Ш. А. Агзамова, Э. А. Шамансурова, Д. К. Ганиева, С. А. Убайдуллаева



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/330
Sana28.04.2022
Hajmi2,96 Mb.
#589330
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   330
Bog'liq
Реабилитология дарслик, 2013

ФИЗИОТЕРАПИЯ АСОСЛАРИ
Физиотерапия - бу (грекчадан physis табиат + therapeia даволаш; 
синоним: физик терапия, физикал терапия, физиатрия — табиий ва сунъий 
ҳосил қилинган физик омилларнинг физиологик ва даволовчи таъсирини ва 
физик омилларни даволаш ва профилактика мақсадида қўллашни ўрганувчи 
тиббиѐт йўналишидир.
 
Физиотерапия умумий ва клиник ѐки махсус 
бўлимларга бўлинади: умумий физиотерапия физик омилларни норма ва 
патологик ҳолатларда одам организмга таъсир механизми ва ўзига хослигини 
ўрганади. Клиник ѐки маҳсус физиотерапия турли касалликларни комплекс 
даволашда ўзига хос таъсирига кўра физик омиллардан фойдаланишни ва 


14 
қўллаш тамойилларини ўрганади. Физиотерапияни ўрганиш предмети
 
2 та 
катта гуруҳга бўлинади: табиий ва сунъий физик омиллар.
 
Физиотерапияни ўрганиш объекти инсон бўлиб - даволаш, 
профилактика ва реабилитация мақсадида физик омиллар таъсирини 
ўрганади 
Физиотерапия мақсадлари: 

касалликларни олдини олишда чиниқтириш ва соғломлаштириш 
тадбирларини ўтказиш; 

турли босқичларда касалликларни даволаш, асорат ва 
оқибатларини олдини олиш;

максимал даражада беморларни меҳнат қобилиятини тиклаш. 
Физиотерапевтик усулларнинг афзалликлари ва эътиборга 
лойиқ тарафлари 

физикавий усул даволаш воситаси сифатида барча учун қулай, ҳатто уй 
шароитида ҳам қўлланилиши мумкин. 

физиотерапевтик усуллар анча арзон. Самарадорлик жиҳатидан бошқа 
даволаш воситаларидан юқори туради. 

физиотерапевтик усулларни қариялар ва болаларда қўллаш мумкин, 
чунки уларни қўллашда оғриқ сезилмайди, аксинча ѐқимли таъсир 
кўрсатади. 

дори-дармонлар 
ва 
бошқа 
даволаш 
воситаларидан 
фарқи, 
физиотерапевтик усуллардан фақатгина даволаш воситаси сифатида 
эмас, балки турли касалликларнинг олдини олиш, организмни 
соғломлаштириш ва чиниқтириш учун ҳам фойдаланилади. 

организмнинг барча системаларига физик омиллар фаол таъсир 
кўрсатади. Шунинг учун физиотерапевтик аппаратлардан бир неча 
хили бўлса ҳам, уларнинг ишлатилиш услубини яхши билган ҳолда 
турли хил касалликларни самарали даволаш мумкин. 

физик омиллар – бу физиологик даволаш воситалари бўлиб, организмга 
юмшоқ таъсир берувчи, оғриқ бермайдиган, аста-секин компенсатор-


15 
мослашув реакциясини чақирувчи воситасидир. Буни қуйидагича 
тушунтириш мумкин : физик омиллар – инсон организми учун керакли 
ва унга хос бўлган ташқи таъсир қўзғатувчиларидир, инсон улар билан 
бирга туғилади, яшайди ва ривожланади. 

физик омилларни шифобахш таъсири маълум муддатгача сақланиб 
қолади, кўпинча узоқ муддатга (2 ойгача). 

физик омилларнинг энг муҳим фазилати – иккиламчи салбий 
таъсирларни чақирмайди. Доривор препаратларга организм тез ўрганиб 
қолиши ва улар албатта иккиламчи салбий таъсирларга эга эканлигини 
назарда тутиш лозим, шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, 
физиотерапевтик усул доривор препаратлар келтириб чиқарган ҳар хил 
асоратларни даволашда ҳам қўлланилади. 

яна бир афзаллик тарафи – физик омиллар организмнинг турли дори-
дармонларга бўлган сезгирлигини оширади, бу эса дори дозасини бир 
неча барабар камайтириб, оз миқдорда кўпроқ терапевтик самара 
беришга олиб келади. 

физиотерапевтик усуллар билан даволаш инсон психикасининг 
эмоционал доирасига ҳам ижобий таъсир кўрсатади, бу эса касалликни 
тезроқ енгишга ѐрдам беради. Оғриқ синдромини тезда йўқотиш, 
уйқуни тиклаш, меҳнат қилиш қобилиятини қайта тиклаш ва ошириш, 
шунга ўхшаш амаллар организм учун жуда фойдали ва кераклидир. 

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   330




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish