Махсус таълим вазирлиги


Асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқарилишини ҳисобга олиш



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
Асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқарилишини ҳисобга олиш 
Қуйидаги хўжалик операциялари натижасида асосий воситалар 
объектларининг қиймати хўжалик юритувчи субъект активлари тар-
кибидан чиқиб кетади: 
- сотилганда; 
- бундан келгусида фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмаслигига 
сабабларига кўра ҳисобдан чиқарилганида; 
- чет хўжалик юритувчи субъект ва шахсларга бепул берил-
ганида; 
- бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав капиталига 
улуш сифатида қўшилганида; 
- молиявий лизинг шартномасига кўра топширилганида; 
- камомад ѐки йўқотиш аниқланганида. 
Асосий воситалар чиқиб кетганида уларнинг дастлабки қиймати 
асосий воситаларни ҳисобга олишнинг тегишли счѐтлари кредитидан 
9210-«Асосий воситаларнинг сотиши ва бошқача чиқиб кетиши» 
ҳисобварағи дебетига ҳисобдан чиқарилади. Асосий воситаларни 
четга сотишдан тушган тушум 9210-«Асосий воситаларнинг сотиши 
ва бошқача чиқиб кетиши» ҳисобварағи кредити бўйича 4890-«Бошқа 
шахсларнинг қарзлари-жорий қисми» ва 0990-«Бошқа узоқ муддатли 
дебиторлик қарзлари» счѐтлари билан корреспонденцияда акс этти-
рилади. 
Асосий воситалар чиқиб кетганида улар бўйича ҳисобланган 
эскириш суммаси 0210-0290-счѐтлари дебетидан 9210-«Асосий воси-
таларнинг сотиши ва бошқача чиқиб кетиши» ҳисобварағи кредитига 
ҳисобдан чиқарилади.
Тўлиқ амортизация қилинмаган асосий воситаларнинг сотили-
шидан кўрилган фойда (зарар) сотиладиган асосий воситаларнинг 
бошланғич (тиклаш) қиймати, ҚҚС (фақат ҚҚС тўловчилари учун) 


136 
ҳамда сотиш харажатлари ва тушумларига тўғриланган, ойнинг 1-
санасига ҳисобланган эскириш ўртасидаги фарқ сифатида аниқла-
нади.
Мисол. «Малика» ҳиссадорлик жамиятида май ойида асосий 
восита ҳисобдан чиқарилди: баланс қиймати 120000 сўм, эскириш 
қиймати 30000 сўм. Асосий воситанинг сотиш қиймати 80000 сўм. 
Молиявий натижани аниқлаб, муомалага қуйидагича проводка бери-
лади: 

дастурий таъминотнинг сотиш қийматига:
 
Д-т 4890-«Бошқа шахсларнинг қарзлари-жорий қисми» - 200000 
сўм 
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотиш ва бошқача чиқиб кетиши» - 
200000 сўм. 

баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди: 
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотиш ва бошқача чиқиб кети-
ши» - 120000 сўм
К-т 0130-«Машина ва жиҳозлар» - 120000 сўм. 

эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди: 
Д-т 0230-«Машина ва жиҳозларнинг эскириши» - 30000 сўм 
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотиш ва бошқача чиқиб 
кетиши» - 30000 сўм. ҚҚС ҳисоблаб ѐзилди. ҚҚС суммаси асосий 
воситаларнинг шартномавий қиймати ва қолдиқ қиймати ўртасидаги 
фарқдан аниқланади. Солиққа тортиладиган оборот 200-(120-
30)=110000 сўмдан иборат. 
ҚҚС= 110000*20/100=18300 сўм; 
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотиш ва бошқача чиқиб 
кетиши» - 18300 сўм
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» - 18300 сўм. 

Асосий воситани сотишдан фойда олинди (200000+30000-
120000-18300)=91700 сўм: 
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотиш ва бошқача чиқиб 
кетиши» - 91700 сўм. 
К-т 9310-«Асосий воситаларнинг сотиш ва бошқача чиқиб кетишидан 
фойда» - 91700 сўм.
Тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни бепул 
беришдан кўрилган зарарлар мазкур асосий воситаларнинг бошлан-
ғич (тиклаш) қиймати ҳамда берилган ойдан олдинги ойнинг 1-
санасига ҳисоблаб ѐзилган ва бераѐтган тараф томонидан тўлана-


137 
диган ҚҚС суммасига кўпайтирилган эскириш ўртасидаги фарқ 
сифатида аниқланади. 
Мисол. Бошланғич қиймати 70000 сўм бўлган станок бошқа 
хўжалик юритувчи субъектга бепул берилган, эскириш суммаси-
30000 сўм. 
Бунда асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати ҚҚСга тортиш 
объекти бўлиб ҳисобланади, яъни 70000-30000=40000 сўм. 
Ҳисоблаб ѐзилган ҚҚС суммаси=40000*20/100=6700 сўм. 
Асосий воситани бепул беришдан кўрилган зарар суммаси 
қуйидагига тенг: 70000-6700-30000=33300 сўм. Ушбу муомалаларга 
қуйидагича проводка берамиз: 

баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди: 
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотиш ва бошқача чиқиб 
кетиши» - 70000 сўм
К-т 0130-«Машина ва жиҳозлар» - 70000 сўм. 

эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди: 
Д-т 0230-«Машина ва жиҳозларнинг эскириши» - 30000 сўм 
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотиш ва бошқача чиқиб 
кетиши» - 30000 сўм. 

ҚҚС ҳисобланди: 
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотиш ва бошқача чиқиб 
кетиши» - 6700 сўм
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» - 6700 сўм. 

Станокни бепул беришдан зарар кўрилди (70000-6700-
30000)=33300 сўм: 
Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар» - 33300 сўм 
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотиш ва бошқача чиқиб 
кетиши» - 33300 сўм. 
Мол-мулкни бепул беришдан кўрилган зарарлар тескари ҳисоб-
лаш йўли билан бераѐтган хўжалик субъектида солиққа тортиладиган 
базага киритилади.
Асосий воситалар бошқа хўжалик юритувчи субъектнининг устав 
капиталига бадал сифатида киритилиши мумкин.
Мисол. Хўжалик юритувчи субъект бошқа хўжалик юритувчи 
субъектнинг устав капиталига бошланғич қиймати 350000 сўм 
бўлган, 500000 сўм шартнома баҳосига эга бўлган ҳамда эскириши 
140000 сўм бўлган станокни улуш сифатида киритди. Ушбу муома-
лаларга қуйидагича проводкалар берилади: 


138 

Бошланғич қийматни ҳисобдан чиқариш: 
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотиш ва бошқача чиқиб 
кетиши» - 350000 сўм 
К-т 0130-«Машина ва жиҳозлар» - 350000 сўм. 

эскириш қиймати ҳисобдан чиқарилди: 
Д-т 0230-«Машина ва жиҳозларнинг эскириши» - 140000 сўм 
К-т 9210-«Асосий воситаларни сотиш ва бошқача чиқиб кетиши» 
- 140000 сўм. 

шартномавий бозор баҳоси бўйича узоқ муддатли инвести-
циялар: 
Д-т 0620-0690-«Узоқ муддатли инвестициялар» – 500000 сўм
К-т 9210-«Асосий воситаларни сотиш ва бошқача чиқиб кетиши» 
– 500000 сўм. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish