Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   51
Bog'liq
333 (1)

Фойдаланилган адабиётлар
1. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Респуб
­
ликасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожла
­
ниш йили»да амалга оширишга оид давлат дас
­
тури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Пре
­
зидентининг Фармони, №ПФ-5635.
2. Инновацион таълим технологиялари . Мус
­
лимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., 
Тўраев А.Б. – Тошкент: 2015 й.
3. Педагогик маҳорат. Ўқув қўлланма. Хо
­
лиқов А.. Т.: «IQTISODMOLIYA» нашриёти, 2010 
й.


120
121
ЁШЛАРНИ МИЛЛИЙ ТОТУВЛИК
РУҲИДА ТАРБИЯЛАШНИНГ
МУҲИМЛИГИ
Тўлқин ЖУМАЕВ 
Тошкент архитектура-қурилиш
институти катта ўқитувчиси
Жамиятда етакчи куч бўлган ёшларни мил
­
лий тотувлик руҳида тарбиялаш бугунги кун
­
нинг долзарб вазифаларидан биридир. Зеро, 
глобаллашув ва оммавий маданият таъсирлари 
ижтимоий-сиёсий соҳаларнинг барча йўнали
­
шларини қамраб олишга интилаётган ҳозирги 
шароитда ўзаро ҳамкорлик ва миллатлараро то
­
тувликни таъминлаш бугунги куннинг долзарб 
вазифаси бўлиши билан бир қаторда ёшларни 
миллий тотувлик руҳида тарбиялаш ҳам муҳим
­
дир. Чунки минтақамиз давлатлари полиэтник 
характерга эга бўлиб, ҳар бир республикаларда 
юздан ортиқ миллат ва элатлар истиқомат қила
­
ётганлиги эътиборлидир. Ўзбекистон жамияти
­
нинг кўпмиллатлиги республикада этнослараро 
жараёнлар ривожини таъминлашда позитив му
­
носабатларни талаб этади. Бугунги кунда дунё
­
нинг этносиёсий харитасига назар ташлагудек 
бўлсак, ҳеч бир мамлакат бир этнос вакиллари
­
дан иборат эмаслигининг гувоҳи бўламиз. Зеро, 
глобал трансформациялашув жараёнлари дунё
­
нинг ҳар бир бурчагида кўп миллатлиликни таъ
­
минлаб, бу жараён Ўзбекистон воқелигига ҳам 
хосдир. Давлатимиз бошлиғи Ш.М.Мирзиёев
­
нинг таъбири билан айтганда: «Бугун мамлакат
­
мизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари 
бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яша
­
моқда. Улар умумий уйимиз – Ўзбекистонимиз 
равнақи йўлида бирлашиб, барча соҳа ва тар
­
моқларда фидокорона меҳнат қилмоқда, риво
­
жланган бозор иқтисодиёти ва кучли фуқаро
­
лик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик 
давлат қуришга муносиб ҳисса қўшмоқда» [1; 
296- б.]. Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистонни ривожланти
­
ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳара
­
катлар стратегиясида белгиланган миллатлараро 
тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш 
ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва ама
­
лий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўнали
­
шлар бўйича амалга оширилаётган ишлар юрти
­
миздаги 130 дан ортиқ миллат вакиллари билан 
ҳамжиҳат яшаш мезонини янада такомиллашти
­
ришга хизмат қилиши табиий. Ва бундай кўп 
миллатлилик мамлакатимиз ҳудудида истиқомат 
қилаётган туб миллатлар вакиллари ва диаспора 
гуруҳлари вакилларидан иборат. Туб миллатлар 
вакиллари Марказий Осиёда шаклланиб риво
­
жланган миллат вакиллари бўлиб, улар қирғиз, 
қозоқ, қорақалпоқ, туркман, тожик миллати
­
га мансуб аҳоли қатлами бўлса, диаспора гу
­
руҳи вакиллари охирги 100-150 йил давомида 
Ўзбекистон ҳудудига кўчиб келиб қўним топ
­
ган аҳоли вакиллари бўлиб, улар асосан Европа 
миллатларига мансуб этнослардирлар. Шу боис, 
ёшлар орасида ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик
­


122
123
ни тарғиб этиб, улар тафаккурига ушбу ижобий 
хислатларни сингдириб бориш бугунги янгила
­
наётган Ўзбекистон шароитида муҳим.
Ўзбекистонда этнослараро жараёнлар тадри
­
жий такомилига тўхтар эканмиз, бу соҳада та
­
ниқли олимларнинг қарашларини эътибор қа
­
ратишимиз лозим. Таниқли олим профессор 
Қ.Х.Хоназаровнинг фикрига кўра; «...ўз мил
­
лати, ҳудудидан ташқарида яшовчи шахс икки 
вазифани бажаради; бир томондан, ўзи яшаёт
­
ган давлатнинг гуллаб яшнаши йўлида фидокор
­
лик кўрсатади, иккинчи томондан, ўзи яшаётган 
мамлакати билан тарихий давлати ўртасидаги 
алоқаларнинг ривожига хизмат қилади» [2; 23- 
б.]. Бу эса миллий маданий марказлар фаолия
­
тига қуйидаги маъсулиятни юклайди:
1. Фуқаролик мавқеида туриб, ватан ва халқ 
мафаатлари йўлида ўз кучи ва ғайратини аямайди;
2. Титул, яъни маҳаллий туб миллат билан 
ўз миллати вакиллари орасида кўприк сифатида 
алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади; 
3. Доимий яшаб, фаолият кўрсатаётган мам
­
лакати билан тарихий ватани ўртасидаги позитив 
муносабатларга ҳисса қўшади. Зеро, миллатлара
­
ро муносабатлар такомиллашуви бевосита ушбу 
омиллар билан чамбарчас боғлиқ [5; 124- б.]. 
Юртимизда ҳозирги кунда 140 дан ортиқ ма
­
даният марказлари фаолият юритмоқда [6; 5- б.]. 
Маълумки, глобал трансформациялашув жара
­
ёнлари этноижтимоий ранг-баранглик ва мада
­
ний плюрализмнинг кенг қулоч ёйишига имкон 
яратиб, этнослараро жараёнларда ҳам глобал 
концепцияларнинг вужудга келишини таъ
­
минлади. «Глобал концепциялар ўтган асрнинг 
70-йилларида пайдо бўла бошлади. Бугун дунёда 
кечаётган глобаллашув жараёнлари миллатла
­
раро муносабатларга умумпланетар манфаатлар 
нуқтаи назардан қарашга ундамоқда» [4; 59- б.]. 
Ва унинг умумпланетар моҳияти бевосита гло
­
бал трансформациялашув жараёнлари билан 
чамбарчас боғлиқ. Бундай умумпланетар моҳият 
ёшлар тарбиясига ҳам эътибор қаратишимизни 
тақозо этиб, улар тафаккурига миллий тотувлик 
хислатларини сингдиришни ҳам тақозо этмоқда. 
Зеро, ҳар қандай тараққиётнинг асосида миллий 
тотувлик, демакки ўзга миллатлар урф-одати ва 
маданиятига ижобий муносабатда бўлишимиз 
лозимлигини билдиради.
Бугун Ўзбекистонда халқаро ташкилотларнинг 
фаолиятини ўрганиш, хорижий давлатлар билан 
дипломатик, сиёсий-иқтисодий, ижтимоий-ма
­
даний соҳалардаги алоқаларни йўлга қўйиш бо
­
расида ривожланган давлатлар билан ҳамкорлик 
ришталари таборо кенгайиб бормоқдаки, ушбу 
жиҳат республикада этнослараро жараёнлар
­
нинг ҳам позитив ривожини таъминлашда етак
­
чи омил бўлмоқда. Зеро: «Республикада ҳозирги 
пайтда қатор миллатлар вакиллари томонидан 
тузилган 140 дан ортиқ миллий маданий мар
­
каз (МММ) фаолият олиб бормоқда. 14 МММ 
респуб лика мақомига эга. 31 корейслар, 23 рус
­
лар, 10 тожиклар, 9 қозоқлар, 9 татарлар (з та 
татар-бошқирд МММлари) тузилган. Озарбай
­
жонлар 8, туркманлар 7 та, қирғизларда 6 та, 
украинларда 6 та, турклар ва Европа яҳудийла
­
рида 5 тадан МММ бор» [4; 167-б.]. Ва бу миллий 


124
125
маданий марказлар республикада этнослараро 
жараёнлар ривожида муҳим ишларни амалга 
оширмоқдаки, ушбу жиҳатлар ёшлар орасида 
дўстлик ва ҳамжиҳатликни тарғиб этишда ҳам 
муҳим. 
Миллий маданий марказлар ичида корейс 
миллатига мансуб аҳолининг ўттиз бирта миллий 
маданий марказлари фаолият олиб бораётган 
экан, улар ҳақида тўхталмоқ мақсадга мувофиқ
­
дир. Маълумки, мамлакат ижтимоий-маданий 
ҳаёти ривожида корейс миллий маданий мар
­
казининг амалга ошираётган ишларининг сал
­
моғи алоҳида ажралиб туради. Корейс маданий 
марказини ташкил қилиш жамоатчилик ҳарака
­
ти 1988 йилда юзага келди. 1989 йилда Тошкент 
шаҳар халқ депутатлари ижроия қўмитаси та
­
шаббуси билан Ўзбекистонлик корейсларнинг 
Тошкент шаҳар конференциясини ўтказиш учун 
ташаббускор гуруҳ тузилди. 1989 йил сентябрь 
ва 1990 йил январь ойлари оралиғида ташаббу
­
скор гуруҳ томонидан Тошкент шаҳар корей
­
сларининг конференциясини чақириш бораси
­
да тайёргарлик ишлари олиб борилди. Тошкент 
шаҳрининг барча туманларида конференциялар 
ўтказилиб, шаҳар конференциясига делегатлар 
сайланди. Шу билан бир қаторда мазкур конфе
­
ренциялар ўтиш жараёнида туман миллий мада
­
ний марказлари ҳам ташкил қилина бошланди. 
«Тошкент шаҳар корейслари маданий маркази
­
дан кейин Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, 
Гулистон, Жиззах, Қарши, Наманган, Термиз, 
Урганч шаҳарларида, Фарғона вилоятида, йи
­
рик шаҳарлар ва туман марказларидан Олма
­
лиқ, Оҳангарон, Янгибозор, Чирчиқ, Янгийўл, 
Тўйтепа, Ғалаба, Денов, Янгиер, Бекободда ҳам 
корейс маданий марказлари ташкил қилинди» 
[6; 83-б.]. Вилоят, туман ва шаҳарларда жами 24 
та корейс маданий марказлари ташкил этилиб, 
1991 йил 12 январда эса Ўзбекистон корейслари 
маданий марказларининг Республика ассоци
­
ация ташкил этилди [6; 87-б.]. Мазкур миллий 
маданий марказ фаолиятини мувофиқлаштириш 
ва изчиллилик мақсадида низомини тасдиқлади. 
Юқори натижаларга эришиш мақсадида мар
­
каз низоми ўзида қуйидагиларни ифода этди:
– Ватан равнақи йўлида умуммиллий ман
­
фатлар доирасида биргаликда ҳаракат қилиш;

Корейс диаспораси вакилларини муаммо
­
сини ўрганиш ва ҳал қилишда маҳаллий ҳоки
­
мият идораларига ёрдам бериш;

Миллий маданият ва она тилини қай
­
та тиклаш ва ривожлантириш мақсадида ко
­
рейс диаспораси ўртасида маданий, маърифий 
ишларни олиб бориш;

Ёш авлодни ғоявий ва мафкуравий жиҳат
­
дан тарбиялаш ҳамда бошқа масалалар берилган.
Ўтган давр мобайнида ўз мақсад режалари
­
ни амалга ошириш жараёнида Корейс миллий 
маданий марказларининг Ўзбекистон ассоца
­
цияси ҳамда унинг ҳудудлардаги бўлимлари 
тузилиб ҳозирги кунда мавжуд низом ҳамда 
режалар асосида фаолият олиб бормоқда. Ас
­
сосациянинг ташаббуси билан кўплаб фото 
кўргазмалар ташкил этилди. Мазкур кўргаз
­
маларда «Корея – Ўзбекистонда», «Корейслар 
Ўзбекистонда» мавзуига бағишланган китоблар, 


126
127
рисолалар, мақолалар, тўпламлар, Корея би
­
лан боғлиқ турли мавзуларда тадбирлар ташкил 
этилиб шунингдек, ёзувчилар, сиёсий арбоблар, 
маданият намояндалари ҳақида мақолалар чоп 
этиб келинмоқдаки, ушбу маданий тадбирлар 
нафақат республикада истиқомат қилувчи қо
­
рейс миллати вакиллари билан бошқа этнослар 
орасида муносабатларни оптималлаштиради, 
балки глобал трансформациялашув шароити
­
да Ўзбекистон ва жанубий Корея мамлакат
­
лари орасида ижтимоий-сиёсий муносабат
­
ларнинг мустаҳкамланишига ҳам асос яратиб 
боради. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида ис
­
тиқомат қилаётган корейс диаспораси маҳал
­
лий ва ўз миллий байрамларини нишонлашда 
кўплаб ишларни амалга оширмоқдалар. Бунга 
мисол тариқасида янги йил байрами арафаси
­
да Қуйичирчиқ туман корейс маданият маркази 
ташкилотчилигида катта тадбир ташкил этилди. 
Тадбирда ўзбек ҳамда корейс миллий санъати 
дурдоналари намойиш этилди. Бу орқали уну
­
тилиб кетиши мумкин бўлган миллий анъана ва 
қўшиқ куйлар ёшларга яна бир бор намойиш 
қилишда «Саранг» корейс миллий рақс гуруҳи 
катта ҳизмат қилди.
Ҳозирги кунда Корейс маданий марказла
­
ри Республика ассоциацияси ташаббуси би
­
лан Ўзбекистоннинг корейс аҳолиси яшайдиган 
кўпчилик аҳоли пунктларида катта ёшдагилар 
ва болалар учун корейс тилини ўрганиш бўйи
­
ча гуруҳлар ташкил қилинган. Фақат Тошкент 
шаҳрининг ўзида шундай гуруҳлардан 100 дан 
ортиғи ташкил қилиниб, уларга 1000 дан ор
­
тиқ корейслар жалб қилинган [3; 7-б.]. Ушбу 
жиҳатлар бевосита ёшлар орасида миллий то
­
тувлик хислатлари тарғибида ҳам муҳим роль 
ўйнайди. 
Мазкур тадқиқот изланишлари хусусида ху
­
лоса қиладиган бўлсак, Ўзбекистонда истиқо
­
мат қилаётган корейс миллатига мансуб аҳоли 
қатламининг советлар тузуми шароитида уну
­
тилаёзган она тилини ўрганиш, миллий мада
­
ниятини, урф-одатлари ва анъаналарини қайта 
тиклаш учун кенг имконият яратилди. Ўз тари
­
хий ватанлари ва яқин қариндошларидан ажра
­
либ қолиб, Ўзбекистонга мажбурий кўчириб 
келтирилган корейс миллати вакиллари учун 
миллатдошлари ҳаёти билан яқиндан танишиш, 
улар билан мулоқотда бўлиш имконияти яра
­
тилди. Бу имкониятлар халқимизнинг ажралмас 
қисми ҳисобланган корейс ватандошларимиз 
учун муҳим аҳамият касб этадики, ушбу жиҳат
­
лар ёшларимиз орасида миллий тотувлик учун 
шарт-шароит яратиб, Ўзбекистонда этнослара
­
ро жараёнларнинг позитив ривожини таъмин
­
лашда ҳам зарурий омилдир. 

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish