Бошланғич таълимда интеграциявий – инновацион ёндашувлар



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/54
Sana28.04.2022
Hajmi3,36 Mb.
#586741
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
ich maqola Shahlo, Nodira, Oydinoy, Fazilat



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ
ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ИНТЕГРАЦИЯВИЙ –
ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР 
Ўзбекистон Республикаси миқиёсида 2019 йил 6 майда 
ўтказилган республика илмий-амалий 
анжуман материаллари 
II
Тошкент 2019 


Илмий-амалий конференция материаллари тўпламида республикамиз олимлари, соҳа 
мутахассислари, илмий тадқиқотчилар, магистрлар, талабаларнинг илмий мақолалари ўрин 
олган. 
Ташкилий қўмита аъзолари: 
1.
Шарипов Ш. – ТДПУ ректори, п.ф.д., профессор қўмита раиси. 
2.
Абдуллаева Б. – ТДПУ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, п.ф.д., 
профессор, қўмита раиси ўринбосари 
3.
Акромов А. – Бошланғич таълим ва жисмоний маданият факультети декани, п.ф.д. 
4.
Халиков А. – Бошланғич таълим методикаси кафедраси мудири, п.ф.д., профессор, 
қўмита аъзоси. 
5.
Тошпулатова М. – Бошланғич таълим методикаси кафедраси доценти, PhD, қўмита 
аъзоси 
6.
Садикова А. – Бошланғич таълим методикаси кафедраси доценти, п.ф.н., қўмита 
аъзоси 
Масъул муҳаррирлар: 

Ҳамраев М. – Бошланғич таълим методикаси кафедраси доценти, ф.ф.н.

Пардаев Б. – Бошланғич таълим методикаси кафедраси катта ўқитувчиси 
Тўпламда нашр этилган мақола ва тезислардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига 
муаллифлар масъулдирлар. 
Тўпловчи ва нашрга тайёрловчи: 
Тошпулатова М.И. 
Тўплам Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2019 йил 19 апрелдаги
5-сонли илмий техник кенгашининг қарорига асосан чоп этишга рухсат этилди. 



СЎЗ БОШИ 
Республикамизда мустақиллик йилларида кадрлар тайёрлаш ва таълимни ташкил 
этишнинг жаҳон стандартларига жавоб берадиган самарали тизими яратилди ва бугунги кунда 
ҳам олий таълимни модернизациялашга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида
эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20-
апрелдаги “Олий таълим тизимида янада ривожланиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПҚ-
2909-сон қарори, 2017 йил 27-июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини 
янада кенгайтириш чора-тадбирларлари тўғрисида”ги ПҚ -3151-сон қарори, 2017 йил 9 
августдаги “ Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда 
амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги ПҚ – 3775-сон қарори қабул қилинди. 
Давлатимиз раҳбари болалар тарбияси жараёнида ўз ишини пухта биладиган, малакали ва 
ҳар бир болага индивидуал ёндаша оладиган педагог-кадрларни жалб қилган ҳолда, уларни 
гўдаклардан фикр ва тафаккурни тўғри шакллантириб бормасак, келажакда юксак савия, 
билим ва маънавиятга эга бўлган баркамол авлодни тарбиялаш, ёш авлодни тарбиялашнинг
асосий бўғини бўлган бошланғич таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор 
қаратилищи лозимлигини таъкидлаганлар. 
Замонавий бошланғич синф ўқитувчилари ушбу вазифаларни ҳал этиш учун ташкилий 
жиҳатдан ҳам, мазмуний жиҳатдан ҳам бошланғич таълимнинг интегратив характерини, 
ўзининг бўлажак касбий фаолиятининг интегратив йўналганлигини аниқ ҳис қила олиши 
зарур. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигида интеграциялаш 
зарурати унда касбий компетентликни шакллантириш самарадорлигини белгилаб берувчи 
асосий шартлардан бири ҳисобланади. Бошқача айтганда, интегратив ёндашув нуқтаи 
назаридан кўриб чиқилгандагина бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик 
тайёргарлиги самарали бўлади.
Конференциялар ташкил этилиши илмий тадқиқотларимизнинг устувор йўналишларидан 
бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 
йил 28 февралдаги “Вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида 
2019 йилда ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режасини тасдиқлаш 
тўғрисидаги” 205-сон буйруғига асосан 2019 йил 6 май куни Низомий номидаги Тошкент 
давлат педагогика университетида “Бошланғич таълимда интеграциявий – инновацион 
ёндашувлар” мавзусидаги республика илмий-амалий анжуман ташкил этилиши белгилаб 
берилган эди.
Ушбу республика илмий-амалий анжуманини ташкил этиш учун ташкилий қўмита 
шакллантирилиб, унинг таркибига республикамиз олий ва ўрта махсус таълим тизими ҳамда 
умумий ўрта таълим муассасаларидаги етук мутахассислар, амалиётчи ўқитувчилар жалб 
этилди. Ташкилий қўмита 300 дан ортиқ мақолалар тақдим этилган бўлиб, улардан 
республикамизнинг етук профессор-ўқитувчилари билан биргаликда амалиётчи ўқитувчилар, 
катта ва кичик илмий ходим изланувчилар, магистрантлар шунингдек, иқтидорли талабалар 
ҳам жалб этилган.
Мазкур анжуман таълимда интеграциявий – инновацион ёндашувларни ташкил қилиш 
ва бошқариш тизимларини такомиллаштириш, бошланғич таълимни ривожлантиришга 
замонавий ёндашувлар ва халқаро тажриба, уларни ривожлантиришга қўйиладиган давлат 
талаблари, таълим-тарбия дастурлари, бошланғич таълим соҳасида педагоглар ижтимоий 
компетентлиги ва ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш йўналишларида энг 
фаол тенденциялар ва замонавий янги таълим технологияларини яратишга, мавжуд 
муаммолар ва амалга ошириладиган ишларни муҳокама қилишга қаратилган. 
ШАРИПОВ Ш.С.
Низомий номидаги ТДПУ ректори 



РИВОЖЛАНТИРУВЧИ ТАЪЛИМДА ТАФАККУРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ 
ЎЗИГА ХОСЛИКЛАРИ 
Абдувалиева Д.– докторант, ТДПУ. 
Тафаккур тушунчаси таълим назарияларида психологлар ва педагоглар учун марказий 
ҳисобланади. Таниқли психолог А.Н. Леонтьев тафаккурга қуйидаги таърифни берган: 
“Тафаккур – ҳақиқатни унинг алоқалар ва муносабатлар каби объектив хусусиятларида акс 
эттириш жараёни, уларга бевосита ҳиссий идрок этиш имкони бўлмаган объектлар ҳам 
киритилади”. 
Бизнинг фикримизча, билиш жараёни сифатида тафаккурга аввал инсонга маълум 
бўлмаган умуман янги ҳодисаларни очиш хосдир, яъни тафаккур – бу ижодий акт. Мазкур 
нуқтаи назарнинг тасдиғини замонавий психологларнинг фикрларида учратиш мумкин. 
Масалан, А.В. Брушлинский “...тафаккур – нутқ билан бевосита боғлиқ бўлган янгиликни 
мустақил излаш ва кашф этиш психик жараёни, яъни ҳиссий англашдан юзага келадиган 
амалий фаолият асосида борлиқни унинг анализ ва синтези жараёнида воситали ва 
умумлашган ифодаланиши” деб таъриф берган. 
Инсон ўз олдига фикрлашга ундовчи вазифани қўйганида ва уни ҳал қила бошлаганида, у 
учун ўрганилаётган объектнинг қандай янги хусусиятлари ва муносабатларини очишини, бу 
асосда қандай янги ҳаракатлар усуллари, ақлий операциялар ва бошқаларни 
шакллантиришини билмайди. Буларнинг барчаси изланувчи, бўлажак ечимни ташкил қилади. 
Дастлаб инсон мазкур номаълумни, яъни бўлажак маҳсулотни, фикрлаш жараёни натижасини 
минимал даражада аввалдан ва тахминан башорат қилишигина мумкин.
Мактаб ёшида тафаккурни ривожлантиришнинг асосий йўналиши – аниқ-образли 
тафаккурдан мавҳум-мантиқий тафаккурга ўтиш ҳисобланади. Аниқ-образли тафаккур 
босқичи билишнинг ҳиссий босқичида содир бўлади. Мавҳум-мантиқий тафаккур босқичи 
фикрлаш операциялари: таснифлаш, таққослаш, ўхшатиш, синтез, мавҳумлаштириш, 
умумлаштириш, тизимлаштириш ёрдамида амалга оширилади. 
Шундай қилиб, ўқувчиларда санаб ўтилган фикрлаш операцияларини ривожлантириш 
тўғрисида доимий қайғуришга йўналтирилган ўқув фаолиятини ташкил этиш зарурдир.
Тафаккур – оламни бавосита акс эттириш ва шунинг учун ҳам инсон нафақат сезги 
органлари орқали қабул қилиниши мумкин бўлганларни, балки бевосита идрок этишдан 
яширин бўлган ва фақатгина анализ, таққослаш, умумлаштириш ва ҳоказолар ёрдамида идрок 
этиши мумкин. Инсон аввалги тажрибаларига таянган ҳолда алоҳида кузатишларини таҳлил 
қилиш ва таққослаш билан фикрлаш жараёнида алоҳида объектлардаги умумийликни топади. 
Умумийни мавҳумлаштириш мазкур объектларни турли тизимларда бирлаштиришга имкон 
беради ва бу билан инсон учун борлиқнинг умумлашган ифодаси намоён бўлади.
Ўқувчи ўзлаштирган тушунчаси ёрдамида тадқиқот вазифасини ечишда объектнинг янги, 
у авваллари эътиборга олмаган хусусиятларни аниқлайди. Унга маълум хусусиятлар билан 
уларни таққослайди, бу билан аввал ўзлаштирган тушунчанинг мазмунини аниқлаштиради ва 
у янада мазмунли ва аниқ бўлиб боради.
Мазкур таҳлил (объектнинг янги хусусиятларини излаш), мазмунли умумлаштириш (янги 
хусусиятларни аввал аниқланганлари билан боғлаш) ва тушунчаларни аниқлаштириш 
(объектнинг янги аниқланган хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қайта ташкил этиш) 
операциялари ўқув-тадқиқотчилик топшириқларини ечиш жараёнида кенг очиб бериладиган 
тафаккурни ифодалайди. Бундай фикрлаш ўқувчига ўрганилаётган фаннинг моҳиятини ва бу 
фан билан амалга ошириладиган ҳаракатлар тамойилларини тушунишига имкон беради.
Мазмунли мавҳумлаштиришдан, дастлабки ажратилмаган тушунчадан объект 
тўғрисидаги аниқ билимларга, янада тўлиқ ва ажратилган тушунчалар тизимига аста-секин 
“кўтарилиб” ўтиш – ривожлантирувчи таълим методикалари орқали ўқувчиларда жадал 
ривожланувчи тафаккурнинг ўзига хос хусусиятидир. 



Мактаб вазияти икки турдаги: эмпирик ва мавҳум-расмий вазифаларнинг мавжудлиги 
билан ифодаланади. Кўпгина ўқувчилар амалий топшириқларни еча оладилар, аммо назарий 
умумлаштириш малакаларини талаб қилувчи расмий-мавҳум масалаларни улардан энг 
қобилиятлиларигина еча оладилар.
Ривожлантирувчи таълим тизими тафаккурнинг эмпирик даражасидан мавҳум тафаккурга 
ўтишни назарда тутади. Ўқувчилар аниқликларга таянмаган ҳолда муаммоларни қанчалик 
яхши ҳал қила олсалар, улар таълимда шунчалик муваффақиятли бўладилар.
М. Дональдсон самарали таълим жараёнида ўқувчининг тафаккурини ифодалайдиган бир 
нечта шартларни ажратади: 

аниқликдан ташқарига чиқа олишни билиш ва тафаккурнинг расмий тизимларидан 
фойдаланган ҳолда вазифани еча олиш; аниқлик чегарасидан озроқ бўлса ҳам чиқишни 
ўрганмасдан туриб, ҳеч қандай расмий тизимни эгаллаб бўлмайди; 

тил ва тафаккурдан фойдалана олиш ўз йўлига; ўқувчи ўз фикрлаш жараёнларини ўз-
ўзига йўналтиришни билиши керак, у фақатгина сўзлаши эмас, балки айтмоқчи бўлганларини 
танлаб олиши ва фақатгина тушуниши эмас, балки тушунчаларни солиштириши керак; 

белгиларни манипуляция қилишни билиш; 

мақсадга эришишга олиб келувчилар сифатида амалга ошириладиган ҳатти-
ҳаракатлар тўғрисида фикрлашда намоён бўлувчи фаолиятни режалаштиришни билиш; 

ташқи ҳаракатни тўхтатиб туриш ва диққатни ақлий ҳатти-ҳаракатларга кўчириш 
кўникмаси. Айнан мазкур ҳолат ички ҳодисаларни англашга ёрдам беради, боланинг 
тафаккурини маълум инсондан (ташқарига йўналтирилган тафаккур) ўзига, ўз ҳаракатларига 
йўналтирилган тафаккурга ўтказишга ёрдам беради; 

сўзларнинг кўп мазмунлилиги муаммосини ҳал қила олишни билиш. 
Шу тариқа, ривожлантирувчи таълимда тафаккурнинг асосий кўрсаткичлари онглилик ва 
ихтиёрийлик ҳисобланади, асосий вазифаси эса ақлий ҳатти-ҳаракатларнинг ўз-ўзининг 
рефлексиясини шакллантиришдан иборат.
Педагоглар ва психологларнинг қарашларида тафаккурнинг эмпирик ва назарий 
даражаларининг ўзаро муносабати баҳсли ҳисобланади. 
BOSHLANG‘ICH TA’LIMDA SHAXS MA’NAVIY-AXLOQIY MADANIYATINI 
SHAKLLANTIRISHNINIG O‘ZIGA XOS XUSUSIYATLARI 
Abdullayeva N.– o’qituvchi, Ashurova M. – 206- guruh
talabasi, BT va STI ta’lim yo’nalishi, TDPU. 
Shaxsning ma’naviy-axloqiy madaniyatini shakllantirishga qo‘yiladigan hozirgi zamon 
talablarini amalga oshirish muammolari dinamik xarakterga ega bo‘ib, ijtimoiy tuzum taraqqiyoti 
bilan bog‘liqdir. Bu muammoni falsafa, etnografiya, etika, estetika fanlari tadqiq etadi. Madaniyat-
arabcha so‘z bo‘ib, u jamiyatning ishlab chiqarish, ijtimoiy va ma’naviy hayotida qo‘ga kiritgan 
yutuqlari majmuidir. Demak, madaniyat-insoniyat faoliyati mahsuli natijasi sifatida, insonlarning 
moddiy va ma’naviy faoliyatlari jarayonida vujudga keladi.
Madaniyat jamiyat taraqqiyoti darajasini xarakterlovchi, ijtimoiy-tarixiy amaliyot jarayonida 
mujassam bo‘adigan tizim bo‘ib, shaxsning ijtimoiy va ma’naviy-axloqiy mazmunini tashkil etadi. 
Bundan madaniyat shaxs va uning faoliyati o‘rtasidagi o‘zaro ta’sirga doir qonuniyatlar, shu 
jumladan, shaxs va jamiyatning borliqqa bo‘gan ma’naviy munosabatlarining paydo bo‘ishi, 
rivojlanishi shaxsning talabi, qiziqish xohishiga mos ravishda uning madaniy faoliyatini tashkil qilish 
yo‘lari, ma’naviy madaniyatning o‘ziga xos xususiyatlari tizimi, shaxsning ma’naviy-axloqiy 
rivojlanishi va ma’naviy madaniyatni shakllantirish qonuniyatlari majmuidan iborat, degan xulosa 
kelib chiqadi. 
Madaniyat shaxs kamolotiga moddiy (texnika, ishlab chiqarish tajribasi, moddiy boyliklar) va 
ma’naviy (fan, adabiyot, san’at, maorif, din, umuminsoniy va milliy ma’naviy-ruhiy qadriyatlar) 
jihatdan ta’sir etadi. Moddiy va ma’naviy madaniyatni uning ma’naviy madaniyati ta’sirisiz, inson 



ongi va faoliyatidan tashqari yaratilmaydi. Moddiy va ma’naviy madaniyatning o‘zaro aloqasi va 
o‘zaro ta’siri natijasida aqlan yetuk, axloqan yaxlit shakllangan shaxs tarkib topadi. 
Inson biror moddiy boylik yaratar ekan, avvalo, uning qurilishi, ishlab chiqarish jarayoni va 
ta’lim-tarbiyaviy natijasini o‘z ongida tasavvur etadi, amaliy ahamiyatini oldindan ko‘ra biladi. 
Shaxs tashqi olam, voqea va hodisalarni aql, idrok ruhiy holat, ichki kayfiyatlar orqali qabul 
qilib olishi jarayonida ma’naviy madaniyat tashkil topadi. Yuksak ma’naviy madaniyatli insonda 
vatanga muhabbat, samimiy do‘stlik, insonparvarlik, mehnatsevarlik, mustahkam e’tiqod, iymon, 
nafosat, axloqiy madaniyat singari fazilatlar mujassamlashadi. Uning sifat darajasi kishilarning 
umuminsoniy va milliy qadriyatlarga xalqning ma’naviy merosiga bo‘gan munosabatlarida namoyon 
bo‘adi. Ma’naviy-axloqiy madaniyatning negizi hisoblangan umuminsoniy va milliy qadriyatlar 
shaxsning ijtimoiy tuzumi ustqurmalariga munosabati, turli ma’rifiy-madaniy g‘oyalar, tushunchalar, 
qarashlar, tasavvurlar tizimining mahsulidir. Ma’naviy-axloqiy madaniyatning mohiyatini namoyon 
etuvchi ob`yekt shaxs hisoblanadi. 
Shaxs sifatida shakllanadigan o‘quvchining ma’naviy kamolotida axloqiy madaniyatning 
ahamiyati benihoya katta. Axloqiy madaniyatga axloqiy bilimlar, malaka va ko‘nikmalar, axloq 
qoidalari yordamida o‘quvchining xulq-atvori, hatti-harakatlarini boshqarish tizimidir. Axloqiy 
madaniyat o‘quvchining ko‘p qirrali faoliyati davomida shakllanib va takomillashib boradi. 
Axloqiy madaniyatning ko‘rinishlari, uning qirralari va namoyon bo‘ish shakllari xilma-
xildir. Insonparvarlik, halollik, tashabbuskorlik, vatanparvarlik, mehnatsevarlik, erksevarlik, faollik, 
ijodkorlik, haqiqatgo‘ylik, mas’uliyatlik, saxiylik, kamtarlik, poklik va shu kabi qator muhim 
tushunchalar axloqiy madaniyat tushunchalaridir. Bu xislatlar faoliyat jarayonida ma’naviy 
madaniyatning boshqa madaniyat qirralari bilan birgalikda o‘quvchi ongi va xulqiga ta’sir etadi. 
Ma’naviy-axloqiy mazmundagi ta’lim-tarbiya ishini tashkil etish ta’lim muassasasi pedagogik 
jamoasining umumiy ishining tarkibiy qismi bo‘ib, ularning o‘tkazilishida maktab rahbariyati, kasaba 
uyushmasi a’zolari, tajribali mutaxassis o‘qituvchilar, mahalla kengashlari, ota-onalar qo‘mitasi, 
o‘quvchilarning o‘z-o‘zini boshqarish organlari, shuningdek, jamoat tashkilotlari, xodimlari ham 
ishtirok etadilar. 
Ta’lim muassasalarida ma’naviy-axloqiy tarbiyani yo‘ga qo‘yishning quyidagi turlari alohida 
ahamiyatga egadir: suhbatlar, uchrashuvlar, ertaliklar, haftaliklar, oyliklar, ko‘riklar, konferensiya, 
baxs-munozara va boshqalar. 
Ma’naviy-axloqiy tarbiyani tashkil etishda tarbiyaviy tadbirlar umumiy tarbiyaning ajralmas 
qismi sifatida ta’lim muassasalari faoliyatini tashkil etishda o‘z o‘rni va ahamiyatiga ega. Ma’naviy-
axloqiy tarbiyaning qamrovi keng, shu bois, ularni qanday shakl va uslubda o‘tkazilishi mutaxassis-
o‘qituvchining tajribasi, mahorati hamda o‘quv muassasasi rahbariyati, jamoasining, fan 
o‘qituvchilarining tashabbuslarini qo‘lab-quvvatlashi, ularga tashkiliy jihatdan yordam ko‘rsatish, 
shu bilan birga o‘quvchilarning istak-xohishlari, qiziqishlari, ehtiyojlari va ijtimoiy faolliklariga 
bog‘liq. Ma’naviy-axloqiy mazmundagi tadbirlarni o‘tkazish ushbu tarbiyani tashkil etishdagi 
ko‘zlangan asosiy maqsadga xizmat qilmog‘i kerak. 
Inson tabiatda dunyoga kelib, jamiyatga kamol topar ekan, shubhasiz, tarbiyaning turli 
vositalaridan foydalanadi. Ma’naviyat tarbiyasidagi e’tiqod tushunchasini ana shunday tarbiya 
vositalaridan deb ko‘rsatish mumkin. Buning sababi o‘quvchi-yoshlar kimlargadir taqlid qilgisi 
keladi. O’z ko‘ngliga o‘tiradigan dovyurak, o‘ktam, mehnatga ilg‘or kishilarga, tarixiy shaxslarga, 
badiiy asar qahramonlariga e’tiqod qo‘yadilar. 
Shunga ko‘ra tarbiya vositasi bo‘gan namuna kishilarning ijobiy (ba’zan o‘ta salbiy) hatti-
harakatlari va ijtimoiy foydali faoliyatning tarbiyalanuvchilar ongi va hatti-harakatiga ko‘rsatadigan 
ta’siri deb tushungan holda o‘qituvchilar o‘z tarbiyaviy rejalarini boyitib borishlari kerak. Chunki har 
bir fan o‘qituvchisi doimo uchta vazifani: o‘quvchilarga ta’lim va tarbiya berish, ularni kamol 
toptirish vazifalarini hal etishi lozim bo‘adi shu bilan birga o‘quvchilarning tarbiyasi va kamoloti 
ta’lim jarayonida ham amalga oshirilishi rejalashtiriladi. Mazkur rejalashtirilishlarda, albatta, e’tiqod 
tarbiyasiga alohida e’tibor qaratish lozim. 
Bugungi yoshlarda zamonamizning eng mashhur (ijobiy ma’noda) kishilariga o‘xshashlik 
xohishini tug‘diradigan ijobiy namunaning tarbiyaviy kuchi o‘quvchilarning (bolalarning) taqlid 



qilishga moyilligiga asoslangandir. Yoshlar, ko‘pincha, ota-onalariga, ma’lum bir ijobiy yutuqlarga 
erishgan qarindoshlariga, o‘qituvchilariga va mashhur qahramonlarga taqlid qiladilar. 
Turli yoshdagi bolalarga taqlid qilishga moyillik turlicha bo‘adi. Masalan, kichik yoshdagi 
bolalar ijobiy namunaga ham, salbiy namunaga ham babaravar taqlid qilaveradi. Buning sababi 
ularning turmush tajribasining juda kamligi, iroda kuchining nihoyatda zaifligi, hissiyotlarining aql-
idrokidan ustun turishidadir. Ularda tahlil qilish va harakatlarga tanqidiy ko‘z bilan qarab baho berish 
xislatlari hali shakllanmagan bo‘adi. Bolalar ulg‘ayib borgan sari o‘z tevarak-atrofidagi katta 
yoshdagi kishilarning hatti - harakatlariga tobora tanqidiy nazar bilan qaraydigan bo‘adilar. Shu 
yoshdagi bolalar o‘z nuqtai nazarlaridan taqlid qilishga arzigulik deb bilgan kishilarnigina o‘zlari 
uchun namuna deb biladilar va ularga e’tiqod qo‘yadilar. 
O’quvchilarda tarkib toptiriladigan ma’naviy-axloqiy sifatlar axloqiy ong bilan hatti - harakat 
o‘rtasida birlik bo‘ishini taqozo qiladi. Buning ma’nosi shuki, haqqoniyligi o‘quvchilarga kunma-
kun uqtirib borilgan axloqiy-ma’naviy tushunchalar ularning hatti - harakatlarida ham, ular 
qatnashgan jamoadagi o‘zaro munosabatlarda ham qaror topmog‘i lozim. 
O’quvchilarning ma’naviy-axloqiy tushunchalari faqat dars jarayonidagina emas, balki 
kundalik turmushda ham sinovlardan o‘tib shakllana boradi. Shuning uchun ta’lim-tarbiya jarayonida 
shunday sharoit yaratmoq kerakki, o‘quvchilar sabot-matonat, qunt, tashabbuskorlik, chidam ko‘rsata 
oladigan, qiladigan ishlarning jamiyat va vatan uchun zarurligini qalbdan tushunadigan bo‘sinlar. 
O’quvchilarga beriladigan bilimlar majmui, shubhasiz, juda katta tarbiyaviy kuchga egadir. 
O’quvchilarda chinakam ilmiy dunyoqarash asoslarini yaratishda, to‘g‘ri hukm yuritish qobiliyatini 
tarbiyalashda ma’naviy-axloqiy sifatlarga tayanib ish ko‘riladi. 
Bir so‘z bilan aytganda, e’tiqod tarbiyasi barkamol shaxsni tarbiyalashdagi asosiy omillardan 
biri bo‘ib, shaxsni har tomonlama garmonik tarbiyalashga zamin yaratadi. Biroq, insonni kamolga 
yetkazishda har bir shaxsga o‘ziga xos munosabatda bo‘ish ta’lim-tarbiyaning asosiy tamoyillari 
ekanligini unutmasligimiz lozim.
БЎЛАЖАК БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИНИ 
ЎҚИТИШГА МЕТОДИК ТАЙЁРГАРЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
Абдураимова Г. – ўқитувчиси, ТДПУ.
Узлуксиз ўзгариб борувчи ахборот муҳити шароитида самарали меҳнатга лаёқатли 
шахсни шакллантиришда политехник таълим ва технологик тайёргарликнинг ролини ҳисобга 
олган ҳолда “Технология” таълим соҳасини ўрганиш зарурлигини ва унинг бош мақсадини – 
ўсиб келаётган авлодда унинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш мақсадида янги технолого-
иқтисодий фикрлашини ҳамда техноэтикани шакллантириш мақсадида техносоҳа, унинг 
жонли ва жонсиз табиат билан ўзаро алоқалари ва ўзаро бир-бирини тўлдириши тўғрисидаги 
гуманитар, табиий илмий ва технологик билимларни интеграциялаш деб баҳолаш мумкин. 
Бу қуйидагиларни кўзда тутади:
1) ёшларни политехник ривожлантириш, уларни иқтисодий, экологик ва тадбиркорлик 
билимларини ҳисобга олган ҳолда материалларни, энергияни ва ахборотни ўзгартиришнинг 
замонавий ва истиқболли технологиялари билан таништириш, умуммеҳнат малакалари ва 
кўникмаларини эгаллаш;
2)
ўқувчиларни ижодий ва эстетик ривожлантириш; 
3)
ўқувчилар томонидан ҳаёт учун зарур бўлган, шу жумладан хулқ маданияти ҳамда 
меҳнат фаолияти жараёнида конфликтларсиз мулоқот малака ва кўникмаларнинг эгалланиши; 
4)
ўқувчиларга ўзига асосланган касбни танлаши учун ўз-ўзини англаш, касблар 
дунёсини ўрганиш, касбий фаолият элементларининг амалий тажрибасини эгаллашни 
таъминлаш.
Бу мақсадларни амалга ошириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

ўқувчиларда ижодий фикрлайдиган, фаол ҳаракат қиладиган ва янги ижтимоий-
иқтисодий шароитларда фаолият юритишлари учун зарур бўлган, маҳсулотга эҳтиёжни 



аниқлашдан бошлаб уни сотишгача осон мослашадиган шахс сифатларини шакллантириш; 
ўқувчилар қуйидагиларга қодир бўлишлари керак:
а) ўз фаолиятининг эҳтиёжларини ва имкониятларини аниқлаш; 
б) зарур ахборотни топиш ва фойдаланиш; 
в)
юзага келган масалаларни ҳал қилиш ғояларини илгари суриш (конструкцияни ишлаб 
чиқиш ва технологияни танлаш); 
г) ишни режалаштириш, ташкиллаштириш ва бажариш (қурилмани ишга тушириш, 
оператор фаолияти); 
д) иш босқичларининг натижаларини баҳолаш, ўз фаолиятини тузатиш (коррекция 
қилиш) ва фаолият маҳсулотларини сотиш шартларини бажариш; 

ресурслар ва танлаш эркинлиги чекланган шароитда материаллар, энергия ва 
ахборотни тайёр истеъмол маҳсулотларига ва хизматларга айлантириш воситаларини ва 
йўлларини қўллаш билим ва малакаларни шакллантириш; 

ўқувчиларни табақалаштириб ўқитиш доирасида онгли равишда касб танлашга ва 
ҳаётий мақсадларига инсонпарварлик билан эришишга тайёрлаш; 

меҳнат фаолиятини сифатли амалга оширишга ижодий муносабатни шакллантириш; 

шахснинг турли хил сифатларини ҳамда ўзгарувчан ижтиммоий-иқтисодий 
шароитларга касбий мослашиш лаёқатини ривожлантириш. 
“Технология” фанлар соҳасини ўқитиш жараёнида қуйидаги вазифалар амалга 
оширилиши керак:
а) энг кўп тарқалган ва истиқболли технологиялар ҳақидаги билимларни ва ақлий, 
сенсорли ва жисмоний ҳатти-ҳаракатлар тизимини шакллантириш; 
б) уй хўжалиги ва оила иқтисодини юритишнинг дастлабки ҳаётий зарур билим ва 
малакаларини сингдириш;
в) замонавий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш асослари билан таништириш;
г) ўқувчиларда мустақилликни ҳамда ижодий ва ихтирочилик масалаларини ҳал қилиш 
лаёқатини ривожлантириш; 
д) ўқувчилар ўз-ўзларини англашларини, касблар оламини ўрганишларини, ўзларига 
мос касбни танлаш учун касб танлаш синовларини ўтказишларини таъминлаш; 
е) меҳнатсеварликни, тадбиркорликни, жамоада ишлашни, инсонийликни ва 
меҳрибонликни, мажбурийликни, виждонлиликни, масъулиятлилик ва тартиблиликни 
тарбиялаш, хулқ маданияти ва конфликтсиз мулоқотни тарбиялаш (аҳлоқий тарбия);
ж) табиатга ва табиат ресурсларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни 
тарбиялаш; ўқув меҳнат фаолиятида фаол экологик ҳаёт позоциясини шакллантириш 
(экологик тарбия);
з)
бозор иқтисодиёти, менежмент ва маркетингнинг асосий тушунчаларини ҳамда уларни ўз 
маҳсулотлари ва хизматларини сотишда қўллаш малакаларини эгаллаш имкониятини яртаиш;
и) ўқувчиларга меҳнат объектлари сифатида истеъмол буюмларидан фойдаланишни,
уларни сотишда рақобатбардошлигини ошириш учун дизайн ва декоратив-амалий санъат 
талабларини ҳисобга олган ҳолда расмийлаштиришни ўргатиш. Боланинг бадиий 
ташаббусини ривожлантириш (эстетик тарбия). 
Санаб ўтилган мақсад ва вазифаларни болаларнинг мактабда бутун ўқитиш даврида, яъни
I дан то XI синфгача бўлган даврда амалга ошириш кўзда тутилган. Уларга эришишда 
бошланғич мактабнинг роли қандай?
Умумтаълим тизимида бошланғич мактабнинг ролига ортиқча баҳо бериш қийин. Унинг 
асосий вазифалари – ўқувчиларда ўқиш, ёзиш, санаш кўникмаларини ҳосил қилиш билан бир 
қаторда – ўқувчиларни ўрганишга ўргатиш, мулоқот қилишга ўргатиш, тизимли равишда 
меҳнат қилиш одатини сингдириш, эгалланган технологик билим элементлари асосида 
дастлабки қадриятли йўналишларни кўрсатиш ва б.
“Технология” таълим соҳасининг, ва бутун таълим тизимининг бош мақсадини ҳал қилиш 



– турли ҳаётий вазиятиларда тўғри йўналиш ола оладиган, ижодий шахсни шакллантириш кўп 
ҳолларда бошланғич мактабдаги ишга боғлиқ бўлади. Бошланғич бўғин ўқитувчилари 
болаларга ишга қандай муносабатда бўлишни ўргатишларига улар келажакда қандай 
бўлишлари боғлиқ бўлади: ижодий фикрловчи шахслар ёки шунчаки нофаол яратувчилар. 
Бошланғич синфда ўқувчиларнинг технологик тайёргарлигининг асоси яратилади ва 
сўнгра улар асосий ва ўрта мактабда такомиллаштирилади. 
Ўқувчиларда ижодий фикрловчи, фаол ҳаракат қилувчи ва осон мослашувчи шахс 
сифатларини шакллантиришни биринчи синфдан бошлаш зарур. Маълумки, болада ижодий 
фикрлаш уч босқичда ривожлантирилади: I босқич 5-7 ёшга мос келади ва кўриш-ҳатти-
ҳаракатли фикрлашнинг ривожлантирилиши билан боғлиқ, II босқич 8-11 ёшга мос келади, 
сабабли фикрлашни ривожлантиришга қаратилган, III босқич 11-14 ёшга мос келиб, эвристик 
фикрлашни ривожлантиришга қаратилган. 
Дастлабки икки босқич, одатда, мактабгача ва мактабда ўқитишнинг бошланғич даврига 
тўғри келиши ккерак. Акс ҳолда мактабнинг ўрта бўғинида ишни кўриш-ҳатти-ҳаракатли 
фикрлашни ривожлантиришдан бошлашга тўғри кеоали, чунки Б.Виготский ўз давридаёқ ўз 
тадқиқотларида фикрлашни ривожлантириш изчиллиги кўриш-ҳатти-ҳаракатли фикрлашни 
ривожлантиришдан кўриш-образлига ва сўнгра фикрлашнинг сўзли-мантиқий кўринишига 
ўтиши кераклигини ва босқичдан сакраб ўтиш мумкин эмаслигини исботлаб берган. 
Фикрлашнинг ҳар бир турини ривожлантириш учун ўзининг сензетив даври 
мавжудлигини ҳисобга олиб, ижодий фикрлашни шакллантириш бўйича мактабнинг ўрта 
бўғинида бошланган ишлар бошланғич мактабдагига нисбатан камроқ самарали ва анча 
мураккаб бўлади, деган хулосага келиш мумкин.
Нафақат ижод, балки фаоллик ҳам, шахснинг осон мослашиш лаёқати ҳам болаликда 
ўргатилади. Бола болалигиданоқ панада бўлишга, заруратсиз ўз фикрини айтмасликка ўрагниб 
қолса, кейинчалик ҳам у шундайлигича қолади.
Маълумки, бошланғич синф ўқувчилар агар ўқитувчи шунга рағбатлантирса ва 
йўналтирса, ўз фаолиятига эҳтиёжларни ва имкониятларини аниқлаш, зарур ахборотни топиш 
ва қўллаш, ўз ишини режалаштириш ва юзага келган масалаларни ҳал қилиш, ўз фаолиятини 
баҳолаш ва тузатиш қобилиятига эгадирлар. Биз ўқитиш жараёни бажариладиган амалларни 
диктант йўли билан ёздириб амалга ошириладиган меҳнат дарсларида бошланғич синф 
ўқувчиларнинг реакцияларини кузатишимизга тўғри келган. Ўқитувчининг масалани ечиш 
йўлларини ўйлаб кўриш, бажарилиши лозим бўлган ишларнинг режасини тузиш ва шунга 
ўхшаш бошқа таклифларига улар ажабланиш ва норозилик билан жавоб берар эдилар, ахир 
уларда меҳнат дарси ва улар саволларга жавоб беришлари эмас, балки қўл билан ишлашлари 
кераклигини айтар эдилар. Айнан шу болалар (1-синф) “қўл билан ишлашдан аввал бошинги 
ишлат” тамойини ҳисобга олиб ўтказилган иккита меҳнат дарсидан сўнг ўқитувчини 
ўзларининг кузатиш, мустақил ўйлаш ва амалий ишни бажариш лаёқатлари билан 
ажаблантирдилар. Шундай қилиб, кўп нарса ўқитувчининг ўқиш жараёнини ташкил 
қилишига, ўқувчининг фаол интеллектуал ва амалий фаолиятга жалб қилиниш даражасига 
боғлиқ экан. Биринчи синф ўқувчиларига ўз муносабатларини ўзгартиришлари ва меҳнат 
топшириқларини бажариш мақсадини тушунишлари учун бор-йўғи иккита дарс керак бўлди. 
Ишни амаллар кетма-кетлигида бажариш меёрга айланиб қолган учинчи синфда вазиятни 
тузатиш қийинроқ бўлади. Меҳнат объектлари биринчи синфга нисбатан мураккаброқ, ва 
мустақил иш кўникмаларига эга бўлмасдан, ҳатто ўқитувчининг саволлари ёрдамида учинчи 
синф ўқувчилари буюм намунасини таҳлил қилишга, ўз иш режасини тузишга қийналадилар. 
Бунинг асосий сабаби – фикрлаш инертлиги, ўйлашни ҳоҳламаслик, кузатишнип, 
солиштиришни билмаслик, чунки болалар улар учун ўқитувчи ўйлашига ўрганиб қолганлар, 
улар фақатгина ўқитувчи айтиб турган меҳнати операциясини (амалини) бажарадилар. 
Бошланғич синфда ўқувчилар турлди материаллар, уларнинг хоссалари ва ишлов бериш 
усуллари билан танишадилар. Ўқитувчи технология дарсларини ўқувчилар технологик 
амалларни тўғри ва онгли равишда бажаришга, материаллар ҳақидаги билим ларни амалда 
қўллашга ўрганадиган, материалларни танлашнинг оптимал вариантини, қурилмаларни, 


10 
буюмларни тайёрлаш технологияларини мустақил топишни биладиган қилиб режалаштириши 
керак. Кейинчалик бу мактабнинг ўрта ва катта бўғинида “Технология” таълим соҳасининг 
мазмунини эгаллашга асос бўлиб хизмат қилади. 
Бошланғич синфларда ўқувчиларнинг онгли равишда касб танлашлари ҳақида гапириш 
эрта, бу йўналишда тайёргарлик ишларини олиб бориш мумкин ва керак. У касбий маорифдан 
– катталарнинг меҳнати ҳақида, касблар ва ишлаб чиқариш ҳақида, меҳнат тарбияси ҳамда 
болаларнинг қизиқишларини ва лаёқатини ўрганиш ҳақида тасаввурларни шакллантиришдан 
иборат бўлади.
Лаёқатни ривожлантириш даражаси кўп даражада туғма қобилиятга, ўқитиш ва 
тарбиялаш шароитига боғлиқ бўлади. Психологларнинг тадқиқотлари кўрсатишича, 
қобилиятлар ҳаракатда ва ривожланишда мавжуд бўлади. Улар юқори эгилувчанликка эга 
бўлади, ҳатто зарур ҳолларда бир қобилиятнинг компенсатор механизмларини бошқаси билан 
алмаштирилганда ҳам мавжуд бўлади.
Шунинг учун ҳам ўқувчиларни онгли касб танлашга тайёрлашда қобилиятларнинг 
ривожланиш кесимини ўтказиш, меҳнат фани бўйича бирор типдаги касбга мойиллигини 
аниқлаш ва олинган натижаларни ҳисобга олиб кейинги ишларни режалаштириш муҳим. 
Қандай типдаги касбларни афзал кўришини аниқлаш ва қобилиятларни ривожлантириш учун 
Л.З.Красновский таклиф қилган тестлардан фойдаланиш мумкин Ҳар бир типдаги касбга 
маълум психологик талаблар қўйилади. Масалан, инсон – техника типидаги касблар учун аниқ 
кўриш, эшитиш, тебраниш, кинестезик идрок этишга эга бўлиш, ҳаракатларни яхши 
координация қилиш, ривожланган техник ва ижодий фикрлашга эга бўлиш, диққаи-
эътиборини бир нарсадан бошқасига ўтказиш ва жамлаш, кузатувчанлик малакаларига эга 
бўлиш керак. Ҳамма санаб ўтилган сифатлар асосан кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларида 
меҳнат дарсларида амалий ишларни бажариш ҳамда техник ва технологик масалаларни ҳал 
қилиш жараёнида шакллантирилади.
ИНТЕГРАЦИЯ СОДЕРЖАНИЯ НАЧАЛЬНОГО ОБРАЗОВАНИЯ КАК ПРЕДМЕТ 
ОСВОЕНИЯ УЧИТЕЛЯМИ В СИСТЕМЕ ПОВЫШЕНИЯ КВАЛИФИКАЦИИ 
Азизова К.– соискатель, ТГПУ. 
Рассмотрение проблемы интеграции образования как научной категории дидактики 
потребовало «применения специфического инструментария, позволяющего проникать в глубь 
изучаемых педагогических явлений» (Л.Я. Наин). 
Роль главного логико-методологического инструментария в данном исследовании 
выполнило понятие «интеграция». Основываясь на методе «диалектических пар» (М.А. 
Данилов) нами были выделены следующие характеристики данного явления: 
а) 
универсальность и полиформичность. Интеграция охватывает все сферы как живой 
и неживой природы, так и все области человеческой деятельности и познания, в том числе 
педагогики, где интеграцией «охватываются» все стороны учебно-воспитательного процесса 
— деятельность педагогов и учащихся, функционирование целей, принципов, содержания, 
методов, средств и форм обучения и воспитания, все уровни функционирования пе-
дагогического знания. Интеграция пронизывает все подструктуры педагогической 
деятельности: 
учебно-воспитательную, 
научно-исследовательскую, 
управленческо-
педагогическую и деятельность, связанную с развитием самой педагогической науки; 
б) 
взаимообусловленность процессов интеграции и дифференциации может 
определяться различными идеями. Во-первых, интеграция понимается как процесс движения 
и развития определенной системы, в которой растет число и интенсивность взаимодействия 
элементов, уменьшается их относительная самостоятельность по отношению друг к другу; 
дифференциация — как процесс движения системы к однородности (А.Я. Данилюк). Во-
вторых, взаимообусловленность процессов интеграции и дифференциации определяется в 
идее вариативности образования (И.В. Абакумова, В.Н. Куликовская) 


11 
в) 
органическое единство целого и его частей. В практической педагогике про-
слеживается несколько подходов к решению проблем взаимоотношений целого и его частей: 

позиция «целое равно сумме своих частей» отражает суммативно-механи- ческий взгляд 
на взаимоотношения целого и его частей («мероприятийная» педагогика, программированное 
и блочно-модульное обучение); 

позиция «целое больше своих частей и качественно отличается от своих составляющих» 
(идея всестороннего и гармонического развития личности); 

позиция «часть больше целого» (проблемное обучение (J1.B. Занкова); 

позиция «целое и его части составляет органическую целостность» (органически-
целостный, многомерный, полифонический подход в обучении (Е.И. Ильин). 
Анализ отношений целого и части дает нам возможность определить внутреннюю 
структуру развития технологических линий интеграции, образуемую из связей между: а) 
кооперируемыми частями; б) целым и отдельными частями; в) целым и совокупностью частей; 
г) целым, частями и вновь образуемой и органической целостностью. Из этою логично 
предположить, что инте(рация представляет собой «систему отношений и связей» между 
целым и его частями; 
г)
неразрывная связь процесса и результата. Анализ литературы позволил на сходстве взглядов 
отечественных философов (И.А. Акчурин, Б.М. Кедров, Э.С Маркарян, и др.), психологов 
(П.Я. Гальперин, А.Н. Леонтьев, Ю.А. Самарин, Н.Ф. Талызина и др.), педагогов (B.C. 
Безрукова, О.Г. Гилязова, М.А. Данилов, Ю.М. Колягин, O.JI. Алексеенко, Ю.А. Кустов, Ю.Ю. 
Кустов и др.) выделить три позиции в оценке взаимоотношений между процессуальными и 
результирующими сторонами интеграции: 

интеграция — процесс становления единого целого. В соответствии с этим подходом 
понятие системы фиксирует объектную форму целого, а понятие ите
1
рация — процесс, 
ведущий к нему. Данная точка зрения довольна распространена; 

интеграция — результат, отражающий момент фиксации получения в ходе 
осуществления интегративного процесса определённого интегративного «продукта»; 

интегративное целое, представляющее собой синтез процессуальных и результирующих 
составляющих интеграции. В соответствии с данным подходом, в процессе становления 
связей, обеспечивающих взаимозависимость элементе системы, появляются новые формы, 
свойства взаимодействия. 
Психологическое обоснование механизма ишеграции как процесса и результата 
овладения знаниями нам представляется возможным осуществить на основе ассоциативно-
рефлекторной природы умственной деятельности (Е.Н. Кабанова-Меллер, Н.А. Менчинская, 
Ю.А. Самарин). В основу данной теории положено утверждение о том, что любое знание есть 
ассоциация, а система знаний есть система ассоциаций (ассоциация в переводе с латинского 
— соединять). Согласно предложенной классификации, ассоциации, возникающие в процессе 
учения, подразделяются на несколько поэтапно усложняющихся видов: локальные, 
частносистемные, внутрисистемные и межеиоемные. 
Органическая интеграция 

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish