Зарурий белгилар
жиноят таркибининг барча
турларига хос. Моддий таркибли жиноятларда зарурий
белги ижтимоий хавфли қилмиш, оқибат, қилмиш ва
оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш. Формал ва кесик
таркибли жиноятларда фақатгина қилмиш зарурий белги
саналади.
Факултатив белгилар
жиноят ҳуқуқининг умумий
қоидасига кўра қилмишни квалификация қилишга таъсир
этмайди. Шунга қарамай улар жиноят обектив томони
тузилишида иштирок этади (вақт, жой, шароит, жиноят
содир этиш усули ва воситаси).
Кўрсатилган белгиларнинг ҳар бирини алоҳида
кўриб чиқамиз.
Ижтимоий хавфли (жиноий) қилмиш – бу жиноят
қонуни билан қўриқланадиган муносабатларга тажовуз.
Ижтимоий хавфли қилмиш ҳаракат – фаол хулқ-атвор,
ҳаракатсизлик – керакли ҳаракатни амалга оширмаслик
шаклида бўлиши мумкин. Айрим жиноятлар ҳаракат
билан ҳам, ҳаракатсизлик билан ҳам содир этилиши
мумкин. Масалан, босқинчилик жинояти (ЖКнинг 164-
моддаси) ҳаракат билан содир этилади, ўзганинг мулкига
ҳужум қилиш билан талон-торож қилинади. Баъзан, бир
жиноят таркибида ҳар икки шакл кузатилиши мумкин.
Масалан, дезертирлик жинояти (ЖКнинг 288-моддаси)
айбдор хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб
кетиши ёки хизмат жойига етиб келмаслиги мумкин.
Қайд этиш лозимки, жиноий ғайриҳуқуқий ҳаракат
шахснинг онгли, иродавий, фаол ижтимоий хавфли хулқ-
атворидир. Хулқ-атворнинг фаоллиги деганда айнан
жиноят обектга турли йўллар билан таъсир этишда у ёки
бу жисмоний ҳаракатни амалга ошириш тушунилади.
Жиноий ҳаракатсизликни жавобгарликка тортиш
учун унда икки шарт мавжуд бўлиши лозим.
Субектив
шарт шуки, унда шахс ўзининг муайян
ҳаракатсизлиги
зарар
етказиши
мумкинлигини
тушунишидир. Шахснинг ғайриихтиёрий ҳаракатлари
жиноят сифатида баҳоланмайди. Масалан, йиқилиб
Ijtimoiy xavfli qilmish
Harakat
Harakatsizlik
Ba’zan, vaqt, joy,
sharoit, jinoyat
sodir etish usuli va
vositasi
42
тушаётган шахс бошқа бир шахсни ушлаб қолиш
илинжида қилган ҳаракати туфайли иккинчи шахснинг
ҳам йиқилиши натижасида юз берган оқибат учун
жиноий жавобгарлик келиб чиқмайди.
Обектив
шарт муайян ҳаракатни амалга оширишга
масъул, уни амалга оширишнинг реал имкониятига эга
шахсга хосдир. Муайян ҳаракатни амалга ошириш
қуйидаги асосларга кўра бўлиши мумкин:
– қонун талаби билан. Бу жиноят қонуни (ЖКнинг
241-моддаси – жиноят ҳақида хабар бермаслик) ёки
бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлиши мумкин.
Масалан, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунда
белгиланган ички ишлар органлари ходимларининг
жиноятларни
олдини
олиш
мажбуриятининг
бажарилмаслиги мансабга совуққонлик билан қараш
(ЖКнинг 207-моддаси) деб баҳоланиши мумкин;
– суднинг қарори билан. Масалан, суднинг қарори
билан фарзанд таъминоти учун ота-онанинг маблағ
ажратиши
белгиланади.
Мазкур
мажбуриятни
бажармаслик ЖКнинг 122-моддаси билан жавобгарликка
тортишга сабаб бўлади;
– касбий (мансаб) мажбуриятлари туфайли.
Масалан, корхона бош муҳандиси иш жараёнидаги
техника хавфсизлиги учун масъул. Унинг ўз
мажбуриятини лозим даражада бажармаслиги ЖКнинг
257-моддаси билан жавобгарликка тортишга сабаб
бўлади;
– айбдорнинг ҳаракатлари туфайли. Масалан,
пиёдага шикаст етказган автомобил ҳайдовчиси унга
зарур ёрдамни кўрсатишга мажбур, акс ҳолда ЖКнинг
117-моддаси 1-қисми билан жавобгарликка тортишга
сабаб бўлади.
Ижтимоий хавфли оқибат – жиноят содир этилиши
натижасида етказилган зарар. Зарар моддий (мулкий,
жисмоний, иқтисодий, экологик) ёки номоддий (сиёсий,
маънавий зиён) кўринишда бўлиши мумкин.
Айрим жиноят таркибларида ижтимоий хавфли
оқибат диспозитсияда тўғридан-тўғри кўрсатилган
бўлади. Бундай жиноят моддий таркибли жиноят
ҳисобланади.
Диспозитсияда
назарда
тутилган
оқибатнинг юз бермаганлиги қилмишни жиноят
сифатида баҳолашни инкор этади. Бошқа жиноят
таркибларида (ЖКнинг 139-моддаси) оқибат тўғридан
тўғри кўрсатилмайди, бундай жиноят формал таркибли
жиноят ҳисобланади. Формал таркибли жиноятларда
зарар етказиш мумкинлиги кўрсатилиши ҳоллари ҳам
учрайди. (ЖКнинг 192
9
-моддаси – тижорат ташкилоти
мансабдор шахсини пора эвазига оғдириб олиш, мулкдор
манфаатига зарар етказиши мумкин). Баъзида оқибат
квалификатсия қилиш шарти сифатида ҳам учрайди.
Масалан, ЖК 266-моддаси (транспорт воситалари
ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги
қоидаларини бузиш)да оқибатнинг учта шакли назарда
тутилган: 1) ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати, 2)
жабрланувчининг ўлими, 3) одамлар ўлими.
44
Бошқа ҳолларда оқибат оғирлаштирувчи ҳолат
сифатида (ЖКнинг 56-моддаси, биринчи қисми, “з”
банди – оғир оқибатларга сабаб бўлиши) кўрилиб,
қилмишни квалификатсия қилишга таъсир этмасдан жазо
чорасини танлашда аҳамиятга эга бўлади.
Қилмиш ва унинг натижасида юз берадиган оқибат
сабабий боғланиш воситасида ўзаро боғланади. Сабабий
боғланиш тўғри ва бевосита бўлиши мумкин. Бу шуни
англатадики, бунда қилмиш ва унинг натижасида юз
берган оқибат ўртасида оқибатга таъсир этувчи оралиқ
ҳодисалар мавжуд эмас. Масалан, ҳаёт учун хавфли тан
жароҳатидан кейин келиб чиқадиган ўлим нотўғри ёки
кўрсатилмаган тиббий ёрдам натижаси бўлиши мумкин.
Мазкур вазиятда жароҳат билан ўлим ўртасида тўғри ва
бевосита сабабий боғланиш мавжуд эмас, ёки жароҳат
билан ўлим ўртасида бошқа оралиқ ҳодиса юз берганки,
бу жароҳатдан кейинги ўлимга сабаб бўлган. Шунинг
билан бирга, ҳар қандай ҳолатда ўлим юз бериш вақти
аҳамиятга эга эмас. Асосийси – бу ўлимнинг сабабини
аниқлаш: ўлим айнан жароҳат натижасида келиб
чиқдими ёки нотўғри кўрсатилган тиббий ёрдам
натижасими?
Сабабий боғланиш, моҳиятига кўра бир ҳодисанинг
бошқа бир ҳодисага олиб келиш заруриятини ўрганади.
Мазкур зарурият оқибат сабабининг ажралмас қисмидир.
Айнан икки ҳодиса ўртасидаги сабабий боғланиш бири
бошқасини тақозо қилган ҳодисалар учун хосдир.
Сабабий боғланиш тўғрисидаги масалани ҳал
этишда шахснинг қилмиши келиб чиққан оқибатнинг
шартими, деган савол қўйилади. Жавоб ижобий бўлганда
шахснинг қилмиши ва унинг натижасида юз берган
оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш ўрнатилган
ҳисобланади. Бунда шахснинг қилмиши оқибат юз
беришида кам рол ўйнаган бўлса, оқибат шахснинг
қилмиши туфайлигина юз берган бўлса, оқибат табиат
кучлари ёки бошқа шахслар ҳаракатлари натижасида юз
берганлиги инобатга олинади.
Сабабий боғланиш вақт мезонидаги жараён бўлиб,
ундаги асосий шарт қилмишнинг оқибатдан олдин юз
берганлигидир.
Жиноятнинг обектив томони содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини ҳам
кўрсатиб беради.
Ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг ижтимоий хавфлилик
даражаси, жиноий оқибат, содир этиш усули ва шароити,
яъни жиноят таркибининг обектив томон белгилари
ҳисобга олинган ҳолда жиноий жазонинг тури ва
миқдори белгиланади.
Обектив томон жиноят таркибини ташкил этувчи
муҳим элемент бўлиб, у жиноий тажовузнинг ташқи
белгиларини ифодалайди. Шундай қилиб, обектив томон,
моҳиятига кўра, жиноят таркиби тузилишида асос
вазифасини ўтайди ҳамда бир жиноят таркибини
бошқасидан
фарқлаш
мақсадида
Ўзбекистон
46
Республикаси
ЖК
Махсус
қисми
моддалари
диспозитсиясида акс этади. Айниқса, бу моддий ва
формал таркибли жиноят таркибларини фарқлашга
хизмат қилади.
Таъкидлаш лозимки, моддий таркиб ижтимоий
хавфли оқибатнинг юз бериши билан характерланади.
Шунга кўра, у жиноятнинг обектив томони моддий
таркибли
жиноятларда
оқибатга
сабаб
бўлган
ҳоллардагина жиноий жавобгарликка сазовор бўлади.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, моддий таркибли
жиноятларда фақат обектив томон белгилари асосий рол
ўйнамасдан, унинг факултатив белгилари – негатив
оқибат, зарар ҳам инобатга олинади. Бунга мисол
тариқасида, қотиллик жиноятини келтириш мумкин.
Бунда жабрланувчининг ўлими муҳим аҳамият касб
этади. Ўлимнинг юз бериши факти бўлгандагина,
ижтимоий хавфли қилмиш мавжудлиги хусусида сўз
юритилади.
Формал таркибли жиноят таркибларида ижтимоий
хавфли қилмиш муҳим аҳамият касб этади. Жиноятнинг
формал таркиби – бу ижтимоий хавфли қилмиш амалга
оширилган пайтданоқ қилмиш тугалланган деб
ҳисобланишидир. Қайд этиш керакки, бу вазиятда оқибат
юз бериши талаб қилинмайди ҳамда бу қилмишни
квалификация қилиш учун шарт ҳам эмас. Айрим
олимлар формал таркибли жиноятларда қилмиш амалга
оширилиш билан жиноятнинг тамом бўлишини хато деб
ҳисоблайди. Бу мақсадга мувофиқ эмас. Бундай
қилмишларда оқибат мавжуд бўлмаса-да, у узоқ йиллар
давомида шаклланган жамиятнинг маънавий қиёфасига
зарар етказади. Қўшимча тариқасида формал таркибли
жиноятнинг обектив томони тўла бажарилади, Шунинг
учун ҳам уни тамом бўлган деб ҳисоблаш мантиқан
тўғри
4
.
Ўзбекистон Республикаси ЖКда формал таркибли
жиноятлар моддий таркибли жиноятларга қараганда
кўплигини инобатга олган ҳолда бу турдаги жиноятлар
учун хос бўлган асосий белгиларни ажратиб кўрсатиш
лозим. Таъкидлаш керакки, жиноят-ҳуқуқий нормаларда
оқибатнинг юз бериши шарт қилинган ва бундай шарт
бўлмаган ҳоллар мавжуд. Шу йўл билан қонун чиқарувчи
муайян ҳаётий вазиятларда жиноятнинг бир неча
таркиблари мавжуд бўлишига йўл қўймоқда. Бундан
хулоса қилиш мумкинки, жиноятнинг формал таркибида
қуйидаги асосий белгилар мавжуд:
Оқибатнинг юз бериши шарт эмаслиги.
Жиноят ижтимоий хавфли қилмиш содир
этилган пайтда тамом бўлган ҳисобланади.
Айрим ҳолларда ижтимоий хавфли оқибат
бўлиши ҳам мумкин.
Обектив томон тўлиқ амалга оширилади.
Кесик таркибли жиноят унга тайёргарлик кўриш
босқичидаёқ
тамом
бўлган
жиноят
сифатида
48
баҳоланишига қарамасдан, қонун чиқарувчи бу ҳақда
тушунтириш бермайди
5
.
Ижтимоий хавфли оқибат жиноятнинг ўзига хос
жиҳати бўлиб, оқибатсиз жиноят бўлмайди ва бўлиши
мумкин ҳам эмас. Бироқ қонун чиқарувчи буни ЖК
Махсус қисмида ҳар доим ҳам кўрсатавермайди. Лекин
етказилган зарарнинг хусусияти ва ҳажми, кўлами тергов
ва ишни судда кўриш пайтида мажбурий характер касб
этади. Қилмишда жиноят таркиби мавжудлигини
аниқлашда ёхуд қилмишни квалификатсия қилишда ҳар
доим ҳам оқибат талаб қилинавермайди.
Юқорида қайд этилганидек, жиноят обектив
томонида ижтимоий хавфли оқибат назарда тутилгани
ёки йўқлигига қараб жиноят таркиблари моддий ва
формал таркибга ажратилади. Моддий таркибли
жиноятларда оқибат обектив томон зарурий белгиси
ҳисобланади. Бундай жиноятлар оқибат юз берган
пайтдан тамом бўлган ҳисобланади. Масалан, қилмишни
ЖКнинг 173-моддаси билан квалификатсия қилиш учун
ўзганинг мулки қасддан нобуд қилиниши ёки унга анча
миқдорда зарар етказилиши лозим.
Формал таркибли жиноятнинг обектив томони
ижтимоий хавфли оқибат юз беришини талаб қилмайди.
Бундай таркибли жиноятларда оқибат мавжудлиги
муқаррар ҳолат сифатида қаралади, лекин унинг юз
бермаганлиги жиноят таркиби белгиларидан ташқарида
юз беради (бироқ, жазо тайинлашда инобатга олинади).
Бу ҳолда жиноят қонунида назарда тутилган қилмиш
(ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) амалга оширилган
пайтданоқ жиноят тамомланади.
Бу турдаги жиноят таркибларининг бу тарзда
тузилиши ижтимоий хавфли оқибатларнинг ўзига хос
хусусияти билан боғлиқ. Уларнинг айримларини жиноят-
ҳуқуқий талабга жавоб берадиган даражада аниқлаш
имконсиз (масалан, туҳмат, ҳақорат қилиш, номусга
тегиш, турар жой дахлсизлигини бузиш ва бошқ.), айрим
жиноят таркибларида эса ижтимоий муносабатларга
етказилган зарарни аниқлаш мумкин (масалан, жосуслик,
порахўрлик, одил судлов ва тергов ишларига аралашиш,
айбсизлиги аён бўлган шахсни жиноий жавобгарликка
тортиш, қонунга хилоф равишда жиноий жавобгарликдан
озод қилиш, дезертирлик ва бошқ.), бошқа ҳолларда
қонун чиқарувчи жиноятнинг ижтимоий хавфлилигидан
келиб чиқиб жиноий оқибат юз бериш босқичини
дастлабки жиноий тажовуз босқичига кўчиради
(босқинчилик ва ҳ.к.).
Ижтимоий хавфли оқибатни тавсифлашда, одатда
қонун чиқарувчи қуйидаги икки қоидадан бирини
қўллайди: а) қонун матнида оқибатнинг ҳажми (миқдори)
ва хусусиятини кўрсатади; б) баҳолувчи тушунчалардан
фойдаланади.
Биринчи вазиятда жиноят-ҳуқуқий нормада оқибат
аниқ тавсифланади. Бу диспозитсияда ёки ЖК Махсус
қисми моддасига иловада келтирилади. Бундай
50
принсипни, масалан, соғлиқ ва ҳаёт учун хавфли ва
мулкка қарши жиноятларда кузатиш мумкин.
Иккинчи вазиятга кўра, жиноят қонунида
ижтимоий хавфли оқибатларни назарда тутувчи умумий
қоидалар, уларни тавсифловчи баҳоловчи тушунчалар
келтирилган.
Обектив
томон
белгиларининг
тўғри
аниқланганлиги
жиноятларни
бошқа
ҳуқуқбузарликлардан фарқлашда катта аҳамият касб
этади.
Бундай фарқ, биринчи навбатда, ижтимоий
хавфлилик даражасига кўра белгиланади. Жиноятлар
бошқа
(маъмурий,
интизомий
ва
бошқ.)
ҳуқуқбузарликлардан
нисбатан
юқори
ижтимоий
хавфлилигига кўра фарқланади. Жиноят обектив
томонининг жиноят-ҳуқуқий аҳамиятини ёритиш,
биринчи
навбатда,
унинг
жиноят
ва
бошқа
ҳуқуқбузарликларни фарқлаш жараёнидаги иштироки
билан изоҳланади.
Жиноят обектив томонининг ижтимоий хавфлилик
тушунчаси билан алоқадорлиги ҳақида сўз юритганда
унинг ижтимоий хавфлиликка ҳамда жиноий қилмишга
нечоғли таъсир этиши баҳсли саналади.
Жиноят обектив томонининг содир этилган
қилмишнинг ижтимоий хавфлилигига таъсири жиноий
жавобгарликнинг асоси сифатида икки муҳим шарт
билан
характерланади.
Биринчидан,
бу
жараён
қилмишнинг сифат жиҳатига таъсир кўрсатади,
иккинчидан, ўзаро қарама-қарши йўналишда мавжуд
бўлади: ёки қилмиш ижтимоий хавфли тус олади, яъни
қилмиш жиноят сифатида баҳоланади, бунда обектив
томон криминал омил вазифасини бажаради, ёхуд у
декриминал омил вазифасини бажаради, яъни қилмишда
ижтимоий хавфлилик йўқолади. Бунга обектив
томоннинг ҳар қандай белгиси – қилмишдан то содир
этиш шароитигача таъсир қилади.
Жиноят содир этишда жиноят субекти турли усул
ва техник восита, механизм ҳамда мосламалардан
фойдаланишга уринади. Қоида тариқасида, жиноят ҳар
доим реал шароит остида, белгиланган жой ва вақтда
содир этилади. Бундай ҳолларда қонун чиқарувчи
томонидан жиноят содир этиш шароитлари ЖК Махсус
қисми у ёки бу моддаси диспозитсияларида белгилаб
қўйилган бўлса, бу ҳолат қилмишни квалификатсия
қилишга таъсир этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |