса кўрсаткичлар сериялар бўйича А серия кўр
­
саткичлари ўртача 83,3%, В серия кўрсаткичла
­
ри 75,7%, С серия бўйича 67,3% ни, методика 
бўйича ўртача кўрсаткич 75,4% га тўғри келди. 
Демак, ҳар иккала гуруҳ натижалари методика 
шкаласи бўйича 5-6 ёшлилар гуруҳи 1-босқич, 
яъни «Ўртача интеллектуал имкониятлар»га 
тўғри келса, 6-7 ёшлилар эса 1-босқич, яъни 
«интеллектуал имкониятлар ўртадан юқори»ни 
ташкил этди. Шуни эсда тутиш керакки, бир
­
гина методика натижалари билан қатъий хуло
­
са чиқаришга шошилмаслик, аввало, боланинг 
қайси вазифаларни уддасидан чиқди, қайсила
­
рини эплай олмайди, вазифани бажаришга йўл 
қўйилган индивидуал характердаги хато ва қий
­
инчиликларни аниқлаш ҳам муҳим саналади. 
Эндиги вазифамиз бошқа гуруҳ синалувчилар
­
ни тегишли методикалар орқали ҳам интеллек
­
туал ривожланиш даражасини ўрганиб, ёши
­
га нисбатан кўрсаткичлари ўртадан паст бўлса 
бола билан индивидуал ишлаш режасини ишлаб 
чиқиш ва болага интеллектуал имкониятлари
­
ни тўла ишга солишга ёрдам беришдир. Хулоса 
қилиб айтганда, болаларнинг мактаб таълими
­
га тўла тайёргарлиги унинг ақлий ривожланиш 
кўрсаткичига ҳам боғлиқ эканлигини эътибор
­
дан четда қолдирмаслик лозим. 5-7 ёшли бола
­
ларнинг ақлий тараққиёти даражасини ўрганиш 
мақсадида фақатгина психологик методикалар 
ва тестлардан эмас, балки шу ёшдаги болалар 
учун қизиқарли бўлган муаммоли вазиятларни 
ечиш, ўйин топшириқлардан ҳам фойдаланиш 
мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.


108
109

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish