Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   51
Bog'liq
333 (1)

ЎРХУН-ЕНИСЕЙ БИТИКТОШЛАРИ ЁШЛАРНИ 
ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ 
ОМИЛИ СИФАТИДА
Насриддин НАЗАРОВ, 
Фалсафа фанлари доктори, си
-
ёсий фанлар доктори, Тошкент 
Архитектура-қурилиш инсти
-
тути профессори. 
Қадимги турклар тарихи ва маданияти ай
­
рим хорижий манбалар билан бир қаторда турк 
тилида ёзилган битиктошларда ўзининг ифода
­
сини топганлиги эътиборлидир. Унда тарихий 
воқеаларга йўғрилган ҳикматлар талқини жами
­
ятимиз аъзолари, хусусан ёшларни ватанпарва
­
лик ва элпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим. 
Туркий маданиятнинг илк намуналари Ўрхун-
Ени сей ёзма ёдгорликларининг тарихий моҳи
­
ятига эътибор қаратгудек бўлсак, унда: «Отам
­
ни хон сифатида, онамни эса хотун сифатида 
эъзозлаб кўкка кўтарган осмон: «Турк халқи
­
нинг исми ва шон-шарафи сўнмасин!», Қаби
­
лаларини берган осмон (хоннинг ҳукмронлиги 
остига) (бу сафар ҳам): «Турк халқининг номи 
ва шон-шуҳрати сўнмасин» деди: «Бу исм йўқ 
бўлиб кетмаслиги учун ҳам осмон мени кўтарди 
(ва хон қилди)» [1; 23-с.], – деган ҳикматлар 
мавжуд. Ушбу битиклар шавкатли турк элининг 
абадиятга дахлдор эканлигини, самовий руҳлар 
турк етакчилларини доимо қўллав-қувватлаб 


44
45
келиши ифтихор ҳисси билан қайд этиладики, 
ушбу сатрлар бугунги кунда ҳам ёшларимиз 
орасида тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, уларда 
тарихий тафаккурни юксалтириш орқали иф
­
тихор туйғусини, фахру ғурурни, ватан ва эл 
тақдири учун масъуллик ҳиссини юксалтиради. 
Ушбу жиҳатлар бугунги маънавий янгилани
­
шлар шароитида жамиятнинг ижтимоий-мада
­
ний юксалишида зарурий аҳамиятга эга. 
Муайян элнинг муваффақияти шахсий омил 
билан, яъни етакчининг маҳорати билан боғлиқ: 
«Фалакдай Тангри яратган Турк Билга ҳоқон 
сўзим: отам турк доно ҳоқони тахтга ўтирган
­
да тўққиз ўғуз қаҳрамонлари, унинг машҳур 
беклари ва унинг халқи ҳурмат кўрсатдилар.
...
Ўн етти ёшимда Тангут тарафга лашкар 
тортдим
Ўн саккиз ёшимда Олти чуб суғдақ томонга 
қўшин тортдим, халқини тор-мор қилдим
Йигирма икки ёшимда Табғач томонга лашкар 
тортдим. Тангри ёрлақагани учун, мен муваф
­
фақиятга эришганим учун, Турк халқи ғалаба 
қозонди. Мен томондан давлат бундай бошқа
­
рилмаса, Турк халқи ўлажак эди, йўқ бўқлажак 
эди» [2; 136-137 бб.]. Албатта, муайян халқнинг 
ғалабасида ҳамда зафар қучишида сиёсий-ҳар
­
бий етакчининг ўрни беқиёс. Ушбу жиҳатлар:
1. 
Ижтимоий-сиёсий жараёнларда муайян 
халқ, миллат, эл ва элат муваффақиятини таъ
­
минлаш бевосита сиёсий-ҳарбий етакчининг 
раҳбарлик маҳорати ва қобилияти билан чам
­
барчас боғлиқ эканлигини;
2. 
Эл буюк бўлиши учун – унинг йўлбош
­
чиси буюк бўлиб, ҳарбий-сиёсий иродани ўзида 
тўлиқ мужассамлаштириши лозим. Зеро, муайян 
халқ ва элнинг муваффақияти бевосита сиёсий 
раҳбарнинг ташкилотчилик қобилияти билан 
алоқадор бўлиб, бошлиқдаги хислат ва хусуси
­
ятларнинг аксарияти элнинг кундалик фаолия
­
тида мужассамлашини;
3. 
Шерюрак баҳодир бошқарган қўшин ға
­
лабани қўлга киритиши муқаррарлиги, сувю
­
рак етакчи бошқарган қўшин парокандаликка 
юз тутиб, мағлубиятга йўлиқиш эҳтимоли куч
­
лилигини билдиради. Юқоридаги жиҳатлар ҳам 
ёшларда ғайрат-шужоат руҳини юксалтиришда 
муҳимки, бугунги ижтимоий-маънавий янгила
­
нишлар шароитида зарурий аҳамиятга эга.
Ўрхун-Енисей ёзма ёдгорликларида қадимги 
туркларнинг маданий турмуш даражаси, адабий 
имкониятлари, тарихий воқеъалар инъикоси, 
тафаккур кенгликлари ифодаланганлиги билан 
диққатни жалб этади. Қадимги турклар сиёсий 
бирлигининг етакчилари Билга ҳоқон ёдгорли
­
ги (732 йил) ва унинг укаси Култегин ёдгорлиги 
(735 йил) (Кошо-Цайдам ёзувлари) ва шунин
­
гдек, маслаҳатчи Тонюқуққа аталган ёзув (716 
йилдан кейин яратилган)ларда даврнинг тари
­
хий воқеалари силсиласини ўзида ифодалаб, 
турк баҳодирлари жасоратли фаолиятларининг 
акс этганлиги – туркий халқлар тарихи ва ма
­
даниятининг тошбитикларда ифодаланган даст
­
лабки боби эканлиги билан характерлидир. 
Маълумки, маданият, урф-одат ва анъана 
ёзувдан минглаб йиллар олдин шаклланиб, ма
­
даниятнинг нисбатан юқори босқичи ёзувни ву
­


46
47
жудга келтиради. Албатта, туркий халқлар ҳамда 
уларнинг маданиятга мансублик хислатлари 
ҳақида гап кетганда туркийларни кўчманчи
­
лик маданияти билан боғлаш анъаналари илмда 
устувор моҳиятга эга. Лекин, бу аждодларимиз
­
ни бутунлай кўчманчи бўлган, ўтроқ маданият 
туркийларга ёт дегани эмас. Кўчманчилик мада
­
ниятида мужассам бўлган пассионарлик салоҳи
­
яти дунёни туркларга танитгани каби, турклар
­
ни ҳам дунёга танитди. Турклар ўтроқлашиб, 
илгари умуминсоний цивилизацияга ҳисса қў
­
шиб келган бўлса, энди цивилизациялашув жа
­
раёнларининг бошида турди. Қорақурум, Беш
­
балиқ, Сиғнақ, Тарсакент, Баласоғун, Пайкент, 
Марв, Бухоро, Самарқанд ва ҳоказо шаҳарлар 
туркий ўтроқ маданиятнинг реал инъикоси си
­
фатида илк ўрта асрлар, ўрта асрлар ҳам айрим
­
лари бугунги кунда ҳам савлат тўкиб турипти
­
лар. Шу боис, кўчманчилик ва ўтроқ маданияти 
туркий халқларга хос бўлиб, уларнинг ўзаро му
­
жассамлашган ҳосиласи туркий цивилизацияни 
вужудга келтирганлиги эътиборлидир. Метал, 
жумладан олтин қазиб чиқариб, уларга ишлов 
бериш – фақат ўтроқ турмуш тарзига эга бўл
­
ган халқларгагина хос бўлиб, бундай мадани
­
ятнинг шаклланишида ҳам аждодларимизнинг 
ҳиссаси сезиларлидир. Ёшлар тарихий тафак
­
курини ушбу жиҳатлар билан бойитиб бориш 
бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга. 
Маълумки, тарихий тафаккур ажодларимиз 
томонидан ижтимоий-тарихий тараққиёт ша
­
роитида яратилган моддий ва маънавий бойли
­
кларнинг инсон ёки муайян гуруҳ онгда акс этиб, 
намоён бўлиб, эл ва юрт манфаатлари йўлида 
хизмат қилиш иштиёқининг устунлик даражада 
намоён бўлишидир. Шу боис, ҳар бир шахсда, 
хусусан ёшларда тарихий тафаккур ўзлигини 
англаб, тарихий қадриятларига содиқ бўлиб, эл
­
парварлик ва ватанпарварлик хислатининг та
­
факкурда мустаҳкам қарор топишидир. Инсон
­
нинг инсоний моҳиятини онг ташкил этар экан, 
демак онг ва тафаккур ҳар бир шахс, жамоа, 
этник гуруҳ, этнос, миллат ва суперэтноснинг 
умуминсоний цивилизация босқичларидаги ўр
­
нини англашида ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. 
Тарихий тафаккур ижтимоий онгда ворисийлик 
хусусиятини ривожлантиради. Ва бундай вори
­
сийлик асосида тарихий меросга мансублиги ри
­
вожланиб боради. «Янги аср, янги минг йиллик, 
дунё манзарасининг ўзгариши, инсон эволюци
­
яси трансформацияси, илмий парадигмаларнинг 
алмашинуви ҳам ижтимоий, ҳам гуманитар би
­
лимларга, ҳам билиш усулларига из қолдирди 
... Шажаралар, маданият, менталитет ва тарих 
фалсафасига қизиқиш ортиб бормоқда. турли 
цивилизациялар ва маданиятлар, уларнинг дунё 
цивилизацияси ва тарихий жараёнидаги роли
­
ни объектив акс эттиришга мойиллик кузатил
­
моқда» [3; 145-146 с.]. Тафаккурда юз бераётган 
бундай эврилишлар шароитида ёшларимиз ўзи
­
нинг ўтмишига ҳурмат ва эҳтиром асосида му
­
носабатда бўлиши тақозо этилади. Шунингдек, 
тарихий тафаккурда маданий ёки маънавий ме
­
росга мансубликни ифодалашда ҳар бир ижти
­
моий-тарихий даврга хос бўлган йўналтирувчи 
ғоя зарурий аҳамиятга эга бўлиб, ижтимоий-та
­


48
49
рихий тараққиёт давомида тафаккурда элпар
­
варлик ва ватанпарварлик хислатлари ривожи 
бевосита ушбу омил билан боғлиқ. 
Ўрхун-Енисей тошбитиклари туркий халқлар 
тарихини ўрганиш билан бир қаторда ҳар бир 
ижтимоий-тарихий даврга хос бўлган ғоявий 
жараёнларни тадқиқ этишда ҳам муҳим роль 
ўйнайди. Бундай тарихий манбаларда аждодла
­
римиз тарихининг муҳим қисми ўзининг ифода
­
сини топган бўлиб, унда аждодлар муваффақи
­
ятидан ўрнак олиб, хато ва камчиликларидан 
сабоқ чиқариш бугунги маънавий янгиланишлар 
шароитида зарурий аҳамиятга эга. Зеро, ёшла
­
римизда тарихий тафаккурни бойитиш асосида 
ватан ва халққа содиқлик руҳида тарбиялаш – 
давримизнинг талабидир. 
Тарих биз учун хулоса чиқариш мактаби
­
дир. «Тарих фани авлодлар хотирасида оталар 
ва боболарнинг интилишларини тақлид қилиш
­
ни фикрий манба сифатида хотирада сақлаш
­
га чорлайди» [4; 290-с.]. Яъни, ўтмишдан улги 
олиб, аждодларимизнинг қаҳрамонликларидан 
руҳланиб, тарихнинг муайян палласида улар
­
нинг муваффақиятсизлигидан сабоқ чиқариш 
келажакдаги одимларнинг муваффақиятини 
таъминлашда муҳим. Демак, ўтмишни ўрга
­
ниш тарихий қадриятларга муносабатни ша
­
кллантириб, маънавиятни юксалтиради. Шу 
боис, туркий халқлар тафаккур тараққиётида 
ижтимоий-маънавий омилларнинг ўрни беқиёс. 
«Маънавият миллатнинг асрлар давомида шакл
­
ланган, илдизлари унинг тарихий тажрибалари 
ва ижтимоий-маданий ривожланиши билан уз
­
вий боғлиқ бўлган ички (ақлий) интеллектуал ва 
собит ҳиссий (эмоционал) дунёсидир» [5; 9-б.]. 
Аждодларимиз тараққиётнинг ҳар бир босқи
­
чида ижтимоий-маънавий жараёнлардан сабоқ 
олиши билан бир қаторда ўзлари томонидан тў
­
плаган тажрибаларининг ижобий қирраларини 
кундалик жараёнларга сингдириб, бойитиб бор
­
ди. 
Тарихий тошбитикларда ифодаланган қадри
­
ятлар тарғибига эътибор қаратиш, ушбу жиҳат 
ёшларимизнинг миллий ўзлигини англаб, му
­
стақилликни мустаҳкамлаш ишига камарбаста 
бўлишини таъминлаш лозимки, бу глобал транс
­
формациялашув шароитида муҳим. Бу жиҳат та
­
рихий-маънавий меросга муносабатимизни ҳам 
белгилайдики, миллий хусусиятларнинг айрим 
жиҳатлари емирилишга мойил бўлган бугунги 
глобаллашув шароитида зарурий омилдир. Шу
­
нингдек, ёшларимизда тарихий тафаккурни юк
­
салтириш, ўзликни англашда ҳам асосий омил 
сифатида жамиятимизда асосий қатлам бўлган 
ёшлар фаолиятини янада ижобийлашишига им
­
коният яратади. 
Хулоса қилиб айтганда, Ўрхун-Енисей ёзма 
ёдгорликлари моҳиятини талқин этиш ёшлари
­
мизда тарихий тафаккурнинг ўсишини таъмин
­
лаши билан бир қаторда уларда ватанпарварлик 
руҳининг ўсишини ҳам таъминлайди. Шу боис, 
тошбитиклардаги тарихий ҳикматлар талқинига 
эътибор қаратиб, уларни тарғиб этиш соҳа му
­
тахассислари зиммасидаги асосий вазифалардан 
биридир. 


50
51

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish