Ш. А. Агзамова, Э. А. Шамансурова, Д. К. Ганиева, С. А. Убайдуллаева


Шифобахш жисмоний тарбиянинг таъсир механизмлари



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/330
Sana28.04.2022
Hajmi2,96 Mb.
#589330
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   330
Bog'liq
Реабилитология дарслик, 2013

Шифобахш жисмоний тарбиянинг таъсир механизмлари

1. 
Нейро-рефлектор-гуморал таъсир
и – жисмоний машқлар нерв 
рецеп-торларининг носпецифик қўзғатувчилари бўлиб ҳисобланадилар. Улар 
нерв рецепторларига таъсир этиб, марказга интилувчи йўл орқали МНТга 
бора-дилар. У ерда гипофиз-гипоталамус системаси орқали ўтиб, ретикуляр 
фор-мация ва пўстлоқ остида жойлашган ҳар хил марказларга таъсир этиб, 
импульсларни ўзгартирилган ҳолда марказдан қочувчи нерв йўллари орқали 
патологик ўчоғига қайтиб тушади ва қуйидагиларга олиб келади: 
-қон ва лимфа айланиши яхшиланади; 
-модда алмашинув жараѐни фаоллашади; 
-биологик актив моддаларнинг ажралиши кучаяди; 
-регенерация ва репорация жараѐнлари яхшиланади; 
-тўқима трофикаси яхшиланади. 
Бундай таъсирлар натижасида оғриқ сусаяди ва қолади, яллиғланиш 
ҳолатлари камаяди, спазмалитик таъсирни юзага келтиради. 
2.
Компенсатор (тўлдирувчи) таъсири
– бунда организмдаги 
патологик ўзгаришлар ўрни тўлдирилади ва патологик жараѐннинг авж олиб 
кетишини олди олинади. Масалан: нафас органлари касалликларида, нафас 
жараѐнида иштирок этувчи мушакларга машқлар берилади, яъни 
диафрагмага, қовурғалар оралиғига, елка камарига, орқа мушакларига. Ҳазм 
органлари касалликларида қорин олди мушак прессига машқлар, тос туби 
органлари касалликларида оралиқ ва анус сфинктерига машқлар ва ҳ.з. 
3. Трофик таъсири
– қўлланилаѐтган жисмоний тарбия воситалари 
таъсирида томирлар кенгаяди, қон айланиши яхшиланади, модда 
алмашинуви яхшиланади, натижада жароҳатланган жойнинг трофикаси ѐки 
озиқланиши яхшиланади. Трофик функциясини МНТ нинг турли бўлимлари 
бажаради, бу қаторда бош мия пўстлоғи ва гипоталамус.
 
Таянч-харакат 
аппаратидаги проприорецепторлардан келаѐтган ахборот, ҳамма аъзолар, шу 


28 
қаторда нерв системаси хужайраларига юқори даражада трофик таъсирга 
эгадир. 
Мушак рецепторларининг симпатик иннервацияси мавжуд (Л.А.Орбели 
бўйича). Бу нервлар орқали, рецепторлардан бораѐтган эфферент импулслар, 
трофик таъсирга эга ва шу асосида унинг қўзғалувчанлигини бошқаради. 
Тўқима метаболизмининг физиологик бошқарувини механизмларидан 
бири- трофик рефлексдир. Трофик функцияни МНТ нинг турли бўлимлари , 
шу қаторда МНТ нинг катта ярим шарлари пўстлоғи ва гипоталамус 
бажаради. 
Маълумки хар қандай нерв харакатини амалга ошириш учун оддий 
рефлектор харакатдан то мураккаб харакатгача модда алмашинувини 
ўзгариш даражасига боғлиқ, айниқса бажарувчи эффектор механизм 
сифатида таянч-харакат аппарати ишлаѐтган бўлса. 
Проприорецепторлардан чиқаѐтган маълумотлар барча органларга 
юқори даражада трофик таъсир кўрсатади, шу қаторда нерв тизими 
ҳўжайраларига ҳам. 
Функционал пластиклик ва проприорецепторларнинг адаптацияси, 
организмнинг кундалик эҳтиѐжи махсус рефлектор механизм билан 
таъминланади. Мушак рецепторларининг симпатик иннервацияси мавжуд. 
Рецепторларга ушбу нервлар орқали борувчи эфферент импулслар, уларнинг 
қўзғалувчанлигини бошқарган холда уларга трофик таъсир кўрсатади. Ўз 
навбатида проприорецепторларнинг функционал фаоллиги организмнинг 
турли системаларига рефлектор, трофик таъсирининг интенсивлигини 
аниқлайди. 
Жисмоний 
машқларнинг 
трофик 
таъсири 
умуртқа 
поғонаси 
остеохондроз синдроми, скалиоз ва бошқа таянч-харакат аппарати 
касалликларида мушак эўриқишининг пасайиши билан намоѐн бўлади. 
Масалан: умуртқа остеохондрозида мушак зўриқиши биринчидан патологик 
жараѐнга жалб этилган мушакларнинг қон билан таъминланишининг 
сусайиши, иккинчидан умуртқалараро тешикдан касалликни клиник 


29 
белгиларини оғирлаштириб ўтувчи нерв илдизлари ва томир хосилалари 
компрессиясининг кучайиши билан кечади. Маълум мушак гурухлари 
бўшаштиришга 
қаратилган 
жисмоний 
машқлар, 
улардаги 
микроциркуляциянинг яхшиланишига ва асаб томир хосилаларининг 
компрессия даражаларининг камайишига сабаб бўлади. Буларнинг барчаси 
умуртқа поғонаси атрофидаги мушаклар ва тўқималардаги кучаяѐтган 
регенератив дистрофик процесслар профилактикасини таъминлайди. 
Шундай қилиб, висцеро-висцерал ва мотор-висцерал боғлиқликдан 
фойдаланган холда жисмоний машқларни уларнинг трофик таъсири маълум 
бир организм ѐки сохага таъсир қиладиган қилиб танлаш мумкин. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   330




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish