Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


 Инвестицияларнинг мазмуни, манбалари ва тузилиши. Инвестицион фаоллик



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

5. Инвестицияларнинг мазмуни, манбалари ва тузилиши. Инвестицион фаоллик.
Инвестициялар
ялпи ички миллий маҳсулот таркибидаги сарфларнинг иккинчи
қисми ҳисобланади. Инвестициялар даражаси жамият миллий даромади ҳажмига сезиларли
таъсир кўрсатади., миллий иқтисодиётдаги кўплаб мутаносибликлар унинг ўсиш суръатига
боғлиқ бўлади. Инвестициялар мамлакат миқёсида кентайтирилган такрор ишлаб чиқариш
объектлари қуриш, станок, ускуна ва шу каби узоқ муддатли фойдаланиладиган асосий
капитални сотиб олиш, ишга тушириш билан боғлиқ сарфларни билдиради.
Инвестициялар-асосий ва айланма капитални кўпайтиришга, ишлаб чиқариш
воситаларини кенгайтиришга пул шаклидаги қўйилмалардир. У пул маблағлари, банк
кредитлари, акция ва бошқа қимматли коғозлар кўринишида амалга оширилади.
Инвестицияларни рўёбга чиқариш бўйича амалий ҳаракатлар инвестицияон фаолият,
инвестицияларни амалга оширувчи шахс-инвестор дейилади. Инвестиция фаолияти қуйидаги
манбалар ҳисобига амалга оширилиши мумкин:
- инвесторларнинг ўз молиявий ресурслари (фойда, амортизация ажратмалари, пул
жамғармалари ва ҳоказолар)
- қарзга олинга молиявий маблағлар (облигация заёмлари, банк кредитлари)
- жалб қилинган молиявий маблағлар ( акцияларни сотишдан олинган маблағлар,
жисмоний ва юридик шахсларнинг пай ва бошқа тўловлари)
- бюджет маблағлари.
Инвестицияларнинг манбаларидан бири аҳоли кенг қатламлари жамғармаси
ҳисобланади. Муаммо шундан иборатки, жамғарма хўжалик юритувчи субъектлар
томонидан амалга оширилади, инвестициялар эса шахслар ёки хўжалик юритувчи
субъектларнинг бутунлай бошқа гурўҳи томонидан амалга оширилиши мумкин.
Инвестицияга сарфлар даражасини икки асосий омил аниқлайди6


141
1. Тадбиркорлар инвестицион сарфлардан олиши кўзда тутилган, кутилаётган соф
фойда 
нормаси 
ва 
фоиз 
ставкаси. Инвестицияларга 
қилинадиган 
сарфларни
ҳаракатлантирувчи омил фойда ҳисобланади. Тадбиркорлар ишлаб чиқариш воситаларини
қачонки улар фойда келтирадиган бўлса, сотиб олади.
2. Инвестициялар даражасини белгилайдиган иккинчи омил - фоизнинг реал ставкаси
ҳисобланади.
Макроиқтисодий 
барақарорликни 
таъминлаш, иқтисодий 
муносабатларни
эркинлаштириш ва фаол инвестиция сиёсатини юритиш орқали иқтисодиёт таркибига чуқур
таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини
шакллантиришнинг муҳим омилларидан ҳисобланади. Мутақиллик йилларида давлат
инвестиция сиёсати капитал маблағларнинг тармоқ, технологик, такрор ишлаб чиқариш ва
ҳудудий таркибини ўзгартиришга йўналтирилди. Ислоҳотлар даврида, энг аввало,
инвестиция фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асослари барпо этилди. Қабул қилинган ва
амалда бўлган қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар иқтисодий фаолият эркинлигини таъминлаш,
хусусий мулкни ҳимоя қилиш, иқтисодий фаолият субъектларига давлат органларининг
аралашувини чеклашга қаратилган.
Халқаро капитал муомаласига эга бўлган иқтисодиётда, агар импорт экспортдан
устунлик қилса, бу мамлакатнинг ўз имкониятларидан кўра кўпроқ истеъмол этаётганидан
дарак беради. Демак, агар мамлакат ичида жамғариш инвестициялардан кўп бўлса, унда бу
мамлакат экспорти импорт ҳажмидан кўпроқ бўлади. Агар аксинча бўлса, бундай
мамлакатнинг экспорт ҳажми унинг импортидан кам бўлади. Ўз имкониятларига қараганда
ортиқроқ истеъмол қилувчи мамлакат ташқаридан, четдан жалб қилинадиган инвестициялар
ҳисобига ўз экспортининг импортдан ортиқ бўлишига интилади. Бундай ҳолда жалб
қилинадиган инвестициялар кредит тусини олади.
Маълумки, жаҳондаги бирон-бир мамлакат хорижий сармояларни жалб қилмасдан
туриб тараққиётга ҳамда иқтисодиёт ривожига эришолмас экан. Шунинг учун ҳам бу иш
бизнинг иқтисодий сиёсатимиз устувор йўналишларидан бирига айланган. Биз бу сиёсатни
қуйидаги тамойиллар асосида қурмоқдамиз:
- ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш,
- Республика иқтисодиётига капитал маблағларни жалб этишни таъминловчи ҳуқуқий
асос, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шарт-шароитларни шакллантириш,
- жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган технологияларни етказиб берувчи
ҳамда халқ хўжалигининг замонавий тузилмаларини барпо этишга кўмаклашувчи хорижий
сармоядорларга нисбатан очиқ эшиклар сиёсатини мунтазам равишда юритиш,
- маблағларни рақобатбардошли маҳсулот ишлаб иқаришни ўзлаштириш билан
боғлиқ энг муҳим устувор йўналишларга сарфлаш.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish