402
ғоясини илгари суриб, ҳокимиятни ишчи, солдат ва деҳқон депутатлари
Советларига беришга қарши чиқди. 1917 йил 20 сентябрида Тошкентда бўлиб
ўтган Туркистон ва Қозоғистон мусулмонларининг қурултойидаги
асосий
масала Туркистон ўлкасининг сиѐсий тузумини белгилаш эди. Ўша даврдаги
манба тили билан айтганда ―Қурултой... Туркистон Мухториятини тайин
этишга жазм қилди‖. Қурултой мухториятга ―Туркистон Федератив
Республикаси‖ деган номни қуйиб, парламент
республикаси асосида
тузилажак бўлғуси давлат тузумининг бош тамойил ва меъѐрларини белгилаб
берди. Афсуски, бу режалар амалга ошмади.
1917 йил 25 октябрда (янги сана билан 7 ноябрда) В.И.Ленин
бошчилигидаги большевиклар (коммунистлар) Петроградда Муваққат
ҳукуматни ағдариб ташлаб, ҳокимиятни зўравонлик билан эгалладилар.
Тошкент шаҳрида 28 октябрда бошланган қуролли тўқнашувлар 1 ноябрда
Муваққат ҳукуматнинг Туркистон қўмитасини қамоққа олиш билан
якунланди. Туркистон большевиклари ўлкадаги бутун ҳокимиятни қўлга
олиш учун шафқатсиз курашга киришдилар. Демократик кучлар эса бу ҳолга
қатъий норозилик билдирдилар.
1917 йил 13-17ноябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтган шаҳар ўз-ўзини
бошқариш ташкилотларининг Туркистон ўлка съезди қатнашчилари
ҳокимиятни тўлалигича большевиклар қўлига ўтишига кескин қаршилик
кўрсатишди. Съезд ҳокимият масаласига оид қуйидаги резолюцияни қабул
қилди: ― Туркистонда ҳокимиятни ишчи, деҳқон ва солдат депутатлари қўлига
ўтиши билан ҳокимият масаласидаги мунозара шундай хулосага келди:
1.Россия инқилоби кўтарган халқнинг
озодлиги, тенглиги, дўстлиги
шиорлари остида Туркистон аҳолисининг 98 фоизини ташкил этувчи, 10 млн.
сонли мусулмон аҳолиси миллий-маданий ўз-ўзини бошқаришнинг барча
ҳуқуқларига эга;
2.Мусулмонларининг ўз тақдирини ўзи
белгилаш ва умуминсоний
тараққиѐтига бўлган қизиқиши Қуръон ва Шариат қонунларидан ўзгача
бўлиши мумкин эмас. Мусулмонлар инқилоб натижасида қўлга киритган
ҳуқуқларни амалга оширар экан Россиядаги сиѐсий партияларнинг биронтаси
таркибида фаолият кўрсатиши ва уларнинг партиявий курашларида
қатнашиши мумкин эмас. Лекин, Россия фуқаролари
билан умумий жамият
манфаатларини ҳисобга олиб мамалакатни Таъсис мажлисига олиб борувчи
ҳокимиятни қўллаб-қувватлаши мақсадга мувофиқдир;
3.Бутун Россия доирасида ҳокимият қандай тузилишидан қатъий назар
мусулмонлар ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқларини маҳаллий шароитни
яхши билган, мусулмонларнинг урф-одатлари ва
яшаш шароитлари билан
яхши таниш бўлган, халқнинг ҳоҳиш иродасига кўра янгича ҳаѐт
тартибларини жорий қила оладиган кишилардан иборат маҳаллий ҳокимият
орқали амалга оширишлари мумкин. Шунинг учун маҳаллий ҳокимият
биринчи навбатда мусулмон вакилларидан, маълум миқдорда бошқа сиѐсий
ташкилотларда фаолият кўрсатувчи, лекин мусулмонларга хайрихоҳ бўлган
вакиллардан ташкил топиши керак;
403
4.Ҳокимиятни маҳаллий аҳоли манфаатлари учун тасодифий ва бегона
бўлган ҳарбийлар, ишчилар ва деҳқон(крестьян)ларнинг майда гуруҳлари
қўлидагина тўпланиб қолиши демократик принципларга мос эмас ва маҳаллий
аҳолини ўз тақдирини ўзи белгилаш йўлидаги эркин ҳаракатларига
кафолат
бера олмайд.
1917 йил 15-22 октябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўлка
ишчи, солдат ва деҳқон депутатлари Советларининг III съездида 15 кишидан
иборат ҳукумат- .
Do'stlaringiz bilan baham: