ислоҳот - ислоҳот учун эмас,
аввало инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши керак
., деган мақсад
мужассам эканини ва унинг амалий ифодасини барча соҳаларда кўриш, кузатиш қийин эмас.
Агарки биз мустақилликка эришганимиздан сўнг босқичма- босқич ривожланиш
йўлини эмас, балки "шок терапияси" деб ном олган инқилобий сакраш йўлини танласак, энг
қийин вазиятларда аксарият аҳолимиз қандай аҳволга тушиб қолган бўлар эди? Ҳеч
шубҳасиз, стихияли тарзда юз берадиган шиддатли ўзгаришлар тўфонида одамларнинг
моддий турмуш шароити кескин ёмонлашиб, уларнинг ҳаёт тарзи, ахлоқий қадриятлари,
миллий-маънавий қиёфаси бутунлай издан чиқиб кетиши ҳеч гап эмас эди. Бир сўз билан
айтганда, бундай бирёқлама сиёсат ҳеч кутилмаган оқибатларга, ўрнини юз йилларда ҳам
тўлдириб, қоплаб бўлмайдиган оғир йўқотишларга олиб келиши муқаррар эди.
Шунинг учун ҳам биз, четдан ҳар қанча таклиф ва тавсиялар, ҳатто талаблар
бўлмасин. Ҳеч қачон инқилобий сакрашлар йўлидан бормадик. Юртимиздаги бугунги тинч
ва осойишта, бунёдкор ҳаёт, барқарор тараққиёт бундай ёндашувнинг нақадар тўғри
бўлганини ва узоқни кўзлаганини кўплаб соҳалардаги ижобий натижалар мисолида
тасдиқлаб бермоқда.
Маълумки, мустабид тузум давридаги иқтисодиёт бирёқлама ривожланган, иаъмурий-
буйруқбозлик усулига асосланган бўлиб, халқнинг маънавий қарашлари ва интилишларидан
йироқ эди. Ана шундай мушкул бир вазиятда давлатнинг ислоҳотчилик ролини тан
олмаслик, бу масалани ўзибўларчилик ҳолатига ташлаб қўйиш - эски тизимдан қолган ночор
ва хаста иқтисодиёт ўз-ўзидан эркин бозор иқтисодиётига, совет жамияти эса демократик
жамиятга айланиб қолади, деб хомхаёл қилиш билан баробар эди.
193
Такрорлаш учун саволлар:
1. Давлатнинг иқтисодиётдаги ролига турлича қарашларини баҳоланг?
2. Давлат асосий иқтисодий вазифаларини санаб чиқинг ва уларнинг қисқача хавсифини
беринг?
3. Бозор иқтисодёти шароитида иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг
зарурлигини нима тақозо қилади?
4. Тартибга солиш ўз олдига қандай мақсад ва вазифаларни қўяди?
5. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг бевосита ва билвосита усулларига
тавсиф беринг.
6. Тартибга солишнинг маъмурий ва иқтисодий воситаларини санаб кўрсатинг.
7. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишда давлат сектори қандай рол ўйнайди?
8. Давлат иқтисодий дастурлари қандай амалга оширилади?
Адабиётлар:
1. Каримов И.А. Асарлар тўплами. 1-15 жилдлар. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996-2007 йй.
2. Абдурахмонов К. и др. Экономическая теория. Учебник для студентов высших учебных
заведений. - Т.: «Шарк», 1999.
3. Абулқосимов Х.Р. Иқтисодиёт назарияси. – Т., 2006.
4. Камаев В.Д. Экономическая теория. Учебник. - М.: «ВЛАДОС», 1999.
5. Кодиров А. и др. Экономическая теория. Учебное пособие. – Т.: ТГТУ, 1999.
6. Расулов М. Бозор иқтисодиёти асослари. – Т.: Ўзбекистон, 1999.
7. Саидов К.С., Сейтмуратов Р.А., Асланова Д.Х. Социал иқтисодиёт. Ўқув қўлланма. – Т.:
Ўзбекистон, 2006.
8. Собирхонова Ю. Иқтисодиёт назарияси. – Т., 2006.
9. Шодмонов Ш.Ш., Алимов Р.Х., Жураев Т.Т. Иктисодиёт назарияси. – Т.: «Молия», 2002.
194
Do'stlaringiz bilan baham: |