Биринчидан
, ижтимоий муносабат муайян жиноят
тури учун жиноий жавобгарлик ўрнатадиган норма қабул
қилиниши билан жиноят қонуни билан қўриқланадиган
обектга айланади. Мазкур нормада назарда тутилган
ижтимоий хавфли қилмиш содир этилган ҳолда ушбу
ижтимоий муносабат жиноят обект сифатида майдонга
чиқади. Жиноятни ҳар доим ҳам қилмишнинг обектга
қараб фарқлаш имкони мавжуд бўлмайди; жиноят
сифатида эътироф этилган қилмишнинг хусусияти ва
хавфлилик даражаси фақат унинг обект билангина эмас,
балки жиноят натижасида юз берган оқибатнинг
хусусияти, хавфлилик даражаси, жиноятни содир этиш
усул ва воситалари, жиноят содир этган шахснинг
қилмишга нисбатан муносабати ва бошқа жиҳатларига
кўра ҳам аниқланади.
Иккинчидан
, қонун чиқарувчи турли сабабларга
кўра, ЖК моддаларида жиноят обектни айрим ҳолларда
ижтимоий муносабатнинг алоҳида элементларига ишора
сифатида кўрсатади. Бошқа ҳолларда эса тегишли
ижтимоий муносабатни ўзида акс эттирувчи муайян
ҳуқуқий шаклни белгилайди. ЖКнинг 147-моддасида
назарда тутилган сайлаш ва сайланиш мазкур ҳуқуқни
амалга оширишдаги ижтимоий муносабат сифатида
қаралади. Қонуннинг айрим моддаларида давлат ёки
фуқаролар
манфаати
ижтимоий
муносабат
деб
белгиланган. Келтирилганларнинг ҳар бири ўз-ўзидан
ижтимоий муносабатни ташкил этиб қолмай, бошқа
ижтимоий муносабатлар билан бирга фақатгина жиноят
қонуни билан қўриқланадиган у ёки бу жиноятнинг обект
сифатида кўрилади. Уларнинг аксарияти маъмурий
жавобгарлик ёки ҳуқуқнинг бошқа тармоқлари орқали
тартибга солинади. Бундай муносабатларга давлат ва
жамоат мулки, бошқарув ёки ижтимоий-иқтисодий,
сиёсий ҳамда шахсий ҳуқуқ ва эркинликларни амалга
ошириш билан боғлиқ ижтимоий муносабат киради.
Шахснинг соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, шунингдек
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида
назарда тутилган қатор мулк шаклларини муҳофаза
18
қилишнинг махсус ҳуқуқий воситалари ҳам ижтимоий
муносабатларни англатади.
2.) Жиноят обектининг турлари
Жиноят ҳуқуқи жиноят обектларини уларнинг
вертикаллиги ва горизонталлигига кўра иккига ажратади.
Вертикаллигига кўра анъанавий равишда, жиноят
обектининг уч тури фарқланади: умумий, турдош ва
бевосита.
Бу
ЖК
Махсус
қисми
тузилишига
ҳамоҳангдир. ЖК Махсус қисмининг турдош обектлари
боб ҳамда боблардаги моддаларга кўра бўлинади.
Амалдаги ЖК тузилиши бирмунча ўзгарган. Унинг
Махсус қисми бўлим ва бобларга ажратилган. Бундай
тузилишга мувофиқ, вертикаллигига кўра жиноят обект
Jinoyat obyekti
Vertikalligiga
ko'ra
Umumiy
Turdosh
Bevosita
Gorizontalligiga
ko'ra
Asosiy
Qo'shimcha
турлари қуйидагилардан иборат: умумий, турдош,
бевосита.
Горизонталлигига кўра таснифлаш бевосита обект
даражасида амалга оширилади. Унда жиноят обектнинг 3
тури ажратилади: асосий, қўшимча ва факултатив обект.
Жиноятнинг умумий обекти – жиноят қонуни билан
жиноий тажовузлардан қўриқланадиган барча ижтимоий
муносабатлар йиғиндиси. Агар Махсус қисмнинг барча
моддалари таҳлил қилинадиган бўлса, ижтимоий
муносабатларнинг тўлиқ рўйхати йиғиндиси шаклида
жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилинадиган умумий обект
ҳосил бўлади.
ЖКнинг 2-моддасига кўра улар қуйидагилардан
иборат:
– шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари;
– жамият ва давлат манфаатлари;
– мулк;
– табиий муҳит;
– тинчлик ва инсоният хавфсизлиги .
Жиноятнинг умумий обект жиноят қонунининг
ҳаракат
чегарасини
белгилаб,
жиноят-ҳуқуқий
ҳимоянинг устувор вазифаларини ҳамда жиноят
қонунчилигини
такомиллаштиришнинг
келгуси
йўналишларини кўрсатади.
20
ЖК Махсус қисми бўлим ва бобларга бўлинади.
Бундай бўлинишда турдош обектлар мезон вазифасини
бажаради. Жиноятнинг умумий обектни ташкил этувчи
барча ижтимоий муносабатлар йиғиндиси ўзаро
диалектик алоқадорликка эга гуруҳларга бўлинади.
Турдош обект – бу ҳуқуқий табиатига кўра бир
турдаги
жиноятлардан
жиноят
қонуни
билан
қўриқланадиган турдош ҳамда ўзаро алоқадор ижтимоий
муносабатлар гуруҳи.
Жиноятнинг турдош обекти – алоҳида турдаги
жиноятлардан жиноят қонуни билан қўриқланадиган
турдош ижтимоий муносабатлар. Жиноятнинг турдош
обект ўзаро яқин мустақил жиноят таркибларини
бирлаштиради ҳамда уларни бир-биридан фарқлашга
имкон беради. Жиноятнинг турдош обекти ЖК Махсус
қисмининг бўлим ва бобларга тақсимланишига кўра
шаклланган. ЖК бўлимлари тақсимланишига мувофиқ
қуйидаги турдош обектлар фарқланади: шахс; тинчлик ва
хАфвсизлик;
иқтисодиёт
соҳасидаги
ижтимоий
муносабатлар;
экология
соҳасидаги
ижтимоий
муносабатлар;
ҳокимият,
бошқарув
ва
жамоат
бирлашмалари органларининг фаолиятини ташкил этиш
соҳасидаги ижтимоий муносабатлар; жамоат тартиби ва
хавфсизлиги ; ҳарбий хизматни ўташ тартиби.
Бошқа бўлимлар бир неча бобларни ўз ичига олади.
Масалан, шахсга қарши барча жиноятлар ЖК Махсус
қисмининг 1-бўлимида жойлашган, унда инсон ва
фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя
қилишга қаратилган ижтимоий муносабатлар турдош
обектлар сифатида келтирилган. Бўлим, ўз навбатида, 7
та бобга бўлинади. Биринчи боб ҳаётга қарши жиноятлар;
иккинчи боб – соғлиққа қарши жиноятлар; учинчи боб –
ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар; тўртинчи боб –
жинсий эркинликка қарши жиноятлар; бешинчи боб –
оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар; олтинчи
боб – шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига
қарши жиноятлар; еттинчи боб – фуқароларнинг
конститутсиявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши
жиноятлар.
Битта боб доирасида бир неча бевосита обектлар
жамланган. Бу эса мазкур боблар жиноят обектларининг
турдошлигига қараб ажратилганлиги ҳақида хулоса
қилиш имконини беради.
ЖК Махсус қисми И бўлим 3-бобида қонун
чиқарувчи ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган
жиноятларни бирлаштирган. Кўрсатилган жиноятларни
таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, қоида тариқасида
қилмиш соғлиққа зарар етказиш таҳдиди билан ҳаётга
қарши ҳам зарар етказиш реал хАфвини келтириб
чиқармоқда, яъни бир вақтнинг ўзида бир бевосита
обектга таҳдид қилиш билан бошқа бир бевосита обект
ҳам хАфв остида қолмоқда. Шунга мос равишда бу
турдаги жиноятларни жамлаш ҳам мантиқан тўғри.
Бошқа бобларда жойлашган жиноятларни таҳлил қилиш
ҳам ана шундай хулоса чиқариш имконини беради.
22
1994-йилда
қабул
қилинган
Ўзбекистон
Республикаси ЖК шу тариқа махсус ва турдош
обектларга бўлинган. Айрим ҳолларда бўлимлар жиноят
обектнинг турдошлигига кўра бўлимнинг ичида эса
ўхшашлигига кўра ажратилган. Бу муайян жиноятнинг
ҳуқуқий табиатини аниқлаш ва уни квалификатсия
қилишда муҳим аҳамиятга эга. Бошқа ҳолларда эса
жиноятлар фақат турдошлигига кўра ажратилади, ўхшаш
жиноятлар бунда тўла мос келади. Шундай экан турдош
обект Ўзбекистон Республикаси ЖК Махсус қисмининг
бир бўлимидаги бир турга хос бўлган жиноятларни
бирлаштириб, сўнгра уни ўхшаш жиҳатларига кўра бир
бобга жамлашга хизмат қилади.
Жиноятнинг бевосита обекти – бу жиноят қонуни
билан қўриқланадиган бир ёки бир неча ўхшаш
обектнинг бир қисми бўлиб, муайян жиноий қилмишнинг
обект вазифасини бажаради.
Демак, бевосита обект бу зарар етказиш ёки зарар
етказиш реал хафвини келтириб чиқариш бевосита
қаратилган конкрет ижтимоий муносабат. ЖК Махсус
қисмида жиноятлар бевосита обектга кўра моддаларга
ажратилган. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ЖК
Махсус
қисмининг
конкрет
моддаси
билан
қўриқланадиган ижтимоий муносабат бевосита обект
ҳисобланади.
Демак, қасддан одам ўлдириш ўзга шахснинг
ҳаётига, одам савдоси – шахсий эркинлик ҳуқуқига,
ҳақорат – шахсий шаън ва қадр-қимматга, босқинчилик –
мулкка ва бошқа ижтимоий муносабатларга зарар
етказади.
Қилмиш,
шунингдек
бошқа
ижтимоий
манфаатларга, жумладан, шахснинг ҳимояланганлик
ҳолатига, унинг шаъни ва қадр-қимматига ёки иқтисодий
манфаатларига ҳам зарар етказиши ёки зарар етказиш
хАфвини туғдириши мумкин. Бироқ ижтимоий
манфаатларнинг барчаси ҳам қонун чиқарувчи
томонидан жиноятнинг бевосита обект сифатида
белгиланмаган. Ижтимоий манфаатларнинг бундай тури
юридик техника нуқтаи назаридан ҳам аниқланади.
Жиноятнинг айнан бевосита обектга қараб
обектнинг горизонталлигига кўра асосий, қўшимча ва
факултатив обектларга бўлинади.
Асосий обект – бу муайян жиноят-ҳуқуқий норма
билан қўриқланадиган ҳамда конкрет қилмиш орқали
зарар етказиладиган ижтимоий муносабат.
Асосий обект - обектнинг бошқа турларига ўхшаш
бўлса-да, мазмун жиҳатидан фарқланади.
Шунингдек,
босқинчилик,
фирибгарлик,
ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш
мулкий муносабатларга зарар етказади. Жиноят ҳуқуқида
“ижтимоий муносабат” деганда мазкур ижтимоий
муносабатларнинг барчаси тушунилади. Шундай қилиб,
жиноят содир этган шахснинг қасди ўзганинг мулкини
24
эгаллашга қаратилганлиги учун бу ҳаракат ўзганинг
мулкини талон-торож қилиш сифатида баҳоланади, яъни
жиноятнинг ҳуқуқий табиати ҳамда уни тўғри
квалификатсия қилиш асоси аниқланади.
Агар муайян шахс меросга эга бўлиш мақсадида
мерос қолдирувчини ўлдирган ҳолларда қилмиш
тамагирлик ниятида шахсни ҳаётдан маҳрум қилиш
сифатида баҳоланади. Мазкур ҳолатда асосий бевосита
обект – ҳаёт – шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини
муҳофаза қилувчи ижтимоий муносабатлар гуруҳига
мансуб. Шунингдек, қилмиш ҳам обектга мос равишда
ЖКнинг
97-моддаси
иккинчи
қисми
билан
квалификатсия қилинади.
Қўшимча обект икки ёки ундан кўп обектни ўз ичига
олган жиноят таркиблари учун хос.
Қўшимча обект – жиноий жавобгарликка сабаб
бўладиган қилмиш натижасида унга зарар етказадиган
ёки зарар етказишнинг реал хАфвини келтириб
чиқарадиган муайян ижтимоий муносабат. Бироқ
қўшимча бевосита обект бошқа ўхшаш обект доирасида
ҳам бўлиши мумкин.
Масалан, босқинчилик жиноятида қилмиш бир
вақтнинг ўзида мулкка ва соғлиққа зарар етказади. Шунга
қарамасдан гарчи ушбу жиноятда ЖКнинг бошқа бобида
жавобгарлик назарда тутилган жиноят обекти – соғлиққа
зарар етказилса ҳам мазкур жиноят мулкни талон-торож
қилиш жинояти сифатида эътироф этилади. Айнан шу
ҳолат мулкка бўлган ҳуқуқни асосий бевосита обект,
соғлиқни эса қўшимча бевосита обект сифатида
баҳолашга олиб келади. Аммо қилмишни босқинчилик
сифатида баҳолаш учун қўшимча бевосита обектга ҳам
зарар етказилиши ёки унга зарар етказишнинг реал
хАфви мавжуд бўлиши лозим. Агар зарар етказилмаса
ёки зарар етказишнинг реал хАфви мавжуд бўлмаса
қилмишни босқинчилик сифатида квалификатсия
қилиниши асоссиз ҳисобланади, чунки босқинчилик
жинояти икки обектли жиноят саналади. Бундай
ҳолларда содир этилган қилмиш ўғрилик сифатида
квалификатсия қилинади.
Шундай қилиб, қўшимча бевосита обект ҳар доим
муайян жиноят-ҳуқуқий нормада асосий бевосита обект
билан бирга кўрсатилади.
Факултатив обект жиноят содир этилишида ҳар
доим ҳам зарар кўрмайди, шунингдек унга зарар
етказилганлиги қилмишни квалификатсия қилишга
таъсир ҳам қилмайди.
Факултатив обект – муайян жиноят содир этилиши
натижасида зарар етказилиши, шунингдек зарар
етказилмаслиги ҳам мумкин бўлган конкрет ижтимоий
муносабат.
Лекин мазкур жиноят таркиби мисолида обектнинг
бундай тури учрамаслиги мумкин. Масалан, муттасил
давом этган туҳмат натижасида жабрланувчи ўз жонига
қасд қилди. ЖКнинг 139-моддасида туҳмат учун
26
жавобгарлик назарда тутилган нормада қилмиш
натижасида бошқа обектга бевосита зарар етказиш
ҳолати назарда тутилмаган. Шунга кўра, ўз жонига қасд
қилиш ҳолати юз берган вазиятдаги шахснинг ҳаёти
факултатив бевосита обект саналади. Мазкур обектга
зарар етказиш мустақил ҳуқуқий баҳо берилишини талаб
этади. Бунинг учун ЖКда мазкур асосий бевосита обект
мустақил жиноят-ҳуқуқий норма таркибини ташкил
этиши ёки этмаслигини аниқлаш талаб этилади. Яъни
туҳмат билан боғлиқ ҳолда жабрланувчининг ўз жонига
қасд қилишига оид жиноят-ҳуқуқий норма. Бу ЖКнинг
103-моддаси. Ушбу вазият шаъни ва қадр-қимматини
муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи
ўлдириш даражасига етказишга мос бўлиб, айнан ушбу
вазиятни эса туҳмат ва ўзини ўзи ўлдириш даражасига
етказиш
билан
жиноятлар
жами
тариқасида
квалификатсия қилинади.
Муайян жиноят таркибини ўрганишда унинг
тузилиши ва мазмуни, таркибда назарда тутилган
қўшимча обектнинг квалификатсия қилишда муҳим
аҳамият касб этишини таъкидлаш зарур. Бунга боғлиқ
қуйидаги вазиятларни мисол қилиб келтириш мумкин:
бир вазиятда қўшимча обектга зарар етказиш (ёки зарар
етказишнинг реал хАфвини келтириб чиқариш)
мажбурий характер касб этса, бошқа вазиятда бошқа
белгилар қаторида келадиган ёрдамчи квалификатсия
белгиси саналиши мумкин.
Шундай қилиб, жиноят обектини горизонталлиги
ҳамда вертикаллигига кўра таснифлаш жиноятнинг
хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг
ҳуқуқий
табиати,
шунингдек
қилмишни
тўғри
квалификатсия қилишга ёрдам беради.
3.) Жиноят предмети
Жиноятни квалификация қилишда жиноятнинг
обект ва предмети ўртасидаги фарқни аниқ белгилаш
муҳим аҳамиятга эга.
Жиноят предмети – моддий тусдаги нарса, жисм
бўлиб, жиноят содир этаётган шахснинг жиноий
қилмиши натижасида унга бевосита таъсир кўрсатилади.
Жиноят предмети – жиноят таркибининг факултатив
белгиси. Жиноят предметига таъсир этиш орқали жиноят
содир этаётган шахс ижтимоий муносабатларга зарар
етказади. Бироқ, жиноят предмети жиноят содир
этилишида жиноят предмети сифатида иштирок этган
ҳоллардагина
мавжуд
бўлади
ва
ижтимоий
муносабатнинг бир қисми саналади.
Жиноят предметининг ажратиб кўрсатилишининг
моҳияти жиноий қасднинг ижтимоий муносабат –
обектга
қаратилганлигини
тушуниб
етишда
ифодаланади. Шунга кўра жиноят предмети деганда
28
жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий
муносабатда мавжуд бўлган моддий ёки номоддий
неъмат тушунилади. Бундан шундай хулоса чиқариш
мумкинки, жиноят предмети бевосита жиноят содир
этаётган шахснинг қасди бевосита қаратилган обектнинг
муайян қисми.
Айнан жиноят предмети орқали жиноят қонуни
билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар
етказилади. Жиноят предмети жиноий қасд қаратилган
обектнинг марказий қисми ҳисобланади.
Бироқ, ижтимоий муносабатнинг зарурий элементи
ўлароқ жиноят предмети ҳар доим ҳам жиноят
таркибининг зарурий белгиси саналмайди.
1994-йил қабул қилинган ЖКнинг бирмунча
жиноят-ҳуқуқий нормаларида жиноят предмети жиноят
таркибининг зарурий белгиси сифатида иштирок этади.
Бундай нормаларнинг таҳлили шуни кўрсатадики,
бундай жиноят таркибларининг предмети аксарият
ҳолларда мулкни ташкил этади.
Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ
жиноятларда мулк жиноят таркибининг зарурий белгиси
саналади. Шунга кўра талон-торож қилиш ёки мулкка
қарши бошқа жиноятларда жиноят предмети қуйидагича
бўлиши мумкин: пул, турли қимматликлар, антиквариат
ва зебу-зийнат буюмлари, ижтимоий-маиший тусдаги
жисмлар ва бошқалар. Бироқ айрим ҳолларда қонун
чиқарувчи талон-торож қилиш жиноятларида мулкнинг
ўзишга хос хусусият ва белгиларини аниқлаштириш
мумкин.
Бундай вазиятларда агар мулк бошқа жиноят
предмети ҳисобланса қонун чиқарувчи ушбу мулкнинг
хусусияти ва сифати кўрсаткичларини аниқлаштиради.
Масалан, ЖКнинг 227 ва 228-моддаларида назарда
тутилган жиноят предмети корхоналар, муассасалар,
ташкилотларнинг қатъий ҳисобидаги ҳужжатлари,
штамплари,
муҳрлари,
бланкалари,
шунингдек
автомототранспорт
воситаларининг
ва
улар
тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам
белгилари ҳисобланади. Агар жиноят предметига хос
бундай белги муайян жиноят иши бўйича ўз тасдиғини
топмаса айнан мазкур белгилар назарда тутилган жиноят
бўйича жиноят таркиби мавжуд эмас деб ҳисобланади.
Алоҳида ҳолларда жиноят предмети банд солинган
ёки хатланган мулк бўлиши мумкин. Ҳарбий
жиноятларда эса жиноят предметини ҳарбий мулк
ташкил этиши ҳам мумкин.
Бир қанча жиноят таркибларида қонун чиқарувчи
жиноят предметининг белги ва хусусиятини жиноят-
ҳуқуқий норманинг ўзида кўрсатиб кетиши ва уни
тушунтириши ҳам мумкин. Масалан, ЖКнинг 176-
моддасида қалбаки пул, актсиз маркаси ёки қимматли
қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш учун жиноий
жавобгарлик
белгиланган.
Ушбу
модданинг
диспозитсиясида қонун чиқарувчи жиноят предмети
сифатида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл
30
тангалар, актсиз маркалар, шунингдек қимматли
қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги
қимматли қоғозларни тушунтиради.
Муайян жиноят предмети фуқаролик муомаласидан
чиқарилган бўлиши ҳам мумкин. Масалан, контрабанда
жинояти (ЖКнинг 246-моддаси) предмети кучли таъсир
қилувчи заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар,
радиоактив материаллар, портлатиш қурилмалари,
қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни, шунингдек
гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ёки
диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни
тарғиб қилувчи материаллар, ядровий, кимёвий,
биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турлари,
шундай
қуролларни
яратишда
фойдаланилиши
мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламалар,
радиоактив материаллар бўлиши мумкин.
ЖКнинг 247-248-моддаларида назарда тутилган
жиноятларнинг предмети ўқотар қурол, ўқ-дорилар,
портловчи
моддалар,
портлатиш
қурилмалари
ҳисобланади.
ЖКнинг 252–254-моддаларида назарда тутилган
жиноятларнинг предмети радиоактив материаллар,
ЖКнинг
270–276-моддаларида
назарда
тутилган
жиноятларнинг предмети наркотик воситалари ёки
уларнинг аналоглари саналади.
Транспорт воситалари ҳам жиноят предмети бўлиши
мумкин.
ЖКнинг
264-моддасида
темир
йўлнинг
ҳаракатланадиган
таркибини, ҳаво, денгиз ёки дарё кемасини олиб қочиш
ёки эгаллаб олиш учун жиноий жавобгарлик
белгиланган.
Давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар акс
этган ҳужжатлар ҳам жиноят предмети саналаши
мумкин. Шунингдек, расмий ҳужжатлари, штамплар,
муҳрлар, бланклар уларни қалбакилаштириш билан
боғлиқ жиноятларда улар жиноят предмети ҳисобланиши
мумкин.
Айрим ҳолларда ҳайвонот олами ёки унинг бир
қисми ҳам жиноят предмети ҳисобланиши мумкин
(ЖКнинг 202-моддаси).
Экология соҳасидаги жиноятлар боби (ХИВ боб)да
ўсимлик ва ҳайвонлар ҳам жиноят предмети
ҳисобланиши мумкин.
Умуман олганда, аксарият жиноятлар натижасида
шахсга жисмоний ёки руҳий зарар етказилади. Жиноят-
протсессуал қонунчилигига мувофиқ бундай шахс
жабрланувчи деб топилади. Жиноят ҳуқуқида ҳам худди
шу атама қўлланилади. Бироқ уни жиноят предмети
сифатида кўрсатиш тўғри эмас. Инсоннинг мурдаси
жиноят предмети сифатида эътироф этилиши мумкин.
ЖКнинг
134-моддасида
қабрни
ёки
мурдани
таҳқирлаганлик, шунингдек мурдадаги, қабр устидаги
ёки ичидаги нарсаларни олганлик учун жиноий
жавобгарлик назарда тутилган.
32
Жиноят предметини жиноят қуроли ва воситасидан
фарқлаш лозим. Агар жиноят содир этишда ташқи дунё
моддий неъмати бирор жиноятни содир этишда
қўлланилган бўлса, у жиноят қуроли ёки воситаси
ҳисобланади.
Масалан,
босқинчиликда
қуролдан
фойдаланилади. Агар ўқотар қуролни талон-торож
қилиш жинояти содир этилган бўлса, бунда ўқотар қурол
жиноят предмети саналади.
Жиноят предмети жиноят таркибининг зарурий
белгиси бўлиб келганда жиноий жавобгарликнинг
асосини ташкил қилади. Бундай ҳолларда шахсни
жавобгарликка тортиш учун жиноят предметини
аниқлаш ва ўрнатиш муҳим аҳамиятга эга. Айни шу
ҳолат жиноят таркиби зарурий белгисининг жиноий-
ҳуқуқий аҳамиятини кўрсатади.
Жиноят предмети, шунингдек содир этилган
қилмишни тўғри квалификация қилиш ҳамда ўхшаш
жиноят таркиблари ўртасидаги фарқни ажратишга ҳам
хизмат қилади. Масалан, ўқотар қуролни ўғрилаш қилиш
– жамоат хавфсизлигига қарши жиноят. Сув остида ов
қилиш қуролини ўғирлаш – ўзганинг мулкини талон-
торж қилиш жинояти.
Жиноят предметининг обектдан фарқи:
* Обект – бу ҳар доим ижтимоий муносабат,
қадрият, манфаат, предмет эса ҳар доим – моддий ашё,
масалан, автомобил, агар у ёқиб юборилса предмет, унга
бўлган мулк ҳуқуқи эса обект.
* Предмет ҳар доим ҳам жиноят таркибининг
зарурий белгиси эмас. Талон-тарож, порахўрлик, қалбаки
пул
тайёрлаш
каби
жиноятларда
предметни
аниқламасдан туриб жиноят таркиби мавжуд бўлмайди.
Лекин айрим жиноятларда жиноят предмети бўлмаслиги
ҳам мумкин, масалан, бошқарув ёки одил судловга қарши
жиноятлар (дезертирлик) ёки шахснинг шаъни ва қадр-
қимматига қарши жиноятлар (туҳмат).
* Предметни шунингдек жиноят содир этган шахс
фойдаланган жиноят қуроли ва воситасидан фарқлаш
лозим. Бироқ айнан бир ашё жиноят предмети бўлиши
ёки жиноят воситаси бўлиши мумкин. Масалан, айрим
жиноятлар (автомобил олиб қочилганда ёки ёқиб
юборилганда)да
автомобил
жиноят
предмети,
бошқаларида эса жиноят воситаси (автомобил ёрдамида
ўғрилик жиноятини содир этиш) саналади.
Шундай қилиб, жиноят предмети – жиноят содир
этиш пайтида унда иштирок этадиган ташқи дунё моддий
неъмати. Қоида тариқасида жиноят содир этилиши
натижасида жиноят обектига зарар етказилса ёки зарар
етказиш реал хафви мавжуд бўлса, жиноят предметига
жиноят натижасида зарар етказилмайди. Лекин муайян
жисм ва ашёларга зарар етиши шартлиги қонун
чиқарувчи томонидан белгиланган алоҳида ҳолларда
жиноят предметига зарар етиши лозим.
34
5.) Жиноятнинг обектив томони тушунчаси
Жиноятнинг
обектив
томони
Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисми моддалари
диспозитсиясига асосланган жиноят таркибининг муҳим
элементларидан бири ҳисобланади.
Жиноятнинг обектив томонига кўра обект,
субектив томон, баъзан эса жиноят субектини ҳам
аниқлаш мумкин.
Жиноий жавобгарликнинг вужудга келиши учун
шахснинг жиноят содир этишни ният қилиши етарли
эмас; жавобгарлик фикр ва хоҳиш учун эмас, балки
қилмиш учун вужудга келади. Шу жиҳатдан жиноятнинг
обектив томони муҳим аҳамиятга эгадир.
Жиноятнинг
обектив
томонига
жиноят
таркибининг зарурий элементларидан бири сифатида
тушунча беришдан аввал жиноий жазога сазовор қилмиш
сифатида жиноят ўзида нимани акс эттиришини аниқлаб
олиш лозим бўлади.
Қилмиш инсон ижтимоий хавфли хулқ-атворининг
ташқи кўринишини белгиловчи умумий атама. У
ижтимоий хавфли хулқ-атворнинг ташқи ифодасига кўра
фарқланувчи икки шаклни ўз ичига олади. Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси 14-моддаси иккинчи
қисмида қилмиш ҳаракат (фаол хулқ-атвор) ёки
ҳаракатсизлик (шахснинг содир этиши зарур ва шарт
бўлган ҳаракатни содир этмасликда ифодаланувчи
пассив хулқ-атвор) шаклига эга бўлиши мумкинлиги
тушунтирилган. Ҳаракатнинг ташқи томон хусусиятига
кўра, фаол ёки нофаол бўлишдан ташқари у онгли
равишда амалга оширилган бўлиши ҳам лозим.
Қилмишга хос мазкур икки хусусиятдан келиб чиқиб,
айрим ҳолларда содир этилган ҳаракатларни жиноят
сифатида баҳоламасликни ҳам тақозо этади: у ёки бу
ҳаракатни амалга ошириш имконининг мавжуд эмаслиги
(масалан, жисмоний зўрлик ёхуд енгиб бўлмас куч
таъсирида), шунингдек содир этилган қилмишнинг онгли
равишда амалга оширмаслик (масалан, рефлектор
ҳаракатлар, ақли норасо ёки жиноий жавобгарликка
тортиш ёшига етмаган шахснинг ҳаракатлари).
Жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий
муносабатларга зарар етказиш учун инсон ташқи
жиҳатдан намоён бўлувчи, атрофдагилар томонидан
идрок қилиниши мумкин бўлган ижтимоий хавфли
қилмишни содир этиши лозим. Масалан, шикаст
етказиш, ўзгаларнинг мол-мулкини талон-торож қилиш,
мансабдор шахсга пора бериш кабилар.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 14-
моддаси мазмунидан келиб чиққан ҳолда, қайд этиш
мумкинки, жиноятнинг обектив томони жиноятнинг
ташқи жиҳатдан намоён бўлиши, жиноий қилмишни
амалга оширишни ифодалайди. Яъни, жиноятнинг
обектив томони жиноят қонуни билан қўриқланадиган
ижтимоий муносабатларга зарар етказиши ёки зарар
36
етказишнинг реал хАфвига эга бўлиши лозим. Обектив
томонга қилмишнинг ўзи, унинг ижтимоий хавфли
оқибатлари, қилмиш ва оқибатлари ўртасидаги сабабий
боғланиш, шунингдек жиноят содир этиш усуллари,
қуроли (воситалари), вақти, жойи ва шароитлари киради.
Жиноятнинг обектив томони – жиноят қонуни
билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга
зарар етказувчи ёки зарар етказишнинг реал хафвига
эга бўлган жиноий намоён бўлишнинг ташқи
шаклидир. Обектив томон ҳаракат ёки ҳаракатсизлик
билан ижтимоий хавфли қилмиш содир этишда,
ижтимоий хавфли оқибатда, содир этилган қилмиш ва
вужудга келган оқибат ўртасидаги салбий боғланишда
ҳамда вақт, жой, усул, шароит, жиноят содир этиш
қуроли, воситасида ифодаланиши мумкин.
Масалан, босқинчилик, жиноятнинг обектив
томони бўлиб, ўзга шахснинг мулкини ноқонуний
эгаллаш мақсадида содир этилган ҳужум билан
ифодаланган ҳаракати ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган
мисолда босқинчилик мулк, инсон ҳаёти ва соғлиги
дахлсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабатларга
зарар етказади ёки зарар етказишнинг реал хафвини
келтириб чиқаради.
Ижтимоий хавфли қилмиш – ҳар қандай жиноят
таркибининг зарурий белгиси. Ижтимоий хавфли оқибат
ва сабабий боғланиш фақат моддий таркибли
жиноятларга хосдир. Бошқа барча белгилар алоҳида
таркибларга хос, яъни обектив томоннинг факултатив
(қўшимча) белгилари ҳисобланади.
Жиноятнинг обектив томони “ижтимоий хафвга ва
ахлоқий ҳамда сиёсий нотўғри таъсир кўрсатадиган
жиноий ҳаракатлар обектив ҳолатларининг йиғиндиси
бўлиб жиноят қонунида баён этилган жиноятда
жиноятнинг обектив белги
2
” сифатида кўрсатилади.
Мазкур таърифда жиноятнинг обектив томони сифатида
ҳаракатсизлик ҳамда қилмиш натижасида юзага
келадиган оқибат эътиборга олинмаган.
Мазкур ҳолатни ҳисобга олган ҳолда қонун
чиқарувчи, биринчи навбатда, жиноятнинг айнан обектив
томони белгиларини бирмунча муфассал баён этишга
ҳаракат қилади. Жиноятнинг обектив томонини таҳлил
қилмасдан туриб шахс содир этган қилмишда жиноят
таркиби бор-йўқлиги ҳақида хулоса чиқариш мушкул.
Жиноят обектив томонининг ноаниқ баён этилиши
жиноий жавобгарликка тортиш чегарасининг асоссиз
кенгайишига ёки шахснинг ноқонуний жавобгарликка
тортилишига олиб келиши мумкин. Суд амалиётида
жиноят қонуни билан қўриқланувчи ижтимоий
муносабатларга кам аҳамиятли зарар етказганлик учун
жиноий жавобгарликка тортиш ҳолатлари учраб туради.
Шу аснода, ЖКнинг 36-моддасида гарчи ЖКда жиноят
сифатида назарда тутилган қилмишнинг аломатлари
мавжуд бўлса-да, ўзининг кам аҳамиятлилиги туфайли
38
ижтимоий хавфли бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик
жиноят
деб
топилмаслиги
тўғрисидаги
қоида
мустаҳкамланганлигини эслатиб ўтиш жоиз.
Жиноятнинг обектив томони ҳар бир жиноят содир
этилган
ҳолларда
жиноят
таркибининг
бошқа
элементларида мустақил равишда зарурий белги
эканлигини эътироф этган ҳолда унинг якка ўзи мустақил
жиноят-ҳуқуқий аҳамиятга эга эмаслигини таъкидлаш
лозим. Қилмишни жиноят сифатида баҳолаш учун
жиноят таркибининг бошқа элементлари ҳам мавжуд
бўлиши керак. Жиноятнинг обектив томони тўғрисида
билдирилган фикрларни жамлаган ҳолда унга хос бўлган
қуйидаги айрим жиҳатларни қайд этиш муҳим.
Биринчи жиҳат шунда намоён бўладики, обектив
томон жиноят содир этилишининг ташқи белгиси, яъни
жиноятнинг ташқи ҳолати бўлиб, унда жиноят обектга
қаратилган қасднинг обектив белгилари (шартлари)нинг
барчаси мужассам бўлади ҳамда жиноят-процессуал
қонунчиликда назарда тутилган тартибда аниқланади
ҳамда исботланади.
Иккинчи жиҳат шундаки, кўрсатиб ўтилган ҳар бир
белгилар ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, у ёки бу
жиноятнинг ижтимоий хавфи ҳамда хусусиятини
ифодалайди.
Учинчи жиҳат эса муайян жиноятнинг обектив
томони
белгилари
сифатида
намоён
бўлишида
ифодаланади ҳамда бунда тегишли жиноят турининг
ҳақиқатда содир этилиши мумкин бўлган чексиз
эҳтимолликларни жамлаб кўрсатади. Мазкур жиҳат
конкрет жиноят таркибининг обектив томонини
жиноятнинг обектив томонидан фарқлаш лозимлигини
тақозо этади.
Тўртинчи жиҳат шундаки, жиноят таркибининг
обектив томон белгилари ҳуқуқий аҳамиятга эга
белгилар бўлиб, биринчидан, улар жиноят қонунида,
иккинчидан
ЖК
Махсус
қисми
моддалари
диспозитсиясида, бланкет диспозитсия бўлганда эса
бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган
бўлади.
Шундай қилиб, обектив томон жиноий хулқ-
атворнинг ташқи томонини ифода этиб, ўзида муайян
жой, вақт ва шароитни жамлайди. Жиноий қасд
шаклланишининг дастлабки босқичи ҳаракат ёки
ҳаракатсизлик
ҳисобланади.
Моддий
таркибли
жиноятлар учун асосий белги – ижтимоий хавфли оқибат
(қилмиш ҳаракат ёки ҳаракатсизлик шаклида бўлиши
мумкин). Моддий таркибли жиноятда жиноятнинг
ижтимоий хавфли ҳаракат (ҳаракатсизлик) босқичидан
ижтимоий хавфли оқибат юз бергунга қадар бўлган
ривожланиш босқичида қилмиш ва оқибат ўртасидаги
сабабий боғланиш жиноят таркиби обектив томонининг
зарурий белгиси саналади. Жой, вақт, усул, шароит,
жиноят содир этиш қуроли ва воситаси жиноят обектив
томонининг факултатив белгилари саналади.
40
5.) Жиноят обектив томонининг белгилари
Жиноят ҳуқуқининг бошқа институтлари сингари
жиноятнинг обектив томони бир неча белгиларга эгалиги
билан характерланади. Амалдаги жиноят қонунчилигини
таҳлил қилиш жиноят таркибининг обектив томонига
унинг қуйидаги белгилари хослигини кўрсатади:
ижтимоий хавфли қилмиш – ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;
жиноий оқибат; қилмиш ва оқибат ўртасидаги сабабий
боғланиш; жиноят содир этиш вақти; жиноят содир этиш
жойи; жиноят содир этиш шароити; жиноят содир этиш
қуроли ва воситаси
3
. Кўрсатиб ўтилган белгилар зарурий
ва факултатив белгиларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |