Махсус таълим вазирлиги


Саноат дизайнини рўйхатдан ўтказиш



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Саноат дизайнини рўйхатдан ўтказиш 
ишлаб чиқаришда 
яратилган буюмнинг намунаси ҳам патентга ўхшаб кетади. Аммо 
патент фаолиятни ҳимоя қилса, саноат дизайнини рўйхатга олиш эса 
ташқи кўринишни ҳимоя қилади. Масалан, компьютер терминали-
нинг янги дизайни дизайннинг рўйхатга олиниши билан янги 
―Рentium-5‖-компьютер эса патент билан ҳимоя қилинади. 
Муаллифлик ҳуқуқлари
мусиқа, адабиѐт, тасвирий саньат 
асарларига тақдим этиладиган муаллифлик ҳимоясидир. Муаллифлик 
ҳуқуқи соҳибларига ўз ишларини нашр қилиш, қайта нашр қилиш ва 
кўпайтириш, кўчирма нусҳаларини сотиш, ѐзиб олиш ҳуқуқини 
беради. 
Муаллифлик ҳуқуқи қиймати таннарх қоидасига биноан ўлча-
нади, деб фараз қилинади. У, кўпинча, бутун амал қилиш муддати 
мобайнида иқтисодий қийматга эга бўлмайди ва унинг қиймати 
муаллифлик ҳуқуқига оид ишнинг даромад келтира бошлаши кути-
лаѐтган давр давомида амортизация қилиниши лозим бўлади. Аммо у 
ҳар қандай ҳолатда ҳам амал қилиш муддатидан ортиқ вақт давомида 
(муаллифнинг ҳаѐтидан кейин яна 50 йил) амортизация қилинмаслиги 
керак. 
Савдо маркалари 
ѐки
савдо белгилари 
(мисол учун ―Соса-
Сola‖)- маҳсулот ѐки хизматларга оид берилган номлар, рамзлар ѐки 
бошқа хил (аниқлаб берувчи) идентификациялар эгалик қилишни 
асослаш учун рўйхатга олиниши, рўйхатга олинганлари эса уларнинг 


140 
фаолият муддатларини маълум бир даврга узайтириш асосида 
янгиланиб бориши мумкин. Бундай ҳолларда номланишлар, рамзлар 
ва маҳсулотнииг бошқа аниқловчи идентификациялари юридик жи-
ҳатдан ҳимояланади. 
Савдо маркасининг сотиб олиниши вақтида тўланган пул маб-
лағлари қиймати капиталлаштириб борилади. Унинг фойдаланилиши, 
ҳимоя қилиниши, кенгайтирилиши, рўйхатдан ўтказилиши ѐки судда 
ҳимоя қилиниши натижасида юзага келган пул суммалари ҳам 
капиталлаштирилади. 
Бу тариқа капиталлаштирилган суммалар савдо маркасининг
фойдали хизмат қилиши муддати мобайнида ѐки ушбу муддат-
лардан қайси бири нисбатан қисқа бўлиб чиқишидан келиб чиққан 
ҳолда - 40 йил мобайнида амортизация қилиниши лозим. 
Франшизалар,
одатда, давлат томонидан давлат мол-мулкидан 
(масалан, кабель телевидениеси компанияси) фойдаланиш ҳуқуқига 
эгалик қилиш учун ѐки коммунал хизматлар кўрсатиш (электр 
энергияси), шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 
аниқ мақсадлар ва аниқ хизматлардан (―Ўзбекистон ҳаво йўллари‖) 
фойдаланиш ҳуқуқига эгалик қилишлари учун берилади. 
Кўпгина ҳолларда франшизани олиш қиймати юқори бўлади ва 
одатда, франчайзи франчайзорга унинг бошланғич қийматини тўлаши 
талаб этилади. Франшизанинг бошланғич қиймати капиталлаш-
тирилиши ва ундан кейингина харажатлар юзасидан ҳисобдан чиқа-
рилиши лозим. Франшизалардан амортизация қилиш унинг олдинги 
даврий баҳолари билан биргаликда аниқ белгиланган хизмат қилиш 
муддатига асосланади. Бироқ тўлиқ амортизация даври 40 йилдан 
ошиб кетиши мумкин эмас. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish