Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


-чизма. Рақобат иштирокчиларининг асосий мақсадлари



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

1-чизма. Рақобат иштирокчиларининг асосий мақсадлари.
Рақобатнинг мазмуни унинг вазифаларини кўриб чиқиш орқали янада кенгроқ намоён
бўлади.
Ҳозирги бозор иқтисодиётида рақобатнинг қуйидаги асосий вазифаларини ажратиб
кўрсатиш мумкин:
1) тартибга солиш вазифаси;
2) ресурсларни жойлаштириш вазифаси;
3) инновацион вазифа;
4) мослаштириш вазифаси;
5) тақсимлаш вазифаси;
6) назорат қилиш вазифаси.
Рақобатнинг тартибга солиш вазифаси ишлаб чиқаришни талаб (истеъмол)га
мувофиқлаштириш мақсадида таклифга таъсир ўтказишдан иборат. Айнан шу вазифа
ёрдамида иқтисодиётда таклифнинг талаб орқали, ишлаб чиқариш таркиби ва ҳажмининг
якка тартибдаги ва ижтимоий эҳтиёжлар орқали белгиланишига эришилади, яъни иқтисодиёт
бозор қонунлари асосида тартибга солинади.
Рақобатнинг
ресурсларни жойлаштириш вазифаси
ишлаб чиқариш омилларини
улар энг кўп самара берадиган корхона, ҳудуд ва минтақаларга оқилона жойлаштириш
имконини беради.
Рақобатнинг
инновацион вазифаси
фан-техника тараққиёти ютуқларига асосланувчи
ҳамда бозор иктисодиёти субъектларининг ривожланишини тақозо этувчи турли
кўринишдаги янгиликларнинг жорий этилишини англатади.
Рақобатнинг
мослаштириш вазифаси
корхона (фирма)ларнинг ички ва ташқи муҳит
шароитларига рационал тарзда мослашишига йўналтарилган бўлиб, уларнинг шунчаки
ўзини-ўзи саклаб, иқтисодий жиҳатдан яшаб қолишидан хўжалик фаолияти сохаларининг
экспансияси (кенгайиши)га ўтишини билдиради.
Рақобатнинг
тақсимлаш вазифаси
ишлаб чиқарилган неъматлар ялпи ҳажми (ялпи ички
маҳсулот)нинг истеъмолчилар ўртасида тақсимланишига бевосита ва билвосита таъсир
ўтказади. Ниҳоят, рақобатнинг
назорат қилиш вазифаси
бозордаги баъзи


68
иштирокчиларнинг бошқа бир иштирокчилар устидан монополистиқ ҳукмронлик
ўрнатишига йўл қўймасликка йўналтирилади.
Рақобат курашининг мазмуни тўғрисида тўлароқ тушунчага эга бўлиш учун унинг
асосий шакллари ва белгиларини кўриб чиқиш зарур.
Иқтисодий адабиётларда бир тармоқ ичидаги рақобатнинг тўртта шакли алоҳида
ажратилиб кўрсатилади. Булар эркин рақобат, монополистиқ рақобат, монополия ва
олигополиядир.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish