Маъруза матни Ҳаётга қарши жиноятлар



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/42
Sana28.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#586192
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42
Bog'liq
1-мавзу.маъруза

 
Қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини англаш 
деганда, тажовуз қилинадиган обектни билиш ёки 
билиши лозим бўлиши, қилмишнинг ижтимоий 
аҳамиятини тушуниш, шунингдек ижтимоий хавфли 
қилмиш ва ижтимоий хавфли оқибат ўртасидаги сабабий 
боғланишни англаш тушунилади. Шунга эътибор бериш 
лозимки, ҳар бир шахс мавжуд тартиб-таомилларни яхши 
билиши зарур. Зеро, қонунни билмаслик жавобгарликдан 
озод қилмайди. Масалан, яшаш ҳуқуқи ҳар бир 
инсоннинг узвий ҳуқуқи эканлиги ва инсон ҳаётига 
суиқасд қилиш энг оғир жиноятлиги (Ўзбекистон 
Республикаси Конститутсияси 24-модда) ёки ҳар ким ўз 
шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий 
ҳаётига 
аралашишдан 
ҳимояланиш 
(Ўзбекистон 
Республикаси Конститутсияси 27-модда) ҳуқуқига эга 
эканлиги белгиланган. Мисол учун, болға билан 
одамнинг бош соҳасига урилса, одам ҳаётига тажовуз 
қилинган ҳисобланади ва бунинг оқибатида одам ўлиши 
мумкин. Шу сабабли шахсни ҳаётдан маҳрум этганлик 
учун ЖК 97-моддасида қасддан одам ўлдирганлик учун 
жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Қилмишнинг ижтимоий хавфли оқибатини 
олдиндан билиш
деганда, келажакда содир бўладиган, 
содир бўлиши мумкин бўлган воқеа ёки ҳодисаларнинг 
шахс онгида тахминий тасаввур қилиши тушунилади. 
Масалан, ҳаёт учун муҳим бўлган аъзога пичоқ 
санчилиши оқибатида шахс тан жароҳати олиши ёки 


ўлим оқибати юз бериши (моддий таркибли жиноят) 
мумкин. Бироқ ЖКда назарда тутилган айрим жиноятлар 
формал 
таркибли 
бўлиб, 
айбдорни 
жиноий 
жавобгарликка тортиш учун оқибат келиб чиқиши шарт 
эмас. Масалан, нашр қилиш ёки бошқача усулда 
кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари 
орқали ҳақорат қилиш (ЖК 140-модда 2-қисми)да 
жабрланувчини ана шундай усулда ҳақорат қилишнинг 
ўзи тамом бўлган жиноят ҳисобланади.
Ижтимоий хавфли оқибатнинг юз беришини 
исташ 
деганда айбдорнинг ижтимоий хавфли қилмиш 
содир этиши (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) орқали муайян 
мақсад ёки натижага эришиши учун бўлган интилиши 
тушунилади. Масалан, аёл турмуш ўртоғидан қутулиб, 
унинг мол-мулкига эга бўлиш мақсадида қотил ёллаб, 
уни қасддан ўлдириши (ЖКнинг 97-модда 2-қисм “и” 
банди)да айбдор ҳақиқатдан ҳам жабрланувчининг 
ўлимини истайди. Агар айбдор кўзлаган оқибат юз 
бермаса, унинг ҳаракатлари бу жиноятни содир этишга 
суиқасд қилиш (ЖК 25-модда) деб квалификатсия 
қилинади.
Юқоридаги 3 та белги фақат тўғри қасддан содир 
этиладиган жиноятларга хосдир.
Жиноят қонунчилигида эгри қасд эвентуал қасд 
деб ҳам номланади. Эвентуал (лот. Э
вентус 
− ҳолат) − 
муайян ҳолатдаги фавқулодда қасд деган маънони 
англатади.


70 
Тўғри ва эгри қасд содир этилган қилмиш 
натижасида келиб чиққан оқибатга кўра бир-биридан 
фарқланади. Тўғри қасдда субект ижтимоий хавфли 
оқибат юз беришини истайди (иродавий ҳолат мавжуд), 
эгри қасдда эса ижтимоий хавфли оқибат юз беришига 
онгли равишда йўл қўяди (иродавий ҳолат мавжуд эмас).
Қасд 
Тафаккурий ҳолат 
Иродавий 
ҳолат 
Тўғри 
Шахс ўз 
қилмишининг 
ижтимоий 
хавфли 
хусусиятини 
англаган 
Шахс ўз 
қилмишининг 
ижтимоий 
хавфли 
оқибатларига 
кўзи етган 
Шахс ўз 
қилмишининг 
юз беришини 
истаган 
Эгри 
Шахс ўз 
қилмишининг 
Шахс 
ижтимоий 
Шахс ўз 
қилмишининг 
Egri qasdning 3 belgisi mavjud: 
1) qilmishning ijtimoiy xavfliligini anglash; 
2) qilmishning ijtimoiy xavfli oqibatiga ko‘zi yetgan; 
3) ijtimoiy xavfli oqibatni yuz berishiga ongli 
ravishda yo‘l qo‘yish. 


Эгри қасдда шахс ижтимоий хавфли оқибатни 
келиб чиқишига онгли равишда йўл қўйиш, оқибатнинг 
келиб чиқишига пассив муносабатда бўлади. Бундай 
ҳолда айбдор ижтимоий хавфли оқибатнинг юз 
беришини истамаса-да, оқибатга нисбатан бефарқлик 
билан қарашда ифодаланади. Яъни айбдорга ижтимоий 
хавфли оқибат келиб чиқса ҳам, келиб чиқмаса ҳам фарқи 
йўқ. Бироқ айбдор оқибатнинг келиб чиқишига 
қаратилган фаол қилмишни аввалроқ содир қилиб 
бўлади. Масалан, шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз 
муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини 
мутассил равишда камситиш натижасида шахсни ўзини 
ўзи ўлдириш даражасига етказади (ЖК 103-модда 1-
қисми). Бунда айбдор жабрланувчига руҳий ва (ёки) 
жисмоний азоб беради. Бироқ айбдор жабрланувчини 
ўзини ўзи ўлдириши (оқибат)га нисбатан бефарқ 
ижтимоий 
хавфли 
хусусиятини 
англаган 
хавфли 
оқибат 
муқаррар 
равишда юз 
беришини 
олдиндан 
билади 
оқибатни юз 
беришини 
истамаса-да, 
бироқ унинг 
юз беришига 
онгли равишда 
йўл қўйган ёки 
оқибатга 
нисбатан 
бефарқ 
муносабатда 
бўлган 


72 
муносабатда бўлади. Шу сабабли айрим адабиётларда 
эгри қасд “жиноий бефарқлик” деб ҳам номланади.
Тўғри ва эгри қасднинг бир-биридан фарқли 
жиҳатлари 
Тўғри қасд 
Эгри қасд 
1. 
Жиноят босқичлари 
мавжуд бўлади 
Фавқулодда вужудга 
келган вазият сабабли 
содир қилинади 
2. 
Оқибат юз бериши 
(моддий таркибли) 
ёки юз бермаслиги 
ҳам (формал 
таркибли) мумкин 
Оқибат келиб чиқиши 
(моддий таркибли) зарур 
3. 
Жиноят 
ташкилотчиси, 
далолатчиси ёки 
ёрдамчининг 
қилмиши фақат тўғри 
қасддан содир 
қилинади 
Иштирокчиликда содир 
этиладиган жиноятлар 
эгри қасддан содир 
этилмайди
4. 
Жиноят мотиви ва 
мақсади мавжуд 
бўлади 
Жиноят мотиви ва 
мақсади эгри қасддан 
содир этиладиган 
жиноятларда бўлмайди


5. Ижтимоий хавфлилик 
даражаси юқори 
Ижтимоий хавфлилик 
даражаси тўғри қасдга 
нисбатан камроқ 
Бундан ташқари, қасд олдиндан ўйланган қасд ва 
тўсатдан пайдо бўлган қасд каби турларга бўлинади.
Олдиндан ўйланган қасдда жиноят содир этиш 
тўғрисидаги фикр (ният) ижтимоий хавфли қилмиш 
содир этилишидан аввалроқ пайдо бўлади. Фикр ва қасд 
ўртасидаги вақт оралиғида айбдор шахс уни ҳар 
томонлама режалаштиради, маслаҳатлар олади, обектни 
тўлиқ ёки қисман ўрганади, жиноят қуроли ва 
воситаларини тайёрлайди, содир этиладиган жиноятни 
яшириш учун муайян ҳаракатларни амалга оширади. 
Тўсатдан пайдо бўлган қасдда жиноят содир этиш 
фикри (нияти) тўсатдан қисқа муддат ичида уйғонади. 
Кўпчилик ҳолларда бундай жиноятларнинг содир 
этилиши айрим ҳолат ва шароитларга боғлиқ бўлади. 
Тўсатдан пайдо бўлган қасднинг яна бир кўриниши 
кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан жиноят 
содир этиш бўлиб, юридик адабиётларда бундай ҳолат 
“аффект ҳолати” дейилади. Кучли руҳий ҳаяжонланиш 
(аффект) ҳолати жабрланувчи томонидан қилинган 
ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақоратидан ёхуд 
ғайриқонуний ҳаракатларига жавоб сифатида тўсатдан 
пайдо бўлган бўлиши керак. Шахс кучли руҳий 
ҳаяжонланиш ҳолатида жиноят содир этганида унинг ўз 


74 
ҳаракатларини назорат қилиши маълум даражада 
пасаяди, ўз иродасини бошқара олмайди ва ўз 
ҳаракатлари оқибатини етарли даражада баҳолай 
олмайди. Шунинг учун қонунда кучли руҳий 
ҳаяжонланиш жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат, 
деб белгиланган.
Аниқ қасдда айбдор эришиладиган аниқ мақсадни 
белгилайди ва аниқ зарарли оқибатларнинг келиб 
чиқишини олдиндан кўра билади. 
Алтернатив қасдда айбдор ўз қилмиши оқибатида 
икки ва ундан ортиқ муайян оқибатларнинг келиб 
чиқишига бир хил имкониятлар борлигига кўзи етади. 
Алтернатив қасд билан содир этилган жиноятлар 
етказилган ҳақиқий зарарга қараб квалификатсия 
қилинади. 
Ноаниқ қасдда субект қилмишнинг обектив 
хусусиятлари тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлмайди 
ҳамда етказилган зарарнинг ҳажмини аниқ тасаввур 
қилмаса-да, у ҳақидаги умумий тасаввурга эга бўлади. 
Мисол учун, шахсни уриш, дўппослашда айбдор тан 
жароҳати етказаётганлигини англайди, лекин унинг 
енгил, ўртача оғир ёки оғир даражада бўлишини 
билмайди. 
4.) Эҳтиётсизлик ва унинг турлари


Жиноят кодексининг 22-моддасида айбнинг 
эҳтиётсизлик шаклига қуйидагича таъриф берилган: “Ўз-
ўзига ишониш ёки бепарволик орқасида содир этилган 
ижтимоий хавфли қилмиш эҳтиётсизлик орқасида содир 
этилган жиноят деб топилади”.
Жиноят кодексида эҳтиётсизлик орқасида содир 
этилган жиноятлар учун жиноий жавобгарлик юз берган 
оқибатга қараб белгиланади. Масалан, “Эҳтиётсизлик 
орқасида одам ўлдириш” (ЖК 102-моддаси), “Касб 
юзасидан 
ўз 
вазифаларини 
лозим 
даражада 
бажармаслик” (ЖК 116-модда учинчи ва тўртинчи 
қисмлари), “Мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда 
бўлиш” (ЖКнинг 172-моддаси), “Транспорт воситалари 
ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги 
қоидаларини бузиш” (ЖК 266-модда) ва шу кабилар. 
Айрим ҳолларда шахсни жавобгарликка тортиш учун 
оқибатнинг келиб чиқиши шарт эмас. Масалан, 
фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш (ЖК 125-
моддаси) жинояти қасддан ва шунингдек, эҳтиётсизлик 
орқасида 
ҳам 
содир 
этилиши 
мумкин 
ҳамда 
фарзандликка олиш сири ошкор этилган вақтдан бошлаб 
қилмиш тугалланган деб ҳисобланади. 
“Agar jinoyatni sodir etgan shaxs o’z xulq-atvori 
qonunda nazarda tutilgan ijtimoiy xavfli oqibatlar 
keltirib chiqarishi mumkinligiga ko’zi yeta turib 
ehtiyotkorlik chora-tadbirlariga ongli ravishda rioya 
etmagan holda bunday oqibatlar kelib chiqmasligiga 
asossiz ravishda umid qilgan bo’lsa, bunday jinoyat 

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish