1-мавзу Ахлоқшунослик фанининг тадқиқот доираси, мақсади ва вазифалари.Ўрта асрлар мусулмон шарқи, янги давр Европа ахлоқшунослиги. Режа



Download 494,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet28/39
Sana26.04.2022
Hajmi494,54 Kb.
#583754
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39
Bog'liq
Etika ma\'ruza matni

Ахлоқнинг асосий тамойилари. 
Улар жамият томонидан шахсга қўйиладиган талаб тарзида намоён 
бўлиб, инсоннинг ахлоқий моҳиятини унинг ҳаёти мазмуни, одамлар билан 
ўзаро алоқаларидаги асосий жиҳатларини белгилаб беради. Натижада 


50 
тамойиллар, инсон ҳатти-ҳаракатининг умумий йўналишини кўрсатган 
ҳолда, кўпгина ахлоқий меьёрлар учун асос бўлиб хизмат қилади. 
Ахлоқий тамойиллар энг қадимий ва энг муҳимлардан бири – 
инсонпарпарварлик.
У – инсоннинг юксак ижтимоий вазифасини 
белгилайдиган ва барқарор этадиган ғоялар, қарашлар ва эьтиқодлар мажмуи, 
шахс эрки, қадр-қиммати, унинг бахтли бўлиш ҳуқуқини талаб этиш 
имконияти мавжудлигини енгилмас ишонч. Инсонпарварларлик тамойилини, 
Оврўпа Уйғониш мутафаккирлари дастлаб илгари сурганлар, деган фикр 
мавжуд. Аслида, инсонпарварлик даставвал Шарқда ўртага ташланган, 
инсонийлик инсонпарварлик деган маънони билдирувчи “намлулу” сўзи 
бундан 3-4 минг йиллар аввалги қадимги Сомирмих хатларида учрайди. 
Инсонпарварлик
– умумийсоний қадриятлар сирасига киради. Уни 
шўролар давридаги синфийлик нуқтаи назаридан сохталаштириш пролетар 
диктатураси ва тоталитар социалистик тузум ҳамда улар ижодкорларининг 
инсонпарварлиги ҳақидаги афсоналар жуда қисқа умр кўрди. Социализм 
мафкурачиларининг бу борадаги саьй-ҳаракатлари ўша даврлардаёқ 
ноилмоийлиги, ёлғонга суғорилганлиги билан кишиларнинг ғашини 
келтирган эди. Ҳар бир шахс инсоний ҳуқуқларини таьминлаш учун 
курашиш – мана, инсонпарварликнинг асосий вазифаси. Бу борада 
умумбашарий маьнавий қадриятларни устувор деб билган бизнинг 
давлатимиз ҳам мамлакат ичкарисида, ҳам дунё миқёсида кўзга кўринарли 
ишлар қилмоқда. 
Агар инсонпарварлик тамойили шахснинг барча инсоний ҳақ-
ҳуқуқлари ҳимоясида турса, яъни анча кенг қамровли ва умумий интилиш 
бўлса, эркпарварлик тамойили унинг маьлум маънода муайянлашган бир 
қисми ҳисобланади. эркпарварлик инсоннинг энг олий ҳуқуқи – эркин, озод 
яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилиши билан муҳимдир. Зеро эрксиз инсон – асир, 
эрксиз миллат – қул, эрксиз мамлакат – мустамлака. Экрпарварлик, аввало, ўз 
миллати ўз Ватани эрки учун, қолаверса, бошқа миллатлар ва ватанлар эрки 
учун курашни ҳаётининг мақсади қилиб қўйган инсонлар тамойилидир. Айни 
пайтда, бу тамойил кенг ижтимоий сиёсий маънода ҳам қўлланилади. Буни 
эркпарвар давлатлар фаолиятида кўриш мумкин. 
Одатда, эркпарвар шахслар муайян даврнинг қаҳрамонларига 
айландилар. Зеро улар ўзгалар учун ўз эркини, ўз ҳаётини қурбон қилишдан 
ҳам чўчимайдилар. Бунинг ёрқин мисоли инглиз мумтоз шоири Жорж 
Байрон сиймосидир. У инглиз бўлатуриб ўз Ватани Англияда Ирландия 
озодлиги, ирландлар эрки учун курашга отланди, Италияни Австрия
истибдодидан озод қилиш ҳаракатининг раҳбатларидан бирига айланди.
Италиядаги озодлик ҳаракати мағлубиятга учрагач, у қадим 
Юнонистонни Туркия зулмидан озод қилиш учун курашди. У 
Юнонистондада, ботқоқлик ёнидаги Миссолунги шаҳрида оғир безгакдан 
вафот этди. Унинг ўлими ҳам истибдодга қарши шиорга айланди: „Байрон 
учун“ деган жангавор ҳайқириқ билан жангга отилдилар. Беназир, 
Юнонистоннинг озод қилинган қисми генерал-губернатори, эрксевар 
қўмондон ва улуғ инсон хотирасига юнон халқи йигирма бир кун қора кийиб, 


51 
мотам тутди. Ҳамма черковларда Байрон ҳаққига ибодат қилинди. 
Дарҳақиқат, эркпарварлик тамойилини ҳаётининг маъноси деб билган 
инсонпарварнинг маьнавий умри боқий, улар келажак авлодлар учун идеал 
бўлиб қоладилар. 

Download 494,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish