Бошланғич таълимда интеграциявий – инновацион ёндашувлар



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/54
Sana28.04.2022
Hajmi3,36 Mb.
#586741
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
ich maqola Shahlo, Nodira, Oydinoy, Fazilat

Бу, шу, у, ўша, ушбу 
кўрсатиш олмошлари ўзларининг "кўрсатиш" семалари 
(бирлаштирувчи) билан муайян мавзу гуруҳини ташкил этади ва маълум семантик майдонга 
киради. 
Бу
кўрсатиш олмоши "яқин масофа" семаси билан
у
кўрсатиш олмошидан, 
шу 
олмоши "яқин вақт" семаси билан 
ўша
кўрсатиш олмошидан ўзаро фарқланади. Бу семалар
эса кўрсатиш олмошлари учун "фарқловчи" семалар бўлиб ҳисобланади
44

Кўрсатиш олмошлари номловчи сўзларга ўхшаб коннотатив (устама) маъноларга ҳам эга. 
Бу маънолар улар ифодалайдиган ҳурмат, таъкид, гумон, салбийлик ва бошқа маънолардир. 
Демак, кўрсатиш олмошлари, айтиш мумкинки, лексик-семантик хусусиятларга эга 
бўлмасалар ҳам, функционал-семантик хусусиятларни акс эттирувчи сўзлар гуруҳидир,
дейишга асос бор. 
СИНФДАН ТАШҚАРИ ИШЛАРДА ЎҚУВЧИЛАРГА ОСОН ЙЎЛ БИЛАН СОНЛАРНИ 
КВАДРАТГА КЎТАРИШНИ ЎРГАТИШ 
Хусаинова Х.–ўқитувчи, НамМҚИАЛ, 
Аъзамова Б.– БТМ кафедаси ўқитувчиси, НамДУ. 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг ҳар бир соҳада тубдан 
ўзгаришлар содир бўлмоқда. Шу жумладан, таълим соҳасида ҳам. Таълим соҳасини 
ривожлантиришда тўгаракларнинг ўрни беқиёсдир.
Таълим муассасаларида тўгараклар ташкил қилишдан асосий мақсад, ўқувчиларнинг 
дарсдан кейинги бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, қобилиятлари ва интилишларини 
мақсадли ривожлантириш, назарий билимларни мустаҳкамлаш ва амалда кўллаш 
кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат.
Ижтимой ҳаётимизда биз ҳар доим қаерда бўлсак ҳам (автобусда, бозорда, дўконда,
уйда) математик ҳисоблашларга дуч келамиз.
41
Ахманова О.С. Словарь лингвистических терминов.- М.,1969, -С.48; Падучева Е.М. Высказывание и его соотнесённость с 
действительностью. М., 1985.-С.158-178.
42
Турсунов У., Мухторов Ж., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Тошкент, 1992, 50-б.
43
Ахманова О.С. Словарь лингвистических терминов.- М.,1969, -С.334.
44
"Бирлашгирувчи" ва "фарқловчи" терминлари қуйидаги манбадан олинди: Қўчқортоев И. Сўз маъноси ва унинг валентлиги. 
- Тошкент, 1977. -69-70-6.


280 
Масалан: 1) 25 сўмликдан чўнтагингизда 25 донаси бўлса, сизда қанча пул бор? Гул 
бозоридан кўтарасига донаси 75 сўмдан 75 та лола гулини сотиб олдик, жами қанча пул тўлаш 
керак? Дўкондан донаси 55 сўмдан 55 дона хўрозқанд сотиб олинди. Хўрозқандлар учун жами 
қанча пул тўлаш керак? 
Биз бу мисолимизда 5 сони билан тугайдиган сонларга мисоллар келтирдик. Лекин 
ҳаётимизда ҳар хил сонларни ҳисоблашга тўғри келади. 2) Ўн уч ўқувчи 13 кг дан металлом 
топширди. Ўқувчилар жами неча кг металлом топширди? Фермер хўжалигида 71 та ишчи ҳар 
бири 71 дона помидор кўчат экса, ҳаммаси бўлиб нечта кўчат экилган? Бундай кўринишдаги 
мисолларни ечиш учун сонларни квадратга кўтаришдан фойдаланамиз. Биринчи келтирилган 
мисолларимизда 5 билан тугайдиган сонларни квадратга кўтариш усулидан фойдаланамиз. У 
қуйидагича: 
Ўнликлар хонасидаги рақамни ўзига энг яқин бўлган катта сонга кўпайтириб, чиққан 
соннинг ўнг томонига 25 ёзиб қўйилса, ҳар қандай сон квадратга кўтарилган бўлади.
Масалан, 352=1225 яъни бунда 3*4 дан ибораткўпайтманинг ўнг томонига
25 ёзилган; 852=7225, яъни 8*9 дан иборат кўпайтманинг ўнг томонига 25 ёзилган ва ҳоказо.
Бу усулнинг нимага асосланганлигини тушунтириш ҳам қийин эмас. Охирида 
5 рақами бўлган ҳарқандай икки хонали сонни 10а+5 кўринишида ёзиш мумкин, бундаги а- 
ўнликлар 
сонидир. 
Бу 
соннинг 
квадрати 
қуйидагича 
бўлади: 
(10а+5)
2
=100а
2
+2*5*10а+25=100а
2
+100а+25. 100а ни қавсдан ташқарига чиқарсак,
100а(а+1)+25, ёки а(а+1)*100+25 бўлади.
Бундан ўнликлар хонасидаги сон 
а
ни ўзига энг яқин бўлган катта сон (а+1) га 
кўпайтириб унинг ўнг томонига 25 ни ёзиш кераклиги очиқ кўриниб турибди. Икки хонали 
сонларнигина эмас, балки бошқа сонларни квадратга кўтаришда ҳам шу усулдан фойдаланиш 
мумкин. Лекин бунда оғзаки хисоблаб чиқариш ҳамма вақт ҳам мумкин бўлавермаиди, бу 
усул ҳатто қоғозга ёзиб ишланганда ҳам анча вақтни тежашга имкон беради. Масалан,
1052=11025 (бунда 10*11 дан иборат кўпайтманинг ўнг томонига 25 ёзилган).
1252 =15625; 
3352=1 12225 ва ҳакозо.
Иккинчи келтирилган мисолимизда ихтиёрий сонни квадратга кўтариш билан 
ҳисоблаймиз. Тушунтириш: а сони берилган бўлсин.
а
2
=a
2

2

2
=(а-в)*(а+в)+в 
Юқорида келтирилган формулага сонларни қўйиб ишлаймиз: 
Масалан 9882 ни ҳисоблаб кўрайлик.
9882=988*988=(988+12)*(988-12)+122=1000*976+144=976144
272=27*27=(27+3)(27-3)+32=720+9=729
632=63*63=(63+3)(63-3)+32=66*60+9=3969 
182=18*18=(18+2)(18-2)+22=320+4=324 
372=40*34+32=1369 
Тўгарак машғулотларида талабаларга шунга ўхшаш мисолларни ўргатиш орқали 
математика фанига бўлган қизиқишини уйғотамиз.
БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ МЕТОДИК ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
Хусаинова Х.С. – ўқитувчи, НамМҚИАЛ, Наманган. 
Маълумки, ҳар қандай педагогик технология таълимнинг янги мазмунини 
шакллантирувчи тамойилларга асосланган бўлиб, шахсни тарбиялашга, унда касбий 
маҳоратни ҳосил қилишга йўналтирилган бўлади. Педагогик технология марказида таълим 
жараёнига умумий раҳбарликни олиб борувчи шахс ҳамда шу жараённинг фаол субъекти,
яъни таълим берувчи ва таълим олувчи туради. Шундай экан, бу икки субъект ўртасидаги 
ўзаро мулоқот, бир-бирига кўрсатадиган таъсири, шунингдек, самарали фаолият якуни 
сифатида кўринувчи ҳамкорлик маълум талаблар асосида ташкил топиши лозим. Бунинг 


281 
учун, биринчи навбатда, ўқитувчи таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга қўйилган 
талаблар, таълимни ташкил этиш ва бошқариш тамойиллари, йўллари, таълим олувчини 
ақлий ва жисмоний жиҳатдан ривожлантириш йўллари, у билан ҳамкорлик қилиш, уни ўқиш 
ва ўрганишга йўналтириш, шахс фаолиятини тўғри ташкил этиш, мавжуд муаммо ва 
келишмовчиликларни биргаликда бартараф этиш, аудиторияда ижодий, ишчанлик муҳитини 
вужудга келтириш, шахс фаолиятини аниқ ва тўғри баҳолаш имконини берувчи методлар 
билан қуролланган бўлиши лозим.
Ўқитувчининг фаол, самарали фаолият кўрсатишига йўналтирилган таълим жараёнининг 
методик ишланмасидан фарқли равишда, таълимнинг педагогик технологияси таълим 
олувчиларга йўналтирилган бўлиб, уларнинг ишлари, шунингдек, ўқитувчи билан 
биргаликдаги фаолиятини ҳисобга олган ҳолда, ўқув материалини ўзлаштиришга қаратилади.
Педагогик технологиянинг асосий муаммоси шахсни ривожлантириш орқали таълим 
мақсадига эришишни таъминлашдан иборат.
Педагогик технологияларнинг асосий тамойиллари ва уларнинг моҳиятини билиш мазкур 
жараён борасида аниқ тасаввурга эга бўлишимизга имкон яратади. Педагогик технология 
умумий дидактик тамойилларга эга бўлиши билан бирга, айнан ўзигагина хос бўлган 
тамойилларга ҳам эга. Улар қуйидагилардан иборат.
Бир бутунлик, яхлитлик тамойили. Ушбу тамойил икки жиҳатни ўзида акс эттиради: 

таълим, тарбия ҳамда шахс камолотибирлиги; 

педагогик технологияларнинг муайян, қатъий тизимга эгалиги.
Асослилик тамойили. Мазкур тамойил фанларнинг ўрганиш объекти, ички моҳияти ва 
хусусиятларига кўра турли йўналиш (блок)ларга бўлиб билимлар ҳамда улар томонидан 
ўзлаштирилиб, амалий фаолият жараёнида қўлланиладиган, шахсий тажрибага айланган 
билимлар. Билимлар фаолият юритиш жараёнидагина мустаҳкамланади, шу сабабли таълим 
олувчиларда назарий билимларни амалда қўллай олиш иқтидорини тарбиялаш лозим.
Амалиётда татбиқ этилмаган билимлар тез орада унутиб юборилади .
Лойиҳада ўқувчилар дарсда ўзлаштириши зарур бўлган билим ва кўникмаларга эришиш 
усуллари, ўқув материали ва ўқув топшириқлари акс эттирилади.
Ўқув-билиш фаолияти изланувчи, эвристик характердаги, юқори даражадаги муаммоли-
ривожлантирувчи билиш методи, вазиятларни таҳлил қилувчи топшириқлар методи,
ишчанлик ўйинлари, мустақил ишлар, муаммоли топшириқлар лойиҳадан ўрин олиши лозим.
Таълим жараёнининг дидактик таркиби қуйидаги педагогик технологияларни ажратиш 
имконини беради: ўқув омилларини яратиш технологияси, фаолият кўрсатишга асосланган 
педагогик технология.
Таълим-тарбия жараёни бутун машғулот давомида таълим олувчи фаоллиги ва 
қизиқувчанлигини мунтазам равишда уйғотиб бориш мақсадини кўзда тутади. Ўқув 
омилларини яратишга асосланган таълим олувчиларни тезкорлик билан ўқув ёки ўқув-
тадқиқий фаолиятга жалб қилиш имкониятини беради. Акс ҳолда заиф, етарли даражада 
тушунарли бўлмаган ёки аниқ натижани кўзламаган топшириқлар машғулотнинг самарасиз 
якунланишига олиб келади. Бундай ҳолатлар таълим олувчининг ортиқча ҳиссиётларга 
берилиши, ўқув фаолиятига ундовчи рағбатнинг пасайиши, ўқишдан безиши ҳамда ўқув 
предмети ва ўқитувчига нисбатан салбий муносабатда бўлишига сабаб бўлади. Ўқитувчи ва 
таълим олувчи орасидаги муносабат инсонпарварлик мезонлари асосида ташкил этилиб,
нохуш ҳиссиётларни бартараф этиши, эришилган ютуқлардан завқланиш, ўқув фаолиятига 
нисбатан тиришқоқлик билан интилиш ҳамда биргаликдаги ижодий мулоқотга киришишга 
чорлайди. Бу эса педагогик таъсирни ташкил этиш учун зарур бўлган ўзаро алоқа воситаси,
«кўприк»ни вужудга келтиради.
Таълим жараёнида таълим олувчи шахсига нисбатан ҳурматсизлик билан қаралганда 
кўзда тутилган талабчанликка, айниқса, онгли билим олишга эришиш мумкин эмас.
Таълим-тарбия жараёнида ўқитувчи ва таълим олувчи орасидаги ўзаро муносабат ҳамда 
мулоқотнинг суст-ижобий, барқарор-ижобий, беқарор турлари мавжуд.


282 
Суст-ижобий хусусиятга эга ўқитувчиларнинг умумий ҳиссий-ижобий ҳолатдаги 
вазиятларда таълим олувчилар жамоаси билан ижобий, аммо фаол бўлмаган муносабатни 
ташкил этишлари билан тавсифланади.
Ўқитувчининг таълим олувчиларга нисбатан барқарор-ижобий муносабати, уларга 
ғамхўрлик кўрсатиш, қийинчиликларни енгишга ёрдам бериш, улар билан вазмин ва тенг 
мулоқотда бўлиш билан тавсифланади.
Беқарор хусусиятга эга муносабат ўқитувчиларнинг умумий ҳиссий-ижобий ҳолатдаги 
вазиятларда таълим олувчилар жамоасига нисбатан беқарор муносабатда бўлишлари билан 
тавсифланади.
Ўқув омилларини яратишга асосланган педагогик технология ўқитувчиларнинг таълим 
олувчиларга мулоқот асосида таъсир этиш йўлларини ҳам ўз ичига олади.
BOSHLANG‘ICH SINF О‘QUVCHILARIDA ADOLAT HAQIDAGI TUSHUNCHALARNI 
SHAKLLANTIRISHDA TARBIYAVIY TADBIRLARNING RO`LI 
Xusanbayeva M.– BT va STI ta’lim yo‘nalishi 2-kurs talabasi, TDPU. 
О‘zbekiston Respublikasining istiqlolga erishuvi hamda о‘z mustaqil siyosiy, iqtisodiy va 
ijtimoiy yо‘liga ega bо‘lishi, xalq xо‘jaligining turli sohalarida, jumladan xalq ta’limi tizimida ham 
о‘sib kelayotgan yosh avlod ta’lim-tarbiyasi bilan borliq jarayonini qayta kо‘rib chiqishni taqozo 
etmoqda. 
Hozirgi paytda, fan va madaniyatning eng sо‘nggi yutuqlari asosida kelajagimiz bо‘lgan yosh 
avlodni hayotga tayyorlashning samarali shakl va uslublarini izlash nihoyatda zarurdir. 
О‘zbekiston Respublikasi Prezidentining «Ma’naviyat va ma’rifat» jamoatchilik markazi 
faoliyatini yanada takomillashtirish va samaradorligini oshirish tо‘g‘risida»gi farmonida 
kо‘rsatilganidek, jamiyatda yuksak ma’naviy fazilatlarni kamol toptirish, milliy mafkurani 
shakllantirish, yoshlarni boy madaniy merosimiz, tarixiy an’analarimizga, umuminsoniy 
qadriyatlarga hurmat, Vatanga muhabbat, istiqlol g‘oyalariga sadoqat ruhida tarbiyalash 
mamlakatimizda amalga oshirilayotgan barcha islohotlarning hal qiluvchi omilidir. 
Sinfdan va maktabdan tashqari tarbiyaviy ishlarning samaradorligini oshirish avvalo komil 
insonni shakllantirishning eng zamonaviy va qulay yо‘nalishlarini topib joriy etishga bog‘liq.
Ushbu 
Konsepsiya ham xuddi shu maqsadda, shaxs kamoloti bosqichlarini belgilab olishga yо‘naltirilgan. 
Tarbiyaviy ishlarni davr talabiga javob beradigan holga keltirish uchun tarbiyaning asosi bо‘lgan 
barcha g‘oyalar qaytadan kо‘rib chiqilishi, asosiy e’tibor bola shaxsiga qaratilishi, yillar davomida 
tо‘plangan ijobiy tajribadan unumli foydalanish zarurligini taqozo etadi. 
Tarbiyaviy ishlar huquq-tartibot organlari, ijodiy uyushmalar, Davlat va nodavlat jamg‘armalar, 
qо‘mitalar va tashkilotlar bilan hamkorlikda olib boriladi. 
Inson shaxsining kamol topishi juda murakkab va uzluksiz jarayon davomida shakllanadi. Uning 
tarbiyasiga ota-onasi, maktab, mahalla, dо‘stlari, jamoat tashkilotlari, atrof-muhit, ommaviy axborot 
vositalari, san’at, adabiyot, tabiat va hokazolar bevosita ta’sir kо‘rsatadi. 
Yuqoridagi barcha hayotiy ehtiyojlarni vujudga keltirishda о‘zaro hamkorlikning ta’sir doirasi 
orqali shaxsni tarbiyalash va tarbiyaning birligini ta’minlagan holda, uni shaxs sifatida shakllanishiga 
salbiy ta’sir kо‘rsatadigan muhitdan himoya qilish. 
Tarbiyaning bosh maqsadi – yosh avlodni ma’naviy-axloqiy tarbiyalashda xalqning boy milliy, 
ma’naviy-tarixiy an’analarga, urf-odatlari hamda umumbashariy qadriyatlarga asoslangan samarali 
tashkiliy, pedagogik shakl va vositalarni ishlab chiqib amalga joriy etishdir. 
Tarbiyaning asosiy vazifasi – shaxsning aqliy, axloqiy, erkin fikrlovchi va jismoniy rivojlanishi, 
uning qobiliyatlarini har tomonlama ochish uchun imkoniyat yaratishdir. 
Buning uchun yoshlarni erkin fikrlashga tayyorlash, hayot mazmunini tushunib olishiga 
kо‘maklashish, о‘z-о‘zini idora va nazorat qila bilishini shakllantirish, о‘z shaxsiy turmushiga 
maqsadli yondashuv, ularda reja va amal birligi hissini uyg‘otish; 


283 
– о‘quvchilarni milliy, umuminsoniy qadriyatlar, Vatanimizning boy ma’naviy merosi bilan 
tanishtirish, madaniy hamda dunyoviy bilimlarni egallashga bо‘lgan talablarini shakllantirish, malaka 
hosil qildirish, tobora о‘stirib-boyitib borish va estetik tushunchalarini shakllantirish; 
– har bir о‘smirning bilimdonligini va ijodiy imkoniyatlarini aniqlab, ularni rivojlantirish. Inson 
faoliyatini turli sohalarda joriy qilib kо‘rish. Bolalar ijodkorligi, iqtidorini yuzaga chiqarish va yanada 
qо‘llab-quvvatlash uchun shart-sharoit hozirlash; 
– insonparvarlik odobi meyorlarini shakllantirish (bir-birini tushunadigan, mehribonlik, 
shafqatlilik, irqiy va milliy kamsitishlarga toqatsizlik), muomala odobi kabi tarbiya vositalari 
(nohaqlikka, yolg‘onchilik, tuhmat, chaqimchilikka toqatsizlik) keng qо‘lanishi lozim. 
– vatanparvarlik, dunyoviy fikrlash, jamiyatimizda yashayotgan odamlar bilan о‘zaro 
munosabat-muloqotni о‘rganish, о‘z xalqiga, davlatiga, uning himoyasi uchun hamisha shay bо‘lib 
turish, О‘zbekiston Respublikasi va boshqa davlatlarning ramzlariga hurmat bilan qarash, yosh 
avlodni О‘zbekiston Konstitusiyasiga, Bayrog‘iga, Gerbiga, Madhiyasiga, Prezidentiga sadoqatli 
qilib tarbiyalash; 
– qonuniy jamoa axloqi va turmush qoidalariga hurmat bilan qarashni tarbiyalash, shaxsning 
noyob qirralarini belgilovchi fuqarolik va ijtimoiy mas’uliyat hislarini rivojlantirish, о‘zi yashayotgan 
mamlakatning ravnaqi, Insoniyat taraqqiyotini barqaror saqlab qolish uchun fidoyilik, ekologik 
ta’lim-tarbiya; 
– mustaqil davlatimiz – О‘zbekiston Respublikasining ichki va tashqi siyosatiga tо‘g‘ri va 
xolisona baho berishga о‘rgatish. Uning tinchliksevarlik, demokratiya va boshqa davlatlarning ichki 
ishlariga aralashmaslik, oshkora-ochiq tashqi siyosatiga va о‘z xalqining turmush darajasini 
oshirishga yо‘naltirilgan, fuqarolarni ijtimoiy himoya qiladigan ichki siyosatini tо‘g‘ri tushuntirmoq 
kerak; 
– turmushda eng oliy qadriyat hisoblangan mehnatga ijodiy yondoshish fazilatlarini 
shakllantirish; 
– sog‘lom turmush tarziga intilishni tarbiyalash va rivojlantirish, munosib oila sohibi bо‘lish 
istagini shakllantirish; 
– yoshlarimizni erkin mustaqil fikrlashga о‘rgatish.

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish