45
ўзининг хақиқий мулкини – ўз инсоний қадр-қимматини йўқотса, ана бу
ачинарли ва аянчлидир”.
Ор-номус ва қадр-қиммат бошқа ахлоқий категотиялар билан бир
қаторда шахс билан жамият ўртасидаги муносабатларни тартибга солади,
кишиларнинг хулқига таъсир кўрсатиш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Шунинг учун ҳам мазкур категорияларнинг моҳиятини тўғри тушунишнинг
калити асосий ахлоқий масалани – шахс ва жамиятнинг ўзаро
муносабати
масаласини илмий асосда ҳал этишдадир.
Ор-номус категорияси инсоннинг жамиятдаги ўз қимматини
англашини ҳамда бу қимматнинг жамият томонидан тан олинишини
ифодалайди. Ор-номус ахлоқий тушунча сифатида инсонда шахснинг
ижтимоий аҳамияти ва ахлоқ қиммати ҳосил бўладиган фазилатларнинг,
яъни жамият бахт-саодати ва унинг тараққиёти учун зарур бўлган
фазилатларнинг мавжудлигини кўрсатади. “Ор-номус”
тушунчасида
шахснинг қиммати инсоннинг жамиятдаги конкрет аҳволи билан, фаолият
тури, жамият ҳаётидаги унинг аҳамияти ва ундаги ахлоқий хизматларнинг
тан олиниши билан боғлиқдир. Жамиятнинг бир зарраси бўлган ҳар қандай
одам ижтимоий баҳодан четда қолиши мумкин эмас. Ор-номус катефорияси
инсонни муайян кишилар бирлиги билан алоқасини кўрсатади ва уни фуқаро
сифатида характерлаб берди.
Ор-номус тушунчаси шахсий қадр-қимматни англашни ўз ичига олади.
Бу ахлоқий тушунчалар бир-бири билан узвий алоқада ва кўп жиҳатдан бир-
бирига ўхшайди. Ор-номус сингари қадр-қиммат ҳам инсоннинг ўз-ўзига
муносабатини ва унга жамият томонидан бўладиган муносабатни очиб
берадики, уларда ахлоқий баҳо ва инсоннинг ўз-ўзига баҳо бериши
ифодаланади. Қадр-қиммат инсонлар ўртасидаги ўзаро
муносабатда ва
шахснинг ўз хулқини тартибга солишида ор-номус сингари ижобий роль
ўйнайди. Лекин ор-номусдан фарқли ўлароқ қадр-қиммат индивидуал ўз-
ўзига баҳо бериш сифатида асосан ахлоқли инсонни ўз ахлоқий қимматини
англаш эҳтиёжи билан боғлиқдир (қадр-қиммат инсоннинг ижтимоий
хизматларини инкор этмайди, албатта). Ор-номус бўлса
энг аввало, гарчи
инсондаги ўз ахлоқий қимматини англаш эҳтиёжини инкор этмаса-да
шахснинг ижтимоий аҳамияти ва жамиятдаги хизматларига бериладиган
баҳога таянади. Мазкур категориялар объектив-субъектив тартиб сифатида
бирлашган ҳолда ижтимоий гуруҳ, бутун инсониятнинг вакили бўлган
инсоннинг ахлоқий қимматини белгилайдиган эталон тарзида намоён
бўлади. Ор-номус ва қадр-қиммат
шундай юксак фазилатлардирки, уларни
эгаллаш учун ҳар бир инсон ҳаракат қилади, лекин киши ўзида фақат ижобий
хусусиятларни онгли равишда ривожлантириши ва тарбиялашигина унга
нисбатан атрофдагиларнинг ҳурматини уйғотади. Инсоннинг ўзи мазкур
хусусиятлатнинг аҳамиятини англаб етиши эса унда ўз-ўзига ҳурматни
туғдиради. Ўз-ўзини
ҳурмат
қилиш, қадр-қимматни
сақлаш,
атрофдагиларнинг ҳурматини йўқотмаслик, ўз шаьнига доғ туширмаслик
учун ўз-ўзини назорат воситаси сифатида майдонга чиқади. Ор-номус ва
шахсий қадр-қиммат фақат ҳурмат, ўз-ўзини ҳурмат қилиш, фахр, шуҳрат
46
ҳисси
сифатидагина эмас, балки хулқ характери сифатида ҳам намоён
бўлади. қадр-қиммат ҳақиқий, яъни муносиб ва соҳта, яъни номуносиб
бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда жамоатчилик фикри киши (унинг
бошқаларга қилган яхшилиги учун, жамиятга сарфланадиган кучи учун)
ҳаққоний ҳурмат билдиради, иккинчи ҳолда эса бундай ҳурмат (масалан,
киши жамоатчиликни алдаб, ижтимоий-фойдали
ишда жуда кам иштирик
қилгани ҳолда, ўзида бурч ва виждон ҳисси бўш бўлса-да, ўз ҳаракатларини
бўяб кўрсатгани учун) ноҳаққоний, соҳта бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: