1-мавзу Ахлоқшунослик фанининг тадқиқот доираси, мақсади ва вазифалари.Ўрта асрлар мусулмон шарқи, янги давр Европа ахлоқшунослиги. Режа



Download 494,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet31/39
Sana26.04.2022
Hajmi494,54 Kb.
#583754
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   39
Bog'liq
Etika ma\'ruza matni

Жамият ҳаётида 
ҳалоллик 
ва 
ростгўйлик 
сингари ахлоқ меъёрлари 
ҳам
муҳим аҳамият касб этади. Ҳалоллик ва ростгўйлик шахс ахлоқий 
софлигининг кўзгусидир. Унда кишининг ахлоқий эьтиқоди ҳам, мотивлари 
ҳам, хатти-ҳаракатлари ҳам, худди ойнадагидек акс этиб туради. Ҳалоллик 
шахс фикри ва хатти –ҳаракатларидаги ахлоқий барқарорлигининг синтези 
бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг кўпгина қатламларида кишининг ижобий 
сифатлари, яъни ростгўйлик, содиқлик, самимийлик, кўнгли очиқлик, 
дангаллик, принципиаллик ва шу кабилар орқали намоён бўлади. Бошқача 
қилиб айтганда, ҳалоллик – бу хатти-ҳаракат ва хулқнинг тўғрилиги, сўзида 
қатьий принципиал туриш ва унга содиқ қолишдирки, бу хислатлар 
инсоннинг чуқур ғоявий эътиқодидан келиб чиқади. 
Инсонни кўп ахлоқий жафога дучор қилувчи, икки юзламачилик, 
адолатсизликнинг туғдирувчи ҳар қандай ёлғонга, алдоқчиликка, ноҳақликка, 
бўҳтонга нафрат ҳалолликнинг муҳим аломатидир. Халқ ичида қадимдан 
“Ёлғон қалбни кемиради”, деган гап бор. Ҳалоллик, аксинча, кишига улкан 
ахлоқий қониқиш бахш этади. Шунинг учун энг зарур хулқ меъёрларидан 
ҳисобланади. Ҳалоллик ажралмас мотив бўлиб хизмат қилмаган ҳақиқий 
ахлоқий хатти-ҳаракатнинг бўлиши мумкин эмас. Ростгўйлик ҳалолликнинг 
муҳим шаклларидан бири сифатида ҳақиқатни гапиришга, ўзининг ҳам 
ўзгаларнинг ҳам қадр-қимматини тўғри баҳолашга, нуқсонларини чин дилдан 
очиқ-ойдин тан олиш ва қоралашга, яъни ўзидан ҳам, бошқалардан ҳам 
ҳақиқий аҳволни яширмасликка бўлган ахлоқий эҳтиёж тарзида юзага 
чиқади. Ёлғон билан очиқчалик ҳам бир хил маъно англатмаганидек 
ростгўйлик билан очиқчалик ҳам бир хил тушунча эмас. Очиқчалик – бу 
кўргазмали ростгўйликдир, чунки унинг учун ҳақиқатнинг моҳияти эмас, 
балки унинг кўриниши муҳим. Сурбетлар ҳам, вайсақилар ҳам, ёлғончилар 
ҳам очиқ бўлиши, очиқча гапириши мумкин, лекин улар бу билан хеч қачон 
ҳалол бўла олмайдилар. 
Ҳалоллик ва ростгўйлик ижтимоий зарурият тақозоси бўлиб, 
жамиятнинг ахлоқий меьёрларига ҳамда ижтимоий турмуш қоидаларига 
онгли ва ихтиёрий амал қилиш талабини қондиришга кишиларнинг кундалик 
алоқалари ва ҳамкорлигида бир-бирларининг эҳтиёж, талаб ва истакларини 
тушунишига, ўзаро ишонч ва ўзаро ёрдамларига хизмат қилади. Ҳалоллик ва 
ростгўйлик, жамият ва шахсларнинг ижобий тараққиётида биринчи даражали 
ахлоқий омилдир. 
Улардан ташқари яна ахлоқнинг содда табиатлилик, камтарлик, 
одамийлик, вазминлилик, сабр-тоқат, вафодорлик ва шунга ўхшаш ҳозиргача 
ахлоқ фанига таснифлаштирилмаган 200 дан ортиқ ижобий, 200 дан ортиқ 
салбий меьёрлар мавжуд. Инсонлар ҳаётида, жамиятда ахлоқий 
меьёрларнинг роли беқиёсдир. 

Download 494,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish