1-мавзу Ахлоқшунослик фанининг тадқиқот доираси, мақсади ва вазифалари.Ўрта асрлар мусулмон шарқи, янги давр Европа ахлоқшунослиги. Режа



Download 494,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/39
Sana26.04.2022
Hajmi494,54 Kb.
#583754
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   39
Bog'liq
Etika ma\'ruza matni

Муҳаббат ва Нафрат. 
Муҳаббат бош мезоний тушунча сифатида деярли барча асосий 
тушунчаларда ва тамойилларда ўз “хисса” сига эга. На эзгуликни, на 
яхшиликни, на ватанпарварликни, на инсонпарварликни муҳаббатсиз 
тасаввур этиб бўлмайди. Ўтган маьрузаларнинг баъзиларида биз бу 
тушунчанинг моҳияти, турлари ҳақидаги Илоҳий Огустин, Имом Ғаззолий, 
Эрих Фромм сингари мутафаккирлар фикрларини келтирган эдик. қўшимча 
қилиб шуни айтиш мумкинки, у – инсонни ташқи ва трансцендентраль олам 
билан боғловчи, уни ёлғизликдан олиб чиқадиган буюк куч. Муҳаббат 
объекти доимо гўзаллик, манфаатсиз гўзаллик. У-Оллоҳми, Ватанми, ёрми – 
муҳаббат эгасига унданда гўзалроқ нарса йўқ. айни пайтда бир объектни 
севган киши бошқа объектларни ҳам севмаслиги мумкин эмас. Дейлик. Ёрга 
бўлган ҳақиқий муҳаббатни инкор этмайди, аксинча, барқарор қилади. Зеро 
“ўз-ичига”, якка, “худбин” муҳаббатнинг бўлиши мумкин эмас. Инсон ўзи 
ўзгага айланганида, ўзгани-ўзига айлантира олганида ҳақиқий муҳаббат эгаси 
ҳисобланади. Мана шу объект билан субъект орасидаги фарқнинг йўқолиши 
энг буюк, энг мукаммал лаззатдир. Буни мавлоно Фузулий ниҳоятда гўзал 
қилиб, бир байтда шундай ифодалайди: 
Ишқдир ул, нашаьи комилким, андандир мудом 
 
 
Майда ташвири ҳарорат, найда таъсири садо. 
Комил нашъа комил лаззатга фақат комил инсонгина эриша олади. Демак, 
муҳаббат инсон ахлоқий ҳаётининг чўққиси, комиллик белгисидир. Шу боис 
ҳақиқий муҳаббат эгалари ёшлар томонидан доимо ахлоқий идеал тарзида 
қабул қилинади : Фарҳод ва Ширин, Ромео ва Жульетта, Отабек ва Кумуш 
в.ҳ. 
Шуни таъкидлаш лозимки, муҳаббат – олий туйғу, шу маънода у олий 
тушунча.


41 
Муҳаббат 
ҳам, ахлоқшуносикнинг 
кўпгина 
тушунчаларидек, 
“жуфтлик” хусусиятига эга, унинг зидди – нафрат. Нафрат тушунчаси, 
албатта, муҳаббат сингари кенг қамровли эмас. У аксил муҳаббат тарзида 
намоён бўлган объективдан четлашиш, ундан бегоналашишини тақозо этади. 
Ҳазар, жирканч ҳисси нафратнинг кундалик турмушдаги тор, „майда“ 
кўринишдир. Нафратнинг уларга нисбатан “йириклиги” унинг ижтимоий 
ҳодиса сифатида намоён бўлишидир. Айни пайтда, бу тушунча ғазабдан 
кескин фарқ қилади. У, ғазабга ўхшаб, ўз объектини йўқотишга интилмайди, 
ундан фақат юз буради. Кўринишдан, нафрат қилишида ёқимсиз таассурот 
уйғотса-да, аслида у асосан иллат эмас, ахлоқий фазилат сифатида инсоннинг 
виждонлилигидан, ботиний жасоратидан далолатдир. 
Нафратдан ташқари яна рашк тушунчаси борки, у – ижтимоий ҳодиса 
эмас, фақат жинсий муҳаббат билан ёнма-ён келади. Маьлумки, муҳаббат 
эгаси ўз севгилисини қизғаниб, асраб қолишга ҳаракат қилади. Ана шу 
қизғаниш ҳисси меьёридан ошиб кетганда рашкка айланади. Рашк эса, уни 
қанчалик таъриф-тавсиф қилмайлик – меъёрнинг бузилиши, иллат.

Download 494,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish