Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   51
Bog'liq
333 (1)

ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ
ЮКСАЛТИРИШДА БАДИИЙ
ИЖОДНИНГ ЎРНИ
Малика ЖУМАМУРАТОВА, 
Қорақалпоқ давлат университети 
«Журналистика» кафедраси профессори,
филология фанлари номзоди.
Бадиий ижод фалсафанинг доимий масала
­
си бўлиб, унинг теран томирлари антик давр, 
инсоният тарихининг ибтидосида, ундан ҳам 
узоқларга бориб тақалади. Бадиий ижоднинг 
пайдо бўлиши умуман, онтология, антропологик 
ва эстетик муаммолар мажмуи билан боғлиқ. 
Бадиий ижод муаммоси талқини аввалдан мав
­
жуд бўлиб, у жамият аъзолари, жумладан ёшлар 
маънавиятини юксалтиришга масъул эканлиги 
билан эътиборли. Инсоннинг ижодий фаолияти 
жараёнида янгининг пайдо бўлиши сабаблари 
ва механизмлари, бадиий образлар яратиш йўл
­
лари файласуфларни доимо қизиқтириб келган. 
Бадиий ижоднинг бош мақсади – маънавий 
баркамол инсонни тарбиялашбир. Маълумки, 
маънавий баркамоллик, ёшлар маънавиятини 
юксалтириш масалалари ҳар қандай жамият
­
нинг бош муаммоларидан бири. Дунё глобалла
­
шиб, сайёрамиз миқёсидаги умумий интегратив 
жараёнлар ҳамда цивилизация ривожидаги тех
­
ноген муаммолар ва бундай муаммоларнинг ечи
­
ми йўлидаги интилишларни таъминлаш ёшлар 


66
67
таълими ва маънавиятини юксалтириш масала
­
сининг ўта долзарб эканлигини тақозо этмоқда.
Турмушнинг барча саволларига тажрибада 
синалган парадигмасига эга маънавий мерослар 
инсониятнинг экзистенциал тажрибасига қў
­
шилиб, бойитиб бораверадиган – янги инди
­
видларнинг яратган янгиликлари – мустақил 
асарларнинг, бадиий ижоднинг аҳамияти беқи
­
ёслигини кўрсатмоқда. Асримизда, ноёб фено
­
мен бўлган миллий қадриятлар тизимида бадиий 
ижод ўрнини инкор этувчи «оммавий мадани
­
ят» хавфи ҳам мавжуд эканлиги доимо миллий 
манфаатлар ҳимоясида ҳушёр бўлишимизни 
тақозо этмоқда. Шу боис, ёшлар маънавияти
­
ни юксалтиришнинг усул ва шаклларидан бири 
бўлган бадиий ижод феноменининг асл моҳия
­
тини идрок этиш, унинг инсон тафаккурига ва 
маънавиятига таъсирини теран англаш, маъна
­
вий, илмий меросларга мурожаат қилиб, улар
­
нинг ёшлар маънавиятини юксалтиришга хиз
­
мат қилувчи ижобий қирраларини тарғиб этиш 
– бугунги янгиланаётган Ўзбекистон шароити
­
да муҳим. Ушбу мақсадларни амалга ошириш 
учун бадиий ижод намуналаридан фойдаланиш 
долзарб масалалардан биридир. «Ижод – ин
­
соннинг янги сифатли моддий ва маънавий қа
­
дриятлар яратадиган хизмат жараёни», – деб 
кўрсатилган фалсафий сўзликда. Ижодкорлик, 
бу ҳаёт ҳақиқати мисолларидан турли ижтимо
­
ий эҳтиёжларни қониқтирадиган янги реаллик 
яратиш (объектив дунё қонуниятини ўрганиш 
асосида) жараёнида юзага келган қобилиятни 
билдиради. Ижод турлари яратиш фаолиятининг 
табиати (кашфиётчи, ташкилотчи, илмий ва ба
­
диий ижод ва б.) билан белгиланади [1; 474 -с.].
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов 
ижод ҳақида гапирганда, ижоднинг борлиқ
­
ни идрок этишга ундаш каби хусусиятининг 
айни талқинини берган экан: «Ҳаётнинг бо
­
шқалар кўрмаган томонини кўра билиш – 
истеъдод. Ўша нарсани қандай кўрган бўлса, 
шундайлигича тасвирлаш истеъдоднинг заиф
­
лигидир. Ҳақиқий истеъдод бошқалар кўрма
­
ган нарсани топади ва ўша «нарса» инсонни, 
халқни, борингки, жамиятни қаёққа бошлаши 
мумкинлигини тасвирлаб беради. Илмий тил
­
да айтадиган бўлсак, ҳаёт ҳақиқатини бади
­
ий ҳақиқатга айлантиради. Истеъдод дегани 
– шу...» [2]. Ва бу жамият аъзолари, жумла
­
дан ёшларни миллий тараққиётни таъминлов
­
чи куч сифатида муайян йўналишга сафарбар 
қила олиш хусусияти – бу бадиий ижоднинг 
феноменал жиҳатидир.
Қадимги юнон файласуфи Аристотелнинг 
шеърият санъати ҳақидаги «Поэтика» асари 
поэтик ижод қонуниятларига кириб борувчи 
дастлабки қадамдир. Олимларнинг айтишича, 
«Бу кичик китоб бутун ғарбий эстетик фикр
­
нинг асосий пойдеворига айланди. «Санъатнинг 
моҳиятини англамоқчи бўлган ҳар қандай одам 
ушбу китобсиз, албатта, бунга эришолмайди» 
[3]. Албатта, «ушбу китобсиз мақсадга эриша 
олмайди» мақомидаги ижодий намуналар анча. 
Ва уларни ўқишга, ўрганишга ундаш – ёшлар 
тафаккури ва маънавиятини юксалтириш омил
­
ларидандир.


68
69
Шуни ҳам айтиш керакки, бадиий ижод ка
­
тегорияси фалсафанинг умумий мавзуси бўлга
­
ни ҳолда, муаммо тарихи ва ҳолати, шунингдек, 
ижтимоий ҳодиса сифатидаги ўзгачаликлари, 
хусусан, замонавий ижтимоий фалсафада ҳам 
ўрганилади. Чунки ижод – келтириб ўтгани
­
миздек, «инсоннинг янги сифатли моддий ва 
маънавий қадриятлар яратадиган хизмат жара
­
ёни» [4; 474 -с.].
Ижтимоий фалсафа нуқтаи назаридан ёшлар 
маънавиятини юксалтиришда бадиий ижоднинг 
ўрнини белгилаганда, бадиий ижод ва жамият 
муносабатлари муаммолари ҳам диққат мар
­
казидан четда қолмаслиги лозим. Жамиятнинг 
ҳолати санъатга қандай таъсир қилади, қандай 
тасвирланади, ижтимоий ҳаётда санъатнинг му
­
носиб ўрни қандай, ижтимоий ва бадиий муно
­
сабатларнинг механизми нимадан иборат каби 
саволлар доим муаммо сифатида қўйилиши ке
­
рак. Ижод тўғрисидаги барча қизиқишлар мар
­
казида ижодкор ва жамият муносабати туради. 
«Тасвирий санъат мендан кучлироқ ва ҳар доим 
мени ўзи хоҳлаган нарсани бажаришга мажбур 
қилади» – деган экан таниқли рассом, ҳайкал
­
тарош П.Пикассо. Ҳақиқий ижодкор тафаккури 
ва кўнгил олами – бу ақлий вояга етган инсон
­
нинг айтадиган, бўлишадиган дунёси бор дега
­
ни. Ижоднинг бошланиши, бу бизнингча, ижод
­
корнинг кўнгли асл маънавият хоҳлаган ойдин 
йўлга тушишидир. Шунинг учун, маънавиятни 
юксалтиришнинг асосий спектри, ёрқин юлду
­
зи, аввало, болаларни, ёшларни ижодкорликка 
ундаш, уларга қобилиятни такомиллаштиришга 
ёрдам беришдир. Ва бундай ижодкорлик билан 
бунёдкорлик бир-бирини тўлдирувчи феномен 
сифатида жамиятнинг маънавий қиёфасини 
юксалтиришга хизмат қиладики, ушбу маънавий 
қиёфа таркибида ёшларнинг ўзлиги мужассам 
эканлиги эътибордан четда қолмаслиги лозим.
Бадиий ижод – буткул инсониятнинг хусу
­
сийликдан умумийлик сари етакловчи муҳим 
қадриятдир. Дунё миқёсидаги ҳар қандай каш
­
фиётлар – ният, тинимсиз меҳнат, тажриба ва 
ижодий изланишлар ҳосилидир. Масалан, бо
­
бомиз Абу Райҳон Беруний Хитой, Ҳиндистон, 
Рим ва бошқа давлатлар фалсафасини ўрганган. 
У Ҳиндистонда шу юртнинг маданият ва илми
­
ни яхши ўрганиш учун эски ҳинд тилини, санс
­
критни ўрганган. Рим тарихини билиш учун ита
­
лян ва лотин тиллари билан шуғулланган. Демак, 
ёшлар ҳар куни баҳраманд бўладиган бу ижод 
намуналари, бу ноёб қадриятлар ичида бобо
­
ларимизнинг чексиз заҳматлари, интилишлари, 
курашлари яққол намоён.
Буни ёшларга англатиш борасида тадбирлар 
олиб бориш мақсадга мувофиқ. Борлиқнинг 
ўзига хослигини англаш – халқимизнинг буюк 
тарихини, миллий онгини, танқидий тафаккури
­
ни тушиниш орқали тўла амалга ошади. Қадим 
замонлардан ҳозиргача, турли замонларнинг 
буюк тафаккур соҳиблари яхшилик, фазилат 
ва бахт категорияларини ривожлантирган. Улар 
ахлоқнинг асосий тушунчаларини ўргандилар, 
жамиятдаги асосий иллатларга, одамларнинг 
ахлоқсиз ҳаракатларига қарши бўлиб, ахлоқий 
баҳолаш мезонларини белгиладилар. Уларнинг 


70
71
маънавий қонуниятлари ёш авлодга ҳаётнинг 
тўғри йўналишини танлашда ёрдам бериб, улар
­
нинг маънавий юксалишини таъминлаб боради.
Қорақалпоқ халқининг буюк шоири Бердақ 
халқи тарихи ҳақидаги «Шажара»синиг юзага 
келиши асосида кўп изланишлар, ўрганишлар, 
аҳли дониш, бахшилар билан суҳбатлар ҳосила
­
сидан яратилганлигини икки сатрда ифодалайди 
ва бу тасдиқнинг ўзи ҳам насиҳат сифатида тар
­
биявий аҳамиятга эгадир: Китоб кўрдим мусан
­
нифдан, Сўз эшитдим Андалибдан, деб ёшларни 
китоб ўқишга ва бундай билим орқали сўз бой
­
ликларини юксалтириб боришга ундайди.
Қорақалпоғистоннинг Орол денгизи атрофи
­
да Кунхўжа, Ажиниёз, Бердақ, Аяпберген каби 
алломалар етишиб чиққан. Халқнинг маънавий 
баркамоллиги жамланган бу макон, яратилиш ду
­
нёсидаги яна бир ҳодиса – Тилевберген шоирни 
камолга келтирди. Тилевберген Жумамуратов 
(1915-1990) – Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон 
халқ шоири, Бердақ номидаги давлат мукофати 
совриндори, «Ҳурмат белгиси», «Халқлар дўст
­
лиги» орденлари эгаси – импровизатор, лирик, 
файласуф шоир, сатира-юмор устаси, драмма
­
тург, таржимон, публицист, тарих, адабиёт, санъ
­
ат соҳалари бўйича билимдон сифатида миллий 
маънавият ривожини таъминлашда ўзига хос из 
қолдирди. Олим Исмаил Сагитовнинг ёзишича, 
«У (Тилевберген—М.Ж.) ўзининг туғилиб ўсган 
жойлари – Орол денгизи бўйларида, худди шу 
жойларда туғилиб, яшаб ижод қилган шоир бо
­
болари Бердақ, Кунхўжанинг, Ажиниёз билан 
Аяпбергеннинг асл сўз маржонларини кўнглига 
жойлаб, улардан шоирлик сирларини ўрганди. 
Бу томондан қарасак Тилевберген, шунингдек, 
Аббаз оға билан Содиқ оғаларни ҳам шу улуғ 
мумтоз шоирларнинг ижодларини давом этти
­
рувчи қонуний меросхўрлари десак бўлади» [5; 
212 -б.]. Тилевберген Жумамуратов ёшларнинг 
интервью давомидаги саволига шундай жавоб 
беради: Мен аввало онамнинг қизиқарли эр
­
так, ҳикояларига жуда кичкиналигимдан қизиқ
­
дим. Саводимни чиқаришдан бошлаб Бердақ, 
Махтумқули, Навоий, Абай асарларини ўқиш
­
га ўтдим. Мен аввал Аяпберген шоирни, сўнгра 
Аббаз шоирни устоз тутдим. Шу билан бирга, 
менинг энг яқин устозим – китоб бўлди. Китоб 
ўқимасдан ухлаган вақтим бўлгани йўқ. Ўқиган 
китобларим, тинглаган сўзларим доимо ёдимда 
сақланиб келмоқда. Бу менга табиатнинг берган 
инъоми деб биламан» [6]. Ижод – барқарорлик 
ва ривожланувчи, яъни дастурий – новаторлик 
каби диалектик ривожланувчи жараёнда юзага 
чиқади. Ижоднинг барқарор томони, бу инсо
­
ният тўплаган тажриба. Буни ўрганмасдан бўл
­
майди. Ҳар бир ижодкор ўз тажрибаси асосида 
асл ижодкор феноменига айланади ва ўзининг 
ягона янгилигини – асарини яратади.
Ўзбекистон Қаҳрамони, Қорақалпоғистон 
халқ шоири, Ибройим Юсупов шундай ёзади: 
«Тилевберген Жумамуратовнинг шоирона таби
­
ати халқимизнинг шоир тўғрисидаги қадимдан 
келаётган дастурий тушунчасига мос келади.
Бу тушунчадаги шоир – ҳамма вақт, барча 
жойда шеър, қўшиқларни ёддан биладиган че
­
вар сўз устаси сифатида халқ оғзаки ижодини 


72
73
«сувдай ичиб» моҳирона қўллай оладиган, ҳазил 
сўзли юморга бой инсон. Бу хусусиятларнинг 
кўпчилиги ҳозирги қалам эгаларида унчалик 
топилавермайди. Сабаби, уларнинг айримлари 
фақат қоғоз қоралаш орқали шеър чиқаради, 
яъни «матбуот» шоирлари. Улар Тилевберген 
оғадек, турган жойида ёддан шеър ёза олиш
­
майди, ҳаттоки, ўзининг ёзган шеърларини ёд
­
дан ўқий ҳам олишмайди. Шунинг учун, замон
­
дошлари унинг билан бирга ўтиришганларида, 
фикр олишганларида, ҳазиллашганларида уни 
Шоир деб танидилар. Кўпчилик шеър ёзади, 
лекин у шоир бўлди» [7].
Бугунги куннинг ёшлари глобал ахборотла
­
шув таъсирида воқеа ва ҳодисалардан ўз вақти
­
да хабардор бўлган қатлам сифатида воқеъликка 
қизиқиш билан қарайдилар. Оддий жамиятнинг 
«билимлар жамияти»га айланиши натижасида 
янги турдаги одамлар – ахборот истеъмолчила
­
ри юзага келмоқда. Бу янги аср қиёфасини аме
­
рикалик файласуф, социолог, футуролог Элвин 
Тоффлер ахборий аср энди бошланиб келаётган, 
ўтган асрнинг ўрталарида: «Йигирма биринчи 
асрда ўқиб ва ёзиб билмаслик эмас, балки, ўқиб, 
яна ўқиб, яхши ўрганиб ва яна қайта-қайта ўқи
­
маслик саводсизлик саналади» [8] -деб тахмин 
қилган.
Хулоса қилиб айтганда, бадиий ижод – 
ёшларга маънавий-ахлоқий мўлжал ва топилмас 
мураббий ҳисобланади. Ижодкорлик ҳис-туйғу
­
си – ёшлар ижтимоий тафаккурининг ташқи 
дунё микрокоиноти билан уйғунликда бирлаши
­
шига, уларинг ўз ҳатти-ҳаракатларини тартибга 
солиши ва охир-оқибатда, жамият билан ҳам
­
жиҳатликда тараққиёт учун хизмат қилишига 
ёрдам берувчи асосий омилларидандир.

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish